ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2020 й. 695-сон "Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисидаги ҳамда ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2020 й.

N 695




ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРДАН ХОЛИ

ҲУДУДЛАР ВА ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАР

МИҚДОРИ КАМ БЎЛГАН ҲУДУДЛАРНИ БЕЛГИЛАШ

ТАРТИБИ  ТЎҒРИСИДАГИ  ҲАМДА  ЎСИМЛИКЛАР

КАРАНТИНИ ОБЪЕКТИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ВА УНИНГ

ЎЧОҒИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2018 йил 9 июлдаги ЎРҚ-484-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш, экспорт қилувчи мамлакатнинг зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудлари ҳамда зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларидан карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария хавфини бошқариш тартибини назарда тутувчи Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

муайян ҳудудга кейинчалик зарарли организмлардан холи бўлган ҳудуд ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудуд мақомини белгилаш мақсадида ўсимликлар карантини объектларини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартибини назарда тутувчи Ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади ҳамда мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;

аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари орасида мунтазам равишда ўсимликлар карантини тартиби билан таништириш ва уларни тушунтириш юзасидан тизимли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари буйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.К. Эргашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 ноябрь


































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск