Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Фанлар академияси, унинг бўлинмалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2004 й. 420-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2004 й.

N 420



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ ИЛМИЙ ВА МОДДИЙ-

ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида" 2003 йил 28 октябрдаги 470-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Фанлар академияси иштирокида тузилган махсус комиссия томонидан Фанлар академиясининг асосий фондлари хатловдан ўтказилганлиги ҳамда сотиладиган ва ҳисобдан чиқариладиган мол-мулкнинг рўйхати белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг кўчмас мулк биржаси орқали белгиланган тартибда сотиладиган объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси икки ой муддатда махсус комиссия томонидан хатловдан ўтказиш натижаларига кўра аниқланган мол-мулкни ҳисобдан чиқариш ва сотиш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг муассасалари 1-иловада кўрсатилган объектларни, шунингдек хатлов натижаларига кўра аниқланган приборлар, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий бойликларни сотишдан оладиган тушумлар бўйича даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин, тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, биринчи навбатда, илмий-техника ва лаборатория асбоб-ускуналари харид қилишга мақсадли йўналтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тушадиган маблағлар Фанлар академиясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун йўналтирилган ҳолда мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин. Маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда бошқа мақсадларда фойдаланилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет даромадига олиб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2005 йилдан бошлаб Фанлар академиясининг 2-иловага мувофиқ объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини уларнинг устуворлигидан келиб чиқиб ҳамда ҳар йили ажратиладиган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритиш тўғрисида Фанлар академиясининг таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2004 йилда ва кейинги йилларда тасдиқланадиган бюджет параметрлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига:

экспериментал ер участкаларига ишлов бериш учун зарур трактор техникаси, Фанлар академиясининг тадқиқот муассасалари томонидан сейсмологик, биологик, археологик, геологик-геофизик илмий экспедициялар ўтказиш учун махсус ва юк автотранспорти харид қилиш;

Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари бинолари, иншоотлари, муҳандислик-коммуникация тармоқларини мукаммал таъмирлаш;

замонавий лаборатория асбоб-ускуналари, приборлар ва фан эҳтиёжлари учун ядро ёқилғиси харид қилиш учун маблағ ажратишни назарда тутсин.


5. Молия вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда Фанлар академиясининг миллий бойлик ҳисобланган нодир илмий қурилмалари, махсус объектлари ва иншоотлари, музейлари ва кутубхоналари таъминотига ҳар йили зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

6. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасаларини замонавий илмий-техника асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун грантлар, хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий ташкилотларнинг беғараз ёрдамини жалб қилишда Фанлар академиясига кўмаклашсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 сентябрдаги

420-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

кўчмас мулк биржаси орқали сотиладиган объектлари

(бинолар, иншоотлар ва тугалланмаган қурилишлар)

РЎЙХАТИ

Т/р

Бино ва иншоотлар номи


Қаватлар

сони


Бино майдони

(минг м.кв)


Объект жойлашган жой


1

Амалий лазер физикаси институти биноси


4

0,96

Тошкент шаҳри, Наққошлик кўчаси, 1


2

Сейсмология институтининг География бўлими биноси


2

1,0

Тошкент шаҳри, Астрономия кўчаси, 85


3

Иссиқлик физикаси бўлимининг Махсус конструкторлик бюроси биноси


2

0,6

Тошкент шаҳри, Краснодон тор кўчаси, 25


4

Фанлар академиясининг Таъмирлаш-қурилиш бошқармаси биноси

1

0,3

Тошкент шаҳри, Академиклар шаҳарчаси, Ҳожибоев кўчаси, 62


6

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг Сунъий иқлим яратиш лабораторияси корпуси


3

6,1

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Юқори-Юз маҳалласи


8

Ядро физикаси институтининг физиклар уйи

2

2,03

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Робияхоним кўчаси, 2


9

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг механика устахонаси


3

1,3

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Юқори-Юз маҳалласи


10

"Академасбоб" ИИЧБ электрон платолар цехи биноси, туташ ҳудуд билан биргаликда


1

0,36

Тошкент шаҳри, Ҳожибоев кўчаси, 70


11

"Физика-Қуёш" ИИЧБнинг қурилиши тугалланмаган клуби


2

2,72

Паркент тумани, "Қуёш" объектининг турар жой шаҳарчаси


12

Информатика институтининг қурилиши тугалланмаган биноси (ишлаб чиқариш корпуси)


1

4,3

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, автомобиль халқа йўли, (мўлжал  Бўзсув дарёси кўприги)


13

Ядро физикаси институтининг қурилиши тугалланмаган Радиокимё корпуси


3

15,0

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси


14

Тил ва адабиёт институтининг музлатгич маркази


1

0,72

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, И.Мўминов кўчаси, 9


15

Фанлар академияси капитал қурилиш бошқармасининг "Кисловодск" модули


1

0,9

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳожибоев кўчаси, 62


16

"Академтаъминот" корхонасининг ёғочни қайта ишлаш цехи


1

0,12

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳожибоев кўчаси, 62


17

Фанлар академияси Таъмирлаш-қурилиш бошқармасининг ёғоч арралаш цехи


1

1,49

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳожибоев кўчаси, 62


18

Энергетика ва автоматика институтининг омбори


1

0,21

Тошкент шаҳри, Ф.Хўжаев кўчаси, 29


19

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг озиқ-овқат ва саноат моллари дўкони


1

0,7

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Юқори-Юз маҳалласи


20

Ўсимлик моддалари кимёси институти ошхонасининг "Шабада" павильони


1

0,35

Тошкент шаҳри, Ҳ.Абдуллаев кўчаси, 77


21

Зоология институтининг ёғоч шчитли коттежлари (3та)


1

0,15

Тошкент шаҳри, А.Ниёзов кўчаси, 1



Жами



42,93






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 сентябрдаги

420-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

2005-2007 йилларда қуриладиган ва реконструкция

қилинадиган объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектлар номи


Қурилиши

бошланадиган ва

тугатиладиган йил


Капитал маблағлар

ҳажми, млн сўм


I. Йилдан йилга ўтаётган объектлар, ҳаммаси



1 617

шу жумладан:




1

Асосий кутубхонанинг китоб омбори


1998-2006

1 557

2

Маъмун академиясининг лабораторияси


2000-2005

60


II. Янгидан бошланаётган қурилиш, ҳаммаси



1 960


шу жумладан:




1

Шарқшунослик институтини реконструкция қилиш


2004-2007

1 960


Жами



3 577

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 36-сон, 401-модда.































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск