ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.11.2020 й. ПҚ-4879-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2020 й.

N ПҚ-4879



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА

ФИСКАЛ ИНСТИТУТНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Молия ва солиқ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилсин.


2. Институтда кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:

солиққа тортиш ва молиявий назорат соҳалари учун бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича кадрларни кредит-модуль тизими асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш;

кадрлар тайёрлаш борасида хорижий давлатларнинг солиқ органлари ва ўқув муассасалари билан тажриба алмашишни кенгайтириш ҳамда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш;

бюджет даромадларини шакллантиришда давлат манфаатларини ҳамда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлай оладиган кадрларни тарбиялаш;

солиқ органлари учун илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва автоматлаштирилган таҳлил услублари билан ишлаш кўникмасига эга бўлган мутахассислар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;

солиққа тортиш ҳамда молиявий назорат соҳаларида амалий ва фундаментал илмий-тадқиқотлар олиб бориш натижасида инновацион лойиҳаларни жорий этишни кенгайтириш;

малакали кадрлар тайёрлашни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг замонавий усуллари, халқаро солиққа тортиш, трансферт нархларни белгилаш, таваккалчиликларни таҳлил қилиш, бизнес-таҳлил технологиялари (Business Intellegence) ва солиқ маъмуриятчилигида илғор ахборот технологияларини (Big Data) қўллаш асосида ташкил этиш;

ўқув жараёнида ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, шу жумладан педагогик ва ахборот технологияларини, масофавий таълимни, ўқитиш ва тренингларни интерфаол ҳамда муаммоли-вазиятли услубларини кенг жорий этиш, талаба, тингловчи ва педагог кадрларнинг глобал ахборот-ҳуқуқий ҳамда таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Институт:

солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси;

молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган олий таълим муассасаси ҳисобланади.


4. Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан Институт тузилмасида мазкур университетнинг бўлинмасини (факультетини) ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг Институт тузилмасидаги бўлинмаси (факультети) моддий-техник таъминоти жорий йилда Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида тушган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича "Йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилансинки:

Институт Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг барча ҳуқуқ, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи таълим шаклида ўқитиш ташкил этилади. Бунда талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ўқиши учун тўлов иш берувчининг ходим (абитуриент) билан келишилган шартномасига мувофиқ белгиланган шаклда амалга оширилади;

Институтда бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи босқич талабалари учун таълим жараёни бевосита солиқ органлари маъмурий биноларида ташкил қилинади;

Институт ректори, проректорлари, факультет деканлари, декан ўринбосарлари ва профессор-ўқитувчилари лавозим маошлари - олий таълим муассасаларининг, илмий ходимларининг лавозим маошлари эса - илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорида белгиланади;

Институт бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимларининг лавозим маошлари Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларида белгиланади;

Институтнинг раҳбар, бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибига Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимларининг тегишли тоифалари учун хизматни ўташ ва мукофотларни тўлаш тартиблари татбиқ этилади.


7. Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 мартга қадар Институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига юқори малакали хорижий мутахассис тайинланишини таъминласин.


8. Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Фарғона ва Тошкент солиқ коллежларини Институт ҳузуридаги Фарғона ва Тошкент солиқ техникумлари этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


9. Институтда кадрларни тайёрлашга буюртма шакллантиришнинг шундай тартиби жорий этилсинки, унга мувофиқ:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органлари ҳар йили белгиланган муддатларда иш берувчиларнинг Институт томонидан тайёрланадиган кадрларга бўлган эҳтиёжлари ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим қилади;

Институтга қабул параметрлари белгиланган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича бакалавр ва магистрларга бўлган эҳтиёжни ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида таҳлил қилиш асосида Давлат солиқ қўмитаси томонидан мустақил белгиланади;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари Институт ва унинг ҳузуридаги солиқ техникумлари томонидан тайёрланадиган кадрларга буюртмани шакллантиришда иштирок этишга, хусусан кадрларни мақсадли тайёрлаш учун тўловни, улар томонидан ўқишни тугатганидан сўнг, шартномада белгиланадиган муддат давомида ташкилот-буюртмачида узлуксиз ишлаш мажбуриятини қабул қилган ҳолда, амалга оширишга ҳақли.


10. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


11. Институт ректорига ва солиқ техникумлари директорларига мазкур муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларга уларнинг иш ҳажми ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча ойлик устама белгилаш ҳуқуқи берилсин.


12. Институтга ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари эга бўлган ҳуқуқлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда таълим йўналишларига ўзгартириш киритиш, ўқув режалари ва дастурларини ҳамда битирувчиларга қўйиладиган малака талабларини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

кредит-модуль тизимини ўқув жараёнига жорий этиш борасида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини мустақил меъёрлаштириш, шунингдек педагог ходимлар томонидан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, "устоз-шогирд" тизими бўйича ишларнинг бажарилишини рағбатлантириб бориш;

халқаро эътироф этилган ташкилотлар - Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ва Academic Ranking of World Universities рейтингларининг барчасида бир вақтда биринчи 1 000 та ўринни эгаллаган олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларидан фойдаланган ҳолда ўқитишни ташкил этиш;

таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Институт ҳузуридаги солиқ техникумларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштириш, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, қабул параметрлари ва таълим йўналишларини белгилаш;

солиқ техникумлари педагог ходимлари меҳнатини меъёрлаштириш;

Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

ўқиш учун тўлов миқдорини ўрнатган ҳолда Институт бакалавриат ва магистратурасига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул параметрларини белгилаш;

Институт илмий фаолиятига ва ўқув жараёнига ўқитувчилар ва мутахассисларни, шу жумладан чет эллик олимларни шартнома асосида жалб қилиш;

Институт ва унинг ҳузуридаги солиқ техникумларида номутахассислик фанларини ўқитиш ва факультатив машғулотлар ўтказишни аутсорсинг шартларида ташкил этиш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги барча турдаги, шу жумладан Институт ва унинг ҳузуридаги солиқ техникумларининг бино ва иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича келишувларни тузиш ва амалга ошириш;

Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда молия йили учун Институт ва унинг ҳузуридаги солиқ техникумларининг даромадлар ва харажатлар сметасини, штат жадвалини, бизнес-режасини тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, ходимларига иш ҳақини тўлаш тизими ва тартибини белгилаш.


13. Институт Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

а) Институтни ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини қўллаш кўникмаларига ҳамда амалий иш тажрибасига эга бўлган, шунингдек хорижда тажриба орттирган малакали кадрлар билан тўлдирсин;

б) тегишли фанлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашнинг комплекс дастури ишлаб чиқилишини таъминласин;

в) битирувчиларга нисбатан малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

ўқув жараёнини илғор халқаро тажрибани, талабаларда тил тайёргарлигини, таҳлил қилиш қобилиятини, тизимли таҳлил ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;

ихтисослик фанлари ўқув юкламасида амалий машғулотлар ҳажмини тренажёр-имитацион ва дастурий комплексларни қўллаш ҳисобига ошириш ва амалга оширилишини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

г) қуйидагиларни:

Институт ходимларининг стажировка ўташ тартибини;

Институт лавозимларини ички идоравий ротация асосида эгаллаш тартибини;

Институт профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий ва илмий фаолияти бўйича вақт меъёрларини, шунингдек ўқув юкламасини белгилаш тўғрисидаги низомни;

Институт талабалари томонидан малакавий амалиёт ва магистрлар томонидан илмий стажировкани ўташ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


14. Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг таклифлари асосида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ амалий ва инновацион лойиҳаларнинг танловлар асосида шакллантирилишини таъминласин.


15. Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда талабаларнинг соҳавий вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмаларида малакавий амалиётини ташкил этишда Институтга ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатсин.


16. Давлат солиқ қўмитаси Институтнинг замонавий ўқув биноси, кутубхона, фаоллар зали, спорт зали ва ётоқхона биносини қуриш, шунингдек мавжуд биноларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.


17. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2021 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институт биноларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


18. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Кичик ҳалқа йўли, 3-уйдаги бинолари Институтга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилсин.


19. Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 ноябрдаги

ПҚ-4879-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Фискал институтнинг самарали фаолият

кўрсатишини таъминлаш ва моддий-техник

базасини мустаҳкамлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Ижро

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Институт уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Устав лойиҳаси


икки ой

муддатда


-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)


2.

Институт Васийлик кенгаши таркиби, низоми ва иш режасини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


икки ой

муддатда


-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)


3.

Институтни малакали кадрлар, шу жумладан ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш мақсадида бошқа таълим, тадқиқот муассасаларининг мутахассислари билан тўлдириш.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар


икки ой

муддатда


-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)


4.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Институтнинг тегишли таълим дастурларини якунлаган шахсларга қўйиладиган малака талаблари;

Институтнинг замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган, шунингдек, таълим жараёнини солиқ органлари фаолиятининг асосий вазифа ҳамда йўналишлари билан боғлиқлигини таъминлайдиган ўқув режалари ва дастурлари.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

1 апрелга

қадар


-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


5.

Институтнинг Ахборот-ресурс маркази фондини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан тўлдириш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обунасини таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар


2021 йил

1 июнга

қадар


Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)


6.

Институтни "Электрон таълим" миллий тармоғига, А.Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

1 февралга

қадар


Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)


7.

Институтнинг ўқув дастурларига (режаларига) киритилган фанлар бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш дастурини тасдиқлаш.


Дастур лойиҳаси

2021 йил

1 майга

қадар


Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)


8.

Институтнинг "Солиқ ва ҳаёт" илмий-амалий ҳуқуқий журналини ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Олий аттестация комиссияси томонидан иқтисод ва юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


уч ой

муддатда

Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджонов), Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов)


9.

Институтнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

етакчи илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар билан меморандумлар ва ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш;

Институт профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва талабаларни ўқитиш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш амалиётини жорий этиш;

Институт ўқитувчилари ва ходимларини хорижий мамлакатлар таълим муассасаларида стажировка ўташи, шунингдек, доимий равишда солиқ маъмуриятчилигининг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий форумларда иштирок этишини ташкил этиш.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

1 июнга

қадар


-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А. Бекмуродов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)


10.

Институт ўқитувчиларининг Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетида малака ошириш ва касбий қайта тайёрлаш дастурларига жалб қилиш.

Институт талабалари ва абитуриентларини 2021/2022 ўқув йилида Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг бакалавриати ва магистратурасига қабулини ташкиллаштириш.


Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан биргаликда ишлаб чиқиладиган "Йўл харитаси"

2021 йил

1 мартга

қадар


Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)


11.

Институтнинг расмий интернет веб-сайти ва саҳифасини яратиш.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар


2021 йил

1 апрелга

қадар


Институт маблағлари, бошқа манбалар


Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)


12.

Бухоро, Фарғона ва Тошкент солиқ техникумлари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил

1 апрелга

қадар


-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)


II. ИНСТИТУТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

13.

Масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференциялар ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, масофавий таълим тизимини видеоконференцалоқа, онлайн тестлар ва сўровларни ўтказиш орқали тегишли дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

1 июнга

қадар


Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)


14.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар


2021 йил

1 июнга

қадар


Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)


15.

Институтни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар


2021 йил

1 январга

қадар


Институт маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 ноябрь, 44-сон, 486-модда













































Время: 0.1545
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск