ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.11.2020 й. 706-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 ноябрдаги

706-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари

ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив

ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари (кейинги ўринларда - архив) ўқув залларида (кинозал, фоно ҳужжат эшитиш хоналари ва бошқаларда) фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


архив ҳужжатларидан фойдаланиш - архив ҳужжатларини хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим мақсадида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда архивлар томонидан фойдаланувчиларга тақдим этиш;


илмий-маълумотнома аппарати - архив ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни тўғрисида ягона илмий-услубий асосда тузилган, бир-бири билан боғлиқ, ўзаро тўлдирувчи архив маълумотномалари мажмуи (архивнинг илмий-маълумотнома тизими);


фойдаланувчи - архив ҳужжатларидан зарур маълумотларни олиш ва улардан фойдаланиш учун архивга мурожаат этувчи юридик ёки жисмоний шахс.


3. Архив ходимларининг фойдаланувчига хизмат кўрсатиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги томонидан тасдиқланган бошқа ҳужжатлар билан белгиланади.


4. Барча фойдаланувчилар архив ҳужжатларини кириб кўришда тенг ҳуқуққа эга.


5. Ўқув залларига кириш ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича бепул амалга оширилади.


6. Ўқув залларининг иш тартиби архив раҳбарияти томонидан белгиланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ ЎҚУВ ЗАЛЛАРИДА АРХИВ

ҲУЖЖАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


7. Фойдаланувчи давлат архивларининг ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун тегишли ташкилотларнинг режага мувофиқ хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларни ёки хизмат вазифаларини бажараётганлиги тўғрисида расмий хат тақдим этади.


8. Шахсий ташаббус билан мустақил тадқиқот олиб бораётган фойдаланувчи ўқув залларида архив ҳужжатларидан ариза орқали фойдаланади.


9. Фойдаланувчининг хатларида ёки аризасида уларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозими, маълумоти, илмий даражаси, унвони, хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларни олиб бораётганлиги кўрсатилиши шарт.


10. Фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун рухсатнома архив раҳбарияти томонидан ариза ёки расмий хат келиб тушган кундан бир иш кунида бир йил муддатга фойдаланиш учун берилади. Заруриятга кўра рухсатнома муддати фойдаланувчининг сўровига асосан қўшимча бир йилгача узайтирилиши мумкин.

Ўқув залларига кириш рухсатномаси фойдаланувчилар томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг расмийлаштирилади.

Фойдаланувчи тадқиқот мавзуси ўзгарганда ташкилот номидан янги хат ёки мустақил тадқиқот олиб бораётган шахс янги ариза тақдим этади.


11. Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади.

Вояга етмаганлар ўқув залларига ота-оналари ёки тартибга риоя этишга масъул бошқа қонуний вакиллари билан киритилади.


12. Барча фойдаланувчилар ушбу Низом талаблари билан таништирилади ва Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентилиги томонидан тасдиқланган шаклдаги архив сўровномасини тўлдирадилар.


13. Чет эл фуқароси бўлган фойдаланувчилар давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилиги билан фойдаланади.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилиги Ўзбекистондаги хорижий давлат элчихонаси, бошқа ваколатли органлар ёки фойдаланувчини расмий қабул қилувчи ташкилот орқали расмийлаштирилади. Унда фойдаланувчи доимий яшайдиган давлат номи, фойдаланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, илмий даражаси, хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларни олиб бораётганлиги ва қайси архивларда ишлаши кўрсатилиши шарт.


15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий фойдаланувчига давлат архиви ҳужжатлари билан аниқ мақсадлар бўйича ишлаш учун ёзма розилиги олингандан сўнг хорижий давлатларнинг элчихонаси ёки бошқа ваколатли орган ёхуд фойдаланувчини расмий қабул қилувчи ташкилот тегишли давлат архивига расмий хат тақдим этади.


16. Расмий хатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий фойдаланувчига Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат архивларида ишлаш учун розилиги кўрсатилиши керак, унда ҳужжат рақами ва санаси, шунингдек, фойдаланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, маълумоти, илмий даражаси, унвони, иш жойи ёки ўқиш жойи, хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларни олиб бораётганлиги, изланиш олиб бориш назарда тутилган архивлар номи ва ҳужжатлар кўрсатилади.

Давлат архивлари мазкур хат асосида қайта сўровсиз тегишли хорижий фойдаланувчига (тадқиқот мавзуси ўзгармаса) архив ўқув залидан фойдаланишга рухсат беради.


17. Фойдаланувчига архивдаги мавжуд илмий-маълумот аппарати (йўл кўрсаткич, рўйхатлар, каталоглар), шу жумладан кино, фото ва фоно ҳужжатлар нусхалари, микронусхалар, электрон ҳужжатлар билан ишлаш учун техник жиҳозлар тақдим этилади.



3-БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


18. Давлат архивларнинг ўқув залларида ишлаётган фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўқув залларининг иш тартиби, архив томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва уларни кўрсатиш шартлари тўғрисида маълумотлар олиш;

изланиш мақсади бўйича мавжуд ҳужжатларнинг таркиби ва мазмуни, архив маълумотлари тўғрисида архив мутахассисларидан маслаҳатлар олиш;

изланиш мақсади бўйича ҳужжатларни бериш ва нусха кўчиришга чекловлар, шунингдек, уларнинг амал қилиш муддатлари тўғрисида оғзаки ёки ёзма ахборот олиш;

босма нашрлар сақловхоналарининг босма нашрларидан (илмий-маълумотнома кутубхоналари, маълумотнома ва ахборот фондлари) фойдаланиш;

изланиш мақсади бўйича архив ҳужжатларидан нусха олишга буюртма бериш, йиғмажилдлар, архив ҳужжатлари, архив маълумотномаларидан кўчирмалар олиш;

архив раҳбариятининг ёзма рухсати билан бошқа фойдаланувчиларнинг ишлашига халақит бермаган ҳолда шахсий техник воситаларидан (ноутбук, нетбук, диктофон ва бошқалардан) фойдаланиш ёки архив техник воситаларини ижарага олиш;

изланиш мақсадига тегишли ишланмалар ва матнли ҳужжатларни архив рухсатномасига асосан олиб кириш ва олиб чиқиш.


19. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:

давлат архивлари ўқув залларининг иш тартибига риоя этиш, тозалик ва тинчликни сақлаш;

ўқув залига ҳар бир ташрифида қайд этиш журналида рўйхатдан ўтиш;

кўриб чиқилган йиғмажилдлардан фойдаланиш варақаларини тўлдириш, унда фойдаланиш санаси, исми, фамилияси, отасининг исми, фойдаланиш шаклини (нусха олиш, кўчирма олиш, кўриб чиқиш ва бошқалар) акс эттириш;

ўқув залига ҳар бир ташриф якунида унга тақдим этилган рўйхатлар, йиғмажилдлар (сақлов бирликлари), архив ҳужжатлари, босма нашрларни ўқув зали ходимига топшириш;

микронусхалар, махсус ахборот ташувчилардаги ҳужжатлар билан ишлашда техник талабларга риоя қилиш;

қўриқлаш хизмати талабларига риоя этиш, фавқулодда вазиятларда (ёнғин, авария ва бошқа хавфлар юзага келганда) ва бошқа зарур ҳолларда шахсий буюмларни архив ходимларига кўрсатиш;

архив ҳужжатларига етказилган шикастлар ёки архив ҳужжатларидаги етишмовчиликлар аниқланганлиги тўғрисида тезкор равишда архив ва идоравий архив ходимларига хабар бериш;

архив ҳужжатларидан олинган маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки сохталаштиришга йўл қўймаслик.


20. Фойдаланувчининг қўлёзма маълумотлари рухсатномасиз олиб чиқилади.


21. Архив раҳбарияти рухсати билан фойдаланувчига таржимонлар ёки ёрдамчилар ҳамроҳ бўлишига йўл қўйилади. Ҳамроҳ бўлувчи шахслар ўқув залларида ишлаш учун умумий шартларга кўра расмийлаштирилади.


22. Давлат архивларининг ўқув заллари қоидаларини бузган фойдаланувчи архивнинг ўқув залида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақида қарор архив раҳбарияти томонидан қабул қилинади.


23. Архив ҳужжатларига зиён етказиш ва ўғирлаш, шунингдек, архивга моддий зарар етказган фойдаланувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



4-БОБ. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


24. Архив ҳужжатлари, микронусхалар, босма нашрлар фойдаланувчиларга буюртмалар асосида тақдим этилади.


25. Архив ҳужжатлари, босма нашрлар ва архив маълумотномалари фойдаланувчига тақдим этилган материалларнинг ҳар бирига буюртма шаклида келиб тушган ҳолда берилади. Буюртма қилинган материалларни қабул қилишда фойдаланувчи буюртма шаклига имзо қўяди.


26. Бир вақтнинг ўзида фойдаланувчига 5 тагача рўйхат, 15 тагача йиғмажилд/архив ҳужжати (15 тагача микронусха бюкси), хизмат сафаридаги фойдаланувчилар учун 8 тагача рўйхат ва 20 тагача йиғмажилд ёки 15-20 сақлов бирлигида узоғи билан 3 соат вақт мобайнида эшитиладиган кино-фото-фоно ҳужжатлар берилади.


27. Буюртма қилинган йиғмажилдлар ва архив ҳужжатлари икки иш кунигача муддатда тақдим этилади.


28. Ўқув залида сақланаётган илмий-маълумот аппарати (йўл кўрсаткич, рўйхатлар, каталоглар) ва бошқа босма нашрлар фойдаланувчига буюртма куни тақдим этилади.


29. Фойдаланувчига рўйхатлар беш кун муддатга берилади. Ягона нусхада бўлган, марказлашган ҳолда сақланаётган йиғмажилдлар (ҳужжатлар) рўйхатлар қоидага кўра, бир кундан кўп бўлмаган муддатга, архив раҳбари ёки унинг ўринбосарининг рухсати билан берилади ва архив ҳужжатларининг аслини беришдаги каби тартибда расмийлаштирилади.


30. Ўқув залида фойдаланувчига йиғмажилдлар ва микронусхалар бир ой муддатга берилади.

Алоҳида қимматли ҳужжатлар (агар уларнинг фойдаланиш нусхалари бўлмаса) фойдаланувчига икки ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга, ноёб ҳужжатлар эса 5 кунга берилади.


31. Фойдаланувчининг сўровига кўра ўқув залларида архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш муддати ўқув зали ходими томонидан, алоҳида қимматли ҳамда ноёб ҳужжатлар учун эса - архив раҳбарияти томонидан узайтирилиши мумкин.


32. Фойдаланиш фонди мавжуд бўлган қоғоз кўринишидаги асл ҳужжатлар ўқув залларига тақдим этилмайди.

Асл ҳужжатлар архив раҳбарияти рухсати билан махсус шароитларда (ташқи хусусиятни ўрганиш мақсадида, техник ускуналар етишмовчилиги, нусхалар сифатсизлиги ва бошқалар) берилишига йўл қўйилади, кино-фото-фоно ҳужжатлар фойдаланувчига нусха кўринишида тақдим этилади.


33. Архив ҳужжатларининг сақланишини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:

ўқув хоналарига портфеллар, спорт ва хўжалик сумкалари, соябон, қўл телефонлари ва маълумот ташиш воситалари билан кириши;

озиқ-овқат, тамаки маҳсулотлари ва ичимликлар истеъмол қилиш;

ўқув хоналаридан архив ҳужжатларини олиб чиқиб кетиш, уларни бошқа шахсларга бериш, йиғмажилддаги варақларни бошқаларига қўшиб юбориш;

архив ҳужжатларининг устки варақларига ёзиш, варақлар четини буклаш, бегона буюмларни ҳужжат орасига қўйиш;

ҳужжатлардан рухсатсиз нусха кўчириш;

узоқ вақт ҳужжатларни очиқ ҳолда қуёш ва электр нурларидан ҳимоясиз қолдириш;

архив ҳужжатларига ва уларни ташувчи ахборот воситаларининг бутлигига салбий таъсир кўрсатиш;

ҳужжатлар билан ишлашда елим, скотч, нусха олиш қоғози, маркер, сиёҳли ручка, қайчи ва бошқа кесувчи воситалардан фойдаланиш;

архив ҳужжатлари маълумотларига ўзгартиришлар киритиш, белгилар қўйиш, тўғрилаш, чизиш.


34. Фойдаланувчи томонидан рўйхатлар ва йиғмажилдлар (сақлов бирликлари), архив ҳужжатларининг ҳолати ва сақланиши ўқув зали ходими иштирокида текшириб қабул қилиб олинади.

Фойдаланувчи архив ҳужжатларидаги бирор-бир камчиликни, варақлар етишмовчилигини, тартиб рақами нотўғри эканлигини аниқласа, ўқув зали ходимига мурожаат қилади.


35. Йиғмажилдларни (архив ҳужжатларини) тақдим этишни асосли кечиктириш ёки рад этишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

йиғмажилдлар (архив ҳужжатлари) реставрацияга муҳтож бўлганида;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки фонд ташкил этувчи томонидан ҳужжатлар доимий сақлов учун топширилаётганда, ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича чеклов ўрнатилганда;

тезкор хизмат топшириқларини бажариш зарурати (маълумотнома ишлари, фондларни мавзули ишлаб чиқиш, қайта тиклаш (реставрация) ахборот материалларини тайёрлаш, илмий-техник ишлов бериш ва бошқалар) юзага келганда;

архив ҳужжатлари бошқа ташкилотларга вақтинча фойдаланиш учун тақдим этилганда;

архив ҳужжатлари бошқа фойдаланувчига тақдим этилганда;

буюртма қилинган йиғмажилд ёки архив ҳужжатлари кўргазмада намойиш этилганда.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Илмий-техник ишлов берилмаган йиғмажилдлар (архив ҳужжатлари) ўқув залига берилмайди.


37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


38. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари

ўқув залларида фойдаланувчиларнинг

архив ҳужжатлари билан ишлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари


1-босқич

Фойдаланувчи:


1. Шахсий ташаббус билан мустақил тадқиқот олиб бораётган шахс.


2. Тегишли ташкилотларнинг режага мувофиқ хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларни ёки хизмат вазифаларини бажараётган шахс.


3. Чет эл фуқароси бўлган фойдаланувчи.



1. Ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича ариза тақдим этади.


2. Ташкилотларнинг режасига мувофиқ расмий хат тақдим этади.


3. Чет эл фуқароси бўлган фойдаланувчилар бўйича Хорижий давлатларнинг элчихонаси ёки бошқа ваколатли орган ёхуд хорижий фойдаланувчини расмий қабул қилувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилигини илова қилган ҳолда расмий хат тақдим этади.


Хоҳишига кўра ташкилот режасига мувофиқ







2-босқич

Давлат архивлари


1. Расмий хат ёки ариза архив раҳбарига киритилади ва кўриб чиқилади.


2. Фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун бир йил муддатга рухсатнома тақдим этади.


1. Мурожаат этилган куннинг ўзида


2. Бир иш кунида






3-босқич

Фойдаланувчи


1. Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом талаблари билан таништирилади.

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентилиги томонидан тасдиқланган шаклдаги архив сўровномасини тўлдиради.


2. Архив ҳужжатлари, микронусхалар, босма нашрларга буюртма беради.


1. Давлат архивлари ўқув залларига биринчи маротаба ташриф буюрган кунда



2. Заруриятга кўра






4-босқич

Давлат архивлари


Архив ҳужжатлари, микронусхалар, босма нашрлар фойдаланувчиларга буюртмалар асосида тақдим этилади.


икки иш кунигача муддатда

5-босқич

Фойдаланувчи


Тадқиқот мавзуси ўзгарганда ёки рухсатнома муддати тугаганида янги ариза тақдим этади.


Заруриятга кўра

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 ноябрь



































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск