Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.02.1992 й. 92-сон "Шарқ" нашриёт-матбаа концернига тааллуқли масалалар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.02.1992 й.

N 92




“ШАРҚ” НАШРИЁТ-МАТБАА КОНЦЕРНИГА

ТААЛЛУҚЛИ МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шарқ” нашриёт-матбаа концернини ташкил этиш тўғрисида” 1991 йил 5 ноябрдаги Фармонига мувофиқ ва республикада нашриёт-матбаа ишини янада ривожлантиришни, аҳолининг босма маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни (“Шарқ” концерни) мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси қарорлари ва фармойишларига ва концерн Уставига амал қилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги “Шарқ” концернининг илова этилаётган Устави тасдиқлансин.


3. “Шарқ” концернига:

- ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ҳисобга олиб, концерн Кенгаши билан келишилган ҳолда концерннинг тузилиши, ишловчилар миқдорини ва иш ҳақи фондини мустақил белгилашга;

- тузилган шартномалардан ташқари ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси билан келишиб олинган рўйхатга кўра савдо биржасида шартнома нархларида сотишга ёки керакли ускуналарга, хом ашё ва моддий ресурсларга бартер йўли билан айирбошлашга рухсат этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ўзлари тақсимлайдиган номенклатура бўйича концернни ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатиши учун моддий-хом ашё ресурслари, шу жумладан, чет эл валютаси маблағлари ажратсинлар.

“Шарқ” концерни барча турдаги моддий-техника ресурслари бўйича фондга мустақил равишда эгалик қилади.


5. Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорликни ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ҳар йили “Шарқ” концернига белгиланган тартибда унинг корхоналарида ишлаб чиқарилаётган лицензия берилувчи маҳсулотларни четга чиқариш квотасини ажратсин.


6. Ўзбекистон саноат-қурилиш банки ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодиёт банки “Шарқ” концернининг баланс ҳисоб-китоб счётларини очиб, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети нашриёти “Шарқ” концернига айлантирилган пайтдаги счётларида турган барча пул маблағларини ўтказсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигига концерн биносида ўрнатилган алоқанинг ҳамма турлари ва телефонларни “Шарқ” концернида қолдириш топширилсин.

“Шарқ” концернининг раҳбари ўз мақоми бўйича вазирга, концерн раҳбари ўринбосарлари ва Кенгаш аъзолари республика вазирлиги ҳайъатининг аъзоларига тенглаштирилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари ва идоралари “Шарқ” концернининг фаолият кўрсатишига ва уни ривожлантиришга ёрдам берсинлар ва ўз ҳуқуқ доираларига кирувчи масалаларни вақтида ҳал қилишни таъминласинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов








































Время: 0.1345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск