Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Туризм /

Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 10-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

10-ИЛОВА



Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаси (кейинги ўринларда - таълим муассасаси) - мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига асосан белгиланган туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;


туризм соҳаси мутахассиси - олий ёки ўрта-махсус касб дипломига ва (ёки) белгиланган намунадаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлик ҳақидаги дипломга эга бўлган жисмоний шахс;


туризм соҳасидаги мутахассисни қайта тайёрлаш - касбий фаолиятнинг қўшимча турларини амалга ошириш учун билим, кўникма ва қобилиятларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминловчи ўқитиш шакли;


туризм соҳасидаги мутахассиснинг малакасини ошириш - туризм соҳасида аввал эгалланган билим, кўникма ва қобилиятларни қўллаб-қувватлаш, кенгайтириш, чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга имкон берувчи ўқитиш шакли.


3. Туризм соҳасида мутахассисларнинг қайта тайёрланиши ва малакасини ошириш амалга ошириладиган лавозим ва мутахассисликлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан тасдиқланади.

4. Бошқа давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган жисмоний шахсларга малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқитишга олий ёки ўрта-махсус касбий маълумот тўғрисидаги ҳужжат тан олиниш жараёнидан ўтгандан сўнг рухсат этилади.


5. Туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларида амалга оширилади.


6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ташкил қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТУРИЗМ СОҲАСИДА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКА ОШИРИШНИНГ МАҚСАД

ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсади юқори даражадаги касбий фаолиятни таъминлаш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникма ва қобилиятларни олиш ва доимий янгилаш, касб стандартлари ва таълим дастурлари асосида касбий маҳоратни тизимли ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.


8. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

функционал мажбурият ва ваколатларнинг самарали бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган даражада мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, уларнинг билим, кўникма ва қобилиятларини узлуксиз янгилаш механизмларини жорий қилиш;

миллий иқтисодиёт, туризм соҳаси, ҳудудлардаги ва умуман республикадаги ҳақиқий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими таркибини оптималлаштириш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш ва уларнинг натижаларини мониторинг қилиш;

туризм бозори ривожланишининг ҳозирги йўналишларини эътиборга олган ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ўқув-услубий,

...
Время: 0.0369
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск