ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 09.11.2020 й. ЎРҚ-646-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 25.09.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 21.10.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.11.2020 й.

N ЎРҚ-646



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 25 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 21 октябрда маъқулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 10, 676-модда, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 5, 265-модда, N 8, 469-модда, N 9, 592-модда, N 11, 792-модда, N 12, 880-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 32-модданинг тўртинчи қисми:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан - тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


2) 36-модданинг биринчи қисми:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан - тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


3) 37-модда биринчи қисмининг "г" банди:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун -ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан - ижтимоий солиқ тўланган тақдирда";


4) 40-модданинг биринчи қисми:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун -ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан - ижтимоий солиқ тўланган тақдирда".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 4, 199-модда, N 12, 886-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда) 30-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмидаги "шунингдек ягона ер солиғи ўз вақтида тўланмаган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи - бешинчи қисмлар чиқариб ташлансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 3, 166-модда, N 12, 886-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 39-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари ташаббуси билан чиқиш тегишли тадбиркорлик субъекти томонидан қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилиши хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда хавфни таҳлил этиш натижалари асосида назорат қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибида амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт, бундан камерал солиқ текширувлари мустасно.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилган текширувлари натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлари қонунга хилофдир.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширувларни ўтказиш муддатлари ўн календарь кундан ошмаслиги керак.

Солиқ текширувлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда ўтказилади.

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асос бўлади. Сайёр солиқ текшируви ўн кундан ошмаган муддатда ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектларининг солиқ аудитини ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган муддатлардан ошмаслиги лозим.

Солиқ органи солиқ аудитини ўтказишнинг бошланиши тўғрисида солиқ аудити бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини солиқ аудитини ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Агар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса, солиқ органи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тадбиркорлик субъектини олдиндан хабардор этмасдан солиқ аудитини бошлашга ҳақлидир.

Тадбиркорлик субъектларининг солиқ аудити белгиланган тартибда фақат солиқ органлари томонидан, солиқ аудитини ўтказиш давомида бюджет, солиқ ва валютага оид қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ жиноятлар аломатлари аниқлаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

Солиқ аудити:

аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган (шу жумладан камерал текширув натижаларига кўра тақдим этилган, аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаган ёки тақдим этган асосномалари етарли эмас деб топилган солиқ тўловчилар бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хавфини таҳлил этиш натижалари асосида белгиланадиган юқори даражадаги хавфга эга бўлган солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) тоифасига мансуб солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказилади.

Текширув бошланишидан олдин текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг текширувда иштирок этиш учун юридик хизмат вакилларини ва (ёки) адвокатни жалб этиш ёки уларнинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилиб, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда адвокат хизматларини рад этганлик тадбиркорлик субъекти томонидан адвокатни текширувнинг кейинги босқичларида жалб этиш учун монелик қилмайди.

Текширувлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектига топширилади";


2) 40-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"40-модда. Молиявий санкцияларнинг қўлланилмаслиги

ва суммалари камайтирилиши


Тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди. Мазкур норма солиққа оид ҳуқуқбузарликлар сабабли молиявий санкцияларни қўллаш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади";


3) 41-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга киришишига мазкур шахсларда назорат қилувчи органнинг текшириш мақсадлари, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текширув ўтказиш муддатлари, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, шунингдек текширувчи мансабдор шахсларнинг текширувлар ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ҳамда шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади";


4) 42-модданинг:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5) 50-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан фақат юқори турувчи солиқ органига улар устидан шикоят қилинганидан кейин суд тартибида шикоят қилиш мумкин. Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга нисбатан татбиқ этилмайди";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги 360-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 70-модда; 2009 йил, N 4, 130-модда) 4-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

олтинчи қисм чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Хусусий корхона тўғрисида"ги 558-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 886-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда) 25-моддаси чиқариб ташлансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-155-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 191-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 99-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда) 31-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

олтинчи қисм чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги ЎРҚ-327-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 4, 111-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда, N 7, 449-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 17-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оилавий корхона акциз солиғи тўланадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга ошириши мумкин эмас";


2) 27-модда чиқариб ташлансин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда) 138-1-моддасининг биринчи қисмидаги "ягона ижтимоий тўловлар" деган сўзлар "ижтимоий солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги ЎРҚ-427-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 4, 135-модда; 2019 йил, N 9, 591-модда) 29-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи қисм деб ҳисоблансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 21 майда қабул қилинган "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги ЎРҚ-539-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 5, 264-модда) 14-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 344-модданинг иккинчи қисми "ташкилотларига" деган сўздан кейин "маблағларни депозитга жойлаштиришидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 369-модда:

биринчи қисмининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно";

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:

"15) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия, экология жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан ташкил этилган бошқа жамғармалар томонидан кўрсатилган ёрдам:

Уставда назарда тутилган фаолият доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар;

даволаш ва тиббий хизматлар қиймати, ногиронларни профилактика ва реабилитация қилиш учун техник асбоб-ускуналар олиш;

жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб, товарлар ва хизматларни етказиб берувчидан олиш;

хайрия мақсадида бошқа шаклларда қўллаб-қувватлаш (бундан пул шаклида қўллаб-қувватлаш мустасно)";


3) 378-модда қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:

"20) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турлари, бироқ солиқ даври мобайнида ўн беш миллион сўмдан ошмаган ҳолда".


13-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 12-моддаси 2 ва 3-бандларининг қоидалари 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 16 ноябрь, 45-сон, 501-модда















































Время: 0.1577
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск