ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Аҳоли / Демография. Аҳолини рўйхатга олиш /

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.11.2020 й. 710-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

4-ИЛОВА



Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва

юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга (кейинги ўринларда - аҳолини рўйхатга олиш) тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

ЖАРАЁНЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН

БЎЛИНМАЛАРДА ВАҚТИНЧАЛИК ШТАТ

БИРЛИКЛАРИ


1. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида ташкил этиладиган бўлинмаларда вақтинчалик штат бирликлари:

а) туман (шаҳар) миқёсида:

туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими - бўлим бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бош мутахассиси, уй-жой рўйхатини тузувчи;

рўйхатга олиш участкаси - участка бошлиғи, участка бошлиғининг ўринбосари;

инструкторлик участкаси - инструктор (супервайзер), стационар рўйхатга олувчи;

ҳисоб участкаси - рўйхатга олувчи.

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш марказларида - марказ бошлиғи, операторлар гуруҳи бошлиғи, оператор ва ҳужжатларни сақлаш ходими (архив ходими).



2-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК, ЖИСМОНИЙ ВА

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШГА ЖАЛБ ЭТИШ ТАРТИБИ


2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинча жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимлар (уй-жой рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олувчилар, стационар рўйхатга олувчилар, инструкторлар (супервайзерлар), рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари) сони белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.

Рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони тўғрисида якуний маълумотлар синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ва уй-жойларни хатловдан ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб шакллантирилади.


3. Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ва аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий статистика бошқармалари) томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш хусусиятларидан келиб чиқиб шартнома намуналари қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.


4. Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда танлаб олинади.


5. Жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий комиссиялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этилади.

Рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этилган ходимлар (уй-жойлар рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчи ходимлар) билан ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади.


6. Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари статистика бошқармалари томонидан танлов асосида саралаб олинади.



3-БОБ. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА

ЖАЛБ ЭТИЛГАН ШАХСЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб қилинадиган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, давлат тилини билиши, умумий ўрта, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга бўлиши, муомала лаёқатига эга бўлиши, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган, аниқ ва тушунарли ёза оладиган ҳамда тегишли ҳудудда доимий яшаб турган бўлиши талаб этилади.


8. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорти) ва СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) мавжуд бўлиши лозим.



4-БОБ. РЎЙХАТГА ОЛУВЧИ ХОДИМЛАР

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ


9. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларнинг асосий иш (ўқиш) жойларидаги лавозими ва ўртача ойлик маошлари (стипендиялари) сақлаб қолинади.

"Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тегишли ташкилотлар ва муассасаларнинг ваколат берган ходими томонидан амалга оширилади.

Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ходимлар ўртача ойлик маошлари сақланиб қолинган ҳолда ишга жалб қилинади. Рўйхатга олиш ишларида иштирок этган ходимлар фақат ўз иш жойларидан қўшимча рағбатлантирилиши мумкин.


10. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларни қайта ишлашга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу Низомга 1-иловага, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.


11. Агар шартномада кўрсатилган иш муддати тугамасдан аввал шартнома бекор қилинадиган бўлса, иш ҳақини ҳисоблаш ҳақиқий ишланган вақтга (муддатга) мутаносиб равишда амалга оширилади.


12. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этган шахслар самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб Қўмита раиси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан мукофот ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин.


13. Аҳолини рўйхатга олишга жалб қилинадиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


14. Аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахслар билан меҳнат муносабатлари ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.






Низомга

1-ИЛОВА



Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва

уни ўтказиш, унинг натижаларини қайта ишлашга

жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш

МИҚДОРИ

Лавозими

Иш даври

Бир ойлик тўлов миқдори

Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими

Бўлим бошлиғи


01.07.2022 й.

-01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида

Бўлим бошлиғи ўринбосари

01.07.2022 й.

-01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Бўлим бош мутахассиси

01.01.2023 й.

-01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Рўйхатга олиш участкаси

Участка бошлиғи

10.10.2023 й.

-01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Участка бошлиғи ўринбосари

10.10.2023 й.

-01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида - 5%

Инструкторлик ва стационар рўйхатга олиш участкаси

Инструктор

10.10.2023 й.

-12.12.2023 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Стационар рўйхатга олувчи

25.10.2023 й.

-01.12.2023 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Рўйхатга олувчи

25.10.2023 й.

-01.12.2023 й.

Уй-жой рўйхатини тузувчи

01.08.2022 й. -01.09.2022 й.

Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази

Марказ бошлиғи

01.12.2023 й.

-01.12.2025 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида

Операторлар гуруҳи бошлиғи

01.01.2024 й.

-31.12.2024 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бўлим бошлиғи ўринбосари лавозим ойлик маоши миқдорида

Оператор

01.01.2024 й.

-31.12.2024 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Ҳужжатларни сақлаш ходими (архив ходими)

01.12.2023 й.

-01.12.2025 й.




Низомга

2-ИЛОВА



Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш

жараёнига жалб этиладиган шахслар

меҳнатига ҳақ тўлаш

МИҚДОРИ

Лавозими

Иш даври

Бир ойлик тўлов миқдори

Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими

Бўлим бошлиғи


01.04.2021 й.

-01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида

Бўлим бошлиғи ўринбосари

01.04.2021 й.

-01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Бўлим бош мутахассиси

01.09.2021 й.

-01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Рўйхатга олиш участкаси

Участка бошлиғи

10.10.2021 й.

-01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Участка бошлиғи ўринбосари

10.10.2021 й.

-01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Инструкторлик ва стационар рўйхатга олиш участкаси

Инструктор

10.10.2021 й.

-10.12.2021 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида - 5 %

Стационар рўйхатга олувчи

25.10.2021 й.

-01.12.2021 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Рўйхатга олувчи

25.10.2021 й.

-01.12.2021 й.

Уй-жой рўйхатини тузувчи

01.05.2021 й.

-01.06.2021 й.

Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази

Марказ бошлиғи

01.12.2021 й.

-01.04.2022 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида

Операторлар гуруҳи бошлиғи

01.01.2022 й.

-01.04.2022 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бўлим бошлиғи ўринбосари лавозим ойлик маоши миқдорида

Оператор

01.01.2022 й.

-01.04.2022 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 ноябрь











































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск