ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2020 й. ПФ-6091-сон "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.10.2020 й.

N ПФ-6091



ЭКСПОРТ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босқичида экспорт ҳажмларини кўпайтириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тайёр маҳсулот етказиб берувчиларни қўшимча молиявий ва ташкилий рағбатлантириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида:

2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар ажратиш;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш.


3. Агентликка юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун унинг ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ресурс базаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантириладиган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан 100 миллион АҚШ доллари;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия компанияларининг қарзлари;

Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда мазкур Фармоннинг 3-бандида назарда тутилган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағнинг 50 фоизини бошланғич капитални шакллантириш учун Жамғармага ажратилишини таъминласин.


5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун:

а) бир марталик молиявий ресурслар 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда (йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентда) ҳамда бир йилгача муддатга ажратилади.

Бунда берилган кредитларнинг маълум бир қисми белгиланган муддатларда сўндирилган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратилади;

б) "Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти" дастурига киритилган экспорт қилувчи ташкилотларга охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 1 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

экспорт ҳажми 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 2 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 10 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 15 миллион АҚШ долларидан 20 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 4 миллион АҚШ долларигача;

қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда - 1 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 2 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача;

в) экспорт қилувчилар томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда (шу жумладан, корхоналар томонидан қайта ишлаш маҳсулотлари "реэкспорт" божхона режимида олиб чиқилганда), уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига тўловлар кечиктирилган муддатга ва олиб чиқилаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда, йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан молиявий ресурслар тақдим этилади.

Тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан молиялаштирилганда, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан компенсациялар тақдим этилмайди.

Ушбу Фармонда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хомашё товарларига нисбатан татбиқ этилмайди.

6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар чоракда Агентлик ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб борилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон банклари ассоциацияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, экспорт қилувчиларнинг ташқи савдо операцияларини молиялаштиришнинг диверсификацияланган воситалари тўпламининг уч ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тижорат банклари амалиётига жорий этилишини таъминласин.


8. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С.У. Умурзаков) бир ой муддатда Агентлик томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар тақдим этиш тартибини тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 21 октябрдаги

ПФ-6091-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 11-банди иккинчи хатбошисидаги "ҳисобот йилида" сўзлари "божхона расмийлаштируви санасига қадар 12 ой давомида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 1-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 2-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясига (С.У. Умурзаков) (кейинги ўринларда - Республика экспорт комиссияси)" сўзлари "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (С.У. Умурзаков) (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбошидаги "Республика экспорт комиссияси" сўзлари "Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 26 октябрь, 42-сон, 463-модда
















































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск