ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2020 й. 687-сон Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2020 й.

N 687



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 31 АВГУСТДАГИ 683-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 ноябрдаги

687-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт

воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш

тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил

31 августдаги 683-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси 1-3-тоифаларида кўрсатилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига нисбатан қўлланилмайди".


2. Қарорга 1-илова 4-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ДЙҲХХ органларида двигатели 50 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 50 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади".


3. Қарорга 2-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхатида кўрсатилган 1-3-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин. Бунда, ушбу тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ белгиланади";


б) қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. Автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилган кундан бошлаб олти ой мобайнида сотилмаган (харидорлар мавжуд бўлмаган) тақдирда ваколатли орган томонидан:

1 ва 2-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари бундан мустасно), мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;

4-6-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади.

Реализациядан келиб тушган маблағлар рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аукцион ўтказиш йўли билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартибида тақсимланади";


в) Низом қуйидаги мазмундаги 2а-илова билан тўлдирилсин:


"Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт

воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами

белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ

ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

2а-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларига

асосан харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига

эга бўлган 1-3-тоифадаги автотранспорт воситалари учун

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг

аукционга қўйиладиган бошланғич

НАРХЛАРИ


Т/р

РЎДРБ* рақам комбинациялари


Исталган ҳарф комбинациялари

учун тўлов ставкалари (БҲМда**)


Тошкент

шаҳрида


Қорақалпоғистон

Республикаси ва

вилоятларда


1.

001, 007, 100, 111, 222, 555, 700, 777, 888.


900

500

2.

002, 005, 010, 020, 050, 070, 077, 080.

101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 666, 707, 800, 808, 999.


600

300

3.

003, 004, 006, 008, 009, 011, 022, 030, 040, 055, 088, 090.

110, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909.


300

200

           

*) РЎДРБ - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

**) БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 ноябрь
















































Время: 0.1425
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск