Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 21.08.2004 й. 18/4-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.09.2004 й. 571-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.09.2004 й.

N 571-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.08.2004 й.

N 18/4


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар

билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2004 йил 26 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7, 17-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 декабрдаги 547-сонли "2004 йил макроиқтисодий кўрсаткичларининг асосий параметрлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисида" низомнинг (1998 йил 19 декабрь, рўйхат рақами 571) 3.2 банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк бошқа банкларнинг устав капиталида (шуъба ва чет эл капитали иштирокидаги банкларни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек, банк устав капиталининг ўн ёки ундан ортиқ фоизига эга бўлган юридик шахснинг устав фондида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Банк тўғридан-тўғри ёки билвосита (шуъба корхоналар орқали) юридик шахс устав фондининг 26 фоизидан ортиқ қисмига эгалик қила олмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

а) банкларнинг суғурта ва лизинг ташкилотлари устав фондидаги иштироки;

б) банкларнинг нобанк кредит ташкилотлари устав фондида, шунингдек, молиявий бозорлар инфратузилмасининг бир қисми бўлган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар устав фондидаги иштироки;

в) банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритадиган ташкилотлар устав капиталидаги иштироки.

Банк томонидан юридик шахс устав фондининг 26 фоизидан ортиқ қисмини сотиб олишда ёки банкнинг бевосита ёхуд билвосита мазкур юридик шахснинг фаолиятига таъсир кўрсатиш имконини берувчи шартнома тузилганда, банк Марказий банкка ёзма хабар беришга мажбурдир".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                          Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 418-модда.






























Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск