ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

"Олтин давр" халқаро мусиқа ярмаркасини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2020 й. 692-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

692-сон қарорига

ИЛОВА



"Олтин давр" халқаро мусиқа ярмаркасини

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Олтин давр" халқаро мусиқа ярмаркасини (кейинги ўринларда - Ярмарка) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ярмарка қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва соҳа бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш;

ўзбек миллий мусиқа санъатининг ноёб дурдоналарини дунё миқёсида янада кенг тарғиб этиш;

санъат соҳасидаги етук мутахассисларни миллий мусиқа ва замонавий санъат асарлари ҳамда ижрочиларнинг маҳорати билан таништириш;

хорижий мамлакатларнинг мусиқа асбоб-ускуналарини ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналарининг техник ускуналари ва мосламалари, ўзбек ҳунарманд усталари томонидан тайёрланган чолғу созлари намойишини ташкил этиш ва бу борада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз маҳсулотларини ҳамда хизмат кўрсатувчилар томонидан таклиф этилаётган хизматларни намойиш этиш, савдо ҳамда бошқа битимларни тузиш учун шарт-шароитлар яратиш;

янги ютуқлар ҳамда бошқа маҳсулотларни намойиш этиш учун имконият яратиш;

қўшма ижодий лойиҳаларни амалга оширишда халқаро шериклик муносабатларини шакллантириш.


3. Ярмарка 2021 йилдан бошлаб мамлакатимизда ўтказиб келинаётган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали, Халқаро мақом санъати анжумани, Халқаро бахшичилик санъати фестивали ҳамда келгусида ташкил этиладиган бошқа мусиқа анжуманлари ва фестиваллари доирасида ўтказилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ярмарка ташкилотчиси (кейинги ўринларда - Ташкилотчи) ҳисобланади.

Ярмарка Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилади ҳамда ўтказилади.



2-БОБ. ЯРМАРКАНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Ярмарка доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

Ярмарканинг тантанали очилиши маросими;

хориждан таклиф этилган продюсерлар, промоутерлар, санъаткорлар, мутахассисларнинг тақдимотлари, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари;

мусиқа санъати савдо ярмаркаси;

санъаткорларнинг концерт дастурлари;

Ярмарканинг тантанали ёпилиши маросими.


6. Ярмаркада иштирок этувчилар қуйидагилар ҳисобланади:

иштирокчилар - ишлаб чиқариш компаниялари ва корхоналари, ўқув ва PR-марказлари, таълим муассасалари, аудио ва видео маҳсулотлар тайёрлаш бўйича студиялар, санъат ва мусиқа лабораториялари, миллий созлар устахоналари ва ҳунармандлар, мусиқа санъатининг барча йўналишларида ижод қилаётган хорижий ва маҳаллий санъаткорлар, бастакорлар, созанда ва хонандалар жамоалари, турли танлов, фестиваль, кўргазма ва лойиҳаларнинг раҳбарлари, тасвирий ва амалий санъат усталари, раққос ва раққосалар, турли тадбирлар ташкилотчилари;

буюртмачи - таниқли продюсерлар ва промоутерлар, санъат соҳасидаги халқаро ташкилотлар вакиллари.


7. Ярмарканинг ишчи тиллари этиб ўзбек, рус ва инглиз тиллари белгиланади.



3-БОБ. ЯРМАРКАДА ИШТИРОК ЭТИШ

ТАРТИБИ


8. Ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган иштирокчилар Ташкилотчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) иштирокчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) нусхаси;

б) иштирокчи ҳақида маълумотнома (резюме);

в) 4 дона (2 дона 3х4 см ва 2 дона 9х12 см ҳажмда) рангли фотосурат;

г) ижод намунаси ҳақида маълумотлар (ижодий фаолият юзасидан фото ва видео материаллар).


9. Барча иштирокчиларга Ташкилотчи томонидан махсус қайд рақамига эга бўлган "Халқаро мусиқа ярмаркаси иштирокчиси" сертификати тақдим этилади.


10. Ярмарка халқаро миқёсда ўтказиладиган турли ярмаркалар ва музокаралар тажрибаларига таянган ҳолда ишбилармонларнинг ўзаро келишуви (B2B), ишбилармон ва истеъмолчи (B2C) ҳамда бошқа мулоқот форматларида ташкил этилади ва бунинг учун Ташкилотчи томонидан барча шарт-шароитлар яратилади.


11. Иштирокчиларга Ташкилотчи томонидан Ярмарка бўлиб ўтадиган ҳудуддан 3,5 х 4 метр ўлчамдаги майдон ажратилади.


12. Иштирокчилар ўзларига ажратилган ҳудудда ўз хизматлари ва маҳсулотларини турли стендлар, фотоальбомлар, аудио-, видео-, фототақдимотлар, роликлар, баннер ва флайерлар орқали тарғиб этишлари мумкин.


13. Ярмаркада одоб-ахлоқ нормаларига зид бўлган маҳсулот ва хизматларнинг тақдимотига йўл қўйилмайди.


14. Ярмарканинг ҳар бир иштирокчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.



4-БОБ. ТАШКИЛОТЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


15.Ташкилотчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарғибот материалларини тайёрлашда Ярмарка иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган материаллардан фойдаланиш;

Ярмаркани телевидение, радио, бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда трансляция қилиш учун рухсат бериш.



5-БОБ. ЯРМАРКАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


16. Ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган:

хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиши, овқатланиши ва яшаш харажатлари иштирокчи ҳисобидан;

маҳаллий иштирокчиларнинг ички транспорт, овқатланиш, меҳмонхона харажатлари Ташкилотчи томонидан қопланади.


17. Хорижий продюсер ва промоутерлар, санъат соҳасидаги халқаро ташкилотлар вакилларининг нуфузи, тажрибаси, халқаро майдондаги маданият ва санъат соҳасидаги мавқеини инобатга олган ҳолда Ташкилотчининг таклифига биноан уларнинг Ярмаркада иштирок этиши билан боғлиқ барча харажатлар Ташкилотчи томонидан қопланиши мумкин.


18. Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 ноябрь















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск