ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2020 й. ПҚ-4870-сон "Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2020 й.

N ПҚ-4870



ҲАРБИЙ ТИББИЁТ СОҲАСИДА

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ СИФАТ

ЖИҲАТИДАН ЯНГИ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда аҳоли соғлиғини сақлаш ва яхшилашни таъминлайдиган самарали соғлиқни сақлаш тизимини яратиш, соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида босқичма-босқич миллий тиббий таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, аҳоли соғлиғини сақлашнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий тадқиқотларни ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳарбий тиббиёт тизимида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга тўсқинлик қилаётган бир қанча муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан:

биринчидан, ҳарбий тиббиёт мутахассисларининг узлуксиз касбий тайёргарлигини таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш, кўникмаларини замонавий талабларга мослаштиришнинг амалий тизими жорий қилинмаган;

иккинчидан, ўқув жараёнида инновацион ишланмалар ва технологиялардан фойдаланишнинг паст даражада эканлиги оқибатида ҳарбий-тиббий кадрларни тайёрлаш ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига самарали тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тизимига замонавий усул ва ёндашувларни татбиқ қилиш имкони мавжуд эмас;

учинчидан, фавқулодда ҳолатлар (вазиятлар) оқибатларини бартараф этишда иштирок этадиган ва ушбу йўналишда ташкилий-профилактика ишларни олиб борадиган юқори малакали ҳарбий тиббиёт мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилмоқда.

Юқори малакали офицер кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, улар учун узлуксиз, босқичма-босқич ва мақсадли ўқитиш тизимини яратиш ҳамда ҳарбий-тиббий соҳада таълим, фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида:


1. Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси (кейинги ўринларда - Академия) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар учун ҳарбий тиббиёт соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

тиббиёт соҳасида тор мутахассисларни, илмий-педагогик кадрларни ҳамда захира ва резервдаги тиббиёт хизмати офицерларини тайёрлаш;

таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик ва инновацион тиббиёт технологиялари, замонавий ўқув дастурлари ва ўқув-услубий ёндашувларни кенг жорий этиш;

ҳарбий тиббиёт амалиётида мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

миллий ва хорижий етакчи олий, олий ҳарбий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда таълим жараёнини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасида илмий тадқиқотларни ўтказиш;

таълим олувчиларни инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.


3. Белгилансинки, Академия:

давлат олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади;

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳр, банк ҳисобварағи ва хорижий валютадаги банк ҳисобварағи, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Академияда таҳсил олиш учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб номзодлар Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичини ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини тамомлаган, ўқиш якунлари бўйича энг юқори натижаларни кўрсатган, ўқишини Ҳарбий тиббиёт академиясида давом эттириш ва келгусида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли бўлган талабалар орасидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан танлаб олинади;

Академияда курсантларнинг мажбурий икки йиллик ўқиши икки босқичли ҳарбий тиббиёт ўқув дастури асосида: биринчи йил - бакалавриатда, иккинчи йил - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ҳарбий интернатурада амалга оширилади;

Академиянинг бакалавриат босқичини тамомлаган курсантларга дастлабки "тиббий хизмат лейтенанти" ҳарбий унвони ва "ҳарбий врач" мутахассислигини берадиган давлат намунасидаги диплом ҳамда ҳарбий интернатурани тамомлагач, навбатдаги "тиббий хизмат катта лейтенанти" ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислик берилганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади;

Академиянинг ҳарбий тиббиёт ўқув дастури асосида таълим олган битирувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасалари даволаш ва тиббий-профилактика факультетларидаги ўқиши Академиядаги ўқишга тенглаштирилади;

тиббиёт соҳасидаги тор мутахассисликлар бўйича тиббиёт кадрлари Академиянинг клиник ординатура ва магистратурасида, илмий-педагогик кадрлар эса унинг докторантурасида тайёрланади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали Академиянинг ўқув ва клиник базаси, шунингдек, асосий таъминот маркази ҳисобланади.


5. Академияга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикасининг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга;

ҳукуматлараро битим ва шартномалар асосида хорижий давлатлар учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилсин.


6. Академия тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

санитария-эпидемиологик манбаларни, ҳодисаларни, омилларни ва биологик хавфсизлик тўғрисидаги қарашларнинг шаклланишини илмий жиҳатдан ўрганиш, замон талабларига жавоб берувчи, биологик таҳдидларга тезкор жавоб қайтара оладиган самарали тизимни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича изланишлар олиб бориш;

аҳоли ва шахсий таркибнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги илмий тадқиқотларни олиб бориш, юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни таҳлил қилиш ва уларга қарши илмий асосланган мажмуавий тадбирларни ишлаб чиқиш, биологик хавфларни назорат қилиш тизимини мувофиқлаштириш;

биологик хавфсизлик соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш ва соҳага оид илмий тадқиқотларнинг олиб борилишида ўқув-илмий марказ сифатида фаолият юритиш;

илмий асосланган ишланмаларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида қўшинларнинг тиббий таъминотини ташкил этиш тажрибасини ва мавжуд муаммоларни ўрганиш.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг ташкилий-штат тузилмаси 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясида ўқитиладиган мутахассисликлар (йўналишлар) рўйхати 2-иловага;

Тиббиёт соҳасида ҳарбий кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг эгаллаб турган лавозимлари бўйича асосий ҳарбий унвонлари ва тариф разрядлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Академияни ташкил этиш унинг ташкилий-штат тузилмасига асосан 40 та курсант ва 100 та тингловчи штат бирликлари Мудофаа вазирлигига қўшимча, қолган штат бирликлари эса - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ажратилиши орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига, зарурат бўлганда, Академиянинг ташкилий-штат тузилмасига Мудофаа вазирлиги қўшинларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Академия Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 4-уй манзили бўйича 83-сон ҳарбий шаҳарча ҳудудида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий тиббиёт факультетига 2019 йилда ўқишга кирган курсантларнинг таҳсил олишини 2020/2021 ўқув йилида амалдаги таълим дастурлари бўйича Тошкент тиббиёт академияси ва Академиянинг базаларида якунлаш чораларини кўрсин;

Академиянинг 2021 йил битирувчилари орасидан ўқиш якуни бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга бўлганларга ҳарбий интернатурада ўқишни давом эттиришга рухсат берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига, истисно тариқасида, Академиянинг Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти офицерлар таркиби лавозимларини контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган тиббиёт соҳасидаги юқори малакали фуқаро мутахассислар ҳисобидан бутлашга, бунда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра дастлабки ва ҳарбий-касбий саралашни ўтказмай, шунингдек, ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етганлигидан қатъи назар, контракт бўйича ҳарбий хизматга олишга ҳамда катта офицерлар таркиби ҳарбий унвонларини беришга рухсат берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Академия ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаларини ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.


12. Белгилансинки:

а) Академиянинг педагогик фаолият билан шуғулланувчи раҳбари, раҳбар ўринбосарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институтининг раҳбари ва илмий ходимларига қуйидаги миқдорда ойлик устама тўланади:

базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида - фуқаро таркибидаги ишчиларга;

асосий лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида - контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга;

б) Академия ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг бош, етакчи, катта ва кичик илмий ходимлари лавозимларидаги фуқаро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенг миқдорда амалга оширилади;

в) Академияда ўқув ва ўқув-амалий машғулотларни ўтказишга бевосита жалб қилинадиган республиканинг бошқа тиббиёт муассасалари мутахассисларига педагогик фаолиятнинг ҳар бир академик соати учун Академия томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;

г) Академиянинг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар:

Академияга профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар таркибининг танловини ўтказсин ҳамда вакант лавозимлар, уларга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда, тегишли ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар билан белгиланган тартибда бутласин;

Академиянинг ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот фаолиятига, шу жумладан, шартнома асосида, етакчи миллий ва хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассислари ва экспертларини жалб этсин;

илғор миллий ва хорижий олий таълим, ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказ ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базасидан фойдаланган ҳолда Академиянинг профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларининг касбий тайёргарлигини доимий равишда такомиллаштириб боришни таъминласин.

Академия бошлиғига таълим соҳасида миллий ва халқаро олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан белгиланган тартибда икки томонлама тегишли келишув ва шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

икки ой муддатда Академиянинг инфратузилма объектлари қурилишини жадаллаштириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини;

уч ой муддатда Академияни замонавий ўқув жиҳоз ва буюмлари, лаборатория қурилмалари ва тренажёр комплекслари билан таъминлашни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг инфратузилмаси ҳамда ўқув-моддий базасини яратиш ва такомиллаштириш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун Мудофаа вазирлигига 2021 йилда ва келгуси йилларда қўшимча марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ва бюджет маблағларини ажратсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 октябрдаги

ПҚ-4870-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

Ҳарбий тиббиёт академиясининг

ТАШКИЛИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

  


Академия бошлиғи*



Академия бошлиғининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари

Академия бошлиғининг инновация ва илмий ишлар бўйича ўринбосари

Халқаро алоқалар бўлими

3 (1-0-0-2)


Ўқув-методик

бўлим

5 (1-0-0-4)


Тиббий ўқув-машқ симуляция маркази

3 (1-2-0-0)


Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими

2 (1-0-0-1)


Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот

институти

25 (5-0-0-20)





Ахборот-ресурс маркази

3 (0-1-0-2)


Ўқув жараёнини таъминлаш ахборот маркази

4 (1-1-0-2)

Кадрлар ва саф бўлими

2 (1-1-0-0)


Микробиология ва биотехнология ИТЛ

12 (2-0-0-10)

Виварийли экспериментал лаборатория

2 (0-0-0-2)




Молия бўлими

3 (1-1-0-1)

Таҳририят-нашриёт бўлинмаси

2 (0-0-0-2)

Токсикология ва

радиобиология ИТЛ

10 (2-0-0-8)

Юридик бўлим

2 (1-0-0-1)

Ўқув кафедралари

Тиббиёт хизматининг тузилиши ва тактикаси кафедраси

13 (2-0-0-11)

Жанговар жарроҳлик патологияси кафедраси

7 (2-0-0-5)

Ҳарбий терапия ва токсикология кафедраси

8 (2-0-0-6)

Ҳарбий гигиена

кафедраси

8 (2-0-0-6)

Ҳарбий эпидемиология ва биохавфсизлик кафедраси

8 (2-0-0-6)

Ўқув факультетлари

Ҳарбий врачлар тайёрлаш

факультети

208 (8-0-200-0)

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш

факультети

51 (1-0-50-0)

Ҳарбий врачлар тайёрлаш ўқув батальони (даволаш ва тиббий профилактика иши)

206 (6-0-200-0)

Резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлаш курси


1 (1-0-0-0)

Ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курси

25(0-0-25-0)

Врачлар малакасини

ошириш курси

25 (0-0-25-0)

Шахсий таркиб сони

Доимий

Ўзгарувчан**

Жами

Генераллар

Офицерлар

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар

Қуролли Кучлар

хизматчилари

Курсантлар

Тингловчилар

(интернлар)

Тингловчилар ***

Академик курслар

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курси

116

1

36

6

73

100

100

50

300

Изоҳ.


*) генераллар таркиби лавозими;


**) ушбу кўрсаткичлар максимал бўлиб, ўзгарувчан таркиб сони ҳар йили талабга асосан белгиланади;


***) доимий таркибига киритилмайдиган штат бирлиги (магистрлар, клиник ординаторлар, шу жумладан хорижий);

қавс ичидаги:

1-сон - офицерлар;

2-сон - контракт бўйича сержант ва оддий аскарлар;

3-сон - ўзгарувчан таркиб (курсантлар, тингловчилар);

4-сон - Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 октябрдаги

ПҚ-4870-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

Ҳарбий тиббиёт академиясида ўқитиладиган

мутахассисликлар (йўналишлар)

РЎЙХАТИ

Мутахассислик

Таълим муддати

Таълим йўналиши

I. Бакалавриат

Ҳарбий врач

1 йил

Ҳарбий тиббиёт иши

(даволаш иши)

Гигиена-эпидемиология ҳарбий врачи

1 йил

Ҳарбий тиббиёт иши

(тиббий профилактика иши)

II. Ҳарбий интернатура

1. Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича)


2. Ички касалликлар (йўналишлар бўйича)


3. Жарроҳлик касалликлари (йўналишлар бўйича)

1 йил

Даволаш иши

Ҳарбий эпидемиолог

Ҳарбий гигиенист

1 йил

Тиббий профилактика иши

III. Клиник ординатура

Ички касалликлар (терапия)

Умумий хирургия

Юқумли касалликлар

2 йил

3 йил

2 йил

Даволаш иши

1. Эпидемиология


2. Коммунал гигиена


3. Меҳнат гигиенаси

2 йил

Тиббий профилактика иши

IV. Магистратура

Гигиена (йўналишлар бўйича)

2 йил

Тиббий профилактика иши

Ҳарбий соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва менежменти

2 йил

Ҳарбий тиббиёт иши

(даволаш иши)

Даволаш иши

Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари (йўналишлар бўйича)

Терапия (йўналишлар бўйича)

3 йил

Ҳарбий тиббиёт иши

(даволаш иши)

Даволаш иши

Хирургия (йўналишлар бўйича)

Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича)

V. Докторантура

"Ҳарбий тиббиёт"

3 йил

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Тиббиёт фанлари доктори (DSc)

Изоҳ. Кадрларга бўлган талаблардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 октябрдаги

ПҚ-4870-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тиббиёт соҳасида ҳарбий кадрларни тайёрлашнинг

сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Бажариш муддати

Масъул

ижрочилар

I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯРАТИШ

1.

Илғор халқаро тажрибани, тиббиётнинг ривожланиш тенденцияларини ҳамда миллий тиббий таълим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни:

1) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси тўғрисидаги низом;

2) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига кредит-модуль (Moodle) ўқитиш тизимини татбиқ этиш ҳақидаги низом;

3) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси курсантларининг бакалавриат, ҳарбий интернатура, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) дастурлари асосидаги амалиёт ўташ тартиби тўғрисидаги низом;

4) Бирлаштирилган клиник ва клиниколди имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

5) Давлат аттестация комиссиясига ташкилотлар - буюртмачилар сафидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда бирламчи сертификатлаштириш билан бакалавриат, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва магистратура битирувчиларининг давлат имтиҳонларини ўтказишнинг янгиланган тартибини тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

-

2021 йил

1 июлгача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

2.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ўқишга номзодларни саралаш ва танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

-

2021 йил

1 июлгача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)

3.

Қуйидагиларни:

битирувчиларга қўйиладиган малакавий талаблар, ўқув режалари ва ўқув дастурлари;

ҳарбий-тиббий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув вақти меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

-

2021 йил

1 июлгача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг инфратузилмаси ҳамда ўқув-моддий базасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

-

2021 йил

апрель

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ

ҲАРБИЙ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ЎҚУВ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

5.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси инфратузилмаси объектларини барпо этиш.

Алоҳида режага асосан

Марказлаштирилган капитал қўйилмалар

2021 йил

1 майгача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

6.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясини замонавий ўқув воситалари ва жиҳозлари ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари ва тренажёр комплекслари билан жиҳозлаш.

Тадбирларни амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

20 августгача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

7.

Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти ҳамда Тиббий ўқув-машқ симуляция марказининг тўлақонли фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Чора-тадбирлар дастурига асосан

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

1 августгача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

8.

Илмий-тадқиқот ва виварийли экспериментал лабораториялар фаолиятини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастурига асосан

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

1 августгача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

9.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси учун замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар, шунингдек, белгиланган тартибда замонавий хорижий адабиётларни таржима қилиш ҳамда сотиб олиш.

Қўшма қарор

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

1 августгача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

III. ҲАРБИЙ-ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

10.

2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль (Мооdle) стандартларига асосан ташкил этиш.

Қўшма қарор

-

2021 йил сентябрдан доимий

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

11.

Тиббиёт ва таълим соҳаларида миллий ва хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни амалга ошириш. Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ўқитувчи, илмий ва тиббиёт ходимларини етакчи хорижий таълим ва тиббиёт муассасаларида малакасини ошириш;

етакчи миллий ва хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, маҳорат ва тажриба алмашинув ҳамда ўзаро илмий изланишларни амалга ошириш тизимини ташкил этиш;

ҳарбий-тиббий кадрлар учун халқаро стандартлар даражасида семинар, вебинар, маҳорат дарслари ва симуляцион тренинглар ташкил этиш;

етакчи хорижий ўқув муассасалари билан ҳамкорликда халқаро курсларни йўлга қўйиш.

Ҳамкорлик режалари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, "Эл юрт умиди" жамғармаси

Доимий

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А. Бекмуродов )

12.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида хизмат кўрсатишнинг Бутунжаҳон Халқаро бозоридаги рақобатбардошлик мавқеини ошириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

-

2020 йил

30 декабргача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

13.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, илмий ва тиббиёт ходимларини "Эл-юрт умиди" жамғармаси таълим дастурлари бўйича очиқ стипендия танловларида иштирок этишини таъминлаш ҳамда ғолибларнинг хорижда таълим олиши ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш.

Алоҳида режага асосан

-

Доимий

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А. Бекмуродов )

IV. ҲАРБИЙ-ТИББИЙ ИЛМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

14.

Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-сайтларида ҳарбий тиббий таълим ва илмий ютуқларга бағишланган бўлимни яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

-

2020 йил

30 декабргача

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

15.

Ҳарбий тиббиёт академиясининг курсант ва ўқитувчиларига жаҳон илмий-техник маълумотларидан иборат хорижий электрон ахборот ресурсларидан фойдаланишга шароит яратиб бериш.

Ташкилий тадбирлар мажмуи

Бюджет маблағлари



16.

Илмий-амалий таълимга йўналтирилган "Ўзбекистон ҳарбий тиббиёт журнали"ни (шу жумладан, электрон кўринишда) ташкил этиш.

Ташкилий-амалий тадбирлар

Бюджет маблағлари

Ҳар чоракда

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов)

17.

Бажарилаётган илмий изланишлар сифатини яхшилашни қуйидагилар орқали амалга ошириш:

Scopus, Web of Science, Thomson Reuters ва бошқа тизимларга кирувчи илмий журналларда халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда илмий изланишлар натижаларини нашр этиш ва маълумотлар базасида жойлаштирилишини ташкил этиш;

Scopus, Web of Science, Thomson Reuters ва бошқа нашрлар маълумотлар базасига тиббиёт ва фармацевтика соҳасига тегишли бўлган миллий илмий журналлар материалларининг кириши учун шароитлар яратиш.

Ташкилий тадбирлар мажмуи

Бюджет маблағлари

Доимий

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 октябрдаги

ПҚ-4870-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

Ҳарбий тиббиёт академияси контракт бўйича ҳарбий

хизматчиларининг эгаллаб турган лавозимлари

бўйича асосий ҳарбий унвонлари ва

тариф разрядлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Лавозимларнинг номи

Ҳарбий

унвон

Тариф разряди

1.

Академия бошлиғи

генерал-майор

21

2.

Академия бошлиғининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари

полковник

20,3

3.

Академия бошлиғининг инновация ва илмий ишлар бўйича ўринбосари

полковник

20,3

4.

Ўқув-методик бўлим бошлиғи

полковник

20,1

5.

Марказ бошлиғи

полковник

18,1

6.

Институт бошлиғи

полковник

20,2

7.

Илмий-тадқиқот лабораторияси бошлиғи

полковник

18,3

8.

Илмий-тадқиқот лабораторияси катта илмий ходими

подполковник

16,3

9.

Факультет бошлиғи

полковник

20,1

10.

Кафедра бошлиғи

полковник

20,1

11.

Кафедра бошлиғи ўринбосари

полковник

19,3

12.

Катта ўқитувчи

полковник

18,3

13.

Ўқитувчи

подполковник

17,4

14.

Курс бошлиғи

полковник

18,1

15.

Инновация ва илмий бўлим бошлиғи

полковник

18,3

16.

Олий таълимдан кейинги таълим бўлими бошлиғи

полковник

20,1

17.

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

полковник

18,1

18.

Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи

подполковник

18,1

19.

Молия, юридик, кадрлар ва саф бўлими бошлиғи

подполковник

17,1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 октябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 24 октябрь















































Время: 0.2256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск