ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 30.10.2020 й. 677-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

677-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - Марказ), Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда -Давлат тест маркази) расмий веб-сайти орқали абитуриентларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда - юридик техникумлар) ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Марказлар, Давлат тест маркази ва юридик техникумлар ўртасида маълумот алмашиш фақат электрон рақамли имзолар (кейинги ўринларда -ЭРИ)ни қўлланиши шарт бўлган ҳолда идоралараро электрон алоқа орқали амалга оширилади.


3. Абитуриентлар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар, исталган Марказга мурожаат қилишлари мумкин.

Абитуриентлар доимий рўйхатдан ўтган жойдаги тест синовларида қатнашадилар.


4. Давлат хизматлари абитуриентларга ҳар йили, қоида тариқасида, 1 августдан 20 август (шу куни ҳам)гача кўрсатилади.


5. Давлат хизматларини кўрсатиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Давлат хизматларини олиш учун мурожаат этувчи ушбу Регламентнинг 4-бандида кўрсатилган муддатда давлат хизматларини электрон кўринишда олиш учун Марказга мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёхуд Давлат тест маркази расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади.

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.


7. Агар ариза берувчи шахсан мурожаат қилса, Марказ ходими аризачининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган такдирда, абитуриент мустақил равишда электрон шаклда маълумотни ушбу Регламентнинг 2-иловасида кўрсатилган сўровнома шаклида Давлат тест марказининг махсус тизимига киритади.

Марказ ходими томонидан сўровномада тегишли маълумотларни киритиш учун ариза берувчи Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг аслини тақдим этади:

фуқаролик паспорти (ички ишлар органи томонидан 09 шакли бўйича, шахснинг шахсий идентификация рақамини, паспорт серия ва рақамини кўрсатувчи маълумотнома);

паспорт ёшига етмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

Ҳужжатларни топшириш муддати тугаганидан кейин сўровномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман этилади.

Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни сўраш ман этилади.


8 . Давлат тест маркази Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда, имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг электрон реестрини шакллантириш учун ваколатли органлар томонидан реал вақт режимида киритиб борилишини таъминловчи ягона платформа фаолият юритилишини таъминлайди.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг реестрини шакллантириш бўйича масъул бўлган мазкур Низомга 3-иловада келтирилган ваколатли органлар имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон реестрини шакллантириб, ягона платформага доимий равишда маълумотлар киритиб борилишини таъминлайди.

Ушбу ваколатли органлар имтиёзлар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида ва тўлиқ киритиб борилиши учун шахсан масъул ҳисобланади ҳамда ахборот тизимига киритилмаган маълумотлар бўйича давлат хизматлари марказлари томонидан имтиёзли ҳуқуқ асосида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмайди.


10. Керакли маълумотларни тўлдириб, сўровномага киритилгандан сўнг Марказ ходими ҳужжатларнинг асл нусхасини аризачига қайтаради, QR-код (матрицали штрих код) билан икки нусхада аризани босиб чиқаради ва уларни аризачига топширади. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текширади, анкетани ўз имзоси билан тасдиқлайди, битта нусхасини ўзига қолдиради ва иккинчи нусхасини Марказ ходимига топширади.

Сўровнома абитуриентнинг имзоси билан тасдиқланганидан сўнг автоматик равишда Марказ тизимига Марказ ходимининг ЭРИ билан киритилади.

Давлат тест маркази маълумотлар базасига киритилган маълумотларни автоматик равишда қабул қилади.


11. Давлат хизматлари амалга оширилганлиги учун ҳақ олинмайди.


12. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, абитуриентнинг Марказга шахсан мурожаат этишдан бош тортиши давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Бошқа сабабларга кўра давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш тақиқланади.


13. Абитуриент ҳар қандай босқичда давлат хизматларини олишдан воз кечиш ҳуқуқига эга. Агар абитуриент давлат хизматларини олишдан воз кечса, унинг ҳужжатлари кўрмасдан қолдирилади.


14. Рўйхатдан ўтиш ЯИДХП ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали амалга оширилганда мазкур Регламентнинг 7-банди учинчи-олтинчи хатбошиларида келтирилган маълумотлар абитуриент томонидан мустақил равишда электрон шаклда юкланади, маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун абитуриент шахсан жавобгар ҳисобланади.


15. Рўйхатдан ўтишда тегишли маълумотлар расмийлаштириб тизимга киритилганидан сўнг ЯИДХП ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали электрон равишда QR-код (матрицали штрих код) қўйилган сўровномани абитуриент электрон шаклда олади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов Давлат тест маркази тизимига киритилган сўровнома маълумотлари асосида ўтказилади.


17. Юридик техникумга тест синовлари, кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов натижалари асосида қабул қилинганда, шунингдек ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей битирувчилари учун танлов натижалари бўйича қабул қилинган тақдирда, ушбу абитуриентлар ўқув йили бошланишидан олдин тегишли юридик техникумга ушбу Регламентнинг 7-банди учинчи-олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини, шунингдек 3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 дона рангли фотосурат топширадилар.


18. Марказлар, Давлат тест маркази ва юридик техникумлар ўз фаолияти натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайдилар.


19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва марказлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти Регламент талабларига мувофиқлиги юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг олиб боради.

20. Абитуриентлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


21. Ушбу Регламентни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Ушбу Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларига ўқишга қабул

қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Абитуриент

Юридик техникумга кириш ҳужжатларини қабул қилиш учун абитуриент Давлат хизматлари марказига шахсан келади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Давлат тест маркази веб-сайтида рўйхатдан ўтади.

1 - 20 август кунлари

2-босқич

Давлат хизматлари маркази



Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Давлат хизматлари марказининг ходими ариза берувчи номидан,


ЯИДХП ёки Давлат тест маркази веб-сайти орқали мурожаат қилинган тақдирда, абитуриент электрон шаклда сўровнома бўйича маълумотни Давлат тест марказида шакллантирилган абитуриентнинг махсус тест маълумотлар базасига мустақил равишда киритади.

10 дақиқа давомида





автоматик равишда



3-босқич

Давлат тест маркази

1. Абитуриентларнинг маълумотлар базасига киритилган маълумотларни қабул қилади.


2.Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг тест синовлари жадвалига мувофиқ расмий веб-сайтида тест синовларининг вақти ва жойи тўғрисида маълумот жойлаштирилади.


3. Абитуриентлар маълумотлар базасига киритилган маълумотлар асосида тест синовларини ўтказади.

автоматик равишда




ҳужжатлари қабул қилиш муддати тугаганидан кейин




30 августга қадар


4-босқич

Абитуриент

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тақдирда керакли ҳужжатларини асл нусхаларини тегишли юридик техникумларга тақдим этади

ўқув йилининг 2 сентябрига қадар




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(Сана)


(Т/р)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик

техникумларига кириш учун ҳужжатларни

топшириш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:

1.1. Ф.И.О:


1.2. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси) (мавжуд бўлмаган тақдирда, ички ишлар органлари томонидан 09 шакл бўйича берилган маълумот):


1.3. Паспорт олиш ёшига етмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси:


1.4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (агар мавжуд бўлса):


1.5. Манзили:


1.6. Фуқаролиги:


1.7. Миллати:


1.8. Телефон рақами:


1.9. Электрон почта манзили:


II. Қўшимча маълумотлар:

2.1. Умумий ўрта (11-синф база бўйича), ўрта махсус, касб-ҳунар ёки бошланғич профессионал таълим муассасаси номи, ушбу муассаса томонидан берилган ўқишни тамомлаганлик ҳақида ҳужжатнинг серияси, рақами ва санаси:


2.2. Тест ўтказиладиган тил:


2.3. Юридик техникум номи:


2.4. Юридик техникумдаги мутахассислик ва касб номи:


2.5. Таълим шакли:


III. Имтиёз борлиги ҳақидаги маълумотлар (мавжуд бўлса)


Тегишли ҳужжатнинг реквизитлари

(рақами, берилган санаси)

3.1.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар


3.2.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари


3.3.

"Меҳрибонлик уйи" ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари


3.4.

Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В1 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар


IV. Абитуриентни хабардор қилиш тартиби

4.1.

Имтиҳондан ўтиш учун рўйхатдан ўтказиш ҳақида абитуриентга СМС хабар юбориш (телефон рақами)


4.2.

Имтиҳон ўтказиш куни, вақти ва жойи ҳақида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали маълум қилиш.


Ушбу анкетада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқ, аниқ ва тўғрилигини тасдиқлайман.



Ариза берувчининг

имзоси

Изоҳ. Барча маълумотлар абитуриент ҳужжатларининг асл нусхасидан тўлдирилади.

Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (юридик техникумдан) четлаштирилади, тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли чора кўриш учун юборилади.






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларига ўкишга учуй имтиёзга эга

бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг

реестрини шакллантириш учун масъул

бўлган ваколатли органлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Имтиёзлар турлари (тоифалари)

Имтиёзларни бериш учуй масъул

ваколатли органлар

1.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз абитуриентлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

"Меҳрибонлик уйи" ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари


Соглиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

5.

Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга ва халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь























































Время: 0.1719
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск