Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.09.2004 й. 1411-сон билан рўйхатга олинган 02.09.2004 й. Молия вазирлигининг 98-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 41-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-57-сон, Марказий банкининг 257-В-сон, Давлат статистика қўмитасининг 8-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 17 сентябрда 1411-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки,

Давлат статистика қўмитасининг

2004 йил 2 сентябрдаги 98, 41,

2004-57, 257-В, 8-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 октябрдаги 422-сонли "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2001 й., 20-сон, 142-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш тартибини белгилайди.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мулкчилик шаклидан, фаолият туридан, идоравий бўйсунувидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта операцияларини амалга оширувчи барча бирлашмалар, ташкилотлар, корхоналар, муассасалар (кейинги ўринларда - хўжалик юритувчи субъектлар) учун тааллуқлидир (банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно).

2. Мазкур Низомда қуйидагилар кўрилмайди:

а) таъсис ҳужжатлари ва бошқаларда қайта ҳисоблаш талаб қилинган ҳолларда, сўмда тузилган молиявий ҳисобот кўрсаткичларини чет эл валютасига қайта ҳисоблаш;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хўжалик юритувчи субъект томонидан сўмда молиявий ҳисоботларни тузиш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритишда фойдаланиладиган чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг қийматини миллий валютага қайта ҳисоблаш;

в) бош жамият томонидан тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритиш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг чет эл валютасида ифодаланган молиявий ҳисоботларини қайта ҳисоблаш.


3. Ўзбекистон Республикасида барча хўжалик юритувчи субъектлар миллий валютада - сўмда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисоботларни тақдим этиши шарт, агарда қонунчиликда бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса.


4. Хўжалик юритувчи субъект томонидан қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутувчи битимлар чет эл валютасидаги операциялар ҳисобланади:

а) мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралари ва бошқа активларни) чет эл валютасига сотиб олиш ёки сотиш;

б) чет эл валютасига ишлар, хизматлар кўрсатиш ва улардан фойдаланиш;

в) тўлаш ёки олиш суммаси чет эл валютасида белгиланган кредитлар ва қарзларни олиш ёки бериш;

г) чет эл валютасидаги мажбуриятларни ўзига қабул қилиш ёки мажбуриятларни қоплаш.


5. Чет эл валютасида ифодаланган хўжалик операциялари, активлар ва мажбуриятларни (устав капиталини шакллантириш бўйича мажбуриятлардан ташқари) сўмга қайта ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган чет эл валютасининг сўмга нисбатан курсининг (кейинги ўринларда - Марказий банк курси) ўзгаришига қараб ижобий ёки салбий курс фарқи юзага келади.



2-§. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


6. Чет эл валютасидаги операциялар, шу жумладан қуйидагилар бўйича операциялар, бухгалтерия ҳисобида улар амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади:

а) кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда ҳисобрақамларидаги, аккредитивлардаги валюта маблағлари, валютадаги ссуда қарзлари;

б) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредитлар ва қарзлар;

в) тузилган шартномалар бўйича четдан келтирилган товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни божхона юк декларациясини расмийлаштириш санасида кирим қилиш;

г) чет эл валютасида божхона тўловларини амалга ошириш;

д) чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатлари;

е) чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар.


7. Бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида чет эл валютасидаги айрим операцияларни сўмга қайта ҳисоблаш санаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби" нинг (2004 йил 21 май, рўйхат рақами 1364, - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 246- модда) иловасида келтирилган.


8. Чет эл валютасидаги операциялар ушбу валютанинг сўмга нисбатан Марказий банкнинг операция амалга оширилган санасидаги курси бўйича сўмда қайта ҳисобланиши лозим.


9. Бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш Марказий банкнинг валютани харид қилиш ёки сотиш кунига бўлган курси бўйича акс эттирилади.

Чет эл валютасини Марказий банк курсидан паст ёки юқори қийматда сотиш (харид қилиш) натижасида вужудга келадиган курс фарқлари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига молиявий фаолиятдан даромадлар (харажатлар) сифатида олиб борилади.


10. Бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасини сотиш қуйидаги тартибда акс эттирилади:

а) чет эл валютасини Марказий банк курси бўйича валюта счётидан ўтказилиши (кўчирилиши):

дебет банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500);

кредит чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200);

б) чет эл валютасини Марказий банк курсидан юқори баҳода сотилганда сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквивалентини ҳисоб-китоб счётига кирим қилиниши:

дебет ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) - сотилган чет эл валютасининг сотиш кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сўмдаги эквивалент қийматига;

кредит банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500) - сотилган чет эл валютасининг Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалент қийматига;

кредит 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счёти - сотилган чет эл валютасининг сотиш кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати билан сотилган чет эл валютасининг Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;

в) чет эл валютасини Марказий банк курсидан паст баҳода сотилганда сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквивалентини ҳисоб-китоб счётига кирим қилиниши:

дебет ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) сотилган чет эл валютасининг сотиш кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сўмдаги эквивалент қийматига;

дебет 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счёти - сотилган чет эл валютасининг сотиш кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати билан сотилган чет эл валютасининг Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;

кредит банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500) - сотилган чет эл валютасининг Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалент қийматига.


11. Бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасини сотиб олиш қуйидаги тартибда акс эттирилади:

а) чет эл валютасини сотиб олиш учун харид кунига бўлган валюта бозоридаги битим курси бўйича ҳисоб-китоб счётидан сўм маблағларини ўтказиш (кўчириш):

дебет банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500);

кредит ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100);

б) чет эл валютасини Марказий банк курсидан юқори баҳода харид қилинганда:

дебет чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200) - харид қилинган чет эл валютасининг Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалент қийматига;

дебет 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счёти - харид қилинган чет эл валютасининг Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати билан харид қилинган чет эл валютасининг харид кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;

кредит банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500) - харид қилинган чет эл валютасининг харид кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сўмдаги эквивалент қийматига;

в) чет эл валютасини Марказий банк курсидан паст баҳода харид қилинганда:

дебет чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200) - харид қилинган чет эл валютасининг Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалент қийматига;

кредит банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500) - харид қилинган чет эл валютасининг харид кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сўмдаги эквивалент қийматига;

кредит 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счёти - харид қилинган чет эл валютасининг Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати билан харид қилинган чет эл валютасининг харид кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;


12. Бухгалтерия ҳисобида консигнантга бўлган чет эл валютасидаги кредиторлик қарзи консигнацияга олинган товарларни сотиш санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича вужудга келади. Қарзнинг кейинги ҳисоби мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


13. Маҳсулот (иш, хизмат) ларга чет эл валютаси эквивалентида баҳо (тариф) белгилайдиган, тўловларни эса, миллий валюта - сўмда оладиган хўжалик юритувчи субъектлар, маҳсулот (иш, хизмат) ларни сотиш санасидан тўлов келиб тушган (амалга оширилган) санасигача бўлган даврда Марказий банк курсининг ўзгариши сабабли вужудга келган ижобий курс фарқини 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётига, салбий курс фарқини эса 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётига олиб боради.



3-§. ЧЕТДАН КЕЛТИРИЛГАН ТОВАР-МОДДИЙ

ҚИЙМАТЛИКЛАР ВА БОШҚА АКТИВЛАРНИНГ

ХАРИД ҚИЙМАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


14. Четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларнинг (консигнация шартномаси бўйича четдан келтирилган товарлар бундан мустасно) харид қиймати (кейинги ўринларда - харид қиймати) қуйидаги формула бўйича аниқланади:


С = Шқ + Т + Бх., бу ерда


С - четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларнинг харид қиймати;

Шқ - Божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги Марказий банк курси бўйича ҳисобланган четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларнинг шартнома қиймати;

Т - божхона тўловлари

ҚҚСни тўловчи корхоналар четдан келтирилган товарларга ҳисобланган ҚҚС суммасини харид қийматига қўшмайди, балки умумий белгиланган тартибда бюджетга тўлаши лозим бўлган ҚҚС ни аниқлашда чегириб боради.

ҚҚСни тўловчи бўлмаган корхоналар четдан келтирилган товарларга ҳисобланган ҚҚС суммасини харид қийматига қўшади.

Ўзининг эҳтиёжлари учун четдан келтирилган асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисобда бошланғич қиймати бўйича ҚҚС суммасини қўшган ҳолда акс эттирилади.

Бх - четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. Ушбу харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.12-бандига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралари"га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 282-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ шаклланади.

15. Четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларни (консигнация шартномаси бўйича четдан келтирилган товарлар бундан мустасно) харид қилиш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

а) товар-моддий қийматликлар ва асосий воситалар объектларини юк божхона декларациясини тўлдириш санасидаги Марказий банк курси бўйича кирим (қабул) қилиш:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700), материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900);

кредит 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти - қарзларнинг жорий қисми ёки 7010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти - қарзларнинг узоқ муддатли қисми;

б) божхона тўловлари (импорт учун ҚҚС дан ташқари) ва четдан келтиришда вужудга келадиган ва белгиланган тартибда харид қилиш қийматига қўшиладиган бошқа харажатлар:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700), материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900);

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти;

кредит турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

в) ҚҚС ни тўловчи корхоналар учун чегиришга олиб борилган ҚҚС суммасига:

дебет 4410 "Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти;

г) ҚҚС ни тўламайдиган корхоналар учун харид қийматига қўшилган ҚҚС суммасига:

дебет материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000) ёки товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900);

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти;

д) асосий воситалар ва номоддий активларнинг бошланғич қийматига қўшиладиган ҚҚС суммасига:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700);

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти.


16. Консигнация шартномасига асосан четдан келтирилган товарлар бўйича операциялар хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) консигнация шартномаси бўйича четдан келтирилган товарлар консигнаторнинг бухгалтерия ҳисобида балансдан ташқари 004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счётининг дебети бўйича акс эттирилади;

б) четдан келтирилган консигнация товарлари бўйича божхона тўловлари, ҚҚС қўшилган ҳолда ҳисобланганда:

дебет 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти;

в) четдан келтирилган консигнация товарлари бўйича ҚҚС ва божхона тўловлари бўйича қарзлар тўланганда (қопланганда):

дебет 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

г) консигнация товарлари сотилганда:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - шартнома баҳоси бўйича сотилган товарлар суммасига ҳисобланган ҚҚС (ҚҚС ни тўловчилар учун) қўшилган ҳолда;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётикомиссия мукофотлари (рағбатлантириш) суммасига;

кредит турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) - товар инвойси ва БЮД бўйича сотиш санасидаги Марказий банк курси бўйича консигнация товари қийматига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - комиссия мукофотидан келиб чиқиб аниқланадиган ҚҚС суммасига (ҚҚС ни тўловчилари учун).

Бир вақтнинг ўзида, сотилган консигнация товарлари қийматини ҳисобдан чиқариш балансдан ташқари 004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счётининг кредити бўйича акс эттирилади.

д) сотилган консигнация товарларининг улушига тўғри келадиган четдан келтирилган консигнация товарлари бўйича ҚҚС қўшилган ҳолда божхона тўловлари бўйича харажатларни ушбу товарларни сотиш пайтида молиявий натижаларга олиб бориб ҳисобдан чиқариш:

дебет давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400);

кредит 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти.

Консигнация шартномаси бўйича олинган товарлар консигнантга қайтарилган ҳолларда, 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётида акс эттирилган божхона тўловлари ва ҚҚС бўйича консигнатор харажатларининг қайтарилган товарлар улушига тўғри келадиган қисми консигнаторларнинг молиявий натижаларига (давр харажатларига) олиб бориб ҳисобдан чиқарилади;

е) харидорлар ва буюртмачилардан пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

ж) бюджетга ҚҚС бўйича (ҚҚС ни тўловчилар учун) қарзлар тўланганда (қопланганда):

дебет 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)";

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

з) консигнаторга қарзлар тўланганда (қопланганда):

дебет турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.



4-§. КУРС ФАРҚЛАРИ ҲИСОБИ


17. Хўжалик юритувчи субъектлар баланснинг валюта моддаларини ҳар ойи ҳисобот ойининг охирги санаси ва хўжалик операцияларни амалга ошириш санасида Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашни амалга оширади.


18. Мазкур Низомда қайта баҳолаш ва курс фарқларини аниқлаш мақсадида баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киради:

а) кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар;

б) чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;

в) чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар;

г) чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, кредитлар ва пул қарзлар.


19. Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:

а) чет эл валютасига сотиб олинган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган асбоб-ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий қийматликлари;

б) устав капитали миқдори ва хўжалик юритувчи субъектнинг, шунингдек чет эл инвестицияларига эга бўлган корхоналарнинг таъсисчилари (қатнашчилари) улушларининг нисбатлари.


20. Баланснинг валюта моддаларини ҳар ой қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган курс фарқлари тўғри олиб бориш усули қўлланилганда молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади:

а) ижобий курс фарқи - 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётининг кредети бўйича;

б) салбий курс фарқи - 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётининг дебети бўйича.


21. Баланснинг валюта моддаларини ҳар ой қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган курс фарқлари жамғариш усули қўлланилганда улар вужудга келган вақтда молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилмайди ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади:

а) ижобий курс фарқи - 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётининг кредити бўйича - уларнинг жорий қисми ва (ёки) 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётининг кредити бўйича - уларнинг узоқ муддатли қисми;

б) салбий курс фарқи - 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг дебети бўйича - уларнинг жорий қисми ва (ёки) 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётининг дебети бўйича - уларнинг узоқ муддатли қисми.


22. Жамғариш усулини қўллаш натижасида жамғарилган курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолият натижаларига қуйидаги тартибда олиб борилади:

а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича - уларнинг тўланиши (ёки ҳисобдан чиқарилиши) бўйича;

б) бошқа ҳолларда - баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операциялари амалга оширилиши бўйича.


23. Курс фарқларидан вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар ва харажатларнинг жорий қисмини ўтказиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижобий курс фарқи бўйича вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

б) салбий курс фарқи бўйича вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти;


24. Жамғарилган курс фарқларини молиявий-хўжалик фаолиятининг натижаларига мазкур Низомнинг 22 бандида кўрсатилган тартибда олиб бориш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижобий курс фарқи:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счёти;

б) салбий курс фарқи:

дебет 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счёти;

кредит 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти.


25. Курс фарқларини бухгалтерия ҳисобида юритишни соддалаштириш мақсадида кечиктирилган даромадлар ва харажатлар счётларида мос равишда акс эттирилган ижобий ва салбий курс фарқларини ҳисобдан чиқаришни ҳисобот ойининг охиридаги чет эл валютасининг бир бирлигига тўғри келадиган курс фарқининг ўртача иқдори бўйича амалга оширишга рухсат этилади (курс фарқини ўртача миқдори бўйича ҳисобдан чиқаришнинг шартли мисоли мазкур Низомнинг иловасида келтирилган).


26. Курс фарқларини олиб боришда қўлланилаётган усуллар хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб сиёсатини календар йил давомида ўзгартирмаслиги лозим, бундан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот" (1998 йил 14 август, рўйхат рақами 474 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон)нинг 56-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно.


27. Курс фарқларини олиб боришнинг жамлаш усулидан тўғри олиб бориш усулига ўтишда баланснинг валюта моддаларини ҳар ойда қайта баҳолаш натижасида олдин тўпланган курс фарқлари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисоб сиёсати қабул қилинган календар йилининг охиригача ҳар ойда (бир меъёрда) ҳисобдан чиқариб борилади.


28. Устав капитали миқдори чет эл валютасида ўрнатилган ҳолларда ҳар бир таъсисчи томонидан улушларнинг киритилиши Марказий банкнинг улушни киритиш санасидаги курси бўйича амалга оширилади.


29. Устав капитали миқдори чет эл валютасида ўрнатилган ҳолларда ва устав капиталига улушлар киритиш миллий валюта - сўмда ёки бошқа мулк шаклида амалга оширилганда ҳам, қайта ҳисоблаш Марказий банкнинг улушларни киритиш санасидаги курси бўйича амалга оширилади.


30. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва ҳақиқатда устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Марказий банк курслари ўртасида вужудга келадиган ижобий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счётида акс эттирилади.


31. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва ҳақиқатда устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Марказий банк курслари ўртасида вужудга келадиган салбий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счётининг дебетида устав капиталини шаклланишида вужудга келган олдинги ижобий курс фарқи суммаси чегарасида акс эттирилади. Устав капиталини шакллантиришдаги салбий курс фарқи суммасининг ижобий курс фарқи суммасидан ошган қисми молиявий фаолият бўйича харажатларга олиб борилади.


32. Чет эл валютасида акс эттирилган устав капитали оширилганда (камайтирилганда) бухгалтерия ҳисоби мақсадида устав капиталининг фақат оширилган (камайтирилган) қисми таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича миллий валютага қайта ҳисобланади.


33. Устав капиталини қўшимча оширилганлиги (камайтирилганлиги) ни шакллантиришда вужудга келадиган курс фарқларининг бухгалтерия ҳисоби ушбу Низомнинг 30 ва 31-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


34. Агар чет эл валютасида акс эттирилган устав капиталининг оширилиши мунсабати билан улушлар киритиш қонунчиликка мувофиқ таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишга қадар амалга оширилган бўлса, бухгалтерия ҳисобида ушбу хўжалик операцияси таъсичиларга қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)нинг кредитида активларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғлиқликда акс эттирилади.


35. Суғурта ташкилотларида Устав капиталининг валюта эквиваленти қисмидаги валюта маблағларини ҳар ойда қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган ижобий курс фарқлари резерв капитали таркибидаги "Девальвация учун резерв" счётига олиб борилади. Устав капиталининг валюта эквиваленти қисмидаги валюта маблағларини ҳар ойда қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган салбий курс фарқлари резерв капитали таркибидаги "Девальвация учун резерв" счётига олдинги ижобий курс фарқлари суммаси чегарасида камайтиришга олиб борилади. Салбий курс фарқи суммасининг ижобий курс фарқи суммасидан ошган қисми молиявий фаолият бўйича харажатларга олиб борилади.



5-§. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРДА ЧЕТ ЭЛ

ВАЛЮТАСИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АКС ЭТТИРИШ

36. Жамғариш усулида 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар", 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар", 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар", 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётларида ҳисобга олинган курс фарқлари "Бухгалтерия баланси" (1-сонли шакл) нинг актив ва пассивининг тегишли қаторларида акс эттирилади.

37. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борилган курс фарқлари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сонли шакл) акс эттирилади.

38. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав капитали шаклланишида вужудга келган курс фарқлари бухгалтерия баланси (1-сонли шакл) нинг пассивида "Қўшилган капитал" моддасида, "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот" (5-сонли шакл) нинг "Қўшилган капитал" устунида акс эттирилади.





Низомга

ИЛОВА



Курс фарқларини ўртача миқдор

бўйича ҳисобдан чиқаришга шартли

МИСОЛ

Баланснинг

валюта

моддасининг

номи


АҚШ

доллари-

нинг

суммаси


Миллий валютадаги суммаси

(сўмда)


Баланснинг валюта моддаларини

ҳар ойи қайта баҳолаш натижасида

жамланган курс фарқлари

(сўмда)


МБ

курси

1$=900

сўм


МБ

курси

1$=950

сўм


МБ

курси

1$=1000

сўм


Ижобий 6230

"Бошқа кечиктирилган

даромадлар" счётининг

кредити бўйича


Салбий 3290

"Бошқа кечиктирилган

харажатлар" счётининг

дебети бўйича


Валюта маблағлари


100 $

90 000

95 000

100 000

5 000 (95 000 - 90 000)

5 000 (100 000 - 95 000)



Дебиторлик қарзлари


300 $

270 000

285 000

300 000

15 000 (285 000 - 270 000)

15 000 (300 000 - 285 000)



Кредиторлик қарзлари


500 $

450 000

475 000

500 000


25 000 (475 000 - 450 000)

25 000 (500 000 - 475 000)


ЖАМИ


900 $




40 000

50 000

Бир бирлик чет эл валютасига тўғри келадиган ўртача курс фарқи ҳажмини ҳисоблаш:


(40 000 сўм + 50 000 сўм) / 900 $ = 90 000 сўм / 900 $ = 100 сўм


Масалан:

200 АҚШ доллари миқдорида кредиторлик қарзи тўланди, молия-хўжалик фаолияти натижасига ҳисобдан чиқариладиган салбий курс фарқи суммаси 20 000 сўм (200 $ х 100 сўм) га тенг.

дебиторлардан 150 АҚШ доллари миқдорида валюта маблағи келиб тушди, молия-хўжалик фаолияти натижасига ҳисобдан чиқариладиган ижобий курс фарқи суммаси 15 000 сўм (150$ х 100 сўм) га тенг.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 419-модда.






















































Время: 0.1494
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск