ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2020 й. ПФ-6109-сон "Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.11.2020 й.

N ПФ-6109



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ВА ТОШКЕНТ

ШАҲРИДА МАХСУС ИҚТИСОДИЙ ВА КИЧИК

САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Юқори технологияларга асосланган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, минтақавий савдони ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, чегараолди ва республиканинг бошқа вилоятларини боғловчи, қулай ҳудудда жойлашган махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш уларнинг ҳудудида янги комплекс ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо инфратузилмасини ривожлантиришни тақозо этмоқда.

Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси негизида ишлаб чиқарувчилар, экспорт қилувчилар ва харидорлар учун сақлаш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига тегишли инфратузилма объектлари билан таъминланган "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси (кейинги ўринларда - Термиз халқаро савдо маркази) ҳамда "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т.А.Боболов) Давлат хавфсизлик хизмати (А.А.Азизов) билан биргаликда "Termez Cargo Centre" МЧЖни Термиз халқаро савдо маркази иштирокчилари реестрига ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳамда Термиз халқаро савдо маркази таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегараларини белгилаш;

Термиз халқаро савдо маркази фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурини тасдиқлаш, шунингдек, товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, тегишли божхона режимларини расмийлаштириш, маҳсулотларни реализация қилиш, хорижий фуқаролар ва транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, ушбу ҳудудда бўлиши ҳамда ундан чиқиши билан боғлиқ тартибни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида:

замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ҳамда электрон савдо порталлари ташкил этилади;

"ягона дарча" ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификация, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк ва валюта айирбошлаш, мобиль алоқа ҳамда мижозлар учун тиббиёт ва меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;

Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда (вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан) ўн кун давомида ҳудудга кириш, ҳудудда бўлиш ва ундан чиқиш тартиби жорий этилади;

фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудига олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;

чет эл товарлари "эркин божхона зонаси" божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва ортга қайтишга фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади;

б) Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон Ислом Республикаси томонидан кириш ва ундан чиқиш "Термиз-автойўл" ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида "Сергели индустриал парки" кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда - Сергели индустриал парки) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. "Термиз" эркин иқтисодий зонаси, "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ва "Сергели индустриал парки" кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳи) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳининг (А.Н.Арипов) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ҳудудига салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ва юқори технологик жаҳон бозорида рақобатбардош янги маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифатли хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки объектларининг қурилиши ва фаолиятини йўлга қўйишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ташқи муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси қурилиши бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, қурилишини молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.


7. Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўн кун муддатда устав фондларини шакллантириш учун Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки дирекцияларига 5,0 млрд сўмдан маблағлар ажратилишини таъминласин.


8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра "Термиз" эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ҳудудида қурилиши тугалланган объектлар ўрнатилган тартибда фойдаланишга қабул қилингандан сўнг Ишчи гуруҳи томонидан белгиланадиган қийматда ва тартибда ("Termez Cargo Centre" МЧЖ объектларидан ташқари) "Термиз" эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки дирекциялари (кейинги ўринларда - Дирекциялар) томонидан ошкора савдолар ўтказиш йўли билан талабгорларга сотилади ёки лизинг асосида берилади.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан ўрнатилган тартибда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Термиз халқаро савдо маркази объектлари қурилишига 20 млн АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига Сергели индустриал парки объектлари қурилишига 40 млн АҚШ долларига тенг миқдорда кредит ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


10. Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки объектларини қуришда:

Жамғарма кредитлари Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 4 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли даврни ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR + 2 фоизда объектлар қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда зарур инфратузилмаларни барпо этишга Маъмурий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга асосан ажратилади;

кредитларнинг асосий қарз ва фоиз тўловларини ўз вақтида тўлаш Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки объектларини инвесторларга сотиш, лизинг ёки ижара шартномалари асосида тақдим этишдан тушадиган маблағлар ҳамда тегишли ҳокимликларнинг бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари лойиҳа ташаббускорлари маблағлари, тўғридан-тўғри инвестициялар, халқаро молия институтлари ҳамда тижорат банклари кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Сурхондарё вилояти (Т.А.Боболов) ва Тошкент шаҳар (Ж.А.Артикходжаев) ҳокимликлари Жамғармадан Дирекцияларга ажратиладиган кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, кредит маблағлари тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши учун шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ажратиладиган кредитларни қайтариш прогноз жадваллари 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


12. Ички ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Термиз халқаро савдо маркази ҳудудини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун талаб этиладиган шахсий таркиб штат бирлигини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


13. "Термиз" эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки объектларини қуриш ҳамда фаолият кўрсатиши даврида:

а) Дирекцияларга объектларни сотиш, лизинг ва ижарага беришдан тушган тушумнинг Жамғармадан олинган кредитни қайтаришга йўналтирилган қисми бўйича фойда солиғи ставкаси 2023 йилга қадар 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади;

б) 2023 йил 1 январга қадар:

объектларни қуришга жалб қилинган лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда Дирекциялар қурилиш ишларини амалга оширишда зарур бўлган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, махсус техника ва қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкцияларини хориждан олиб келишда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади;

объектларни қуришга жалб қилинган лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда Дирекцияларга қурилиш ишларини амалга ошириш учун импорт қилинадиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, махсус техника ва қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялари учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлашни Дирекцияларнинг кафолат хати асосида 120 кунга қадар кечиктириш ҳуқуқи берилади.


14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Қабул қилинган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида 2021 йил 1 март ҳамда 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 ноябрдаги

ПФ-6109-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Термиз" эркин иқтисодий зонаси,

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси

ва "Сергели индустриал парки" кичик саноат зонаси

фаолиятини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

       

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари


Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими*


Т.А. Боболов

-

Сурхондарё вилояти ҳокими*


М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


Ш.Д. Қудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


А.Ж.Ортиқов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


С.Х. Бекенов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


Л.Ш. Қудратов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


О.З. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


Ш.С. Хидоятов

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


И.Р. Маҳкамов

-

транспорт вазири вазифасини бажарувчи


Ш.А. Вафаев

-

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори


Ш.А. Абидов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири, Ишчи гуруҳи котиби


            

Изоҳлар.

Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Ишчи гуруҳига зарур ҳолда вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади.


*) тегишли ҳудудларда барпо этиладиган объектлар масалаларида иштирок этади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 ноябрдаги

ПФ-6109-сон Фармонига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт

жамғармасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига

ажратиладиган кредитни қайтариш прогноз

ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

20 000 минг АҚШ доллари эквивалентида

Кредит муддати

4 йил

Имтиёзли давр

2 йил

Фоиз ставкаси (ўзгарувчан)

6 ойлик LIBOR + 2 фоиз йиллик

Кредитни ташкил этиш учун комиссия

0,3 фоиз

Мажбурият бўйича комиссия

0,3 фоиз йиллик

(минг АҚШ долларида)

Тўлаш даври


Танлаб

олиш*


Тўлов суммаси*


Комиссия


Тўланиши керак

бўлган жами

сумма*


Асосий

қарз


Фоизлар


Кредитни

ташкиллаш-

тириш учун


Мажбурият

бўйича


2021 йилнинг I ярим йиллиги


10 000,00

-

-

60**

-

60

2021 йилнинг II ярим йиллиги


-

-

106,27**

-

14,38**

120,65

2022 йилнинг I ярим йиллиги


9 000,00

-

115,51

-

14,61

130,12

2022 йилнинг II ярим йиллиги


-

-

373,00

-

1,48

374,48

2023 йилнинг I ярим йиллиги


-

4 000,00

653,02

-

1,49

4 654,51

2023 йилнинг II ярим йиллиги


1 000,00

4 000,00

524,09

-

1,51

4 525,60

2024 йилнинг I ярим йиллиги


-

4 000,00

414,71

-

-

4 414,71

2024 йилнинг II ярим йиллиги


-

4 000,00

279,51

-

-

4 279,51

2025 йилнинг I ярим йиллиги


-

4 000,00

137,48

-

-

4 137,48

Жами


20 000,00

20 000,00

2 603,59

60,00

33,47

22 697,06

          

*) Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.

**) Ҳақиқий тўловлар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 ноябрдаги

ПФ-6109-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт

жамғармасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига

ажратиладиган кредитни қайтариш прогноз

ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

40 000,0 минг АҚШ доллари эквивалентида

Кредит муддати

3 йил

Имтиёзли давр

1 йил

Фоиз ставкаси (ўзгарувчан)

6 ойлик LIBOR + 2 фоиз йиллик

Кредитни ташкил этиш учун комиссия

0,3 фоиз

Мажбурият бўйича комиссия

0,3 фоиз йиллик

(минг АҚШ долларида)

Тўлаш даври

Танлаб

олиш*


Тўлов суммаси*


Комиссия

Тўланиши керак

бўлган жами

сумма*


Асосий

қарз


Фоиз-

лар


Кредитни

ташкиллаш-

тириш учун


Мажбурият

бўйича


2020 йилнинг II ярим йиллиги


10 000,0



120,0


120,0

2021 йилнинг I ярим йиллиги


20 000,0


168,4


37,3

205,7

2021 йилнинг II ярим йиллиги


10 000,0

8 000,0

393,3


7,6

8 400,8

2022 йилнинг I ярим йиллиги



8 000,0

357,9



8 357,9

2022 йилнинг II ярим йиллиги



8 000,0

269,9



8 269,9

2023 йилнинг I ярим йиллиги



8 000,0

178,9



8 178,9

2023 йилнинг II ярим йиллиги



8 000,0

90,0



8 090,0

Жами


40 000,0

40 000,0

1 458,3

120,0

44,9

41 623,2

           

*) Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 16 ноябрь, 45-сон, 502-модда
























































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск