ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум / Сайловлар /

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 15.09.2004 й. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов компанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2004 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИГА,

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР

КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ БЎЙИЧА САЙЛОВ

КОМПАНИЯСИ БОШЛАНИШИНИ

ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг конституциявий ваколат муддатлари 2004 йилнинг декабрь ойида тугайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 117-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида, яъни 2004 йилнинг 26 декабрида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловни қонун ҳужжатларига, умум эътироф этилган халқаро норма ва андозаларга тўла мувофиқ ҳолда самарали тайёрлаш ва ўтказишни таъминлаш, шунингдек сиёсий партиялар, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда иштирок этиш конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда уларга ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддаси, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддасига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов компанияси 2004 йилнинг 20 сентябридан бошланиши эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирларнинг календарь режаси тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича битта сайлов округи учун сайловчилар нормаси ўртача 119,6 минг сайловчи ҳисобидан белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича сайлов округлари тузилсин ҳамда уларнинг рўйхати округ чегаралари ва сайловчилар сони кўрсатилган ҳолда 2004 йилнинг 12 октябрига қадар эълон қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича округ сайлов комиссиялари 2004 йилнинг 17 октябрига қадар тузилсин.


5. Белгилансинки, сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов учун ягона ҳисобланади.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича округ сайлов комиссиялари:

2004 йилнинг 27 октябрига қадар сайлов участкаларини;

2004 йилнинг 16 ноябрига қадар участка сайлов комиссияларини тузадилар.


6. Белгилансинки, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этиш учун сиёсий партиялар тегишли ҳужжатларни Марказий сайлов комиссиясига 2004 йилнинг 17 октябрига қадар тақдим этишлари лозим:

сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш 2004 йилнинг 20 октябридан бошланади ва 2004 йилнинг 10 ноябрида тугалланади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун сиёсий партиялар, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан ҳужжатларни қабул қилиш 2004 йилнинг 13 ноябрида тўхтатилади. Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш 2004 йилнинг 20 ноябрида тугалланади;

манфаатдор ташкилотлар, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича округ сайлов комиссияларига 2004 йилнинг 11 декабрига қадар маълум қилишлари лозим.


7. Белгилансинки, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ участка сайлов комиссиялари:

сайловчиларнинг рўйхатларини ҳамма танишиб чиқиши учун 2004 йилнинг 11 декабрига қадар, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерларда тузилган сайлов участкаларида эса 2004 йилнинг 19 декабрига қадар тақдим қиладилар;

сайловчилар рўйхати билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида сайловчиларнинг ўз вақтида хабардор этилишини таъминлайдилар;

2004 йилнинг 16 декабрига қадар сайловчиларни овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида хабардор этадилар.


8 "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ:

сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар рўйхатга олинган кундан бошланиши ва 2004 йилнинг 25 декабрида тугалланиши;

овоз бериш 2004 йилнинг 26 декабрь куни соат 6.00 дан соат 20.00 гача ўтказилиши қайд этилсин.


9. Белгилансинки, участка сайлов комиссиялари 2004 йилнинг 26 декабрь куни овоз бериш тугагач овоз бериш якунларини аниқлашга киришади, участка сайлов комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилиши натижалари бўйича баённома тузади ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича округ сайлов комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича округ сайлов комиссиялари участка сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённомалар асосида сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва баённомани Марказий сайлов комиссиясига 2004 йилнинг 31 декабрига қадар белгиланган тартибда тақдим этади.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов якунлари тўғрисидаги хабар ҳамда сайланган депутатларнинг рўйхати матбуотда 2005 йилнинг 5 январига қадар эълон қилинсин.


11. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари янги сайланган депутатларининг тегишли қўшма мажлислари 2005 йилнинг 26 январидан кечиктирилмасдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.


12. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси Раиси                  Б. Мустафоев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 412-модда.






























Время: 0.2133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск