ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат тили. Бошқа тиллардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2020 й. ПФ-6084-сон "Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.10.2020 й.

N ПФ-6084



МАМЛАКАТИМИЗДА ЎЗБЕК ТИЛИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТИЛ

СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларини ҳамда истиқболдаги босқичларини белгилаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5850-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

а) 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин:

мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш;

таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш;

давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш;

давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш;

давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, бу борада хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

мамлакатимизда истиқомат қиладиган барча миллат ва элатлар тилларини ривожлантириш мақсадида кенг ва тенг имкониятлар ҳамда уларга давлат тилини ўрганиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

б) 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ;

в) 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари (кейинги ўринларда - Асосий йўналишлар) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

а) таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш соҳасида:

2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида амалдаги мактабгача таълим муассасаларининг ҳудудларини кенгайтириш ёки янги қуриладиган муассасалар ҳисобига ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

б) давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш соҳасида:

лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида "Ўзбекистон миллий қомуси" жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;

2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

в) давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига интеграциялашувини таъминлаш соҳасида:

2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

г) давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, бу борада хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш соҳасида:

2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;

2025 йилга қадар "Ўзбек тилининг дўстлари" клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш;

хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили курсларини зарур илмий, ўқув-услубий, бадиий адабиётлар билан таъминлаш, ўзбек тилини ўргатишга доир илмий тадқиқотлар миқдорини ошириш.


3. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) уч ой муддатда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳини ташкил қилсин ва аниқ чора-тадбирлар ҳамда уларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини назарда тутувчи "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади;

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли (1-2 ойгача) ўқув курслари мунтазам равишда ташкил этилади.

Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун қуйидаги ўқув луғатларини яратиш чораларини кўрсин, шу жумладан:

кўп жилдли "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"нинг тўлдирилган янги нашри (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);

"Ўзбек тилининг имло луғати";

"Ўзбек тили синонимлари луғати";

"Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати";

"Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати";

"Ўзбек тили омонимлари луғати".

Мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари йўналтирилсин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

олий таълим муассасаларининг филология таълим йўналишларида "Компьютер лингвистикаси", "Амалий филология" йўналишларини ташкил қилсин;

Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили марказлари фаолиятини йўлга қўйсин;

ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва амалий маълумотларни ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусини яратиш чораларини кўрсин;

Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар Дастурда ва Асосий йўналишларда белгиланган топшириқлар юзасидан амалга оширилган ишларни пухта таҳлил қилиш асосида Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин.


7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастурини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан яратиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тизимдаги ахборот-таҳлилий, маънавий-маърифий ва маданий-гуманитар телеканалларини хорижий давлатларда телерадиокомпаниянинг ОТТ платформасини (Интернет тармоғи орқали теледастурларни намойиш этиш тизими) Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишга тушириш ва бошқа замонавий информацион технологиялардан фойдаланган ҳолда намойиш этилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг "O'zbekiston" телеканалида юртимиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб қилувчи, мамлакатимизга оид ахборот-таҳлилий, маънавий-маърифий, маданий-гуманитар билим доирасини кенгайтиришга хизмат қилувчи ва интеллектуал ҳамда бошқа маълумотларни хорижий тилларда (Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллатлар тилида) ёритадиган "Do'stlik" ахборот-маърифий дастурлар таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, "Do'stlik" ахборот-маърифий дастурлар таҳририяти Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ажратилаётган бюджет маблағлари ва қуйи ташкилотларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида ташкил этилади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси манфаатдор ташкилотларни жалб қилган ҳолда 2021 йил 1 январдан бошлаб марказий телеканалларда "Тилга эътибор", "Она тилида сўзлашамиз", "Нотиқлик маҳорати", "Тил - миллат кўзгуси", "Китоб билим манбаи", "Билимли ёшлар - келажак бунёдкори" каби туркум кўрсатув ва эшиттиришларни ташкил қилиб, мунтазам равишда эфирга узатиб борилишини таъминласин.


9. Мазкур Фармонда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Давлат бюджети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлари) ва грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


10. Қуйидагиларга:

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментига - Концепция ва Дастурни амалга ошириш ҳамда Асосий йўналишларга эришиш борасида давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига - Концепция, Дастур ва Асосий йўналишларда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 20 октябрдаги

ПФ-6084-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш

ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини

2020-2022 йилларда амалга ошириш

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Сарфлана-

диган маблағ

(млн сўмда) ва

харажатлар

манбаси


Ижро учун масъуллар


I. МАМЛАКАТИМИЗ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТИНИНГ БАРЧА

СОҲАЛАРИДА ДАВЛАТ ТИЛИ ИМКОНИЯТЛАРИДАН

ТЎЛИҚ ВА ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШГА ЭРИШИШ

1.

Ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юрита олиш даражасини аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатларини жорий этиш.


1. Ишчи гуруҳи ташкил қилиш ва Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

октябрь


-

Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Қарор лойиҳасини мутасадди вазирликлар ва идоралар билан келишиш.


2020 йил

ноябрь

3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

декабрь


2.

Барча вазирлик ва идоралар таркибида иш юритиш, шунингдек барча идоралараро ҳужжатлар айланиши давлат тилида бўлишини тўлиқ таъминлаш ва бу жараёнда давлат тилига қатъий амал қилишни назорат қилиш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат тилида юритишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш.


2. Давлат тилида иш юритиш тартибига риоя қилинишини доимий назорат қилиш.


3. Бу борада масъулиятни уларнинг раҳбарлари зиммасига юклаш.


2020-2021

йиллар

-

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари

3.

Давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун онлайн дастурлар яратиш.

Давлат тилидаги ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини (ijro.gov.uz) янада такомиллаштириш бўйича муаллифлар гуруҳини шакллантириш.

Давлат тилидаги ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини янада такомиллаштиришни мақсадли молиялаштириш.

Онлайн дастурларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

2020 йил

октябрь



2021 йил январь



2022 йил январь

600

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини, имло қоидаларини янада такомиллаштириш ва янги ёзувга тўлиқ ўтишни таъминлаш.


1. Ишчи гуруҳини шакллантириш.


2020 йил

октябрь


-

Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш ва янги ёзувга ўтишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб.


2020 йил

декабрь

3. "Йўл харитаси"ни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун киритиш.


2021 йил

январь


II. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ДАВЛАТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, УНИНГ ИЛМ-ФАН

ТИЛИ СИФАТИДАГИ НУФУЗИНИ ОШИРИШ

5.

Мактабгача таълим ёшидаги болаларга ўзбек тилини ўргатиш тизимини такомиллаштириш.

1. Мактабгача таълим ёшидаги болаларга ўзбек тилини қизиқарли тарзда ўргатиш тизимини ишлаб чиқиш.


2. Ўзбек тилини ўргатиш бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш, мактабгача ёшдаги болалар учун "Қизиқарли ўзбек тили", "Сўз мўъжизаси" ва "Ўзбек тилининг изоҳли луғатчаси" сингари расмли китоб-луғатларни тузиш ва чоп этиш.


3. Интернет тармоғида мактабгача таълим тизими тарбияланувчилари учун бола нутқини ўстиришга доир дастурий, электрон ўқув материаллари сонини кўпайтириш.


2020-2022

йиллар


-

Мактабгача таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

6.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўзбек тили бўйича машғулот ва дарс соатларини кўпайтириш.


1. Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантирувчи, ўзбек тилининг бой имкониятларини ўзлаштириш имконини берувчи замонавий ўқув дастурларини яратиш.


2. Таълим давлат тилида ва бошқа тилларда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида ўзбек тили дарс соатларини кўпайтириш.


3. Ўзбек тилини она тили ва давлат тили сифатида ўқитишни такомиллаштириш мақсадида кўникма ва малакларни ривожлантирувчи замонавий ўқув методик ишланмаларини оммалаштириш, ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини тизимли ошириб бориш.


2020-2022

йиллар


-

Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Ўзбек тили бўйича билимларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш.


1. Ўзбек тили бўйича билимларни баҳолашнинг амалдаги тизимини танқидий кўриб чиқиш.


2021 йил

сентябрь


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази


2. Баҳолаш тизимини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


2021 йил

декабрь

3. Хорижий тажрибалар асосида замонавий баҳолаш тизимини жорий этиш.


2022 йил

сентябрь

8.

Таълимнинг барча босқичларида давлат тили ўқитилиши ҳамда ўзбек тили ва адабиётини янада ривожлантириш борасидаги илмий, илмий-амалий изланишлар кўламини кенгайтириш.


1. Таълимнинг барча босқичларида ўзбек тили ўрганилиши кўламини янада кенгайтириш, давлат тилига доир билимларни мактабгача, умумий ўрта ҳамда олий ва ўрта махсус таълим тизимида босқичма-босқич шакллантириб боришга қаратилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


2021/2022

ўқув

йилидан


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Олий таълим тизимида ўзбек тили илмий мактабларининг замонавий методларини ўрганишни йўлга қўйиш, тилнинг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ илмий муаммоларни аниқлаш, тадқиқ этиш, натижаларни оммалаштириш.


2020 йил

октябрь

3. Умумбашарий маданий меросга улкан ҳисса қўшган ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларининг ижод намуналарини илмий тадқиқ этиш.


2020-2022

йиллар

9.

Ўзбек тили ўқув лексикография тармоғини ривожлантириш, янги авлод ўқув ва атамалар луғатларини яратиш, уларнинг электрон вариантларини ишга тушириш.


1. Ўзбек тили ўқув лексикографияси назариясини ишлаб чиқиш, унинг илмий-лингвистик, лингводидактик, лингвопедагогик, психолингвистик, социолингвистик, прагмалингвистик асосларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь


15 000

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ўқув ва атамалар луғатларининг янги авлодини яратиш бўйича лойиҳалар танловини эълон қилиш ва ғолибларга грантлар ажратиш.


2020-2022

йиллар

3. Ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун қуйидаги ўқув луғатларини яратиш:


2020-2022

йиллар

кўп жилдли "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"нинг тўлдирилган янги нашри (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);


2020 йил

"Ўзбек тилининг имло луғати" (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);


2021 йил

"Ўзбек тили синонимлари луғати";


2021 йил

"Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати";


2021 йил

"Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати";


2022 йил

"Ўзбек тили омонимлари луғати".


2022 йил

Ўзбек тилига хорижий тиллардан ўзлаштирилган сўзлар луғатини тузиш, уни даврий янгилаб, тўлдириб бориш бу борада филолог, фольклоршунос, тарихчилар, ёзувчи ва шоирлар, аниқ ва гуманитар йўналишларда фаолият олиб бораётган олимлардан иборат ишчи гуруҳларини шакллантириш.


2020-2022

йиллар

Қуйидаги луғатларни яратиш ва нашр этиш:



"Халқаро атама элементларнинг изоҳли-иллюстратив луғати";


2020 йил

"Ижтимоий-сиёсий атамаларнинг изоҳли луғати";


2020 йил

"Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати";


2021 йил

"Тарих атамаларининг изоҳли луғати";


2021 йил

"Юридик атамаларнинг изоҳли луғати";


2021 йил

"Кимё атамаларининг изоҳли луғати";


2022 йил

"Кон-металлургия соҳаси атамаларининг изоҳли луғати".


2022 йил

10.

Ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятлари тўла ҳисобга олинган имло ва пунктуация қоидалари акс эттирилган "Ўзбек тили меъёрлари" илмий-оммабоп ўқув қўлланмасини нашрга тайёрлаш.


1. Муаллифлар гуруҳини шакллантириш.


2. Қўлланма мундарижасини тузиш.


3. Муаллифлар вазифаларини белгилаш.


2021 йил

март


200

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


4. Қўлланманинг қўлёзма нусхасини тайёрлаш.


5. Қўлланмани нашр этиш.


2021 йил

октябрь

11.

Давлат олий таълим муассасаларининг таълим бошқа тилларда олиб бориладиган йўналишларида "Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши" фанини ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.


1. Тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига "Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши" фанини киритиш.


2020 йил

октябрь


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ўқув фани дастурини ўқитишнинг самарали методикаларига асосланган ҳолда яратиш.


2020 йил

ноябрь

3. Дастурни ихтисосликлар мазмунига мослаштириш.


2020 йил

декабрь


4. Фаннинг ўқув-услубий материалларини яратиш ва таълим жараёнига жорий этиш.


2021 йил

январь

12.

Ўзбек тили ва адабиётини ўқитишнинг замонавий методикасини яратиш.


1. Ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитиш методикасини қайта кўриб чиқиш.


2020 йил

ноябрь


500

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги


2. Давлат тилини ўқитиш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2021 йил

март

3. Хорижий тажрибалар асосида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг замонавий методикасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

июль

13.

Бирламчи моддий ва ёзма манбалар асосида ўзбек тилининг кўп минг йиллик тарихий ривожланишини ёритиб берувчи илмий монографияни нашрга тайёрлаш.


1. Муаллифлар гуруҳини шакллантириш.


2. Қўлланма мундарижасини тузиш.


3. Муаллифлар вазифаларини белгилаш.


2021 йил

март


1 600

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


4. Қўлланмани нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.


2022 йил

октябрь


III. ДАВЛАТ ТИЛИНИНГ СОФЛИГИНИ САҚЛАШ, УНИ БОЙИТИБ

БОРИШ ВА АҲОЛИНИНГ НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ

14.

Ўзбекистон телерадиоканалларининг кўрсатув ва эшиттиришлари, оммавий кино, концерт дастурлари, оммавий ахборот воситаларининг аудиовизуал асарларида сухандон-бошловчилар ва барча қатнашчиларнинг ўзбек адабий тилида сўзлашини таъминлаш.


1. Оммавий ахборот воситаларида ўзбек тилининг адабий меъёрларини, ёшлар одоб-ахлоқига салбий таъсир қиладиган кўрсатувларни назорат қилувчи бадиий кенгашларнинг намунавий низомини ишлаб чиқиш.


2021 йил

январь


-

Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, ЭОАВМА, Журналистлар ижодий уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Намунавий низомни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2021 йил

февраль

3. Бадиий кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш.


2021 йил

март

15.

Кўп жилдли "Ўзбекистон миллий қомуси"ни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.


1. Ишчи гуруҳи тузиш.


2021 йил

март


12 000

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. "Ўзбекистон миллий энциклопедияси"ни қайта кўриб чиқиш.


2021 йил

декабрь

3. Тўпламни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.


2022

йилдан

бошлаб


16.

Жадид намояндаларининг бой маънавий мероси, ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга оид илмий изланишларни рағбатлантириш.


1. Тегишли мавзуларга доир лойиҳалар бўйича танлов эълон қилиш.


2020-2021

йиллар


500

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўзархив" агентлиги


2. Танлов натижаларига кўра лойиҳаларни молиялаштириш.


3. Диссертациялар тайёрлаш.


2021-2022

йиллар

17.

Ёшлар ўртасида нутқ маданиятини оширишга қаратилган танловлар ўтказиш, жумладан, "Зулфияхоним қизлари", "Мард ўғлонлар" танловлари номзодларига давлат тилини билиши шартини киритиш.


1. Танловларнинг мунтазам ўтказилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

апрель


Алоҳида сметалар асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан


Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания


2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2021 йил

май

3. Танловларни ёшлар ўртасида оммалаштириш ва ўтказиш, оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш.


2021-2022

йиллар

18.

Савдо, ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш объектларига ўзбекча ном қўйишнинг норматив-ҳуқуқий асосини шакллантириш.


1. Компания, фирма, бренд ҳамда ишлаб чиқариш, савдо объектлари, маҳсулотларга ном қўйиш (нейминг) хизматини ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

ноябрь


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2020 йил

декабрь


3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

январь

IV. ДАВЛАТ ТИЛИНИНГ ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИГА ФАОЛ ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИНИ

ТАЪМИНЛАШ

19.

Ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва амалий маълумотларни ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусни яратиш.


1. Миллий корпусни яратиш бўйича ишчи гуруҳини шакллантириш.


2020 йил

декабрь


1 000

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги


2. Миллий корпус йўналишлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш.


2022 йил

декабрь

20.

Ўзбек тилини Интернет тармоғида оммалаштириш, унда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловаларини яратиш, ўзбек тилини ўргатувчи компьютер дастурларини кенг миқёсда амалиётга татбиқ қилиш.

1. Тилшунос ҳамда ахборот технологиялари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи шакллантириш.


2. Тил ўқитиш бўйича дастурий маҳсулотлар яратиш.


3. "Мактабгача таълимда она тили", "Бошланғич таълимда она тили", "Оммабоп она тили", "Умумий ўрта таълимда она тили" каби электрон ўқув дастурларини яратиш.


4. Болалар ва ўсмирлар учун компьютер ўйинлари асосида ўзбек тилининг электрон ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


5. Турли хил компьютер ўйинлари ва "Қизиқарли грамматика" орқали ўзбек тилининг электрон ўқув дастурларини яратиш.


6. Давлат тилини ўргатиш бўйича аудио, видео дарслар ҳамда мобил иловалар тайёрлаш.


7. Дастур ва мобил иловаларни Интернет жаҳон тармоғига жойлаштириш.


2020-2022

йиллар


Алоҳида сметалар асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, "UNICON.UZ" ДУК

21.

Ўзбек тилидаги матнлар таҳририга мўлжалланган компьютер дастурларини яратиш.


1. Тилшунос ҳамда ахборот технологиялари соҳаси вакиллари ҳамкорлигида ишчи гуруҳини шакллантириш.


2022 йил

январь


1 000

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, "UNICON.UZ" ДУК


2. Ўзбек тилидаги матнлар таҳририга мўлжалланган компьютер дастурий маҳсулотларни яратиш.


2022 йил

декабрь

22.

Ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастурини яратиш.


1. Филолог ва дастурчи-математиклардан иборат илмий, ижодий-техник гуруҳни шакллантириш.


2020 йил

декабрь


9 000

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси


2. Ҳар бир хорижий тил ва ўзбек тили таржимаси билан шуғулланувчи кичик ижодий гуруҳлар ташкил қилиш.


2021 йил

январь


23.

Давлат тилида яратилган дастурий таъминотларни ягона сертификатлаш ва стандартлаштириш хизматини жорий этиш.


1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида давлат тилида яратилган дастурий таъминотларнинг сифати ва мазмунини кўриб чиқиб, мувофиқлик сертификати берадиган алоҳида хизмат ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

июнь


-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "UNICON.UZ" ДУК


2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2021 йил

август


3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

сентябрь


24.

Етакчи хорижий ижтимоий тармоқлар интерфейсларининг тиллари таркибига ўзбек тилини қўшиш масаласини ўрганиш.


1. Етакчи хорижий ижтимоий тармоқлар маъмуриятлари билан музокаралар олиб бориш.


2020 йил

декабрь


-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Музокаралар натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.


3. Таҳлилий маълумотномани Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш.


2021 йил

январь

V. ДАВЛАТ ТИЛИНИНГ ХАЛҚАРО МИҚЁСДАГИ ЎРНИ

ВА НУФУЗИНИ ОШИРИШ, БУ БОРАДА ХОРИЖИЙ

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

25.

Ўзбек тилини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш, уни ўрганиш истагида бўлган чет эллик фуқароларга кўмаклашишга мўлжалланган ўзбек тилини ўргатувчи онлайн платформа ташкил қилиш, унинг ахборот базасини шакллантириш ва мунтазам бойитиб бориш.


1. Ишчи гуруҳи ташкил қилиш.


2020 йил

октябрь


1 000

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи


2. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва шу асосда ўзбек тилини чет элларда кенг тарғиб қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

ноябрь


3. Ўзбек тилини ўргатувчи онлайн платформа ишлаб чиқиш.


2020 йил

декабрь


4. Онлайн платформанинг фаолиятини йўлга қўйиш.


2021 йил

октябрь


5. Онлайн платформани мунтазам равишда такомиллаштириб бориш.


2022

йилдан

бошлаб


26.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг маданий ва тил ўзлигини сақлаб қолиш, уларнинг ўзбек маданий анъана ва қадриятлари руҳида тарбия топишларига кўмаклашиш.


1. Хорижда яшаётган ватандошлар ҳақида сайт яратиш.


2020 йил

ноябрь


-

Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Сайтга зарур материалларни мунтазам жойлаштириб бориш.


2021 йил

январь


3. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар учун "Ўзбек тили", "Лисоний маданиятшунослик", "Ўзбек миллий қадриятлари", "Ўзбек тилини ўрганамиз" каби оммабоп рисолалар яратиш.


2021 йил

март-

2022 йил

декабрь


27.

Хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Ўзбек тили марказларини очиш имкониятига эга бўлган хорижий олий таълим муассасаларининг рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

октябрь


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси


2. Ўзбек тили марказларида ўзбек тилини ўргатувчи курслар фаолиятини йўлга қўйиш.


2022 йил

январь

28.

Хорижда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчилари билан мунтазам алоқа ўрнатиш ва ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.


1. Хорижий университетлардаги ўзбек тили ўқитувчилари рўйхатини тузиш ва улар билан мунтазам алоқа ўрнатиш.


2020 йил

декабрь


-

Ташқи ишлар вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази


2. Масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда хорижий университетлардаги ўзбек тили ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш.


2021-2022

йиллар


29.

Хорижий олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўзбек тили курсларини зарур илмий, ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш тизимини жорий этиш.


1. Ўзбек тили курслари фаолият кўрсатаётган хорижий университетлар билан ҳамкорлик қилиш, уларни зарур илмий, ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш.


2. Ўзбек тили курслари ўқитувчилари учун зарур бўладиган адабиётлар рўйхатини шакллантириш тизимини йўлга қўйиш.


2020-2022

йиллар


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


30.

Хорижий ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар, таржимонлар билан мунтазам алоқа ўрнатиш, илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Хорижий мамлакатларда ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар билан илмий алоқаларни йўлга қўйиш.


2. Уларнинг илмий тадқиқотлари хулоса ва натижаларини Ўзбекистон илмий жамоатчилигига маълум қилиш.


3. Хорижий мамлакатларда ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар билан суҳбатлар, телекўрсатувлар, илмий семинарлар ташкил этиш.


2020-2022

йиллар


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


31.

Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида "Ўзбек тилининг дўстлари" клубларини кўпайтириш.


1. "Ўзбек тилининг дўстлари" клубларининг низомини ишлаб чиқиш.


2020 йил

октябрь


-

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


2. Барча дипломатик ваколатхоналарда "Ўзбек тилининг дўстлари" клубларининг сонини кўпайтириш.


2020-2022

йиллар

3. "Ўзбек тилининг дўстлари" клублари учун методик қўлланмалар, ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликлар яратиш.


2020 йил

декабрь

32.

Фан ва таълимдаги ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик ёшларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишини ошириш.


1. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича таълимнинг турли босқичларида Халқаро фан олимпиадаларини ўтказишни йўлга қўйиш.


2022 йил

март


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Хорижлик ёшларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишини оширишга ҳисса қўшган ватандошларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2020-2022

йиллар

33.

Хорижда ўзбек тилининг халқаро нуфузи, жозибадорлиги ва имкониятлари ҳақида илмий анжуманлар, давра суҳбатлари, мулоқот ва суҳбатлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


1. Хорижлик мутахассислар, таржимонлар, ўзбек тили ва адабиёти ихлосмандлари билан суҳбатлар ташкил этиш.


2020-2022

йиллар

-

Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий телерадиокомпания

2. Хорижлик мутахассислар, таржимонлар, ўзбек тили ва адабиёти ихлосмандларининг Ўзбекистондаги ОАВларда мунтазам равишда чиқишларини ташкил қилиш.


34.

Туркий тилли давлатлар билан ҳамкорлик жараёнларини ривожлантириш мақсадида ўзбек тилининг қардош тиллар билан таржима луғатларини ҳамда уларнинг мобил иловаларини яратиш.


1. Ишчи гуруҳини шакллантириш.


2020 йил

октябрь


1 500

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Луғатларни ва уларнинг мобил иловаларини тайёрлаш бўйича грант лойиҳаларини шакллантириш.


2021 йил

январь


3. Ишланмаларни Интернет тармоғида тарғибот қилиш.


2021-2022

йиллар

VI. МАМЛАКАТИМИЗДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛАДИГАН БАРЧА МИЛЛАТ

ВА ЭЛАТЛАР ТИЛЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА КЕНГ

ВА ТЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ҲАМДА УЛАРГА ДАВЛАТ ТИЛИНИ

ЎРГАНИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

35.

Бошқа миллат вакилларига давлат тилини ўргатувчи ўқув-методик қўлланмалар, кўргазмали материаллар яратиш.


1. Ўқув-услубий қўлланмалар, кўргазмали материаллар яратиш бўйича соҳанинг тажрибали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.


2020 йил

октябрь


500

(Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


Фанлар академияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Хорижий тажрибаларни ўрганиш.


2021 йил

март


3. Давлат тилини ўқитиш методикаси асосида ўқув-услубий қўлланма, кўргазмали материаллар яратиш.


2021-2022

йиллар

36.

Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган таълим муассасаларининг ўқувчилари учун давлат телерадиоканалларида она тилини ва бошқа фанларни ўрганишга бағишланган кўрсатув, эшиттиришлар ташкил қилиш.


1. "Тилга эътибор", "Она тилида сўзлашамиз", "Нотиқлик маҳорати", "Тил - миллат кўзгуси", "Китоб билим манбаи", "Билимли ёшлар - келажак бунёдкори" каби туркум кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилиш.


2021 йил

январдан

бошлаб

мунтазам


-

Миллий телерадиокомпания, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


2. Таълимнинг барча бўғинларида ўзбек тилини ўргатиш бўлимлари, методик бирлашмалар ва кафедралар фаолиятини мунтазам ёритиб бориш.


2021 йил

сентябрь

37.

Фуқароларнинг она тилида таълим олиш имкониятини таъминлаш даражасини ошириш.


1. Ишчи гуруҳи тузиш.


2020 йил

октябрь


-

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган таълим муассасаларининг тегишли ўқув-қуроллари ва зарур адабиётлар билан таъминланганлиги ҳолатини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

ноябрь

3. Ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

декабрь


38.

Оммавий ахборот воситалари ва даврий нашрларда давлат тилини ўрганишга бағишланган туркум дастур ва рукнлар ташкил қилиш.


1. Туркум кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар ташкил қилиш.


2021 йил

январь


-

Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Таълимнинг барча бўғинларида ўзбек тилини ўргатиш бўлимлари, методик бирлашмалар ва кафедралар фаолиятини мунтазам ёритиб бориш.


2021 йил

сентябрь

39.

Аудиовизуал асарлар, бадиий фильмлар, адабиётларни давлат тилидан бошқа тилларга таржима қилиш ишларини кенг йўлга қўйиш.


1. Ҳар бир йўналиш бўйича таржима режасини шакллантириш.


2022 йил

январь


Алоҳида сметалар асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий телерадиокомпания, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Таржимонлар гуруҳини шакллантириш.


2022 йил

март

3. Таржима ишларини амалга ошириш.


2022 йил

апрель


4. Таржималарни оммалаштириш.


2022

йилдан

бошлаб


40.

Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг давлат тили сифатида муомалада бўлишига тенг шарт-шароитлар яратиш.


1. Қорақалпоғистон Республикасида давлат тили билан бир қаторда, қорақалпоқ тилининг расмий муомала сифатидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

январь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Адлия вазирлиги


2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида икки тилнинг тенг муомалада бўлишини таъминлаш.


Доимий

      

Изоҳлар:

1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин;

2) 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар икки йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида "Йўл харита"си орқали босқичма-босқич амалга ошириб борилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 20 октябрдаги

ПФ-6084-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш

ва тил сиёсатини такомиллаштиришнинг

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

  

Т/р

Йўналиш


Ўлчов

бирлиги


2020 й.


2023 й.*


2025 й.*


2027 й.*


2030 й.*


Ижро учун масъуллар


Таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада

такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш

1.

Давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини кенгайтириш


фоиз

68

70

72

75

80

Мактабгача таълим вазирлиги


2.

Умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида ўзбек тили фанини ўқитиш кўламини ошириш


ҳафта

/соат

84

90

94

106

110

Халқ таълими вазирлиги


Шундан, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларда


ҳафта

/соат

57

60

62

62

62

Таълим бошқа тилда олиб бориладиган мактабларда


27

30

32

44

48

3.

Олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедраларини ташкил этиш


та

58

114

120

130

140

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


4.

Ўзбек тилини ривожлантириш йўналишидаги илмий-тадқиқот изланишлар миқдорини кўпайтириш**


та

81

96

110

133

163

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


5.

Диалектология тадқиқотларини кенгайтириш


та

2

10

20

22

25

6.

Бошқа миллат вакилларига давлат тилини ўргатувчи ўқув-методик қўлланмалар турини кўпайтириш


номда

9

17

25

32

40

7.

Жадид намояндаларининг бой маънавий мероси, ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга оид илмий изланишлар сонини ошириш


та

7

11

15

19

23

Давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш

ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш

8.

Ўзбек адабий тилининг ёзма нутқ меъёри ва қоидаларини ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курслари сонини босқичма-босқич ошириб бориш**


та

12

14

16

18

20

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


9.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида "Ўзбекистон миллий қомуси" жилдларини нашр этиш


жилд

-

3

7

12

-

10.

Ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш


та

15

37

56

68

87

Шундан, лингвистик луғатлар


номда

2

14

22

27

34

соҳавий-терминологик луғатлар


номда

6

11

14

17

21

изоҳли луғатлар


номда

1

3

4

4

7

қардош тиллар билан таржима луғатлар


номда

3

5

9

11

15

янги авлод ўқув лексикография луғатлари


номда

3

4

7

9

10

11.

Телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданияти оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровини ошириб бориш


фоиз

10

30

60

90

100

Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси


Давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва

коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш

12.

Давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун онлайн дастурлар ишлаб чиқиш


та

6

10

14

20

25

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

13.

Дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловаларини яратиш


та

2

6

14

18

25

14.

Ўзбек тилидаги матнлар таҳририга мўлжалланган дастурлар яратиш


та

1

3

5

8

10

15.

Электрон луғат дастурларини яратиш


та

6

8

14

18

20

16.

Хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш


та

2

20

39

54

60

Давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш,

бу борада хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш

17.

Хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини кўпайтириш


та

17

25

34

42

60

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

18.

"Ўзбек тилининг дўстлари" клублари сонини кўпайтириш


та

15

22

30

34

40

19.

Хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили курсларини зарур илмий, ўқув-услубий, бадиий адабиётлар билан таъминлаш


номда

250

300

350

400

450

20.

Ўзбек тили ўргатишга доир хорижий олий таълим муассасаларидаги илмий тадқиқотлар миқдорини ошириш


та

14

40

70

100

150

            

Изоҳлар:

*) яқин йилларга истиқболли йўналишлар

**) йилига ортиши ҳисобида



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 октябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 21 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 26 октябрь, 42-сон, 462-модда






























































Время: 0.1447
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск