ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.10.2020 й. ПҚ-4863-сон "Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости сулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2020 й.

N ПҚ-4863



САРИМСОҚПИЁЗ ҲАМДА ТЎҚСОНБОСТИ

УСУЛИДА САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЕТИШТИРИШ ВА ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Экин майдонлари ва аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, саримсоқпиёз етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг моддий манфаатдорлигини ошириш борасидаги ишларни тизимли давом эттириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) ҳамда унинг масъулияти чекланган жамият шаклидаги ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - ҳудудий жамиятлар) ташкил этилганлиги;

ҳудудий жамиятлар Уюшманинг муассислари ҳисобланиши;

Уюшма фаолиятини молиялаштириш манбалари аъзолик бадаллари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, илмий тадқиқотларни олиб бориш учун ажратилган давлат грантлари ҳамда халқаро молия институтлари грантлари ҳисобланиши;

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилганлиги, 400 гектар майдонда кластер усулида аҳоли хонадонларини бириктириш орқали саримсоқпиёз етиштириш йўлга қўйилганлиги;

Уюшмага маҳсулот етиштирувчиларга агрономик тавсиялар беришда, энг мақбул давлатларга қулай вақтларда экспорт қилишда кўмаклашиш, уларнинг малакасини ошириш вазифалари юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2021-2022 йиллар ҳосили учун август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини турлари бўйича етиштириш ҳажми тўғрисидаги таклифлари 1-3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


3. Белгилансинки:

Уюшмага ташқи ва ички бозор талабларидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июнга қадар август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади;

август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари Уюшма таклифига мувофиқ пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган, захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади;

август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида ажратиладиган, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Уюшма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини кластер ва кооперация усулида етиштириш бўйича халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган аниқ лойиҳаларни тижорат банкларига тақдим этади.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда саримсоқпиёз етиштириш лойиҳасини амалга ошириш учун 7 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 1 йиллик муддатга Булоқбоши тумани ҳокимлиги ва Уюшма кафиллиги асосида тенг улушларда ссуда сифатида ажратилишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Булоқбоши туманида жорий этилган тажрибани кенг татбиқ этиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда - Кенгаш раисининг ўринбосари)га:

Уюшма фаолиятини амалга оширишга, қайта ишлаш корхоналари, экспорт қилувчилар ва маҳсулот етиштирувчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш;

август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли ресурслари ва грантларини, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жалб этиш;

кооперация (кластер) асосида ишлайдиган кластер ва экспорт қилувчи ташкилотлар маҳсулот етиштирувчиларга бириктирилишини таъминлаш;

маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ҳар йили июнь-июль ойларида ўқув-семинарларни ташкил қилиш;

хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш вазифалари юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига икки ҳафта муддатда:

мавжуд вазифалар тақсимотини ва штат бирликларини қайта кўриб чиқиб, Кенгаш раисининг ўринбосарига марказий аппарат, ҳудудий бошқарма ва туман бўлимларидан тегишли тузилмаларни бириктириш;

Кенгаш раисининг ўринбосари таклифига кўра, хўжалик ҳисобидан қўшимча штат бирликлари олинишини таъминлаш тавсия этилсин.


7. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бир ой муддатда:

хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, саримсоқпиёзнинг экспортбоп навларини етиштириш, тайёрлаш ва қадоқлаш борасида тавсиялар ишлаб чиқсин ҳамда амалий ёрдам бериш учун карантин инспекторларини туманлар миқёсида маҳсулот етиштирувчиларга бириктирсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Экспорт қилувчилар уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Уюшма билан биргаликда маҳсулотнинг энг мақбул давлатларга қулай вақтларда экспорт қилинишини таъминлаш, янги экспорт бозорларини очиш чораларини кўрсин.


8. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларнинг грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, грант танловларида август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг янги, экспортбоп навларини яратиш, оналик уруғ ва кўчатзорларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда ҳудудларнинг тупроққлим шароити ўзига хослигидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари навларини жойлаштириш ва етиштириш агротехникаси бўйича тавсиявий қўлланма ишлаб чиқиб, жойларга етказсин;

бир ой муддатда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин;

Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини сув билан таъминлаш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўрсин;

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Уюшма билан биргаликда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг ҳудудлар тупроққлим шароитларига мос, шўрга ва сувсизликка чидамли навларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Уюшмага маҳсулотни сақлаш, экспорт қилишда кўмаклашсин.


10. Уюшмага Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Уюшманинг қисқа муддатларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, унинг ташкилий тузилмаси, низоми ва ҳудудий жамиятларнинг намунавий тузилмасини тасдиқлаш тавсия этилсин.

Уюшма Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳарчасидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда саримсоқпиёз ва сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш, уларни экспорт қилиш, хорижий давлатлар фитосанитария талабларини тушунтиришга оид махсус кўрсатувлар ташкил этиш ва мунтазам намойиш этиб бориш тавсия этилсин.

12. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 15 октябрдаги

ПҚ-4863-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республикада барча тоифа хўжаликларида

2021-2022 йилларда август пиёзи, саримсоқпиёз

ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотлари

етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги

ҲИСОБ-КИТОБ

тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

етиштириладиган

ялпи ҳосил, тонна


Шу жумладан, турлари бўйича етиштириш


пиёз


саримсоқ-

пиёз


сабзи


ош

лавлаги


кўкатлар


карам


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


1

Қорақалпоғистон Республикаси


78 414


79 247


66 423


67 023


11 991

12 224









2

Андижон вилояти


356 537


367 651


157 401


160 195


40 548

43 498

21 933

23 281

65 284

66 715

54 980

56 952

16 391

17 011

3

Бухоро вилояти


110 223


113 577


72 648

73 812

16 658

17 440

7 940

8 218

1 526

1 526

6 797

7 581

4 654

5 000

4

Жиззах вилояти


98 068


103 942


48 094


49 519

8 180

8 486

18 397

20 829


2 029

3 129

12 605

12 936

8 763

9 044

5

Қашқадарё вилояти


363 483


384 293


146 248


152 620

25 871

27 605

108 963

115 400

2 691

2 921

57 126

62 748

22 585

22 999

6

Навоий вилояти


138 974


142 828


72 013

73 804

17 777

18 035

18 662

19 681



30 523

31 308



7

Наманган вилояти


378 141


408 191


128 005


141 711


42 594

45 091

54 651

60 622

31 979

36 009

68 274

69 959

52 638

54 799

8

Самарқанд вилояти


353 347


374 638


150 185


164 666


31 809

33 262

45 395

47 392

8 380

8 632

96 552

99 259

21 026

21 426

9

Сурхондарё вилояти


813 230


870 943


302 908


315 757


21 765

22 521

107 161

121 433

29 647

29 881

180 088


192 684


171 662


188 667


10

Сирдарё вилояти


86 479


90 475


53 347

55 051

13 005

13 588

3 156

3 340



14 804

15 420

2 167

3 076

11

Тошкент вилояти


484 542


501 357


184 055


190 231

33 881

35 794

60 135

62 860

19 865

20 088

150 125


153 387


36 481


38 997


12

Фарғона вилояти


687 556


753 619


337 344


392 629

92 517

96 378

81 949

84 466

25 275

26 650

84 251

86 266

66 220

67 230

13

Хоразм вилояти


66 293


70 018

56 842

60 221

9 451

9 797









Жами


4 015 285


4 260 779


1 775 513


1 897 239


366 046


383 718


528 342


567 522


186 674


195 552


756 123


788 499


402 587


428 250


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 15 октябрдаги

ПҚ-4863-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республикада фермер хўжаликлари ва қишлоқ

хўжалиги корхоналарида 2021-2022 йилларда август пиёзи,

саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотлари

етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги

ҲИСОБ-КИТОБ

тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

етиштириладиган

ялпи ҳосил, тонна


Шу жумладан, турлари бўйича етиштириш

пиёз


саримсоқ-

пиёз


сабзи


ош

лавлаги


кўкатлар


карам


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


1

Қорақалпоғистон Республикаси


11 400


11 513

9 600

9 600

1 800

1 913









2

Андижон вилояти


118 542


124 931


74 217

76 100

16 784

18 717

2 186

2 186

6 852

7 812

18 503

20 115



3

Бухоро вилояти


13 312


14 041


10 702

11 214

2 609

2 827









4

Жиззах вилояти


41 310


45 330


26 516

26 991

3 095

3 246

8 761

10 992

2 029

3 129

765

797

145

176

5

Қашқадарё вилояти


110 379


119 664


36 591

42 370

10 656

11 548

29 430

31 203

2 691

2 921

22 940

23 107

8 073

8 516

6

Навоий вилояти


48 594


49 302


46 645

47 236

927

989

283

302



740

775



7

Наманган вилояти


248 627


268 822


104 769


116 080


15 063

16 075

40 764

44 124

21 547

23 991

29 687

30 216

36 796

38 335

8

Самарқанд вилояти


88 404


92 408


38 422


39 820


4 372

4 708

10 277

11 063

8 380

8 632

22 446

23 619

4 507

4 565

9

Сурхондарё вилояти


365 299


380 243


161 532

162 969

5 486

5 738

34 309

39 188

3 657

3 864

58 356

59 064

101 957


109 419


10

Сирдарё вилояти


38 795


39 994

28 898

29 864

603

652

3 156

3 340



6 138

6 138



11

Тошкент вилояти


250 002


253 329


102 985

104 161

10 863

11 762

42 247

42 635

19 865

20 088

48 491

48 667

25 552

26 015

12

Фарғона вилояти


377 473


429 138


227 255


271 524


26 471

27 486

47 596

49 976

23 480

24 848

36 473

38 296

16 198

17 008

13

Хоразм вилояти


16 416

18 210

14 463

16 143

1 953

2 068









Жами


1 728 553


1 846 924


882 596


954 071


100 683


107 728


219 008


235 010


88 500


95 286


244 539


250 794


193 227


204 035


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 15 октябрдаги

ПҚ-4863-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республикада деҳқон хўжаликлари ва аҳоли

томорқа майдонларида 2021-2022 йилларда август

пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот

маҳсулотларини етиштиришнинг прогноз

кўрсаткичлари тўғрисидаги

ҲИСОБ-КИТОБ


тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

етиштириладиган

ялпи ҳосил, тонна


Шу жумладан, турлари бўйича етиштириш


пиёз


саримсоқ-

пиёз


сабзи


ош

лавлаги


кўкатлар


карам


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


1

Қорақалпоғистон Республикаси


67 014


67 735


56 823


57 423

10 191

10 312









2

Андижон вилояти


237 994


242 720


83 184


84 095


23 764

24 781

19 747

21 095

58 432

58 903

36 477

36 837

16 391

17 011

3

Бухоро вилояти


96 911

99 536

61 946

62 598

14 049

14 613

7 940

8 218

1 526

1 526

6 797

7 581

4 654

5 000

4

Жиззах вилояти


56 757

58 612

21 578

22 528

5 085

5 240

9 637

9 837



11 840

12 140

8 618

8 868

5

Қашқадарё вилояти


253 104


264 628


109 657


110 250


15 215

16 058

79 534

84 197



34 186

39 641

14 513

14 483

6

Навоий вилояти


90 380


93 526


25 368


26 568

16 850

17 046

18 379

19 379



29 783

30 533



7

Наманган вилояти


129 514


139 368


23 236


25 630

27 531

29 016

13 887

16 497

10 432

12 018

38 586

39 743

15 842

16 464

8

Самарқанд вилояти


264 943


282 230


111 763


124 847


27 437

28 554

35 118

36 329



74 106

75 639

16 519

16 861

9

Сурхондарё вилояти


447 931


490 701


141 376


152 788


16 278

16 783

72 851

82 245

25 990

26 017

121 732


133 620


69 704


79 248

10

Сирдарё вилояти

47 684


50 481

24 449

25 188

12 402

12 936





8 666

9 282

2 167

3 076

11

Тошкент вилояти


234 539


248 028


81 070


86 070

23 018

24 031

17 889

20 225



101 634

104 720

10 928

12 982

12

Фарғона вилояти


310 083


324 481


110 089


121 105

66 045

68 892

34 353

34 491

1 795

1 802

47 778

47 969

50 022

50 222

13

Хоразм вилояти


49 877


51 808


42 379

44 079

7 498

7 729









Жами


2 286 732


2 413 855


892 917


943 168


265 363


275 989


309 334


332 512


98 174


100 266


511 585


537 705


209 360


224 215


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 октябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 19 октябрь, 41-сон, 454-модда

























































Время: 0.1515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск