ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /Молия вазирлигининг 98-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 41-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-57-сон, Марказий банк Бошқарувининг 257-В-сон, Давлат статистика қўмитасининг 8-сон "Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 02.09.2004 й. Қарори (АВ томонидан 17.09.2004 й. 1411-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.09.2004 й.
N 1411
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 02.09.2004 й. N 98
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 02.09.2004 й. N 41
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 02.09.2004 й. N 2004-57 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 02.09.2004 й. N 257-В |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
02.09.2004 й.
N 8
ҚАРОРИ
Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия
ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 27 сентябрдан кучга киради)
"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 октябрдаги 422-сонли "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви, Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
2001 йил 7 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 119-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-111-сонли, Макроиқтисодиёт ва сатистика вазирлигининг 34-сонли, Марказий банкнинг 205-В-сонли "Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2001 йил 16 ноябрь, рўйхат рақами 1085 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 22-сон);
2002 йил 14 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 34-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-26-сонли, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 1-сонли, Марказий банкнинг 205-В-1-сонли "Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1085-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон);
2003 йил 15 майдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 65-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-52-сонли, Иқтисодиёт вазирлигининг 5-сонли, Марказий банкнинг 205-В-2-сонли, Давлат статистика қўмитасининг 3-сонли "Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (2003 йил 7 июнь, рўйхат рақами 1085-2, - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси" 2003 й., 11-сон).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири
|
С. Раҳимов |
Иқтисодиёт вазири
|
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси
|
Б. Парпиев |
Марказий банк Бошқаруви раиси
|
Ф. Муллажонов |
Давлат статистика қўмитаси раиси |
Г. Қудратов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 419-модда.