ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2020 й. 693-сон "Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2020 й.

N 693




ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ

АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ИМОМ

МОТУРИДИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (кейинги ўринларда - Академия) ректорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Академия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси буюк аждодларимиздан қолган ёзма манбалар бўйича мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, олий таълим муассасалари ва музей фондларида сақланаётган қўлёзма ҳамда тошбосма манбаларнинг факсимиле, фото, сканер нусхалари билан Марказни бепул таъминласин.


5. Академия, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Академия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар марказини тугатиш ва унинг мавжуд моддий-техника базасини белгиланган тартибда Марказга бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. Қуйидагилар:

Марказга бириктирилган 1 та енгил хизмат автотранспорт воситаси учун лимит ажратилсин;

мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Академиянинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурлари учун республика бюджетидан грантлар доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан, 2021 йилдан бошлаб эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилсин.


7. Марказ Академиянинг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй манзилидаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Белгилансинки, Марказ раҳбарияти ва илмий ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори татбиқ этилади.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                       А. Арипов






Вазирлар Макамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

693-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Васийлик кенгаши

Илмий котиб

Директор

Матбуот котиби

Директорнинг илмий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Ишлар бошқарувчиси

Халқаро алоқалар бўлими

1

Молия-иқтисод бўлими

2

Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари

бўлими

5

Маъмурий-хўжалик бўлими*

1

Кадрлар бўйича инспектор

Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими

5

Юрисконсульт

Таржималар бўлими

3

Нашрлар бўлими

3

Ахборот-ресурс маркази ва ахборот технологиялари бўлими

2

Изоҳ. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) сони - 29 нафар.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва илмий ходимлар қўшимча равишда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

693-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом

академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги

466-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг

ТУЗИЛМАСИ*




Васийлик кенгаши

Ректор


Илмий кенгаш
































Ихтисослашган кенгаш








































































Диний-

маърифий фаолиятни мувофиқлаш-

тириш бўйича биринчи проректор


Ўқув ишлари бўйича проректор



Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор

Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор

Молия- иқтисод ишлари бўйича проректор

Таълим сифа-

тини назорат қилиш бўлими








Ўқув-услубий бўлим

  


Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими


"Ислом энциклопедияси" бўлими




Халқаро

ҳамкорлик

бўлими

Бухгал-

терия


Юрис-

кон-

сульт

Магистратура бўлими


Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими





Хотин-қизлар бўлими


Талабалар (хорижий) билан ишлаш бўлими

"Ислом тафаккури"

журнали**






Ходим-

лар бўлими

Ахборот-

ресурс маркази

  





Режа-

молия бўлими









Манбалар хазинаси

бўлими

Талабалар турар

жойи


Нашриёт-

матбаа бирлашмаси




Буюрт-

малар порт-

фелини шакл-

лан-

тириш, бити-

рувчи-

ларни ишга тақсим-

лаш ва мони-

торинг бўлими



Ахборот

технологиялари маркази










Техник-

фойда-

ланиш ва хўжалик бўлими

Малака ошириш маркази

(Қорақал-

поғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхандарё вилоятлари филиаллари)


Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази


















Фуқаро ва меҳнат муҳо-

фазаси бўлими








Мони-

торинг ва

ички

назо-

рат бўлими








"Зиё" медиа маркази


Бирин-

чи ва иккин-

чи бўлим


















Исломшунослик факультети

Мумтоз шарқ

филологияси

факультети

Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети


Девонхона ва архив






















 


 













Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар












   












ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими





























Матбуот котиби









  



















































Академик лицей








































































































Ихтисослашган мактаб







































































*) Академия (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

**) Академиянинг бюджетдан ташқари (тўлов-контрактлар ҳисобидан ташқари) маблағлари ҳисобидан таъминланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 ноябрь






































Время: 0.2216
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск