ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2020 й. ПҚ-4871-сон "Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2020 й.

N ПҚ-4871



ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН ЖАБР

КЎРГАН ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фавқулодда вазиятлар оқибатида зарар кўрган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг ўзига боғлиқ бўлмаган тарзда йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш механизмларини жорий этиш мақсадида:


1. Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) (кейинги ўринларда - офатлар) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларини тиклаш учун тегишли ваколатли давлат органига мурожаат қилинганда, уларни тўловлардан озод қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғим (герб, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим ва давлат хизматларини кўрсатганлик учун белгиланган нарх)лардан (кейинги ўринларда - тўловлар) озод қилинади.

Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, офатлар юз берганлиги ҳолатларини тасдиқлаш, зарурат бўлганда, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатни тиклаш ваколати бўлган давлат органининг сўровига асосан:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бериладиган маълумотнома асосида;

хорижий давлатлар ҳудудида - хорижий давлат ваколатли идоралари томонидан берилган ва легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ расмийлаштирилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотномалар мавжуд бўлмаган тақдирда, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклаш Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларидан олинадиган маълумотнома асосида амалга оширилади.


4. Қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида офатлар юз берганлиги оқибатида йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклаганлик учун ундирилмаган тўловлар ва бошқа ҳақиқий харажатлар, башарти мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор бўлган шахслар (ташкилотлар) мавжуд бўлса, кейинчалик улардан регресс тартибида ундирилади;

офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлари йўқотилса ёки яроқсиз ҳолга келса, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.


5. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги икки ҳафта муддатда тегишли равишда ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган тартибнинг ўрнатилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Адлия вазирлигига таклифлар киритсин.

Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 октябрдаги

ПҚ-4871-сон қарорига

ИЛОВА



Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний

шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга

келган ва тикланишда тегишли тўловлардан

озод қилинадиган муайян фактни

тасдиқловчи ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаро идентификация ID-картаси (Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти).


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти.


3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати.


5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақидаги маълумотнома.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома.


7. Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар.


8. Чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома.


9. Ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси.


10. Транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси.


11. Ҳайдовчилик гувоҳномаси.


12. Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома.


13. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома.


14. Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома.


15. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома.


16. Ўлим ҳақида гувоҳнома.


17. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда реестрлардан кўчирмалар.


18. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан расмийлаштириладиган маълумотномалар.


19. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан талаб қилиб олинадиган ушбу рўйхатнинг 8-17-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаси, дубликати ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотномалар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 26 октябрь, 42-сон, 464-модда







































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск