ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2020 й. ПҚ-4892-сон "Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2020 й.

N ПҚ-4892



АФҒОНИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ

БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ва Афғонистон давлатларининг тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида олиб бораётган сиёсати натижасида сўнгги йилларда сиёсий, савдо, энергетика, транспорт, коммуникация ва бошқа соҳаларда кенг қамровли ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Афғонистон Ислом Республикаси билан ўзаро савдони янада эркинлаштириш, икки давлат тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ўзаро савдо ҳажмларини ошириш мақсадида:


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.У.Умурзаков) ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига (Т.А.Боболов) Афғонистон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик доирасида қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

икки мамлакат ўртасида товарлар ва хизматларни эркин айирбошлашни таъминлашга қаратилган қулай шароитлар яратиш;

Афғонистон Ислом Республикаси билан ўзаро йиллик савдо ҳажмини 2023 йилгача 2 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадида берилган ваколатлари доирасида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасининг тадбиркорлик субъектлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, инвестициявий лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузишда кўмаклашиш;

Сурхондарё вилоятининг чегараолди ҳудудида Афғонистон фуқаролари учун тиббиёт, ўқув ва бошқа хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6109-сон Фармонига мувофиқ "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасига Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими киритилсин ва у бир вақтнинг ўзида "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси директори этиб белгилансин.


4. Қуйидагилар:

Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳи) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилоятида ташкилотлар томонидан очиладиган ваколатхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари (кейинги ўринларда - "Чора-тадбирлар") 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган ташкилотлар раҳбарлари жорий йилнинг 1 декабрига қадар Сурхондарё вилоятида ваколатхоналар очилишини таъминласин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.У.Умурзаков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т.А.Боболов), масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари мазкур қарорнинг 3-иловасида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ишчи гуруҳи самарали фаолият олиб бориши учун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида барча шароитларга эга маъмурий бино ёки ишчи хоналар ажратсин ва зарур жиҳозлар ҳамда уларнинг фаолияти даврида турар жой билан таъминласин.


6. 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги элчихонаси штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилсин.


7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ҳафта муддатда Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида республика тармоқ хўжалик бирлашмаларининг қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини етказиб берувчи марказлашган савдо уйларини ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўринбосари - Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги савдо уйлари ҳамда ташкилотларнинг Сурхондарё вилоятида ташкил этиладиган ваколатхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ишчи гуруҳи - "Чора-тадбирлар"нинг тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Сурхондарё вилоятида ваколатхоналар ташкил этадиган тегишли ташкилотлар раҳбарлари - ваколатхоналарнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда Афғонистонга экспорт ҳажмларини ошириш учун масъулдир.


9. Бош вазир ўринбосари С.У.Умурзаков икки ҳафта муддатда Афғонистон Ислом Республикаси билан ўзаро йиллик савдо ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш борасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма "Йўл харитаси" Афғонистон томони билан бирга ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ой якуни билан "Чора-тадбирлар" ва қўшма "Йўл харитаси" ижроси юзасидан умумлаштирилган маълумотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков белгилансин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Қабул қилинган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида 2021 йил 1 март ҳамда 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



*) 4-илова берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 ноябрдаги

ПҚ-4892-сон қарорига

1-ИЛОВА



Афғонистон Ислом Республикаси билан

иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш

бўйича идоралараро ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари


2. лавозими бўйича

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


3. Ф.А. Сидиков

-

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


4. И.Р. Иргашев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили


5. Б.К. Абдиназаров

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


6. Ш.Х. Ходжаев

-

энергетика вазири ўринбосари


7. И.Р. Маҳкамов

-

транспорт вазири вазифасини бажарувчи


8. Б.Ю. Абубакиров

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


9. М.О. Салиев

-

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари


10. А.Э. Файзибаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


11. Д.Н. Саттаров

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори


12. С.Н. Бекенов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


13. И.К. Эргашев

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори

14. лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари


15. А.Х.Орипов

-

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи


16. лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги элчихонаси савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси


17. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси


18. Ж.Т. Мирзамахмудов

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ раиси в.б.


19. Ш.Б. Умурзоқов

-

"Ўзавтосаноат" АЖ раиси


20. М.М. Юнусов

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси


21. лавозими бўйича

-

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси раиси


22. И.У. Хайдаров

-

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси


23. Б.Қ. Шарипов

-

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси


24. Ф.А. Бобоев

-

"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси


25. Ф.Ж. Пўлатов

-

"Ўздонмаҳсулот" АЖ раиси


26. С.Х. Кариев

-

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори


27. А.К. Мирсоатов

-

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ бошқаруви раиси


28. С.С. Аннакличев

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси


29. Н.Н. Сайдуллаев

-

"Асака" АТБ бошқаруви раиси


30. У.Х. Муродов

-

Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори


31. Ф.Ж. Рахимов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири, Ишчи гуруҳи котиби


              

Изоҳлар.

Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Ишчи гуруҳига зарур ҳолда вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 ноябрдаги

ПҚ-4892-сон қарорига

2-ИЛОВА



Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи

иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида

Сурхондарё вилоятида ташкилотлар томонидан

очиладиган ваколатхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект


Масъул шахс


1.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


М.Р. Абдуллаев

2.

"Ўзкимёсаноат" АЖ


Ж.Т. Мирзамахмудов

3.

"Ўзавтосаноат" АЖ


Ш.Б. Умурзоқов

4.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


М.М. Юнусов

5.

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси


лавозими бўйича

6.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


И.У. Хайдаров

7.

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси


Б.Қ. Шарипов

8.

"Ўзчармсаноат" уюшмаси


Ф.А. Бобоев

9.

"Ўздонмаҳсулот" АЖ


Ф.Ж. Пўлатов

10.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


С.Х. Кариев

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 ноябрдаги

ПҚ-4892-сон қарорига

3-ИЛОВА



Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий

ҳамкорликни янада ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Масъуллар


вазирлик

ва идоралар


Вазирлар

Маҳкамаси


I. САВДО УЧУН ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ВА ТЕГИШЛИ

КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

1.

Афғонистон саноат ва савдо вазирлиги билан Имтиёзли савдо тўғрисида битим тузиш ва кейинчалик Эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш.


1. Тегишли вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳини тузиш.


2020 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


Ф. Рахимов,

А. Камалов


2. Ўзаро савдо айланмасини ўрганиб чиқиб, имтиёзли режим бўйича тадқиқот ўтказиш.


2020 йил

ноябрь

3. Афғонистон саноат ва савдо вазирлиги билан бу масалада видеомулоқот орқали музокаралар ўтказиш.


2020 йил

декабрь

4. Имтиёзли савдо битими лойиҳасини ишлаб чиқиш, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

январь


5. Имтиёзли савдо битимини имзолаш.


2021 йил

март


2.

Афғонистоннинг Қобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида республиканинг тармоқ хўжалик бирлашмаларининг қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини етказиб берувчи марказлашган савдо уйларини ташкил этиш чораларини кўриш.


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги муассислигида Афғонистоннинг Қобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида савдо уйларини ташкил этиш.


2021 йил

I-ярим

йилликда


Экспортни рағбатлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўзтрейд" АЖ


Ф. Рахимов

2. Афғонистон бозорига олиб кирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар юзасидан доимий равишда маркетинг тадқиқотлари ўтказиб туриш ва улар орқали экспорт ҳажмини ошириш бўйича тегишли чоралар кўриш.


доимий

равишда

3. Афғонистон Ислом Республикасининг давлат буюртмаси асосида ва бошқа буюртмалар учун маҳсулотлар етказиб бериш бўйича тендер савдоларида фаол иштирок этиш.


доимий

равишда

4. Амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан ҳар ойда тегишли маълумотларни киритиш.


2021

йилдан

бошлаб


3.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида автомобилда халқаро юк ташувларни янада ривожлантириш ва бу борада ўзаро мақбул ҳуқуқий шароит яратиш.


1. Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳукуматлари ўртасида автомобилда халқаро юк ташиш тўғрисидаги Битим лойиҳасини келишиш ва Битимда икки давлат автоташувчиларининг ўзаро келишилган миқдордаги рухсатномалар доирасида кириши ва уларни транзит йиғимларидан озод этишни назарда тутиш.


2020 йил

декабрь


Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


Ш. Абидов,

Ф. Рахимов

2. Битим лойиҳасини келишиш ва Афғонистонга/дан юк ташишни амалга ошириш учун чегирмалар ва имтиёзлар бериш бўйича Афғонистоннинг масъул идоралари билан музокаралар ўтказиш.


2021 йил

январь

3. Битим лойиҳасини келгусидаги икки томонлама тадбирлар доирасида имзолаш ва унинг кучга кириши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


келишувга

кўра

4.

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидан товарларни олиб ўтишда божхона расмийлаштирувини янада соддалаштириш.


1. Афғонистондан кириб келаётган ва транзит юкларни "Ғалаба" текшириш станциясида замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда қўшимча (рухсатсиз) очмасдан, тезкор (2 соатгача) текширишни таъминлаш тартибини ўрнатиш.


2020 йил

ноябрь


Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


А. Камалов,

Ф. Рахимов

2. Автотранспорт воситаларини келишилган маршрут бўйича ("Ғалаба" назорат станцияси ва "Термиз Карго" МЧЖ) юклаш пунктларига олиб боришда божхона кузатувини расмийлаштириш тартибини соддалаштириш ва божларни бекор қилиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.


2021 йил

январь

3. Ушбу тартиб ва таклифларни ҳужжатлаштириш ва амалда татбиқ этиш.


2021 йил

февраль


5.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар маркировкасига ўзбек, дари, пушту ва инглиз тилларида маҳсулот таркиби, хусусиятлари ва бошқа маълумотларни киритиш.


1. Афғонистон томонидан импорт қилинадиган маҳсулотлардан келиб чиқиб, маҳаллий саноат маҳсулотлари рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо саноат палатаси, "Ўзстандарт" агентлиги


А. Жуманазаров,

Ф. Рахимов


2. Ушбу товарлар ишлаб чиқарувчиларини ўз маҳсулотлари маркировкасига инглиз ва афғон (дари, пушту) тилларида маҳсулот таркиби, хусусиятлари ва бошқа маълумотларни киритишга тарғибот-ташвиқот қилиш.


2020 йил

декабрь

6.

Афғонистондан Ўзбекистон Республикасига пул ўтказиш ва бошқа молиявий хизматларни ривожлантириш.


Афғонистоннинг Қобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг филиалларини очиш масаласини Марказий банк томонидан ўрганиб чиқиш ва таклиф киритиш.


2020 йил

декабрь


Марказий банк

А. Камалов

7.

Афғонистон харидорлари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари билан танишиш шароитини яратиш.


Афғонистон ҳудудида Ҳайратон чегара пости ёнида ташкил этилаётган халқаро савдо-логистика марказида "Made in Uzbekistan" кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналарини жойлаштириш.


2021 йил

март


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


Ф. Рахимов

8.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 1 июлда Мозори-Шариф шаҳрида афғонистонлик ишбилармонлар билан учрашуви чоғида эришилган келишувларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш.

1. Афғонистон "Арман ЛТД" компаниясига минерал ўғит етказиб бериш.


2. Термиз шаҳрида меҳмонхона қурилишини амалга ошириш.


3. Ахборот бюллетенлари ва видео материалларни Афғонистон ОАВ орқали тарқатиш.


4. Афғонистондаги учта ёғ-мой корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек, янги заводларни қуриш муддатлари ва шартларини ишлаб чиқиш.


5. Ўзбекистон кўмагида Афғонистондаги реконструкция қилиш зарур бўлган тўқимачилик фабрикаларини танлаш, шунингдек, янги тўқимачилик корхоналарини қуриш шартлари бўйича Афғонистон томони билан музокаралар ўтказиш.


2020-2021

йиллар


Ишчи гуруҳ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси

А. Жуманазаров,

Ф. Рахимов,

А. Назар-мухамедов

9.

Афғонистон темир йўлларида юк ташишни енгиллаштириш чораларини кўриш.


1. Афғонистон темир йўллари бўйича масъул идоралар билан музокаралар ўтказиш.


2020 йил

ноябрь


Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Ш. Абидов,

Ф. Рахимов

2. Афғонистон темир йўлларида юк ташиш ставкасига 50 фоизгача имтиёз қўллаш бўйича тегишли келишувни Афғонистон томони билан имзолаш.


2020 йил

ноябрь


3. Темир йўл транспортида юк ташиш учун Афғонистон тадбиркорлари томонидан "кодлар"ни тезкор равишда олиш механизмини ишлаб чиқиш.


2020 йил

декабрь

10.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит юкларни ташиш бўйича енгилликлар тақдим этиш йўли билан транзит юклар ҳажмини ошириш.


Ўзбекистон-Афғонистон ўтказиш пунктидан "Термиз Карго" МЧЖ логистика марказигача автомобилда юк ташишда Афғонистонда рўйхатдан ўтган автотранспорт воситаларига нисбатан сунъий йўлдошли навигация тизимини қўллаган ҳолда:

божхона кузатуви учун белгиланган йиғимлардан;

вазн параметрлари белгиланган кўрсаткичлардан 10 фоизгача ортиқ бўлганда, оғир вазнли юкларни ташиш учун махсус рухсатнома олишдан;

"Дўстлик" кўпригидан ўтганлиги учун ундириладиган йиғимлардан озод этиш масаласини ишлаб чиқиш.


2020

йилдан

бошлаб


Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

Ш. Абидов,

Ф. Рахимов

II. САВДО АЙЛАНМАСИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

11.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан масофадан туриб танишиш ва савдо қилиш имкониятини яратиш.


1. Афғонистон харидорларига www.cooperation.uz электрон порталининг савдо майдончасидан инглиз тилида фойдаланиш имкониятини яратиш.


2020 йил

ноябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


А. Камалов

2. Ушбу порталдан фойдаланишни Афғонистон ҳудудида кенг тарғиб қилиш.


2020 йил

ноябрдан

бошлаб


12.

Афғонистон билан ўзаро савдо ҳажмини 2023 йилгача 2 млрд АҚШ долларига етказиш.


1. Ўзаро муносабатлар жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш учун икки мамлакатнинг иқтисодий субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри ишчи алоқаларни ўрнатиш.


доимий

равишда

Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ (Ишчи гуруҳ), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Давлат божхона қўмитаси, тегишли хўжалик юритувчи субъектлар


Ф. Рахимов

2. Афғонистоннинг Балх ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти раҳбарлари бошчилигида чегара савдосини ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон-Афғонистон ишчи комиссиясининг иккинчи йиғилишини видеомулоқот орқали ташкил этиш.


2020 йил

ноябрь

3. Тегишли хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда Афғонистонга экспорт қилинадиган цемент, темир, суюлтирилган газ, ун, буғдой, тухум ва ўсимлик ёғи каби асосий маҳсулотлар нархини пасайтириш, уларнинг Афғонистон бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш чораларини кўриш.


2020 йил

декабрь

13.

Товуқларни халқаро стандартлар асосида сўйиб, гўштини қадоқлаб, Афғонистонга экспорт қилиш чораларини кўриш.


1. Ўзбекистонда "Ҳалол" сертификатини жорий қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан музокараларни якунлаш.


2020 йил

ноябрь


"Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзстандарт" агентлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси


А. Жуманазаров,

Ф. Рахимов

2. "Ўзстандарт" агентлиги томонидан корхоналарга ISO 22000 ва "Ҳалол" стандартларини жорий этиш бўйича консультациялар бериш.


2020 йил

декабрь


3. Маҳаллий сармоядор тадбиркорлар билан "Ҳалол" стандарти асосида қушхоналар ташкил этиш.


2021 йил

январь


4. Афғонистонлик импорт қилувчилар билан "Ҳалол" стандарти асосида қадоқланган товуқ маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тегишли шартномалар имзолаш.


2021 йил

февраль


5. Маҳсулот етказишни бошлаш.


2021 йил

апрель


14.

Мармар ва тош маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш.


1. Афғонистон давлати билан кооперация алоқаларини ўрнатиш, табиий пардозбоп тошлар хомашёси импортини йўлга қўйиш ҳамда уларни қайта ишлаган ҳолда юқори қўшилган қийматга эга пардозбоп тошлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


2020-2021

йиллар


"Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Ш. Абидов,

Ф. Рахимов

2. Мармар ва тош экспорти ҳажмини йилига 2,1 млн АҚШ долларига етказиш.


2021 йил

декабрь


15.

Халқ истеъмол товарларининг экспорти ҳажмини ошириш ва янги турлари экспортини йўлга қўйиш.

1. Халқ истеъмол товарлари (термос идишлар, шарнирлар, осма қулфлар, мебель фурнитураси, тиш тозалаш воситалари, қалам ва ручка, пластмассадан тайёрланган ошхона идишлари) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2. Халқ истеъмол товарлари экспортини йилига 32,9 млн АҚШ долларига етказиш.


2021

йилдан

бошлаб


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Ш. Абидов,

Ф. Рахимов


16.

Тамаки маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш.

1. "Тошкент Табакко" бош офислари ("Japan Tobacco" ва "Philip Morris") билан Афғонистонга экспорт қилиш бўйича келишувларни имзолаш.


2. Тамаки маҳсулотларининг йиллик экспорт ҳажмини 5,2 млн АҚШ долларига етказиш.


2021

йилдан

бошлаб


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


Ф. Рахимов


17.

Гигиеник воситалар экспортини йўлга қўйиш.


1. Навоий ва Бухоро вилоятларида болалар тагликлари ишлаб чиқариш қувватларини 100 фоизга етказиш.


2020 йил

декабрь


Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Ф. Рахимов,

Ш. Абидов


2. Гигиеник воситалар экспорти ҳажмини 17,4 млн долларга етказиш.


2021

январдан

бошлаб


18.

Мебель маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш.


1. Сурхондарё вилоятида мебелсозлик йўналишида амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

ноябрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Ф. Рахимов,

Ш. Абидов

2. Лойиҳаларнинг қувватлари ҳамда экспорт имкониятларини таҳлил қилган ҳолда, лойиҳаларни муддатида ишга тушириш чораларини кўриш.


доимий

равишда


3. Маҳсулотларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилишига ҳамда сифат кўрсаткичларига риоя қилиш.


доимий

равишда


4. Мебель маҳсулотлари йиллик экспорт ҳажмини 1,1 млн АҚШ долларига етказиш.


2021

йилдан

бошлаб


19.

Болалар кийимлари экспортини йўлга қўйиш.


Сурхондарё вилоятидаги ип калава (6 та корхона - 40,5 минг тонна) ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (2 та корхона - 3,8 млн дона) ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги тўқимачилик матолари ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳисобига болалар кийимлари йиллик экспортини 4,8 млн АҚШ долларига етказиш.


2021

йилдан

бошлаб


"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Ф. Рахимов,

Ш. Абидов


20.

Афғонистондан мева-сабзавот ва ёнғоқ каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва учинчи давлатларга реэкспорт қилиш мақсадида олиб киришни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш.


1. Афғонистонда етиштириладиган ва Ўзбекистонда танқис бўлган мева-сабзавот ва ёнғоқ каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо саноат палатаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Ф. Рахимов

2. Ушбу маҳсулотларни ҳамкорликда қайта ишлаш мақсадида Ўзбекистон ва Афғонистон томонидан ҳамкорлар топиш ва қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича таклифларни шакллантириш.


2020 йил

ноябрь-

декабрь


3. Тайёр маҳсулотларни реэкспорт қилиш чорасини кўриш.


2021 йил

21.

Афғонистонга экспорт қилиш учун ун, нон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган қиймати 75,6 миллион АҚШ долларига тенг 7 та лойиҳани амалга ошириш.


1. Лойиҳалар бўйича бизнес-режа ва бошқа зарур лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2020 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари

Ф. Рахимов

2. Ўзбекистон ва Афғонистон ташаббускорлари ўртасида музокаралар ўтказиш ва лойиҳаларни амалга ошириш шартларини келишиб олиш.


2020 йил

ноябрь


3. Лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


2020 йил

декабрь


4. Қурилиш ва таъмирлаш ҳамда асбоб-ускуналарнинг монтаж ишларини якунлаш.


2021 йил

сентябрь


5. Ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятини бошлаш.


2021 йил

октябрь


22.

Заргарлик йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш.


1. Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудидаги ложувард қимматбаҳо заргарлик тошларини қайта ишлаш бўйича музокаралар ўтказиш.


2020 йил

ноябрь


"Ўзбекзаргар-

саноати" уюшмаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


А. Жуманазаров,

Ф. Рахимов


2. Термиз шаҳрида афғонистонлик инвесторлар билан ҳамкорликда ложувард қимматбаҳо заргарлик тошларини қайта ишлаш бўйича корхона ташкил этиш.


2021 йил

январь


3. Ишлаб чиқариш фаолиятини ва Афғонистон ҳамда учинчи мамлакатларга маҳсулот экспортини бошлаш.


2021 йил

июнь

23.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида саноат кооперацияси бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.


1. "Термиз Халқаро савдо маркази" ҳудудида Афғонистон компаниялари иштирокида мева-сабзавотларни қайта ишловчи ва қадоқловчи корхоналарни ташкил этиш, кейинчалик уларнинг маҳсулотларини МДҲ бозорларига экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш.


2020-2021

йиллар


Ишчи гуруҳ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқима-

чиликсаноат" уюшмаси, Давлат геология қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзқурилиш-

материаллари" уюшмаси


А. Жуманазаров,

Ф. Рахимов

2. Афғонистонда тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи ва қадоқловчи корхоналарни ташкил этиш ҳамда уларнинг маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига божсиз етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилиш.


2020-2021

йиллар

3. Афғонистонда Ўзбекистон саноатининг эҳтиёжлари учун минерал хомашё қазиб олишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш бўйича афғон томони таклифларини ўрганиб чиқиш.


2020 йил

ноябрь -

2021 йил

март


III. ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

24.

"500 кВт қувватли "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини қуриш" лойиҳасининг амалга оширилишини тезлаштириш.


1. Лойиҳанинг молиялаштирилиши Осиё тараққиёт банки томонидан тасдиқлангандан сўнг Афғонистон томони билан қурилиш бўйича тегишли келишувга эришиш.


2020 йил

ноябрь


Энергетика вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

А. Жуманазаров


2. "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линиясининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмини қуриш ишларини якунлаш.


2021 йил

март


3. Лойиҳа доирасида Афғонистон ҳудудидаги қурилиш ишларини бошлаш.


2021 йил

август


4. Афғонистонда электр энергиясини бошқариш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) татбиқ этиш ва Қобулдаги электр тақсимлаш тармоқларини янгилашда ҳамкорлик қилиш.


2020-2021

йиллар


25.

Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини берадиган "Мозори-Шариф - Қобул" темир йўлини қуриш лойиҳасининг барча жиҳатларини муҳокама қилиш ва амалга ошириш.


1. Афғонистоннинг Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари иштирокида Ишчи гуруҳи ташкил этиш.


2020 йил

ноябрь


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


Ш. Абидов,

Ф. Рахимов

2. Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон транспорт вазирлари ўртасида транс-афғон темир йўлининг оптимал, иқтисодий жиҳатдан фойдали йўналишини тезкор ўрганиш ва танлаш бўйича музокаралар олиб бориш.


2020 йил

декабрь

3. Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлат раҳбарлари номидан лойиҳани молиялаштириш учун АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг ва бошқа халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш учун қўшма мурожаат жўнатиш.


2020 йил

декабрь


4. Тегишли ҳужжатларни тайёрлаш.


2021 йил

июнь


5. Лойиҳанинг амалга оширилишини бошлаш.


2021 йил

сентябрь

26.

Ўзбекистон ва Афғонистон олий таълим вазирликлари ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш.


1. Афғонистоннинг архитектура ва қурилиш соҳасидаги салоҳиятини ошириш мақсадида ушбу соҳадаги Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласини ўрганиб чиқиш.


2020 йил

декабрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги


Б. Онорбоев

2. Афғонистон фуқароларини Ўзбекистон олий ўқув юртларида грант асосида магистратура ва докторантурада (PhD) ўқитиш учун квоталар ажратиш масаласини ўрганиб чиқиш.


2020 йил

декабрь

3. Таклифлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини тасдиқлаш.


2021 йил

февраль


4. Қабул қилинган қарор ҳақида афғон томонини хабардор қилиш.


2021 йил

март

27.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган "Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази" фаолиятини такомиллаштириш.


1. Ўқув марказининг афғон битирувчилари учун дипломларни расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаатини ўрганиб чиқиб, таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Б. Онорбоев

2. Термиз таълим марказининг 2 йиллик курсларини тугатган Афғонистоннинг 96 нафар фуқаросига "ўзбек тили ва адабиёти" ихтисослиги бўйича бакалавр дипломини бериш ва уларни легализация қилиш масаласини ҳал этиш.


2020 йил

декабрь

3. "Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази"да "Тадбиркорлик асослари" йўналишини ташкил этиш.


2021 йил

март

4. Сурхондарё вилоятидаги корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассислари томонидан амалий семинарлар ташкил этиш.


доимий

равишда

28.

Афғонистон ҳудудида, жумладан Ҳайратон шаҳридаги "қуруқ портлар"ни модернизация қилиш ва кенгайтириш.


1. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонаси орқали афғон томонидан "қуруқ портлар" бўйича таклифларни олиш.


2020 йил

ноябрь


Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


Ш. Абидов,

Ф. Рахимов

2. "Қуруқ портлар" бўйича таклифни ўрганиш ва тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

декабрь

3. Афғонистондаги "қуруқ портлар"ни модернизация қилиш бўйича тегишли шартномани имзолаш.


2021 йил

январь

4. Модернизация ишларини бошлаш.


2021 йил

март


29.

Тошкент шаҳри ҳамда Қобул ва Мозори-Шариф шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри парвозларни тиклаш.

1. Афғонистоннинг "KamAir" ва "Ariana Afghan Airlines" компаниялари ҳамда "Uzbekistan Airways" АЖ ва "Uzbekistan Airports" АЖ ўртасида музокаралар ўтказиш.


2020 йил

ноябрь


Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Ш. Абидов,

Ф. Рахимов



2. Икки томонлама келишувни имзолаш.


2020 йил

декабрь






3. Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошириш.


2021 йил

январь



30.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида автомобиль транспорти тўғрисида битим имзолаш.


1. Битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2020 йил

ноябрь


Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги


Ш. Абидов,

Ф. Рахимов


2. Битим лойиҳасини афғон томони билан келишиш.


2020 йил

декабрь


3. Келишилган ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

январь


4. Битимни имзолаш.


2021 йил

февраль


31.

Афғонистоннинг қадимий шаҳарларидаги маданият ва санъат ёдгорликларини қайта тиклаш.


1. Ўзбекистон ва Афғонистон мутахассислари ўртасида ишчи гуруҳини ташкил этиш, маданият ва санъат ёдгорликлари рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

ноябрь


Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, лойиҳалаш ва пудратчи ташкилотлар


Ш. Абидов,

Ф. Рахимов


2. Ишчи гуруҳи аъзолари ўртасида музокаралар ўтказиш ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг молиялаштириш манбаларини келишиш.


2021 йил

январь


3. Маданият ва санъат ёдгорликларини жойига бориб ўрганиш.


2021 йил

март


4. Лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли шартномани имзолаш.


2021 йил

апрель


5. Саралаб олинган маданият ва санъат ёдгорликларини қайта тиклаш бўйича ишларни бошлаш.


2021 йил

май


32.

Афғонистондаги инфратузилма объектлари - автомобиль ва темир йўллари, фуқаролик ва саноат объектларини қуриш учун тендер савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида Ўзбекистоннинг лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини жалб қилиш.


1. Афғонистондаги қурилиш объектлари рўйхатини ўзбек томонига тақдим этиш.


2020 йил

декабрь


Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, лойиҳалаш ва пудратчи ташкилотлар


Ш. Абидов,

Ф. Рахимов


2. Афғонистоннинг тегишли идоралари томонидан ҳар бир объект бўйича тақдимотлар тайёрлаш.


2021 йил

февраль

3. Ўзбекистоннинг лойиҳа ва пудратчи ташкилотларига Афғонистонда қурилиши режалаштирилаётган бино ва объектлар тақдимотини ташкил этиш.


2021 йил

март

4. Тегишли шартномаларни имзолаш ва қурилиш ишларини ташкил этиш.


келишув

асосида


IV. ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК

33.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар ўтказиш.

1. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи йиғилишини ўтказиш.


2021 йил


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Ф. Рахимов

2. Ўзбекистон ва Афғонистонда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форумлар, миллий кўргазмалар ва савдо ярмаркаларини ташкил этиш.


2020-2021

йиллар

3. Ўзбек-Афғон давлат ва хусусий секторлар мулоқотининг (PPD) учинчи анжуманини ўтказиш.


2021 йил

4. Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорликка оид саккизинчи халқаро конференцияни (RECCA VIII) Тошкентда ташкил этиш.


2021 йил

5. Икки мамлакат илм-фан ва маданият арбобларининг (Ал-Беруний, Алишер Навоий ва Гавҳаршод бегим) юбилейларини нишонлаш.


2020-2021

йиллар

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 16 ноябрь, 45-сон, 509-модда











































Время: 0.0164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск