ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2020 й. 697-сон "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2020 й.

N 697



УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг моддий таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 6-сон, 112-модда) билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 ноябрдаги

697-сон қарорига

ИЛОВА



Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси

ходимлари  меҳнатига  ҳақ  тўлаш  ва  уларни

моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Бюджет ташкилотларининг алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларига Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланадиган Бюджет ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолашнинг тармоқ рейтинг тизимига мувофиқ лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар тўланиши мумкин:

70 баллдан 80 баллгача тўплаганларга - 50 фоиз;

80 баллдан 90 баллгача тўплаганларга - 100 фоиз;

90 баллдан 100 баллгача тўплаганларга - 200 фоиз".


2. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бир" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин.


3. 7-бобнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"7-боб. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни

назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан

фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

ходимларини моддий рағбатлантириш".


4. 21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

22. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларига ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилганлардан ташқари қўшимча рағбатлантирувчи тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солинган жарималар бўйича тушумлар суммасидан фоизлар нисбатида амалга оширилади;

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган жарималар бўйича тушумлар суммасидан фоизлар нисбати тегишли мансабдор шахсларга солинган жарималар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг банкдаги ҳисобварағига 100 фоиз тушиши таъминланиши шарти билан ушбу жарималар даражасига боғлиқ равишда, бироқ 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 ноябрь





















































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск