ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.11.2020 й. ПҚ-4881-сон "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2020 й.

N ПҚ-4881



КУРАШ МИЛЛИЙ СПОРТ

ТУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ

ХАЛҚАРО НУФУЗИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қадимий қадриятларимиз, хусусан мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу қадриятимизни умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, курашнинг тобора оммалашиб бораётганлиги нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил қилишга, мавжуд инфратузилма ва моддий-техник базани модернизация қилишга, спорт инвентарлари ва кийимлари таъминотини яхшилашга, бу борада ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, шунингдек, соҳа учун малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтиришни талаб этмоқда.

Буюк аждодларимиздан мерос қолган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Кураш миллий спорт турини (кейинги ўринларда - кураш) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

аҳолининг барча қатламларини кураш билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш;

курашни оммалаштириш, унинг жаҳон спорти дурдонасига айланишига ва Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритилишига эришиш;

кураш билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларида босқичма-босқич кураш ҳамда жанговар курашни устувор спорт турлари сифатида киритиш;

кураш бўйича профессионал тренерлар, ҳакамлар тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, курашнинг илмий-методологик базасини кучайтириш;

ўзбек кураши брендини яратиш, инвестицияларни жалб этган ҳолда яктак спорт кийимлари ва кураш гиламларини ишлаб чиқариш, курашни тижоратлаштириш чораларини кўриш;

курашни аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.


2. Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг:

а) 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта:

олий таълим муассасалар талабалари ўртасида кураш бўйича халқаро мусобақани;

устувор равишда хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирларни ўтказиш;

б) 2020 йилдан бошлаб ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида кураш бўйича "Ўзбек полвони" республика мусобақасини ўтказиш;

в) 2021-2025 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриладиган ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Вазирлик ҳузуридаги кураш маҳорат мактабларини (кейинги ўринларда - кураш маҳорат мактаблари) босқичма-босқич ташкил этиш;

г) Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси муассислигида Халқаро кураш институтини қайта ташкил этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон кураш федерацияси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқилган:

Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харита") 2-иловага мувофиқ;

2020-2025 йилларда курашни оммалаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлар) 3-иловага мувофиқ;

2023-2026 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида янги қуриладиган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактабларининг манзилли рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ва баҳолаш мезонларига эришишнинг пировард мақсади курашни 2028 йилгача Халқаро олимпия қўмитаси томонидан олимпия спорт тури сифатида тан олинишига ҳамда Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритилишига эришиш деб эътироф этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва курашни оммалаштириш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган "Йўл хариталари" асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

Вазирлик марказий аппарати тузилмасида курашни ривожлантириш ва "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларни бажариш учун 1 нафар масъул ходим бириктирилсин.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига кураш миллий спортини ривожлантириш бўйича бўлим ташкил этиш тавсия этилсин.


4. Қуйидагилар кураш маҳорат мактаблари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

ёш истиқболли спортчиларни танлаб олиш ва тарбиялаш масалалари бўйича спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-услубий ва меъёрий-ахборот ёрдам кўрсатишни таъминлаш;

зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган ўқув-машғулот базаларини яратиш ҳамда кураш бўйича республика ва халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишга қодир бўлган спортчиларни тайёрлашда ушбу базалардан самарали фойдаланиш;

кураш маҳорат мактаблари базасида миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт беллашувларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш, хорижий давлатлар тренер ва ҳакамлари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида чет элнинг кураш клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.


5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида 14 та кураш миллий спорт турига ихтисослаштирилган спорт иншоотлари қурилади;

ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган спорт иншоотларини сақлаш харажатлари улар томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади;

умумтаълим мактаблари ва спорт таълим муассасаларида кураш бўйича ўқув, ўқув-машқ, ўқувчиларни саралаб олиш (селекция) ҳамда уларда мусобақаларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон кураш федерацияси ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан белгиланади ва мувофиқлаштириб борилади;

кураш маҳорат мактаблари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошланғич профессионал давлат спорт-таълим муассасалари ҳисобланади ва уларнинг фаолияти кураш бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ва уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади;

кураш маҳорат мактабларининг ўқувчиларига бепул таълим олиш, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш ҳамда ўқувчилар турар жойида бепул яшаш ҳуқуқи берилади.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Халқ таълими вазирлиги:

бир ой муддатда спорт гиламлари мавжуд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларини инвентаризациядан ўтказиш асосида кураш гуруҳлари ташкил этиладиган мактаблар рўйхатини Ўзбекистон кураш федерациясига тақдим этади;

Ўзбекистон кураш федерацияси билан келишган ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларининг спорт залларини кураш гуруҳлари ташкил этиш учун жисмоний тарбия ўқув фанидан бўш вақтда ўрнатилган тартибда бепул вақтинча фойдаланишга беради.


7. Вазирлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва спорт мактабларида кураш бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини икки бараварга ошириш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда бошқа жисмоний маданият йўналишлари мавжуд олий таълим муассасаларида кураш бўйича мутахассисликни очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


8. Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон кураш федерациясининг:

кураш билан шуғулланган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар томонидан ёшларни ушбу спортга янада кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни "Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур" деган ягона шиор остида бирлаштириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларида бепул кураш гуруҳларини (кейинги ўринларда - кураш гуруҳлари) ташкил этиш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларида босқичма-босқич кураш ҳамда жанговар курашни устувор спорт турлари сифатида киритиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.


9. Вазирлик, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Кураш миллий спорт турини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ҳамда қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон кураш федерациясига аъзолик бадаллари;

маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

ҳомийлар - жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарма маблағларидан:

"Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини молиялаштириш;

Халқаро кураш институти, Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ва бошқа спорт мактабларининг кураш бўлимлари моддий-техник базасини ривожлантириш;

курашни оммалаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида курашчилар, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадлари учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон кураш федерациясига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Халқаро кураш институти, Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг Тошкент шаҳар бўлинмаси ходимларининг ойлик иш ҳақи ҳамда уларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг;

бошқа ҳудудий бўлинмалар ходимларининг ойлик иш ҳақи ва уларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади.


11. Молия вазирлиги:

а) кураш маҳорат мактаблари фаолияти билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, уларни яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари билан таъминлаш учун зарур маблағларни 2021 йилда ажратсин ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;

б) Давлат бюджетидан 2025 йилга қадар:

Кураш халқаро ассоциацияси ҳисоб рақамига унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили - 10 миллиард сўм, шу жумладан 2020 йилда Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси ҳисобидан - 10 миллиард сўм;

"Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирлар учун - 10 миллиард сўм Вазирликка спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида кўзда тутилган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин;

в) Вазирликнинг буюртманомасига асосан 2020 йилдан бошлаб "Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларни қоплаш учун зарур маблағлар ажратсин.

13. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 31 декабрга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган кураш гиламлари, уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари, шунингдек, хомашёлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.


14. Ўзбекистон кураш федерациясига:

Вазирлик ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда 2022 йил якунига қадар Халқаро "GAISF - Global Association of International Sports Federations" ташкилоти аъзолигига Халқаро кураш ассоциациясининг кириши бўйича чоралар кўриш;

Халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Вазирлик билан биргаликда курашни Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун ҳар йили амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кураш билан шуғулланган ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасаларида кураш гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг мунтазам фаолият юритишларини таъминлаш тавсия этилсин.


15. Вазирлик уч ой муддатда:

олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини яхшилаш, уларда кураш бўлимларини ташкил этиш ҳамда мазкур бўлимларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Ўзбекистон кураш федерацияси, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" ва "Ўзчармсаноат" уюшмалари билан биргаликда халқаро талабларни инобатга олган ҳолда яктак спорт кийимлари ҳамда кураш гиламларининг давлат стандартлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда халқаро стандартлаштириш тизимига киритилишини таъминласин;

Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасаларининг спорт залларини жиҳозлашнинг нормативларига кураш гиламларини киритсин ва мазкур мактабларни босқичма-босқич таъминлаш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 3-иловасида назарда тутилган 2020-2025 йилларда курашни оммалаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси муассислигидаги Халқаро кураш институти фаолиятини қайта ташкил этишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов) ўн кун муддатда масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда мажлис ўтказиб, мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ахборот берсин, шунингдек, ҳар чоракда ижросини муҳокама қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

б) Вазирлик (А.Икрамов):

мазкур қарор ва "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишнинг пировард мақсадига эришилишини таъминласин;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон кураш федерацияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда бир йилга мўлжалланган медиа-режани тасдиқласин ҳамда курашни тарғиб қилишга қаратилган мавзули ва кўчма дастурлар, ток-шоулар, интервьюлар ва роликлар намойиш этилишини амалга оширсин;

ҳар чоракда мазкур қарор ва "Йўл харитаси"нинг бажарилиши ҳолати, мавжуд муаммо ва камчиликлар, мақсадли кўрсаткичларда белгиланган натижаларга эришиш ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериб борсин;

в) "Йўл харитаси"нинг бажарилишига ва баҳолаш мезонларида назарда тутилган кўрсаткичларга эришишга масъул вазирлик ҳамда идоралар улар зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш, "Йўл харитаси"ни ижро этиш ҳолати тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Вазирликка ахборот тақдим этсин;

г) Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, шунингдек, спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига "Йўл харитаси"ни амалга оширишда масъул вазирлик ва идораларга доимий равишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


17. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 ноябрдаги

ПҚ-4881-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача

янги босқичга олиб чиқиш концепциясини

2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Молиялаштириш

манбалари


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


1. ЎЗБЕКИСТОНДА КУРАШНИ ЯНАДА ОММАЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Аҳолининг барча қатламларини кураш билан шуғулланишга кенг жалб қилиш,

Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш

1.

Кураш спорт тури билан шуғулланувчилар ва тренерлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ шакллантириш мақсадида барча кураш клубларини хатловдан ўтказиш.


-

2020 йил

декабрь


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси


2.

Мамлакатимизда кураш билан шуғулланувчи аҳоли қамровини кенгайтириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

курашга ихтисослашган туман (шаҳар)лар умумтаълим мактабларининг ўқув дастурига кураш фанини киритиш;

курашга ихтисослаштирилган туманлардаги умумтаълим мактаблари моддий-техник базасини такомиллаштириш;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида кураш бўйича қабул параметрларини икки бараварга ошириш.


Давлат бюджети маблағлари, Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


2020 йил

ноябрь-

декабрь


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги


3.

Республикадаги касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасаларининг спорт клублари таркибида кураш секцияларини ташкил этиш.


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


2021 йил

май


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


4.

Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасалари ўқувчи ҳамда талабаларининг кураш бўйича мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари асосида "Таълим муассасаларининг "Кураш" миллий спорт тури бўйича миллий рейтинги"ни тузиш.


-

2020 йил

декабрь

ойидан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

5.

Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонларига олий таълим муассасасида кураш секциялари ташкил этилганлиги ва фаолияти мунтазам йўлга қўйилганлиги, унда қатнашувчи талабаларнинг мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.


-

2021 йил

февраль


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси


6.

Ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида кураш бўйича "Ўзбек полвони" республика мусобақасини ўтказиш.


Ташкилотчилар ва иштирокчилар маблағлари, ҳомийлар маблағлари


2020

йилдан

бошлаб

доимий


Давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар


7.

Курашнинг янги турларини (хотин-қизлар кураши, соҳил кураши, жанговар кураш ва бошқалар) ташкил этиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш, тренерлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.


-

2021

йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1.2. Кураш билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник

база ва инфратузилмани шакллантириш

8.

Вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида 2021-2025 йилларда янги қуриладиган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактабларининг намунавий лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва уларнинг экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.


Давлат бюджети маблағлари


2021 йил

февраль


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси


8-1.

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани марказида 18х42 метр ўлчамдаги енгил конструкцияли спорт зал қурилиш


Давлат бюджети маблағлари


2024 йил

давомида


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги

10.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактаблари тўғрисидаги низом лойиҳасини, уларни жиҳозлаш нормативларини қайта ишлаб чиқиш.


Давлат бюджети маблағлари


2021 йил

январь


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


11.

Умумтаълим мактабларининг спорт залларини жиҳозлашнинг нормативларига "кураш гиламлари" ни киритиш ва мазкур мактабларни 2024 йилгача босқичма-босқич таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш.


Давлат бюджети маблағлари


2020 йил

декабрь


Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Молия вазирлиги


12.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар кўчасида жойлашган 1 га ер майдонига халқаро кураш мусобақаларини ўтказишга мўлжалланган "Кураш" миллий спорт тури марказини қуриш.


Давлат бюджети маблағлари, Кураш жамғармаси маблағлари


2022-2024

йиллар

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси


13.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

мактаб-интернати моддий-техник базасини янада такомиллаштириш.

Давлат бюджети маблағлари, Кураш жамғармаси маблағлари

2021 йил

январь


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси


1.3. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний

тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич кураш ҳамда жанговар

курашни устувор спорт турлари сифатида киритиш

14.

Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тайёргарликларида кураш ҳамда жанговар кураш машғулотларига устуворлик берган ҳолда ушбу спорт турларини босқичма-босқич жорий этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


-

2020 йил

декабрь


Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар


15.

Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тайёргарликларида кураш ҳамда жанговар кураш машғулотлари амалий ва услубий қўлланмаларини тайёрлаш.


-

2021 йил

январь


Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


16.

Кураш ҳамда жанговар кураш машғулотларини ўтказувчи тренерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2021 йил

январь

ойидан

бошлаб

доимий


Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси

17.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар спорт мусобақалари йиллик календарь режасига кураш ҳамда жанговар кураш бўйича мусобақаларни киритиш.


Ташкилотчилар ва иштирокчилар маблағлари, ҳомийлар маблағлари


2021

йилдан

бошлаб

доимий


Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси

18.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида Кураш бўйича республика чемпионатини ташкил этиш ҳамда ўтказиш.


Ташкилотчилар ва иштирокчилар маблағлари, ҳомийлар маблағлари


2021

йилдан

бошлаб

доимий


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

1.4. Кураш бўйича профессионал тренерлар, ҳакамлар тайёрлаш, ўқув-услубий

қўлланмалар ишлаб чиқиш, курашнинг илмий-методологик базасини кучайтириш

19.

Вазирлар Маҳкамасининг, шу жумладан Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси муассислигида Халқаро кураш институти фаолиятини қайта ташкил этиш ҳамда унинг асосий вазифаларини назарда тутувчи қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлар маблағлари


2021 йил

март


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


21.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда бошқа жисмоний маданият йўналишлардаги олий таълим муассасаларида кураш бўйича мутахассисликларни очиш.


Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси


22.

Курашга ихтисослашган туман (шаҳар)лар умумтаълим мактаблари учун кураш фанидан ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш.


Ижрочилар маблағлари


2021 йил

март-

апрель


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Молия вазирлиги


23.

Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга "экспорт" қилиш ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида чет тилларни ўрганиш бўйича ишларни рағбатлантириш тизимини яратиш.


-

2021

йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


24.

Курашни ўқитишга бағишланган "Кураш усуллари", "Кураш техникаси ва ўқитиш методикаси", "Янги ўрганувчилар учун кураш", "Кураш ҳамма учун", "Кураш усулларини ўқитиш методикаси" номли ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш ва чоп этиш.


Кураш жамғармаси маблағлари

2021

йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

25.

"Йил тренери", "Йил ҳаками" ва бошқа номинациялардаги республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш.


Кураш жамғармаси маблағлари


2020 йил

декабрь

ойидан

бошлаб

ҳар йили


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

26.

Миллий ва жаҳон спорт юлдузлари иштирокида ўзбек, рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кураш усулларини ўргатишга мўлжалланган махсус видеороликлар тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон кураш федерациясининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш.


Кураш жамғармаси маблағлари


2021 йил

январь

ойидан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1.5. Ўзбек кураши брендини яратиш, инвестицияларни жалб этган ҳолда

яктак спорт кийимлари ва кураш гиламларини ишлаб чиқариш,

курашни тижоратлаштириш чораларини кўриш

27.

Яктак спорт кийимлари турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уларнинг давлат стандартини ишлаб чиқиш.


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


2020-2021

йиллар


Ўзбекистон кураш федерацияси, "Ўзстандарт" агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


28.

Тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


Тижорат банклари кредитлари, иштирокчилар маблағлари


2020-2021

йиллар


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон кураш федерацияси


30.

Кураш лотереясини ташкил этиш ва ўтказишни йўлга қўйиш.

Белгиланган тартибда "KURASHLOTTO" лотереяларини ўтказиш.

Бунда, лотерея ўйинлари ўтказиш орқали бюджетдан ташқари маблағлар шакллантирилади ва мазкур маблағлар:

курашни Ўзбекистон ва жаҳонда янада ривожлантириш;

кураш инфратузилмасини ривожлантириш харажатларини молиялаштириш;

кураш маҳорат мактаблари моддий-техник базасини ривожлантириш;

Ўзбекистон кураш федерацияси ходимларини моддий рағбатлантириш, улар хизмат сафарларини қоплаш учун йўналтирилади.


Кураш жамғармаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари


2021 йил

март


Ўзбекистон кураш федерацияси, Молия вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


31.

Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида унга аъзо кураш спортчиларидан иборат жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида қўриқлаш хизматларини кўрсатиш бўйича таклиф киритиш.


-

2021 йил

декабрь


Ўзбекистон кураш федерацияси, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги


32.

Кураш клубларини ташкил этиш, реклама хизматларидан фойдаланиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш орқали курашнинг тижоратлашувини жорий этиш.


-

2020

йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси

1.5. Курашни аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий

ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш

33.

Ижтимоий реклама орқали курашнинг оммавийлигини кенг тарғиб қилиш.


-

2020

йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси

34.

Кураш бўйича Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиблари, миллий терма жамоалар аъзолари тўғрисидаги маълумотларни электрон базага жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва унга барча нуфузли мусобақалар, кураш бўйича тренерлар, терма жамоа аъзолари, халқаро ва республика тоифасидаги ҳамда захирадаги ҳакамлар тўғрисидаги барча маълумотлар жойлаштирилишини таъминлаш.


Кураш жамғармаси маблағлари

2021 йил

декабрь


Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


35.

Кураш бўйича ўтказиладиган халқаро ва республика мусобақаларини мунтазам ёритиб бориш, кураш мусобақалари совриндор спортчилар оила аъзолари, тренерлари иштирокида "Курашчининг онаси", "Курашчининг отаси", "Чемпионнинг устози" каби туркум телекўрсатувлар тайёрлаш ва намойиш этиш.


-

2020 йил

ноябрь

ойидан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси


36.

"Кураш миллий спорт турининг ривожланиш тарихи", "Кураш қаҳрамонлари", "Йил курашчиси" ва бошқа номдаги китобларни чоп этиш, ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги "UZBEK KURASH" номли ойлик илмий-оммабоп электрон журналини таъсис этиш ва уни электрон оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш.


Иштирокчилар маблағлари, ҳомийлар маблағлари, Кураш жамғармаси маблағлари


2021 йил

март


Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Тасвирий ойна" ижодий уюшмаси


37.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Кураш спортини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

"Курашчилар учун бадантарбия", "Болалар учун кураш", "Катталар учун кураш", "Кураш маликаси", "Кураш миллий ғуруримиз", "Кураш миллат фахри" ва бошқа номлардаги махсус роликлар тайёрлаш ҳамда эфир вақтида, жумладан томошабоп вақтларда ҳар куни намойиш этиш;

"Кураш юлдузи", "Кураш фахрийси", "Кураш тарихи", "Кураш халқ сайли" номли телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш;

ёшлар ўртасида курашни кенг тарғиб этиш, уларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ундашга қаратилган кўрсатувларни намойиш этиш орқали оммалаштириш.


Ижрочилар маблағлари


2020 йил

ноябрь


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон кураш федерацияси


2. КУРАШНИ ЖАҲОН ХАЛҚЛАРИНИНГ СЕВИМЛИ СПОРТ ТУРЛАРИДАН

БИРИГА АЙЛАНТИРИШ, УНИНГ ИНСОНПАРВАР ҒОЯЛАРИНИ КЕНГ

ТАРҒИБ ҚИЛИШ ОРҚАЛИ ЖАҲОНДА ЎЗБЕКИСТОН НУФУЗИНИ

ОШИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Курашни жаҳонда оммалаштириш, кураш билан боғлиқ

турли тадбирларга туристларни кенг жалб этиш

38.

Кураш бўйича халқаро спорт тадбирлари ғолиблари иштирокида Бухоро, Самарқанд, Хива ва бошқа сайёҳлар гавжум бўлган жойларда кураш маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиш ҳамда уларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш.


-

2020

йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

39.

Ҳар икки йилда ўтказиладиган "Жаҳон кураш ўйинлари"ни ("World Kurash games") йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан Кураш халқаро ассоциациясига таклиф киритиш орқали ушбу халқаро мусобақа мунтазам ўтказилишини таъминлаш.


Спорт ва оммавий тадбирлар календарь режаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари


2021 йил

январь


Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


41.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро кураш мусобақасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

Давлат бюджети маблағлари


2021 йил

октябрь

ойидан

бошлаб

доимий


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2.2. Хорижий давлатлар кураш федерацияларини молиявий жиҳатдан

қўллаб-қувватлаш, кураш инфратузилмасини шакллантириш

42.

Кураш халқаро ассоциацияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда катталар ва ёшлар ўртасида қитъавий мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш мақсадида ҳар йили улар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш.


Давлат бюджети маблағлари


2020

йилдан

бошлаб

доимий


Молия вазирлиги, Кураш халқаро ассоциацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси


43.

Ҳар йили Кураш халқаро ассоциацияси тасдиқлаган жадвалга мувофиқ стандартларга жавоб берадиган 2 000 дона яктак спорт кийимлари ҳамда 50 та комплект кураш гиламларини хорижий давлатлар кураш федерацияларига етказиб берилишини таъминлаш.


Кураш жамғармаси маблағлари, Давлат бюджети маблағлари

2021

йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

44.

Хорижий давлатлар кураш федерацияларининг сўровига биноан кураш мутахассисларини хорижий давлатларга "экспорт" қилиш амалиётини жорий этиш.


-

2021 йил

март

ойидан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

45.

Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан давлатлар тенглиги тамойили асосида тузилган жадвалга мувофиқ ҳар йили 50 нафар кураш бўйича чет эллик тренер ва ҳакамларнинг 2 ҳафталик бепул малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш.


Кураш жамғармаси маблағлари


2020

йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси

2.2. Кураш бўйича миллий ва халқаро мусобақаларни етакчи

оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиш

46.

Мамлакатимизда ва хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган кураш мусобақалари, "тўй курашлари", "кураш сайиллари", "кураш фестиваллари" ва бошқа тадбирлар ҳақида рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда материаллар тайёрлаш, уларни электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.


Кураш жамғармаси маблағлари

2020 йил

декабрь

ойидан

бошлаб

доимий


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

47.

Курашга ихтисослашган ташкилотлар веб-сайтларини қайта кўриб чиқиш, жумладан:

Кураш халқаро ассоциацияси веб-сайтини янгилаш орқали янада такомиллаштириш;

Ўзбекистон кураш федерацияси ва Халқаро кураш институтининг инглиз, рус ва ўзбек тилларида веб-сайтларини яратиш.


Кураш жамғармаси маблағлари


2020-2022

йиллар


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


48.

Курашни жаҳон бўйлаб тарғиб қилиш бўйича роликлар тайёрлаш ва нуфузли хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш.

Давлат бюджети маблағлари

2020 йил

декабрь

ойидан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон кураш федерацияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


              

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 ноябрдаги

ПҚ-4881-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020-2025 йилларда курашни оммалаштиришнинг

мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлар)

Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Йиллар кесимида


Масъул ижрочилар


2020


2021


2022


2023


2024


2025



1.

Республикадаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлари ва олий таълим муассасаларининг кураш билан шуғулланувчи ўқувчи ҳамда талабалари сонини ошириш.


фоиз

2

4

6

8

10

12


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси

2.

Кураш бўйича олий таълим муассасаларида профессионал тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш.


сон

600

600

600

600

600

3 000

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси

3.

Хорижий давлатлар кураш федерацияларини ҳар йили давлат стандартларига мувофиқ қуйидаги намунавий (эталон) спорт жиҳозлари билан таъминлаш:


сон

2 050

2 050

2 050

2 050

2 050

10 250

Ўзбекистон кураш федерацияси, Молия вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги


яктак спорт кийимлари


2 000

2 000

2 000

2 000

2 000

10 000

кураш гиламлари


50

50

50

50

50

250

4.

Кураш бўйича хорижий тренер ва ҳакамлар малакасини ошириш.


сон

100

100

100

100

100

500

Ўзбекистон кураш федерацияси


5.

Хорижий давлатларда кураш билан мунтазам шуғулланувчи спортчилар сонини ошириш.


сон

(млн)


1

4

6

8

10

12

Ўзбекистон кураш федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

6.

Кураш билан мунтазам шуғулланувчи аҳоли қамровини умумий аҳолига нисбатан ошириш.


Фоиз

(жами

аҳоли

сонига

нисбатан)


1

2,5

4,5

6

7,5

8

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон кураш федерацияси

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 ноябрдаги

ПҚ-4881-сон қарорига

4-ИЛОВА


2023-2026 йилларда вилоятлар марказлари,

Нукус ва Тошкент шаҳарларида янги қуриладиган

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш

маҳорат спорт мактабларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

        

Кураш марказининг манзили

       

Муддати

      

Жами республика бўйича: (14 та объект)

       

2023-2026 йиллар

      

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Тахиатош гузари


2024 йил

2.

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Юсуф Отабеков кўчаси


2025 йил

3.

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси


2025 йил

4.

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, "Обод" МФЙ


2025 йил

5.

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси


2024 йил

6.

Навоий вилояти, Кармана тумани, "Ёшлик" МФЙ


2026 йил

7.

Наманган вилояти, Наманган шаҳри, "Юксалиш" МФЙ


2025 йил

8.

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, "Қорасув" массиви


2025 йил

9.

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, "Боғи шамол" МФЙ


2026 йил

10.

Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, "Зарбдор" сув истеъмолчилари уюшмаси


2026 йил

11.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, "Бирлик" МФЙ


2026 йил

12.

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Марғилон кўчаси, 1-уй


2025 йил

13.

Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, "Дўстлик" МФЙ (реконструкция қилиш ҳисобига)


2023 йил

14.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, "Олмос" МФЙ


2026 йил

           

Изоҳ: Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда мазкур объектлар киритилиши таъминланади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан кураш маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш манзилларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асослантирилган таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 ноябрь, 44-сон, 487-модда


















































Время: 0.1515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск