Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.11.2020 й. 699-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 ноябрдаги

699-сон қарорига

ИЛОВА



Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат

ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларни амалга оширишдан иборат бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг рейтинг маълумотларини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги (кейинги ўринларда - рейтинглар) ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилган ҳолда юритилади.


3. Рейтинглар лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг инновацион фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, ходимларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари учун қурилиш-монтаж ва лойиҳа ишлари сифатини соҳалар бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардаги даражага олиб чиқишга замин яратади.


4. Қуйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;

лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;

лойиҳа ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.


5. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинглари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Молиявий мезонлар, юридик шахснинг рўйхатдан ўтган манзили ҳақидаги маълумотлар ҳамда иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) йиллик, қолган мезонлар эса ойлик маълумотлар асосида шакллантирилади.

6. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. РЕЙТИНГЛАРНИ ҲИСОБЛАШГА ОИД

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ


7. Лойиҳа-қидирув ва қурилиши-пудрат ташкилотлари рейтингларини шакллантириш схемалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллантирилади.


8. Рейтингларни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига:

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар;

бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар белгиланган тартибда идоравий электрон маълумотлар базаларини интеграллаштириш орқали тақдим этиб борилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар махфийлигини таъминлайди.


10. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш тартиби қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхати уларнинг идентификация хос рақамлари (СТИР, КТУТ, ИФУТ, ХХТУТ, МХОБТ ва бошқа зарур хос рақамлар) билан биргаликда ҳар чорак якунидан сўнг кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар Қурилиш вазирлигига юборилади;

Қурилиш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси томонидан юборилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхатини бир кун муддатда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради;

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ва идоравий маълумотлар базалари негизида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистик ва идоравий маълумотлар беш кун муддатда белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминлайди;

Қурилиш вазирлиги томонидан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингнинг автоматик ҳисобланиши таъминланади;

қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги тўғрисидаги маълумотлар Қурилиш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


11. Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш тартиби қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг электрон рўйхатини "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради;

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ва идоравий маълумотлар базалари негизида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистик ва идоравий маълумотлар беш кун муддатда белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминлайди;

Қурилиш вазирлиги томонидан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингнинг автоматик ҳисобланиши таъминланади;

лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги тўғрисидаги маълумотлар Қурилиш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


12. Мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган барча жараёнлар Қурилиш вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.



3-БОБ. РЕЙТИНГЛАР НАТИЖАЛАРИНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ

ТАРТИБИ


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган статистик ва идоравий маълумотлар асосида Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган методикаларга мувофиқ белгиланган тартибда рейтинглар ҳисоблари юритилади.


14. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингларини аниқлаш мезонлари ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.


15. Рейтинглар баллари қуйидагилардан шакллантирилади:

тегишли рейтинглар кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари аниқланади;

ҳар бир мезон бўйича кўрсаткич баллар йиғиндисидан иборат бўлади;

ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ифодалайди.


16. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги натижалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

Ишончлилик тоифаси

Рейтинг баҳоси

Ишончлилик даражаси

Умумий балллар (фоизда)

A

ААА

Биринчи юқори даража

>/= 85%

АА

Иккинчи юқори даража

>/= 75%

А

Учинчи юқори даража

>/= 65%

B

ВВВ

Биринчи ўрта даража

>/= 55%

ВВ

Иккинчи ўрта даража

>/= 40%

В

Учинчи ўрта даража

>/= 35%

C

ССС

Биринчи қониқарли даража

>/= 30%

СС

Иккинчи қониқарли даража

>/= 25%

С

Учинчи қониқарли даража

>/= 20%

D

DDD

Биринчи қуйи даража

>/= 7%

DD

Иккинчи қуйи даража

>/= 5%

D

Учинчи қуйи даража

< 5%

17. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги натижаларига кўра қурилиш-пудрат ташкилотининг рейтинг баҳоси "А" ва "В" даражасидаги ишончлилик тоифасига мансуб бўлган тақдирда, объект фойдаланишга топширилгандан сўнг буюртмачи томонидан кафолат муддати инобатга олинмасдан объект қийматининг 5 фоизи миқдоридаги маблағ қурилиш-пудрат ташкилотига тўлиқ тўлаб берилади.



4-БОБ. ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ВА ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ РЕЙТИНГЛАРГА КИРИТИШ

ВА УНДАН ЧИҚАРИШНИНГ АСОСЛАРИ


18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтганлиги, асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишларидан (хизматлар) иборатлиги юридик шахсларни қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингига киритиш учун асосий мезон ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга эканлиги юридик шахсларни лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингига киритиш учун асосий мезон ҳисобланади.


19. Қуйидаги ҳолларда қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингдан чиқарилади:

қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан Қурилиш вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

қурилиш-пудрат ташкилотининг асосий фаолият тури бошқа фаолият турига ўзгарганда;

қурилиш-пудрат ташкилоти тугатилганда.


20. Қуйидаги ҳолларда лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингдан чиқарилади:

лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан Қурилиш вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан лойиҳа-қидирув ташкилоти лицензияси бекор қилинганда.

лойиҳа-қидирув ташкилоти тугатилганда.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Лойиҳа-қидирув ташкилотлари

рейтингини шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қурилиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг электрон рўйхатини "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштириш.

Ҳар чорак якунидан сўнг кейинги ойнинг

10-кунига

қадар

2-босқич

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси,

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, мутасадди вазирликлар

ва идоралар

Статистик ва идоравий маълумотлар базалари негизида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистик ва идоравий маълумотлар белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминлаш.

5 кун муддатда

3-босқич

Қурилиш вазирлиги

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтинг автоматик ҳисобланиши таъминлаш.

Белгиланган тартибда

4-босқич

Қурилиш вазирлиги

Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги тўғрисидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш.

Рейтинг натижалари чиққандан сўнг

бир кун

муддатда




Низомга

2-ИЛОВА



Қурилиш-пудрат ташкилотлари

рейтингини шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхатини уларнинг идентификация хос рақамлари (СТИР, КТУТ, ИФУТ, ХХТУТ, МХОБТ ва бошқа зарурий хос рақамлар) билан биргаликда Қурилиш вазирлигига юбориш.

Ҳар чорак якунидан сўнг кейинги ойнинг

10-кунига

қадар

2-босқич

Қурилиш вазирлиги

Давлат статистика қўмитаси томонидан юборилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхатини "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштириш.

1 кун муддатда

3-босқич

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, мутасадди вазирликлар

ва идоралар

Статистик ва идоравий маълумотлар базалари негизида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистик ва идоравий маълумотлар белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминлаш.

5 кун муддатда

4-босқич

Қурилиш вазирлиги

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтинг автоматик ҳисобланиши таъминлаш.

Белгиланган тартибда


5-босқич

Қурилиш вазирлиги

Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги тўғрисидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш.

Рейтинг натижалари чиққандан сўнг

бир кун

муддатда




Низомга

3-ИЛОВА



Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар

Кўрсаткичлар

1.

Корпоратив бошқарув тизими

Жами ишчилари сони

2.

Мутахассисларнинг умумий иш тажрибаси

3.

Малака оширган ходимлар сони (республика ҳудудида)

4.

Малака оширган ходимлар сони (ривожланган хорижий мамлакатларда)

5.

Малакага эгалик тўғрисидаги махсус сертификатларга эга ходимлар сони

6.

Халқаро ISO 9001 стандартларига асосланган сифатни бошқариш тизими мавжудлиги

1.

Молиявий барқарорлиги, самарадорлиги ва соҳадаги фаоллиги

Ташкилотнинг рентабеллиги

2.

Солиқдан қарздорлик ҳолатлари

3.

Ходимларнинг ўртача иш ҳақи миқдори

1.

Фаолият натижадорлиги

Мураккаблик тоифасига тегишли ишлаб чиқилган лойиҳалар сони

2.

Тендер савдолари ва танловларда эришган натижалари

3.

Хорижий буюртмалар асосида ишлаб чиқилган лойиҳалар сони

4.

Бошқа мураккаблик тоифасига тегишли ишлаб чиқилган лойиҳалар сони

5.

Лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш натижалари

6.

Объектларнинг эскиз лойиҳаларини шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилиш натижалари

7.

Амалга оширилган муаллифлик назорати натижалари

8.

Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг тақдимномалари

1.

Ишлаб чиқариш самарадорлиги

Жами бажарилган ишлар қиймати

2.

Бино ва иншоотлар майдони

3.

Лицензияланган датурий таъминотлар

4.

"БИМ" технологияларига асосланган лицензияланган дастурий таъминотлар

5.

Замонавий компьютер ва ноутбуклар сони

6.

Нусха олиш ва кўчириш техникалари мавжудлиги

7.

Бошқа турдаги техникалар, асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари

8.

Бажарилган иш ҳажмининг ҳар бир ходимга тўғри келадиган миқдори

Изоҳ. Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикалари ва рейтингни шакллантиришнинг ойлик муддатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилади.





Низомга

4-ИЛОВА


Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Гуруҳ мезони

Мезонлар

Кўрсаткичлар

1.

Кадрлар сиёсати

Салоҳият

Жами ишчилари сони

2.

Ташкилотдаги раҳбар ходимлар сони (мутахассисликлар коди бўйича)

3.

Муҳандис-техник ходимлар сони (мутахассисликлар коди бўйича)

4.

Техник ишлаб чиқариш йўналиши бўйича ходимлар сони (мутахассисликлар коди бўйича)

5.

Қурилиш объектларида ишлаётган ходимлар сони (мутахассислик ва касблар коди бўйича)

6.

Сифат назорати ходимларнинг сони (мутахассисликлар хос рақами бўйича)

7.

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари сони

8.

Малака


Ташкилот раҳбарининг олий маълумотга эгалиги (олий таълим муассасаси ва факультетлар бўйича)

9.

Ташкилот раҳбарининг олий маълумотига эга эмаслиги

10.

Раҳбар ходимларнинг олий маълумотга ва 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлганлари сони

11.

Муҳандис-техник ходимларнинг олий маълумотга ва 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлганлари сони

12.

Техник ишлаб чиқариш йуналиши бўйича ходимларнинг олий маълумотга ва 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлганлари сони

13.

Қурилиш объектларида ишлаётган ходимларнинг 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлганлари сони

14.

Қурилиш объектларида ишлаётган ходимларнинг 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлганлари сони

15.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака оширган ходимлар сони

16.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака сертификатига эга бўлган ходимлар сони

17.

Малака оширган ходимлар сони

18.

Молиявий кўрсаткичлари

Умумий мезон

Ялпи тушум

19.

Самарадорлик

Раҳбар ходимларнинг ўртача иш ҳақи

20.

Ишлаб чиқариш ходимларининг ўртача иш ҳақи

21.

Ликвидлик

Тез ликвидлик коэффициенти

22.

Тўлов лаёқати


Активлар ўсиши

23.

Фойда солиғи тўлангунга қадар бўлган фойда

24.

Фойда солиғи тўлангунга қадар бўлган зарар

25.

Солиқдан қарзи

26.

Молиявий воситалар коэффициенти

27.

Молиявий қарамлилик коэффициенти

28.

Узоқ муддатли банк кредити олганлиги

29.

Пудратчилар ва воситачилардан қарздорлиги

30.

Узоқ муддатли қарзи

31.

Рентабеллик

Рентабеллик даражаси

32.

Мавжудлик

МҲХС бухгалтерия ҳисоботига жорий этилгани

33.

Рақобатбардош-лиги

Халқаро тендерлар

Халқаро тендерлардаги иштироки

34.

Ютганлари

35.

Маҳаллий тендерлар

Маҳаллий тендерлардаги иштироки

36.

Ютганлари

37.

Мустақил назорат

ISO 9001 сертификатга эгалиги

38.

ISO 45001 сертификатга эгалиги

39.

ISO 14001 сертификатга эгалиги

40.

Халқаро ҳамкорлик

Техник ва / ёки махсус техникаларни янгилаш учун халқаро ёки хорижий ташкилотлардан беғараз ёрдам олганлиги

41.

Иш тажрибаси

Қурилишда тажрибаси

Қурилиш-монтаж ишларини бажаришдаги тажрибаси

42.

Манбаларни жалб қилиш

Жами бажарилган иш ҳажми

43.

Амалга оширилган янги қурилиш, реконструкция ишлари

44.

Амалга оширилган мукаммал таъмирлаш ишлари

45.

Қонунийлик

Қурилиш соҳасида назорат инспекция томонидан қурилиш меъёрлари ва қоидалари бузилганлиги учун судга берилган мурожаатларнинг сони

46.

Моддий-техник база

Ўзига тегишли машина ва механизмлар

Ўз балансидаги махсус техника сони

47.

Самосвал (20 тоннадан юқори)

48.

Экскаватор (0,5-1,5 куб.м)

49.

Автокран 10-25 тонна

50.

Минора крани

51.

Бетон қоргич

52.

Қозиқ қоқувчи техника

53.

АКТ ресурсларидан фойдаланиш

Интернетда ташкилотнинг веб-сайти мавжудлиги

54.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги

Қонунийлик

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан аниқланган меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунлар ва техника хавфсизлиги, гигиена талаблари бузилиши ҳолатлари

55.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан берилган ёзма кўрсатмалар

56.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан берилган ёзма кўрсатмаларнинг ижроси

57.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан маъмурий жарима қўлланилганлиги

58.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган нормаларнинг бузилиши ҳолатлари судга берилганлиги

59.

Бахтсиз ҳодисалар мавжудлиги

Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар бўйича маълумотлар

60.

Технология-

лаштириш

Дастурий ечим

Корхонанинг манбалари режаси (КМР) тизими жорий этилганлиги

1.

Соҳага алоқадор бошқа мезонлар

Тегишли кўрсаткичлар

*) Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикалари ва рейтингни шакллантиришнинг ойлик муддатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 ноябрь















































Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск