ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 679-сон "Аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни тасдиқлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 679



АҲОЛИГА ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН

ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШДА ШАХСНИ ТАСДИҚЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш .чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон Фармонида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилишини назарда тутувчи "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда - идентификация тизими) 2020-2021 йилларда, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

жисмоний ва юридик шахсларни электрон рақамли имзо, мобил телефон рақамлари, масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID ва бошқалар) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда бошқа маълумотлар асосида рўйхатга олиш ҳамда бошқа маълумотлар асосида рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялаш имкониятларини яратиш;

давлат органлари, банклар, молия ҳамда бошқа субъектлар томонидан электрон хизматлар кўрсатиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни масофавий идентификациялаш (аутентификациялаш) имкониятларини яратиш.


2. Қуйидагилар:

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими архитектураси 1-иловага мувофиқ;

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

Идоралараро электрон ҳамкорлик орқали идентификация тизимига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

идентификация тизими жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялашнинг расмий маълумотлар манбаи ҳисобланади ва у орқали олинган маълумотлар давлат органлари, банклар, молия ва бошқа хизматлардан фойдаланувчи шахсларни масофавий идентификация (аутентификация) қилишнинг асоси ҳисобланади;

идентификация тизимини модернизация қилиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва сервер қурилмаларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга ажратиладиган маблағлар доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

идентификация тизими орқали шахсларни идентификациялаш (аутентификациялаш) хизматлари давлат ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда тузиладиган шартномага мувофиқ пуллик асосида кўрсатилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази:

а) икки ой муддатда:

"Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ мобил алоқа операторларига реал вақт режимида жисмоний шахслар - абонентларнинг паспорт маълумотлари асосида жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда - ЖШШИР) тақдим этиш бўйича электрон веб-сервис ишга туширилишини;

идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш орқали мобил алоқа операторларига ўзлари киритган ЖШШИРни текшириш (тўғрилигини тасдиқлаш) имконияти яратилишини;

б) 2021 йил 1 сентябрга қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ идентификация тизимига биометрик паспорт маълумотлар базаси маълумотларидан, шу жумладан, жисмоний шахсларнинг суратларидан фойдаланиш имконияти яратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобил алоқа операторлари билан биргаликда ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрган ҳолда 2021 йил 1 июлдан:

а) мобил алоқа операторларининг ахборот тизимларида жисмоний шахс бўлган янги ва амалдаги абонентларга ЖШШИР жорий этилиши ва юритилишини;

б) мобил алоқа операторларининг ахборот тизимлари ва электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграциялашган платформаси ўртасида реал вақт режимида жисмоний шахслар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорлик йўлга қўйилишини таъминласин:

абонентнинг ЖШШИР бўйича - абонентнинг телефон рақами;

абонентнинг телефон рақами бўйича - абонентнинг ЖШШИР.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрида тажриба-синов тарзида Ўзбекистон Республикасида ID-карта кўринишидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат беришда жисмоний шахсларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида:

шахсни электрон тасдиқлаш имкониятини берувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг электрон рақамли имзо калитлари ва сертификатлари автоматик равишда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2021 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов натижалари бўйича ушбу тартибларни республиканинг барча ҳудудларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асосланган таклифлар тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ахборот тизимини:

2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ID-карта тизими билан интеграция қилиш бўйича ташкилий-техник чоралар амалга оширилишини;

идентификация тизимида шахсга доир ҳақиқий маълумотлар асосида рўйхатдан ўтган (авторизация қилинган) фойдаланувчиларга электрон рақамли имзо калитлари ва сертификатларини масофавий бериш мақсадида Идентификация тизими билан интеграция қилиш бўйича ташкилий-техник чоралар амалга оширилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан молиявий хизматлар кўрсатилишида идентификация тизими имкониятларидан фойдаланишга оид идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилсин.


9. Белгилансинки, идентификация тизими доирасида муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, уларга ишлов бериш ва фойдаланиш "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими орқали юборилган электрон шаклдаги маълумот ва (ёки) хабарнома, шунингдек, бошқа электрон ҳужжатлар қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга;

электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими орқали электрон шаклда юборилган электрон ҳужжат, маълумот ва (ёки) хабарнома ушбу тизимнинг тегишли фойдаланувчисига келиб тушган вақтдан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда) билан тасдиқланган "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

679-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини

идентификациялашнинг ягона ахборот тизими

АРХИТЕКТУРАСИ

"Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари

Электрон

ҳукумат"

тизими

идора-

лараро

интег-

рация-

лашув

платфор-

маси

Электрон ҳукумат фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона тизими

Жисмоний

ва юридик

шахслар

(ягона

иденти-

фикациялаш

тизими

фойдаланув-

чилари)

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)

Мобиль алоқа операторларининг ахборот тизимлари

Фойдаланувчиларни базавий идентификация қилиш усуллари тизимости модули

Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари

Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базаси

Фойдаланувчиларни мобиль телефон рақами орқали идентификация қилиш тизимости модули

Банк, молия ва бошқа субъектларнинг ахборот тизимлари

ID-карта тизими

Фойдаланувчиларни биометрик маълумотлар бўйича идентификация қилишнинг Ягона биометрик тизими (ЯБТ)

Бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

679-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини

идентификациялашнинг ягона ахборот

тизимини модернизация қилиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочи

1.

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда - идентификация тизими) модернизация қилиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳа паспорти, концепцияси ва техник топшириғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳанинг техник топшириғини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2021 йил январь

2.

Идентификация тизимини модернизация қилиш ҳамда шахсларни идентификация қилишнинг базавий усулларини жорий этиш.

1. Идентификация тизимини модернизация қилиш бўйича техник ишларни амалга ошириш.

2021 йил февраль


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Шахсларни идентификация (аутентификация) қилиш бўйича базавий усулларни жорий этилишини назарда тутувчи тизимости модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2021 йил март

3.

Шахсларни мобил телефон рақамлари орқали идентификациялаш имкониятини яратиш.

1. Идентификация тизимининг шахсларни мобил телефон рақамлари орқали идентификациялаш тизимости модулини ишлаб чиқиш.

2021 йил май


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мобил алоқа операторлари

2. Идентификация тизимини электрон ҳукумат ҳамда мобил алоқа операторларининг ахборот тизимлари ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021 йил июнь

4.

Шахсларни биометрия маълумотлари орқали идентификациялаш имкониятини яратиш.

1. Идентификация тизимининг жисмоний шахсларнинг биометрия маълумотлари асосида идентификациялаш тизимости модулини ишлаб чиқиш.

2021 йил август


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази

2. Идентификация тизимини электрон ҳукумат ҳамда Давлат персоналлаштириш марказининг ахборот тизимлари ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021 йил сентябрь

5.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи "Электрон ҳукумат" хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш имкониятини яратиш.

1. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхатини шакллантириш.

2020 йил 10 ноябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Идентификация тизими негизида "Электрон ҳукумат" хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизимости модулини ишлаб чиқиш.

2020 йил

10 декабрь

3. "Электрон ҳукумат" хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими билан давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш.

2021 йил 1 февраль

6.

Мобил алоқа операторларига реал вақт режимида жисмоний шахс бўлган абонентларнинг паспорт маълумотлари асосида ЖШШИР тақдим этиш бўйича электрон веб-сервисни ишга тушириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

1. "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ мобил алоқа операторларига реал вақт режимида жисмоний шахслар-абонентларнинг паспорт маълумотлари асосида жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини тақдим этиш бўйича электрон веб-сервис (кейинги ўринларда - веб-сервис)ни ишга тушириш.


2. Идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш орқали мобил алоқа операторларига ўзлари киритган ЖШШИРни текшириш (тўғрилигини тасдиқлаш) имкониятини яратиш.

2021 йил 1 январь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Мобил алоқа операторларининг ахборот тизимларида жисмоний шахс бўлган янги ва амалдаги абонентларига ЖШШИР жорий этиш ва доимий юритиш.

Мобил алоқа операторларининг ахборот тизимларида жисмоний шахс бўлган янги ва амалдаги абонентларига ЖШШИР жорий этилиши ва юритилишини таъминлаш.

2020 йил

1 декабрдан бошлаб мунтазам равишда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мобил алоқа операторлари

8.

Масофадан туриб электрон давлат хизматларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида идентификация тизимида жисмоний шахснинг ҳисобга олиш ёзувини (аккаунт) яратиш, қайта тиклаш ва тасдиқлаш имкониятларини яратиш.

Давлат хизматлари марказлари ҳамда почта бўлимлари орқали идентификация тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида жисмоний шахснинг ҳисобга олиш ёзувини (аккаунт) яратиш, қайта тиклаш ва тасдиқлаш механизмини жорий этиш.

2021 йил 1 февраль

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

679-сон қарорига

3-ИЛОВА



Идоралараро электрон ҳамкорлик орқали

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини

идентификациялашнинг ягона ахборот тизимига

тақдим этиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Тақдим этиладиган маълумотлар

Маълумотларни тақдим этадиган давлат органи

Маълумотларни тақдим этиш шарти

Идоралараро электрон ҳамкорликни ишга тушириш муддати

1.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик маълумотлари (давлат тили ва мавжуд бўлса бошқа тилларда Ф.И.О., туғилган санаси, ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами, биометрик паспортга боғланган рақамли расми, туғилган жойи, жинси, миллати, фуқаролиги, фуқаролик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (ўлим ҳолати тўғрисидаги ёзувнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги), ҳужжат тақдим этилган жой, ҳужжат амал қилишининг бошланиш ва тугаш санаси).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази





















Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази

Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан:

Паспорт серияси ва рақами, туғилган санаси;

ЖШШИР;

ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами.

Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш.

2020 йил 10 ноябрь

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари (давлат тили ва мавжуд бўлса бошқа тилларда Ф.И.О., туғилган санаси, ЖШШИР, яшаш гувоҳномаси серияси ва рақами, туғилган жойи, жинси, миллати, фуқаролиги, фуқаролик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (ўлим ҳолати тўғрисидаги ёзувнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги), ҳужжат тақдим этилган жой, ҳужжатнинг амал қилиш бошланиш ва тугаш санаси, яшаш гувоҳномасига боғланган рақамли расми).

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган хорижий фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари (Ф.И.О., туғилган санаси, ЖШШИР, чет эл гувоҳномаси серияси ва рақами, туғилган жойи, жинси, миллати, фуқаролиги, ҳужжатнинг амал қилиш бошланиш ва тугаш санаси).

Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан:

Яшаш гувоҳномаси серияси ва рақами, туғилган санаси;

ЖШШИР;

ЖШШИР, яшаш гувоҳномаси серияси ва рақами.

Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш.





Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан:

Чет эл гувоҳномаси серияси ва рақами, туғилган санаси;

ЖШШИР;

ЖШШИР, чет эл гувоҳномаси серияси ва рақами.

2020 йил 10 ноябрь















2021 йил 1 январь

2.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий ва вақтинчалик турар жой манзили тўғрисидаги маълумот.

Ички ишлар вазирлиги

Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан:

Паспорт (яшаш гувоҳномаси) серияси ва рақами;

ЖШШИР.

Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш.

2020 йил 10 ноябрь

3.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРлари тўғрисидаги маълумотлар.

Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР ёки паспорт (яшаш гувоҳномаси) серияси ва рақами бўйича ягона сўровга асосан.

2020 йил 10 ноябрь

4.

Шахснинг жорий иш жойи, шунингдек лавозими тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., ЖШШИР, иш жойи, иш берувчининг СТИРи, лавозими, ишга қабул, бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги буйруқ реквизитлари ва бошқалар).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

ЖШШИР бўйича ягона сўровга асосан.

Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш.

2020 йил 10 ноябрь

5.

Мобил алоқа операторининг жисмоний шахс бўлган абоненти ҳақида маълумот (шахсий маълумотлар, ЖШШИР, абонентнинг мобил телефон рақами ва бошқалар).

Мобил алоқа операторлари

Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан:

1. Абонентнинг ЖШШИР;


2. Абонентнинг телефон рақами.

Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш.

2020 йил 10 ноябрь




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

679-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги

365-сон қарори билан тасдиқланган "Электрон ҳукумат"

тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона

ахборот тизими тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда фойдаланувчилар деб аталади) "Электрон ҳукумат" тизими доирасида идоралараро электрон ҳамкорлик орқали интерактив давлат хизматларини ҳамда банк, молия ва бошқа субъектларнинг хизматларини кўрсатиш идентификациялашнинг ягона тизими ёрдамида амалга оширилади".


2. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"банк, молия ва бошқа субъектларнинг хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларнинг ҳақиқий идентификацияланишини таъминлаш;";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 4-банднинг бешинчи хатбошиси "давлат хизматлари кўрсатишда" сўзларидан кейин "банк молия ва бошқа субъектларнинг хизматлари" сўзлари қўшилсин.


4. 5-бандда: қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"банк, молия ва бошқа субъектлар ахборот тизимларини идентификациялашнинг ягона тизими билан интеграциялашувига кўмаклашиш";

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. 9-банд "воситалари" сўзидан кейин "мобил телефон рақамлари, шахсларнинг биометрик маълумотлари" сўзлари қўшилсин.


6. 14-банд "давлат хизматларини кўрсатиш" сўзларидан кейин ", банк молия ва бошқа субъектларнинг хизматлари" сўзлари қўшилсин.


7. 16 ва 17-бандларда "Давлат хизматларидан" сўзларидан кейин "ва бошқа хизматлардан" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади".


9. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд қўшилсин:

"19-1. Идентификациялашнинг ягона тизими орқали шахсларни идентификациялаш (аутентификациялаш) хизматлари давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органларга бепул асосда, қолган хўжалик юритувчи субъектларга ўрнатилган тартибда тўлов-шартнома асосида кўрсатилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь











































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск