ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маъмурий жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 й. 713-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2020 й.

N 713



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЙЎЛ ҲАРАКАТИ

ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА

ҚАРШИ КУРАШИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 20 СЕНТЯБРДАГИ 747-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-629-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек, республика ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришни таъминлайдиган йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимини кенгайтириш, бу борада жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

713-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати

хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши

курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 20 сентябрдаги

747-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 4-бандга қуйидаги мазмундаги "а-1"-кичик банд қўшилсин:

"а-1) 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади".


3. Қарорга иловада:


а) Номига "видеорегистраторлар" сўзидан кейин "шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар" сўзлари қўшилсин;


б) 1-банддаги "видеорегистраторлар (кейинги ўринларда - видеорегистраторлар деб аталади)" сўзлари "видеорегистраторлар, шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар (кейинги ўринларда - видеотехника воситалари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-бобнинг номидаги "видеорегистраторлар" сўзи "видеотехника воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банддаги "видеорегистраторлар" ва "jarima.uz веб-сайти" сўзлари тегишли равишда "видеотехника воситалари" ва "ejarima.uz веб-сайти" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Видеорегистратор" сўзи "Видеотехника воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 3-боб номидаги "Видеорегистраторлар" сўзи "Видеотехника воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 7-бандда:

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар" сўзлари "видеотехника воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади";


з) 9-банднинг биринчи хатбошидаги "видеорегистраторлар" сўзи "видеотехника воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 10-банддаги "Видеорегистраторлар" сўзи "Видеотехника воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


к) Низомга иловада:


номидаги "видеорегистраторлар" сўзи "видеорегистраторлар, шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


матнидаги "Видеорегистратор" сўзи "Видеотехника воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 ноябрь











































Время: 0.1866
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск