ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.2020 й. ПҚ-4872-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2020 й.

N ПҚ-4872



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари ва Котибияти ходимларининг моддий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


3. Марказий сайлов комиссияси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2020 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратилишини, 2021 йилдан бошлаб эса келгуси йилларда амалга ошириши белгиланган вазифалар учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 октябрдаги

ПҚ-4872-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4004-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш, моддий-маиший таъминот шарт-шароитларига кўра:

Марказий сайлов комиссияси раиси - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарига;

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раисига;

Марказий сайлов комиссияси котиби - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раисининг ўринбосарига;

Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита аъзоларига;

Марказий сайлов комиссияси Котибияти ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девонининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.

Бунда, узоқ муддат хизмати учун ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳисобланади.

Марказий сайлов комиссиясининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходим штат бирликлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади";


б) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Марказий сайлов комиссияси аъзолари

ва Котибият ходимларининг иш ҳақи

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Иш ҳақи разрядлари


Раис


21

Раис ўринбосари, Матбуот котиби, Раис маслаҳатчиси


19

Комиссия котиби - Котибият бошлиғи


19-3%

Комиссия аъзоси


18

Бўлим бошлиғи, Ўқув маркази директори, бош бухгалтер


17

Бўлим бошлиғи ўринбосари


17-3%

Бош маслаҳатчи


16

Етакчи маслаҳатчи, раис ёрдамчиси, бухгалтер


15

Етакчи мутахассис


10

              

Изоҳ: мазкур илова 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"судья Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган давр";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санаторий-соғломлаштириш ёрдами кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга иловада:


а) "1. Турмуш ўртоғи, ота-онаси ва болалари билан биргаликда тиббий хизмат кўрсатиладиган контингент" бўлими қуйидаги мазмундаги 16-позиция билан тўлдирилсин:

"

16.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси


Раис, раис ўринбосари, Комиссия котиби


";

б) "2. Турмуш ўртоғи ва болалари билан биргаликда хизмат кўрсатиладиган контингент" бўлимининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

5.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси


Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Раис маслаҳатчиси


";

в) "3. Турмуш ўртоғи билан биргаликда хизмат кўрсатиладиган контингент" бўлимининг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

6.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси


Котибиятнинг бўлимлар бошлиқлари, Ўқув маркази директори


";

г) "4. Оила аъзоларисиз хизмат кўрсатиладиган контингент" бўлимининг 6-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 октябрь
























































Время: 0.2437
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск