ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2020 й. 677-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

677-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда - юридик техникумлар) кундузги, сиртқи, масофавий ва кечки таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш:

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) қарори билан тасдиқланган давлат буюртмаси (давлат гранти) параметрларига;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) томонидан тасдиқланадиган тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ кириш синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.


3. Кириш синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Кейинги ўринлардаги абитуриентлар тўплаган рейтинг баллари асосида белгиланган тўлов-контракт параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинади.


4. Кириш синовларидан муваффақиятли ўтган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари, "Меҳрибонлик уйи" ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз абитуриентлар қўшимча қабул параметрлари асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Ушбу тоифадаги абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари юридик техникумлар учун ажратилган умумий қабул параметрлари (давлат гратни ва тўлов-контракт асосида)нинг 2 фоизи доирасида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.


5. Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ва жорий йилда юридик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун республика олий таълим муассасаларининг "юриспруденция" таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тегишли ўқув йилида тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз юридик техникумларга қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

6. Юридик техникумларга кириш синовлари, қоида тариқасида, 25-30 авгyст кунлари қуйидаги шаклда ўтказилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - тест синовлари;

хорижий фуқаролар учун - оғзаки суҳбат;

кўзи ожизлар учун - танлов асосида.

Тест синовларини ўтказишнинг аниқ саналари Адлия вазирлиги томонидан Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда белгиланади.

Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тест синовларини ўтказиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.


7. Юридик техникумларга қабул қилиш учун кириш синовлари ўқувчи таълим оладиган тилда топширилади. Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриентлар юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш ҳақидаги аризада акс эттирилган ўз ихтиёрига кўра танловдан ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида ўтиш ҳуқуқига эга.

Юридик техникумларда ўқитиш тили абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинишига қадар Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Кириш синовлари таълим шакли, мутахассислик ва касблар ҳамда ўқитиш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.


8. Юридик техникумларга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш, шу жумладан абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатиш тегишли ўқув йили учун Адлия вазирлиги томонидан ташкил этиладиган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.


9. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳар йили 15 мартдан кечикмай ташкил этилади. Қабул комиссияси раиси ва масъул котиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан, қабул комиссиясининг қолган аъзолари эса - юридик техникум директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Юридик техникум директори лавозими бўйича қабул комиссияси раиси ҳисобланади. Қабул комиссиясининг жорий ишлари масъул котиб томонидан амалга оширилади.


10. Абитуриентларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомнинг l-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин юридик техникумларга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик ва касблар номлари ҳамда қабул параметрлари ҳақидаги ахборотни юридик техникум, шунингдек тегишли ҳудудий адлия органлари расмий веб-сайтларида эълон қилади.


12. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юридик техникумларга ўқишга кириш учун 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тегишли ҳужжатларни топширади.

Бунда, Адлия вазирлиги тест синовларини ўтказиш муддатининг ўзгариши муносабати билан абитуриентлар электрон шаклда тегишли ҳужжатларни топшириш муддатларига ўзгартириш киритишга хақли.


13. Хорижий фуқаролар юридик техникумларга ўқишга кириш учун 15 мартдан 15 августгача (шу куни ҳам) Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали қабул комиссиясига юридик техникум директори номига ариза ҳамда қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этган ҳолда рўйхатдан ўтади:

паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

ўрта ёки ўрта-махсус, профессионал маълумот тўғрисидаги ҳужжат.

Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.


14. Рўйхатдан ўтишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян тақиқланади.


15. Рўйхатга олинган абитуриентлар сони ҳақидаги кунлик маълумотлар мутахассислик ва касблар, таълим шакли ва тили кесимида қабул комиссияси томонидан юридик техникумнинг ҳамда Давлат тест маркази расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.


16. Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (юридик техникумдан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли чоралар кўриш учун юборилади.


17. Абитуриент ўз рухсатномасини хужжатлар қабул қилиш тугаганидан кейин бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази расмий веб-сайтидан электрон шаклда олади.



3-БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


18. Кириш имтиҳонлари ўтказилишига қадар қабул комиссияси томонидан маслаҳатлар ташкил этилиши мумкин. Маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва юридик техникум директори томонидан тасдиқланади.


19. Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Тест синовлари учун саволлар умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, бошланғич профессионал таълим дастурлари умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади.


20. Юридик техникумларга қабул қилиш учун тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


21. Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланади.


22. Юридик техникумларга хорижий фуқароларни ва кўзи ожиз фуқароларни қабул қилиш тегишлича мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларда келтирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


23. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В1 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовлари ўтказилган ҳолларда, ушбу фан бўйича тест синовини топширишдан озод қилинадилар ва уларга шу фан доирасида абитуриент олиши мумкин бўлган қуйидаги тартибда максимал балл қўшилади:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,0), Test af English as a Foreign Language (TOEFL IBT 86), Cambridge Assesstment English, PET Preliminary халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N3) халқаро имтиҳон тизими бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdipom (DSD) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome dEtudes en Language Francaise (DELF B1) халқаро имтиҳон тизими бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори.


24. Кириш имтиҳонлари бўйича Адлия вазирлиги томонидан белгиланган минимал ўтиш балидан кам баллни тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда имтиҳонларга етиб келмаган абитуриентлар юридик техникумларга қабул қилинмайди.

25. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


26. Тест синовларининг натижалари Давлат тест марказининг қайдномасига киритилади.

Танлов ва суҳбат натижалари юридик техникумларнинг қайдномасига киритилади.

Қайдномада абитуриентлар рўйхати таълим шакли, ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларнинг фарзандлари, "Меҳрибонлик уйи" ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, шунингдек I гуруҳ ногиронлиги бўлган абитуриентлар тест синовлари натижалари қайдномалари алоҳида шакллантирилади.

27. Абитуриентнинг кириш имтиҳони натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тартибларнинг бузилиши аниқланганда, имтиҳон натижалари бекор қилинади, абитуриент ўқишга қабул қилинган бўлса, у юридик техникум ўқувчилари сафидан четлаштирилади.


28. Юридик техникумларга қабул қилиш учун кириш синовларини қайта ўтказиш тақиқланади.


29. Тест синовлари натижаси бўйича қайдномалар Давлат тест марказининг директори томонидан тасдиқланиб, танлов асосида ўқувчиликка тавсия этилгани ёки этилмаганлиги тўғрисидаги маълумот тўлиқ акс эттирилган ҳолда, Адлия вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Юридик техникумларнинг қайдномалари юридик техникум директори томонидан тасдиқланади.

Танлов юридик техникумлар томонидан ўтказилади ва танлов қайдномалари мазкур Низомнинг 26-банди асосида кириш имтиҳонлари тўлиқ якунлангандан кейин 3 кун муддатда абитуриентларни юридик техникумга қабул қилиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилади.

Абитуриентларнинг танлов асосида ўқувчиликка тавсия этилгани ёки этилмаганлиги тўғрисидаги маълумот тест синовлари тўлиқ якунланиб, Адлия вазирлиги қарори қабул қилингандан сўнг эълон қилинади.



4-БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ НАТИЖАСИ

БЎЙИЧА БЕРИЛГАН АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


30. Кириш имтиҳонлари натижалари юзасидан абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссиялари:

тест синовлари натижалари юзасидан - Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат тест маркази томонидан;

кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов натижаларини кўриб чиқиш бўйича - юридик техникум директорининг буйруғи билан ташкил этилади.


31. Апелляция комиссияси таркибига тегишли фанлар бўйича экспертлар ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили (шикоят кўзи ожиз абитуриент томонидан берилганда) киритилади.

Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига тегишли масалалар бўйича Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари жалб қилиниши мумкин.


32. Апелляция комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади, умумий раҳбарликни раис амалга оширади, апелляция комиссияси баённомалари котиб томонидан расмийлаштирилади.


33. Кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлган абитуриент апелляция комиссиясига кириш имтиҳонлари натижаси эълон қилингандан бошлаб бир ҳафта муддатда ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция шикоятига абитyриент паспорти (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) ва рухсатномаси нусхалари (тест синовлари топширилганда) илова қилинади.


34. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляция шикоятини улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабарнома берилади.


35. Тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикояти берилганда абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек тест синовларидан четлаштирилган бўлса апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.


36. Апелляция берган абитуриент хабарномада белгиланган вақтда апелляция комиссиясига ўзининг паспорти (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) билан келиши шарт.


37. Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси (кўз ожизлар учун танлов материаллари), хато ва тўғри бажарилган тест топшириқлари тўғрисида маълумот ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

Абитуриент ўзининг эътирозларини ёзиб, унга берилган тест материаллари билан бирга Аппеляция комиссиясига топширади.


38. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитyриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.


39. Апелляция комиссияси абитуриентнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижасида қyйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва кириш синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

эътироз асосли бўлса, кириш синови натижаларига ўзгартириш киритиш бўйича Адлия вазирлигига таклиф киритиш.


40. Абитуриент Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.



5-БОБ. ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


41. Адлия вазирлигининг абитуриентларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори, қоида тариқасида, 2 сентябрдан кечикмасдан қабул қилинади.


42. Адлия вазирлигининг қарорига мувофиқ абитyриентларни давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича юридик техникум директори 5 иш куни ичида буйруқни расмийлаштиради.


43. Қабул Адлия вазирлиги томонидан:

а) қабул параметрлари доирасида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида;

б) қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади.

Бунда қабул параметрларидан ташқари:

давлат гранти асосида - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари, "Меҳрибонлик уйи" ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги, шу жумладан кўзи ожиз бўлган шахслардан иборат абитуриентлар;

тўлов-контракт асосида - ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ва жорий йилда юридик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун "юриспруденция" таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар ҳамда хорижий фуқаролар қабул қилинади.

Адлия вазирлигининг қарори "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари, "Меҳрибонлик уйи" ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги, шу жумладан кўзи ожиз бўлган шахслардан иборат абитуриентларни 5 сентябргача ўқишга қабул қилиш тўғрисида юридик техникум директорининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

44. Адлия вазирлиги томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин юридик техникумлар билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар тузилади. Тўлов-контракт асосида ўқиш учун тўлов миқдори ва муддати Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Белгиланган намунадаги контракт бланкалари Адлия вазирлиги қарори қабул қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда юридик техникум директори ва бош бухгалтери имзоси билан расмийлаштирилади (юридик шахслар учун - 3 нусхада, жисмоний шахслар учун - 2 нусхада).

Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумда ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан контракт тўлови тўлангандан сўнг юридик техникум директорининг буйруғи билан 15 сентябрдан кечиктирмай расмийлаштирилади.

Ушбу абитуриентларга 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумларнинг таклифларига биноан, контракт асосида ўқишга ҳақ тўлаш муддатлари ўзгартирилиши, шу жумладан узайтирилиши мумкин.


45. Юридик техникумларнинг таклифларига биноан, уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, тест синовлари натижаларига кўра қабул қилинмаган абитуриентлар Адлия вазирлигининг қарори билан қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин.

Юридик техникумлар қўшимча қабул бўйича таклифларни Адлия вазирлигига тасдиқлаш учун 25 сентябргача тақдим этади. Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, 30 сентябргача қўшимча қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда:

абитуриентлар 20 сентябргача қўшимча ўқишга кириш учун махсус платформа орқали электрон шаклда ариза билан юридик техникумга мурожаат қилади;

қабул тест синовлари натижаларига кўра, тўплаган баллар кетма-кетлигига мувофиқ амалга оширилади;

юқори балл тўплаган абитуриент қўшимча қабул қилиш учун ариза билан белгиланган муддат ичида мурожаат этмаса ёки қўшимча қабул қилишни рад этса, рейтинги бўйича навбатда турган ўқувчи қабул қилинади;

табақалаштирилган контракт миқдори ўқишнинг биринчи ўқув йилида қўлланилади.

Қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентларни юридик техникумга қабул қилиш бўйича мурожаат қилиш ва ўқишга қабул қилиш муддатларига Адлия вазирлиги томонидан зарур ҳолларда ўзгартириш киритилиши мумкин.

46. Республика олий таълим муассасаларида "юриспруденция" таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тегишли ўқув йилида тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар тўлов-контракт асосида доимий яшаш жойидаги юридик техникумга қабул қилинишлари мумкин.

Ушбу абитуриентлар доимий яшаш жойидаги юридик техникумларга 20 сентябргача махсус платформа орқали электрон шаклда мурожаат қилади. Мурожаатлар асосида юридик техникумлар 25 сентябргача Адлия вазирлигига тасдиқлаш учун абитуриентларни қабул қилиш бўйича таклиф тақдим этадилар.

Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, 30 сентябргача уларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда ушбу абитуриентлар танловсиз, олий таълим муассасаларидаги тест натижаларига кўра баллар кетма-кетлиги асосида қабул қилинади.

Мазкур тоифадаги абитуриентларни юридик техникумга қабул қилиш бўйича мурожаат қилиш ва ўқишга қабул қилиш бўйича муддатларига Адлия вазирлиги томонидан зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


47. Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумларга қўшимча ўқишга кириш учун тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили шартнома шартларида белгиланган муддатда, бироқ Адлия вазирлиги томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тўланади. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш ўқиш учун контрактда белгиланган пул маблағларини жисмоний ёки юридик шахслар томонидан 10 октябрдан кечиктирмай тўлаганларидан сўнг юридик техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ушбу абитуриентлар билан контракт тузилган кундан бошлаб ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул бўйича ўқитиш харажатларининг миқдори Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Юридик техникумларнинг асосланган таклифига биноан, Адлия вазирлиги томонидан фуқароларни ўқиши учун тўлов-контракт миқдори ва контракт асосида ўқишга ҳақ тўлаш муддатлари ўзгартирилиши, шу жумладан узайтирилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


48. Тест синовлари ва кўзи ожиз абитуриентларнинг танлов натижалари, хорижий фуқаролар билан ўтказилган суҳбат натижаларидан кўчирмалар, шунингдек юридик техникумга тест синовларисиз қабул қилинган абитуриентларнинг ҳужжатлари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.

Юридик техникумларга қабул қилинмаган абитуриентларнинг тест синовлари (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижалари 6 ой давомида сақланади ва ундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.


49. Тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ харажатлар ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов ва хорижий фуқаролар учун суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар юридик техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларига ўқишга қабул

қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилишни ташкиллаштириш


1. Қабулнинг ташкилий масалаларини ҳал қилиш учун қабул комиссиясини тузиш.


2. Юридик техникум ва тегишли ҳудудий адлия органи веб-сайтига қабул муддатлари, мутахассислик ва касблар номлари, қабул квоталари ҳақида маълумот жойлаштириш.


3. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки ДТМ веб-сайти орқали рўйхатдан ўтказиш.


4. Қабул комиссияси томонидан юридик техникум ва тегишли ҳудудий адлия органи веб-сайтида ўқиш учун топширилган аризалар сони ҳақида кунлик ахборот ва абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари саволларига жавоб бериш учун телефон алоқасининг ишлаб туришини таъминлаш.




1 июндан кечикмай




Қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилишдан бир ой олдин


1 - 20 август





Ҳужжатларни қабул қилиш даврида


2-босқич

Тест синовларини ўтказиш тайёргарлик кўриш


1. Давлат тест маркази томонидан тест ўтказиш учун мос биноларни тайёрлаш.


2. Тест синовларини ўтказиш жадвалини Давлат тест маркази томонидан тасдиқлаш.

Тест синовларини ўтказишдан олдин

3-босқич

Тест синовларини ўтказиш


1. Адлия вазирлиги томонидан белгиланган фанлар блоклари бўйича тест синовларини ўтказиш.


2. Тест синовлари натижаларини Давлат тест маркази веб-сайтида эълон қилиш.


25 - 30 август


Тест синовлари ўтказилган кундан кейинги иш кунида

Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш

учун танлов ўтказиш


1. Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш учун тест синовлари учун белгиланган фанлар бўйича кўп балли ёки тегишли анъанавий беш балли тизим асосида танлов ўтказиш.


2. Танлов натижаларини кўзи ожиз абитуриентларга эълон қилиш.

25 - 30 август




Танлов ўтказилган куни

4-босқич

Тест синовлари натижаларини

Давлат қабул комиссияси ва

Адлия вазирлигига юбориш


1. Тест синовлари натижаларини Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланадиган танлов қайдномаларига киритиш.


2. Кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлов натижаларини кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида аниқланган ва юридик техникум директори томонидан тасдиқланган қайдномаларига киритиш.


3. Тест синовлари қайдномалари ва кўзи ожизлар учун танлов натижалари қайдномаларини абитуриентларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор чиқариш учун Адлия вазирлиги ва Давлат қабул комиссиясига юбориш.

натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб уч кун давомида

5-босқич

Давлат қабул комиссияси ва Адлия вазирлиги томонидан абитуриентларни юридик техникумга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш

қоида тариқасида,

5 сентябрдан кечикмай

6-босқич

Ўқишга қабул қилишни расмийлаштириш,

тўлов-контракт суммасини тўлаш


1. Юридик техникум директори томонидан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандларини, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчиларини, шунингдек кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

2. Абитуриентлар билан ўқиш учун шартнома (контракт)лар тузиш.


3. Абитуриентлар томонидан ўқиш учун тўловларни юридик техникумлар ҳисобварағига ўтказиш.


4. Юридик техникум директорининг тўлов-контракт асосида ўқувчилар сафига қабул қилиш учун тавсия этилган абитуриентларга ўқув машғулотларида қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш.


5. Юридик техникум директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғини расмийлаштириш.


Адлия вазирлиги карори қабул қилинганидан кейин




2 сентябрь - 15 сентябрь



Адлия вазирлиги томонидан белгиланган муддатда



2 сентябрь




контракт суммаси тўлангандан сўнг 15 сентябрдан кечикмай




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш

учун кириш тест синовларини ўтказиш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда - юридик техникум) ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


абитyриент - юридик техникумга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этувчи жисмоний шахс;


абитуриент рухсатномаси - паспорт (у бўлмаган холда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берадиган ҳужжат;


Давлат тест маркази вакили - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;


бино раҳбари - Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланадиган, белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;


гyруҳ назоратчиси - Давлат тест маркази билан тузилган шартнома асосида шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест синовларида абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитyриентларга тест синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ва тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган шахс;


тест топшириқлари китоби - белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;


жавоблар варақаси - тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танлаган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;


қабул комиссияси - юридик техникумга ўқишга қабул қилишни ташкил этувчи, шу жумладан абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатадиган ҳар йили тузиладиган комиссия;


ҳудудий адлия органлари - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.


3. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддати якунланганидан сўнг уч кун муддатда абитуриент рухсатномасини Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан олади.

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.


4. Абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этади.



2-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


5. Тест синовлари катта сиғимдаги, имтиҳонларнинг юқори даражада очиқлик ва шаффофлигини ҳамда имтиҳон жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган биноларда (кейинги ўринларда - бино) ўтказилади.

Бинолар Адлия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда белгиланади.

Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувлар сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.

Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, ҳудудий адлия органлари ҳамда қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда, бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.

6. Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари ўтказиладиган жойларни шахсни идентификациялаш воситалари, видеокузатув ва мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар ҳамда тест синовларини ўтказиш жараёнини видео ёзувга олиш воситалари билан таъминлайди.

Тест синовларини ўтказиш жараёни видеотасвирга туширилади. Видеотасвирдан нусха кўчириш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига видеотасвирни тақдим этади.


8. Тест синовларини ушбу Тартиб талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулият бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари, шунингдек, қабул комиссияси зиммасига юкланади.


9. Тест синовларини ўтказиш жадвали Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат тест маркази томонидан тасдиқланади.


10. Бинода тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида бино, қоида тариқасида, электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилиши, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.


11. Бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.


12. Биноларда тест синовларини ўтказиш учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши керак. Бинолар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


13. Бинода тест синовлар жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида, қоида тариқасида, 30 нафар абитуриентдан иборат гуруҳлар ташкил этилади.

Бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.


14. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим. Ҳар бир гуруҳга икки нафар назоратчи бириктирилади.


15. Бинода тест синовларини ўтказиш талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари зиммасига юкланади.


16. Бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари Давлат тест маркази директори буйруғи асосида Давлат тест маркази, тегишли ҳудуддаги таълим муассасаларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўлган таркибда, уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда тайинланади.


17. Давлат тест маркази вакили:

бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатади;

тест синовларининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилиш, тезкор ахборотларни Давлат тест марказига юбориш, тест синовларини адолатли, холисона ва мазкур Тартибда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлйди.


18. Давлат тест маркази вакили ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва қабул комиссияларига кўрсатма бериш, мазкур Тартиб талабларига амал қилмаган бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини ва абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Давлат тест маркази раҳбарияти билан келишилган ҳолда четлаштирилганлар ўрнига бошқа бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.


19. Давлат тест маркази вакили Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.



3-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


20. Тест синовлари, қоида тариқасида, ҳар йили 25-30 авгyст кунлари оралиғидаги муддатда Давлат тест маркази томонидан, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 09:00 да, иккинчи смена соат l5:00 да бошланади.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.


21. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест марказининг рухсатномаси бўлмаган шахсларга тест синовлари ўтказилаётган ҳудудга кириши тақиқланади.


22. Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган рухсатнома асосида, унда белгиланган кун, тест синовлари ўтказиладиган бино штабида тест синовлари жараёни кузатувчиси сифатида иштирок этади.


23. Абитуриентлар бинога паспорт ва абитурент рухсати билан тегишли навбат бўйича киритилади. Киришда видеокузатув олиб борилади.


24. Абитуриентлар бинога соат 8.30 гача киритилади. Соат 8.30 дан кейин абитуриентлар бинога киритилмайди.


25. Давлат тест маркази вакили биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача, иккинчи сменада соат 13:30 дан 14:00 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатади ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштиради.

Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари соат 6.00 га етиб келади ва тест синовларини ўтказиш тартибига қатъий риоя қилишни ташкил қилади.

Давлат тест маркази вакили бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари ҳамда абитуриентлар рўйхатини, уларнинг рухсатномаларини назорат хизмат постларига етказишни таъминлайди, қуръа ташлаш йўли билан назоратчиларни гуруҳларга тақсимлашни амалга оширади, шунингдек тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштиради.


26. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Давлат тест марказининг вакилини хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.


27. Бино раҳбари эрталаб соат 06:00 дан 06:30 гача гуруҳ назоратчиларига уларнинг рухсатномаларини тарқатади ва тақсимотини расмийлаштиради ҳамда биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача, иккинчи сменада соат 13:30 дан 14:00 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатади ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштирилишини ташкил этади.


28. Гуруҳ назоратчилари соат 8.30 гача абитуриентларни уларнинг паспортларини гуруҳ рўйхати билан текширган ҳолда бинога киритади. Абитуриентлар рўйхатда кўрсатилган ўринга ўтиради.

Тест синовларини ўтказиш вақтида имтиҳонга келмаган абитуриентлар ўрни бўш қолади.


29. Гуруҳ назоратчилари икки нафар абитуриент гувоҳлигида тест материаллари жойлаштирилган қутилар ва абитурентлар рўйхати ҳамда жавоб варақалари солинган пакетларнинг муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, уларни очади.

Назоратчилар тест синовлари китоблари ҳамда жавоб варақаларини тартиб билан тарқатади.


30. Гуруҳ назоратчилари тест синовлари бошлангунга қадар номзодларни 30 дақиқа мобайнида жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништиради ва улар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади.


31. Бино раҳбари абитуриентларни тест топшириқлари китобининг муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш зарурлиги ҳамда жавоблар варақасини ҳаворанг пастали шарикли ручкадан бошқа рангда фойдаланиб тўлдириш, жавоблар варақасини букиш, маркер чизиғига ёзиш, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўяшлик тест синовларини ўтказиш талабларини бузилиши деб тан олиниши ҳақида огохлантиради.

Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари гуруҳ назоратчиларига тест синовлари ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентларни четлаштириш бўйича кўрсатма беради.


32. Гуруҳ назоратчиси абитуриент тест топшириқлари китоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, биринчи сменада 09:00 гача, иккинчи сменада 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширади:

тест синовлари китоби ва жавоб варақаларини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдиради, шунингдек абитурентлар рўйхати тўлдирилган рўйхатнинг бир нусхасини бино раҳбарига беради;

гуруҳда тест синовларида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган тест топшириқлари китобини мурожаат қилган абитуриентга беради;

гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Бу жараённи далолатнома билан расмийлаштиради.

Абитуриент тест синовига келмаган тақдирда гуруҳ рўйхатига "қатнашмади" деган ёзув киритилади.

Тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, унинг биринчи бетига "яроқсиз" деб ёзилади, алмаштирилган вақти кўрсатилади ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзилиб имзоланади ва ушбу ҳолат ҳақида далолатнома тузилади. Абитуриентга яроқсиз тест синовлари китоби ўрнига янгиси берилади.


33. Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога соат 08:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши билан биргаликда, биринчи сменада соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширишга мажбур:

тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;

жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;

тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш.


34. Бино раҳбари биринчи сменада 09:00 да, иккинчи сменада 15:00 да тест синовлари бошланганлигини эълон қилади.


35. Жавоблар варақаси абитуриент билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Тест синовларига жавоблар ҳаво ранг пастали шарикли ручкада тўлдирилган бўлиши лозим.

Абитуриент жавоблар варақасини тўғри тўлдирилиши учун шахсан жавобгар бўлади. Жавоблар варақасининг тегишли бўлимларини тўғри тўлдирмаган абитуриентларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.


36. Абитуриент ўзининг фикрига кўра тўғри бўлган ва тест синовлари китобидаги жавобга мос келадиган жавоблар варағидаги тегишли доирани тўлдиради. Бунда, ҳар бир тест топшириғи бўйича тўғри жавобга - фақат битта доира тўлдирилади.

Агар, жавоблар варақасидаги "белгилаш учун намуна" қоидасига риоя этилмаса, жумладан, битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топшириғига балл берилмайди.


37. Абитуриентларга тест синовлари материалларини бир бирига узатиш ва бошқаларга ёрдам бериш, шунингдек ўзаро гаплашиш тақиқланади.

Абитуриент томонидан уяли телефон ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқланади.


38. Тест синовига уяли телефон, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, микрокалькулятор, луғат, китоблар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, тест синови жараёнида тест синови материалларини бошқага узатган ёки ёрдам берган, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест синови материалларини топширмаган, тест синови материалларини бино ташқарисига олиб чиққан абитуриент тест синови ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.


39. Тест синовлари давомида абитуриентларга бинодан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан бинони тарк этган абитуриентлар тест синовлари ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда тест синовлари материалларини бинода қолдириб, кузатув остида бинодан чиқишга рухсат берилади.


40. Тест синовлари ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентлар синовдан четлаштирилади ва бу ҳақда тест синовларидан четлаштириш бўйича бино раҳбари ва гуруҳ назоратчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.


41. Тест синовларидан четлаштирилган абитуриентларнинг тест синовлари текширилмайди ва улар имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.


42. Бино раҳбари тест синовлари вақти тугаганлигини эълон қилади ва гуруҳ назоратчиларига тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақларини йиғишга кўрсатма беради.


43. Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг абитуриентлар тест материалларини топширади, белгиланган муддатдан олдин жавоб беришни тугатган абитуриентлар, тест материалларини муддатидан олдин топширишлари мумкин.


44. Гуруҳ назоратчилари абитуриентлардан тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб қабул қилиб олади.

Барча жавоблар варақалари, шу жумладан, тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақалари, "яроқсиз" деб топилган тест топшириқлари китобини, абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг иккинчи нусхасини жавоблар варақаси пакетга солиниб, пакет муҳрланади.

Ишлатилган ва ишлатилмаган тест топшириқлари китоблари тест материаллари қутисига жойлаштирилади.


45. Гуруҳ назоратчиси тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини бино раҳбарига топширади, бино раҳбари эса топшириш вақтини қайд этиб, тегишли реестрга имзо қўяди.


46. Бино раҳбари абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Давлат тест маркази вакилига (Давлат фельдъегерлик хизматига) топширилишини таъминлайди.






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларига хорижий фуқароларни

ўқишга қабул қилиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) юридик техникумларига (кейинги ўринларда - юридик техникум) хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Хорижий фуқароларни (хорижий давлат фуқароси бўлган жисмоний шахсни, шунингдек хорижий давлат ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни) юридик техникумга ўқишга қабул қилиш юридик техникумлар томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаси бўйича амалга оширилади.


3. Суҳбат юқори даражада очиқлик ва шаффофликни ҳамда имтиҳон жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган хоналарда ўтказилади.

Хоналарни тайёрлаш, танлов жараёнини видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг онлайн тарзда кузатиб боришлари учун шароит яратиш учун жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юкланади.


4. Хорижий фуқароларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш қабул параметрларидан ташқари, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


5. Адлия вазирлигининг хорижий фуқароларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори, қоида тариқасида, 2 сентябрдан кечикмасдан қабул қилинади.


6. Адлия вазирлиги томонидан хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин юридик техникум билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасида белгиланган тартибда шартнома (контракт) тузилади.

Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари Адлия вазирлигининг қарори эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик техникум директори ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда (юридик шахслар учун 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада) расмийлаштирилади.


7. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади. Тўлов-контракт асосида ўқиш миқдори Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


8. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ўқиш учун шартномада белгиланган пул маблағларини 15 сентябрдан кечиктирмай тўлангандан сўнг юридик техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Хорижий фуқароларга ўқув йили бошидан ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.

Юридик техникумларнинг асослантирилган таклифлари асосида хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва тўлов-контракт суммасини тўлаш муддатлари Адлия вазирлиги томонидан ўзгартирилиши, шу жумладан узайтирилиши мумкин.






Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларига кўзи ожиз абитуриентларни

ўқишга қабул қилиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Кўзи ожизлар тоифасига қуйидаги абитуриентлар киради:

махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган умумий ўрта таълим (11-синф негизида) аттестатига эга шахслар;

имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга шахслар;

9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида ўқиган ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари дипломига эга бўлган шахслар;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки ўрта махсус касб ҳунар таълими муассасаси дипломига эга бўлган, белгиланган тартибда I гуруҳ ногиронлиги тўғрисида берилган маълумотномага эга бўлган шахслар.


3. Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш учун танлов тест синовлари учун белгиланган фанлар бўйича кўп балли ёхуд анъанавий беш балли тизим асосида ўтказилади.


4. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда қабул комиссияси томонидан белгиланади.


5. Кўзи ожизлар учун тест синовлари саволлари қабул комиссияси томонидан тест саволларининг тегишли фанлари бўйича малакали мутахассислардан иборат бўлган ва уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда шакллантириладиган эксперт гуруҳи томонидан тузилади. Эксперт гуруҳи фаолиятини қабул комиссияси раиси бошқаради.


6. Кўзи ожиз абитуриентларга доимий ёрдам бериш учун қабул комиссияси томонидан масъул ходим ажратилади.


7. Танловни ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномаси асосида юридик техникум директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга абитуриентлар рўйхати илова қилинади.


8. Қабул комиссияси томонидан танловни ўтказиш учун фанлар бўйича комиссиялар ташкил этилади.


9. Фанлар бўйича танлов дастурлари умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, бошланғич профессионал таълим дастурлари умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ҳолда тузилади ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.


10. Танловни ўтказувчи комиссия таркибига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вакили киритилади.


11. Танлов юқори даражада очиқлик ва шаффофликни ҳамда имтиҳон жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган хоналарда ўтказилади.

Хоналарни тайёрлаш, танлов жараёнини видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг онлайн тарзда кузатиб боришлари учун шароит яратиш учун жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юкланади.


12. Тест синовлари блокига киритилган барча фанлар йиғиндисидан белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл (беш балли баҳолаш тизимида баҳоланганда - "3" баҳодан пастни) тўплаган, шунингдек белгиланган вақтда танловга келмаган кўзи ожиз абитуриентлар юридик техникумларга қабул қилинмайди.


13. Юридик техникумларга қабул қилиш учун кўзи ожизлар учун танловни қайта ўтказиш тақиқланади.

Танловга белгиланган вақтда етиб келмаган кўзи ожиз абитуриентлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.


14. Танлов натижалари ҳар бир фан бўйича комиссия томонидан қайдномага киритилади ва шу асосида танловнинг умумий баллари чиқарилади.


15. Қайдномада кўзи ожиз абитуриентлар рўйхати ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.


16. Танлов натижалари кўзи ожиз абитуриентларга танлов ўтказилган куни эълон қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь
























































Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск