ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2020 й. 718-сон "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2020 й.

N 718




НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ

НАМАНГАН ШАҲРИ ТАРКИБИДА ДАВЛАТОБОД

ТУМАНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини (кейинги ўринларда - Давлатобод тумани) ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 442-IV-сон ва Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-136-IV-сон "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар:

Давлатобод тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Давлатобод туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ Давлатобод туманида ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов:

а) бир ой муддатда:

Давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини сақлаш харажатларини ўз ичига олган ҳолда Наманган шаҳар бюджетининг ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини зарур бино-иншоот ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминласин;

б) Наманган вилояти ҳокимлиги Давлатобод туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

в) Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Давлатобод тумани ташкил этилиши муносабати билан янги ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларини етарли тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ва юритишда Давлатобод туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Давлатобод тумани ташкил этилиши натижасида унинг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгариши муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлатобод туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг юридик (почта) манзилини улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, икки ой муддатда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки ой муддатда Давлатобод туманида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда Давлатобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида мазкур туманда тижорат банкларининг филиалларини ташкил этиш тавсия этилсин.


11. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда Давлатобод туманида қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда, адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилишини;

Давлатобод туманида давлат хизматлари маркази ташкил этилишини;

б) Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлатобод туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил 25 декабрга қадар Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида янги ташкил этилаётган Давлатобод туманининг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ташкил этилаётган Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда 2-иловага мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг туман бўлинмаларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.


14. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Ш. Абдураззоқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 ноябрдаги

718-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлатобод тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



















Ҳоким




Ёрдамчи






























































































































Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи

Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари



Ҳоким ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи


Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи



Ташкилий-

назорат гуруҳи

Раҳбар - 1

етакчи мутахассис - 1

2



































































































Бош мутахассис - 1

1

Бош мутахассис - 1

1



Етакчи мутахассис - 1

1


Етакчи мутахассис - 1

1


Етакчи мутахассис - 1

1

































































































































Матбуот хизмати

1



Бош юрисконсульт

1


Бухгалтерия 

1


Девонхона

1

















































            

Бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони - 18 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 ноябрдаги

718-сон қарорига

2-ИЛОВА


Давлатобод туманидаги давлат органлари

ва ташкилотларининг бўлинмалари

бошқарув ходимларининг сони*

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

1.

Мактабгача таълим ташкилоти

4

2.

Халқ таълими бўлими

4

3.

Тиббиёт бирлашмаси

14

4.

Давлат солиқ инспекцияси

10

5.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

3

6.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

3

7.

Молия бўлими

6

8.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

3

9.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

6

10.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

3

11.

Қурилиш бўлими

2

12.

Маданият бўлими

2

13.

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

2

14.

Кадастр агентлиги бўлими

1

15.

Статистика бўлими

2

16.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3

17.

Ғазначилик бўлинмаси

3

18.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

4

19.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

2

21.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

6

22.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими

2

Жами:

87

              

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида белгиланади.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг туман тузилмаларини уларнинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида ташкил этилади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги белгиланган тартибда Давлатобод туманидаги бўлинмаларини ташкил этади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 ноябрь

























































Время: 0.1506
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск