Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2020 й. 699-сон "Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2020 й.

N 699




ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ВА ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИ РЕЙТИНГИНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги (кейинги ўринларда - рейтинглар) ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган методикалар асосида юритилиши белгилаб қўйилсин.

Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикалари ва рейтингни шакллантиришнинг ойлик муддатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилади.

3. Рейтингларни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига:

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар;

бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар ўрнатилган тартибда тақдим этилиши белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идоралар:

рейтингларни жорий этиш учун "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминотлар бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини;

рейтинглар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган статистик ва идоравий маълумотлар реестрларини ўзида акс эттирган идоралараро ҳужжатлар икки ҳафта муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда ижро этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рейтинглар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ҳамда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштириш ишларида Қурилиш вазирлигига, мутасадди вазирликлар ва идораларга амалий ёрдам кўрсатсин.


6. Қуйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;

лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;

лойиҳа ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.


7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига рейтинглар ҳисобини юритиш учун тақдим этиладиган тегишли статистик ва идоравий маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идораларнинг биринчи раҳбарлари масъул этиб белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

рейтинг юритиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Қурилиш вазирлиги марказий аппаратида бошқарув ходимлари сони 4 та штат бирлигидан иборат бўлим ва ушбу бўлимга бириктириладиган 1 та хизмат автотранспорт воситаси ажратиш;

бўлимни сақлаш ва 1 та хизмат автотранспорт воситасини ажратиш билан боғлиқ харажатлар Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилиши бўйича асосланган таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 ноябрь



































Время: 0.0559
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск