ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.11.2020 й. 715-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

715-сон қарорига

ИЛОВА



Профессионал таълим муассасаларига

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом абитуриентларни бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар)га (кейинги ўринларда - профессионал таълим муассасалари) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ушбу Низом коллеж ва техникумларга ўқувчиларни дуал таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш жараёнларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


абитуриент - профессионал таълим муассасасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган жисмоний шахс;


абитуриент рухсатномаси - паспорт (у бўлмаганда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) иштирок этишига рухсат берадиган ҳужжат;


гуруҳ назоратчиси - кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, кириш имтиҳонлари ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга кириш имтиҳонлари тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган шахс;


қабул комиссияси - ҳар ўқув йили қабули учун ташкил этиладиган ва профессионал таълим муассасасига ўқишга қабул қилишни ва қабулга боғлиқ жараёнларни ташкил этадиган ваколатли тузилма;


ҳужжатлар йиғмажилди - абитуриент профессионал таълим муассасасига ўқишга тавсия этилгандан сўнг қабул комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами;


жавоблар варақаси - тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танланган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;


тест топшириқлари китоби - белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакили (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази вакили) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли ҳудуд ва бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;


бино раҳбари - белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарлик қилувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;


имтиҳон комиссияси - касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон ўтказадиган ва жавобларни холис текширадиган ва баҳолайдиган ваколатли тузилма;


эксперт гуруҳи - касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон саволларини тузиш мақсадида ташкил этиладиган гуруҳ.


3. Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) томонидан тасдиқланган давлат буюртмаси параметрлари асосида вазирликлар ва идоралар тизимидаги профессионал таълим муассасаларида ташкил этилади.

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)ни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Профессионал таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи ва кечки (сменали) таълим шаклларига абитуриентларни қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Профессионал таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам давлат гранти, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт параметрлари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

Имконияти чекланган абитуриентлар имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган профессионал таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссияси хулосаси ва йўлланмаси асосида ҳар бир гуруҳга 15-20 нафар ўқувчи қабул қилинади.


5. Абитуриентлар кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) иштирок этиш учун мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддатларда аризани Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик)нинг расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширадилар:

паспорт ёки туғилганлик хақидаги гувоҳнома нусхаси;

касб-ҳунар мактаблари учун умумий ўрта таълимни (9-синф негизида), коллежлар ва техникумлар учун умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ёки профессионал таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси;

600x800 ўлчамли рангли фотосурат.

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчиси ёки кам таъминланган оила фарзанди бўлган абитуриентлар тегишлилиги бўйича ногиронлик гувоҳномаси нусхаси, туман (шаҳар) ҳокимининг "Меҳрибонлик уйлари"га жойлаштириш бўйича қарори ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими)га асосан туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан шакллантирилган маълумотни электрон платформага юклайди. Электрон платформага юкланган ҳужжатлар "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган бўлиши лозим. Сканер қилинган ҳужжатларнинг талаб даражасида бўлмаслиги абитуриентнинг рўйхатдан ўтказилмаслигига асос бўлади.

Абитуриент электрон платформада профессионал таълим муассасаси, таълим шакли, касб ёки мутахассислик, ўқитиш тилини танлайди.


6. Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугаганидан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.


7. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида қабул комиссияси ҳар куни профессионал таълим муассасаси расмий веб-сайти ҳамда ахборот стендларида ўқишга қабул қилиш тўғрисида тушган аризалар сони ҳақида маълумотни касблар ва мутахассисликлар бўйича жойлаштириб боради, шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари саволларига жавоб бериш учун телефон алоқасини ташкил қилади.


8. Абитуриентлар ўқишга тавсия этилганда электрон платформага киритган ҳужжатларининг аслини профессионал таълим муассасасига уч кун муддатда тақдим этади.

Абитуриентда мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссияси томонидан (имконияти чекланган шахслар учун) берилган хулосаси ва йўлланма ҳужжатга илова қилинади.

Қабул комиссияси абитуриентларнинг таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхасини унинг асли билан таққослаб, ҳужжатнинг аслини ариза берувчига қайтаради.

Абитуриентнинг ҳужжатлари қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, профессионал таълим муассасасига қабулдан четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.


9. Профессионал таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризанинг намунавий шакли касб-ҳунар мактаблари учун вазирлик томонидан, коллеж ва техникумлар учун тегишлича тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.


10. Профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда уч тилда - ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Абитуриент кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)ни профессионал таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.



2-БОБ. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1-§. Профессионал таълим муассасаларига ҳужжатларни

топшириш ва қабул қилишни ташкил этиш


11. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун профессионал таълим муассасаларида ҳар йили 15 майга қадар қабул комиссиялари ташкил этилади.

Профессионал таълим муассасаси директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади.

Қабул комиссиясининг масъул котиби (кейинги ўринларда - масъул котиб) касб-ҳунар мактабларида Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, коллежларда тегишли вазирликлар ва идоралар, техникумларда тегишли олий таълим муассасаси томонидан, қабул комиссиянинг қолган аъзолари профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тайинланади.

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида масъул котиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайинланади.

Қабул комиссияси раиси томонидан аъзоларнинг вазифалари белгиланади.

Профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилишни мувофиқлаштириш тегишлича тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.


12. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари, иш берувчилар, бошқа манфаатдор ташкилотлар кўмагида профессионал таълим муассасаларидаги касб ва мутахассисликларнинг хусусиятлари, минтақада иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши ва битирувчиларни кейинчалик ишга жойлашиш имкониятлари бўйича касбга йўналтириш ишларини олиб боради.


13. Касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни ҳар йили 1 июлдан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар, коллежлар ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни ҳар йили 10 августдан 10 сентябрга (шу куни ҳам) қадар амалга оширилади.

Коллежларга ўрта ёки бошланғич профессионал таълим дастурлари бўйича ўқувчиларни қабул қилиш бошқа муддатларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳужжатларни қабул қилиш муддати вазирликнинг таклифи асосида Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда бир ойдан ошмаган ҳолда коллежларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ташкил этилади.


14. Профессионал таълим муассасалари, қоида тариқасида, қабул жараёнлари бошланишидан бир ой олдин абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш муддатлари, касблар ва мутахассисликлар рўйхати ҳамда давлат буюртмаси параметрлари ҳақидаги маълумотни қабул комиссиясининг ахборот стендлари ва профессионал таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилади.


15. Касб-ҳунар мактабларига биринчи навбатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари (умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари) туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан тақдим этиладиган рўйхат асосида тегишли касблар бўйича, шунингдек, тақдим этилган рўйхатдан ташқари қабул параметрлари доирасидаги ўринларга касб-ҳунар мактабида ўқиш истагида бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари қабул қилинади.

Касб-ҳунар мактабларига жорий йилда умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.


16. Ҳар йили 10 мартга қадар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан касб-ҳунар мактабларида ўқиш истагида бўлган 9-синф битирувчилари ва уларнинг истиқболда таълим оладиган касблари рўйхатлари шакллантирилади ҳамда туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларига тақдим этилади.

Шакллантирилган маълумотлар асосида ҳар бир касб-ҳунар мактабига ўқишга борадиган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари (9-синф битирувчилари) рўйхати туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан тасдиқланган ҳолда тегишли касб-ҳунар мактабларига ҳар йили 10 апрелга қадар тақдим этилади.

Туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан тасдиқланган рўйхатдаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари бошқа туман (шаҳар)лардаги касб-ҳунар мактабларига ўқишга кириш истаги мавжуд бўлган ҳолларда, ўқишга қабул қилувчи касб-ҳунар мактаби директори тегишли Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасидан ўқувчини иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан тасдиқланган рўйхат мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.

Рўйхатда мавжуд бўлмаган ўқувчилар умумий тартибда ўқишга қабул қилинади.


17. Техникумларга жорий йилда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун тест синовларида иштирок этиб, тегишли балл тўплаган абитуриентларга техникумлардаги касблар ва мутахассисликларнинг тест фанлари мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги мос келганда тўплаган бали билан танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Мазкур тоифадаги абитуриентлар техникумларга ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовларида иштирок этиши мумкин.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовида иштирок этган абитуриентлар техникумлардаги тест синовида иштирок этиши ёки этмаслигини техникумга ҳужжат топширишда маълум қилади.



2-§. Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш


18. Касб-ҳунар мактабига касблар бўйича абитуриентлар томонидан тушган аризалар сони давлат буюртмаси параметрлари билан тенг бўлганда, абитуриентлар танловсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади.

Коллежлар, техникумларга касблар ва мутахассисликлар бўйича абитуриентлар томонидан тушган аризалар сони давлат буюртмаси параметрлари билан тенг бўлганда, абитуриентлар танловсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади.

Давлат буюртмаси параметрларида давлат гранти назарда тутилмаган коллежлар ва техникумларга касблар ва мутахассисликлар бўйича абитуриентлар томонидан тушган аризалар сони давлат буюртмаси параметрлари (тўлов-контракт бўйича) билан тенг бўлганда, абитуриентлар танловсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади.


19. Коллеж ва техникумларда қабул комиссиясининг абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин тегишли таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда шартномалар расмийлаштирилади.


20. Коллеж ва техникумларнинг касблар ва мутахассисликлар бўйича тўлов-контракт миқдори бир ўқувчини ўқитиш билан боғлиқ сарф-харажатлардан кам бўлмаган миқдорларда, вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таклифлари асосида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.


21. Профессионал таълим муассасаларига белгиланган давлат буюртмаси параметрларидан ортиқ ҳужжатлар тушганда уч иш кунида касб-ҳунар мактаблари томонидан касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига, коллежлар томонидан тегишли вазирликлар ва идораларга, техникумлар томонидан тегишли олий таълим муассасаларига бу ҳақида маълумот киритилади.


22. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, тизимида коллежлар ва техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар, ҳузурида техникумлар бўлган олий таълим муассасалари уч иш кунида абитуриентларни ўқишга қабул қилиш имконияти ва ўқитиш қувватини ҳисобга олиб, қўшимча ўрин ажратиш ёки абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўтказиш юзасидан касб ва мутахассисликлар бўйича таклифларни вазирликка киритади.


23. Вазирлик беш иш кунида давлат буюртмаси параметрларидан ортиқ ҳужжатлар тушган профессионал таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотларни (таълим муассасалари, касблар ва мутахассисликлар бўйича) таҳлил қилади ва Давлат комиссиясига профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўтказиш бўйича таклифлар киритади.


24. Давлат комиссияси ўн иш кунида Вазирликнинг таклифларини кўриб чиқади ва қўшимча ўқувчи ўринлари ажратиш, кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўтказиладиган профессионал таълим муассасалари рўйхатини (касблар ва мутахассисликлар бўйича) тасдиқлайди.

Профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни тест синовлари орқали қабул қилиш ушбу Низомга 2-иловада, профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш ушбу Низомга 3-иловада, профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни ёзма имтиҳонлар орқали қабул қилиш мазкур Низомга 4-иловада белгиланган тартибда ўтказилади.


25. Касб-ҳунар мактабларида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаси бўйича танловдан ўтмаган абитуриентлар тўғрисида маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан беш иш кунида тақдим этилади ҳамда ўқувчи ўзи ўқиган умумий ўрта таълим мактабида таълим олишни давом эттириши таъминланади.


26. Абитуриентлар профессионал таълим муассасаларига ўқувчилар сафига қабул қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосасига кўра тиббий кўрикдан ўтказилади.


27. Профессионал таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, статистик ҳисоботларни тайёрлаш, таҳлил ўтказиш, ташкилий ва низоли масалаларни ҳал этиш, қоидага кўра, ҳар йили ўқув йили бошлангунга қадар якунланади. Ўқишга қабул қилинганлар тўғрисидаги якуний ҳисоботлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Давлат комиссиясига киритилади.



3-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ХОРИЖДА

ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


28. Чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш профессионал таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.


29. Чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар профессионал таълим муассасаларига вазирлик томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра давлат буюртмаси параметрларидан ташқари, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.


30. Давлат комиссияси томонидан чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг профессионал таълим муассасалари билан жисмоний ёки юридик шахслар ўртасида белгиланган тартибда шартнома тузилади.


31. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади.

Бунда ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори бир ўқувчини ўқитиш учун кетадиган сарф-харажатлардан кам бўлмаган миқдорда профессионал таълим муассасаси директори томонидан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишган ҳолда белгиланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


33. Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.

Ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижалари олти ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.


34. Кириш имтиҳонларини (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда профессионал таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Профессионал таълим муассасаларига ўқишга

қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари (тест синовлари,

касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)ни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Талаблар



Масъуллар



Бажариш муддати






I босқич

>

Профессионал таълим муассасаларида қабул комиссияларини ташкил этиш.


>

Тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, профессионал таълим муассасалари


>

Ҳар йили

15 майга қадар
















II босқич

>

Профессионал таълим муассасаларидаги касб ва мутахассисликларнинг хусусиятлари, минтақада иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши ва битирувчиларнинг кейинчалик ишга жойлашиш имкониятлари бўйича касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш.


>

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармалари, маҳаллий ҳокимликлар, иш берувчилар, бошқа манфаатдор ташкилотлар


>

Ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари якунлангунга қадар
















III босқич

>

Касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.


>

Касб-ҳунар мактаблари қабул комиссиялари


>

Ҳар йили 1 июлдан 20 июлга қадар














>

Коллежлар ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнини ташкил қилиш.


>

Коллеж ва техникумларнинг қабул комиссиялари


>

Ҳар йили 10 августдан 10 сентябрга қадар
















IV босқич

>

Профессионал таълим муассасаларида қабул жараёнлари бошланишидан бир ой олдин абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш муддатлари, касблар ва мутахассисликлар рўйхати ҳамда давлат буюртмаси параметрлари ҳақидаги маълумотни қабул комиссиясининг ахборот стендлари ва профессионал таълим муассасасининг веб-сайтида эълон қилиш.


>

Профессионал таълим муассасалари


>

Қабул жараёнлари бошланишидан бир ой олдин
















V босқич

>

Касб-ҳунар мактабига касблар бўйича абитуриентлар томонидан тушган аризалар сони давлат буюртмаси параметрлари билан тенг бўлганда, абитуриентларни танловсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилиш.

Коллежлар, техникумларга касблар ва мутахассисликлар бўйича абитуриентлар томонидан тушган аризалар сони давлат буюртмаси параметрлари билан тенг бўлганда, абитуриентларни танловсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилиш.

Давлат буюртмаси параметрларида давлат гранти назарда тутилмаган коллежлар ва техникумларга касблар ва мутахассисликлар бўйича абитуриентлар томонидан тушган аризалар сони давлат буюртмаси параметрлари (тўлов-контракт бўйича) билан тенг бўлганда, абитуриентларни танловсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилиш.


>

Профессионал таълим муассасалари


>

Қабул жараёни якунлангандан сўнг
















VI босқич

>

Профессионал таълим муассасаларига белгиланган давлат буюртмаси параметрларидан ортиқ ҳужжатлар тушганда касб-ҳунар мактаблари бўйича Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига, коллежлар бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга, техникумлар бўйича тегишли олий таълим муассасаларига бу ҳақида таҳлилий маълумотлар киритиш.


>

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, тегишли вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасалари


>

Ҳужжатлар тушганда уч иш кунида
















VII босқич

>

Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш имконияти ва ўқитиш қувватини ҳисобга олиб, қўшимча ўрин ажратиш ёки абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўтказиш юзасидан касб ва мутахассисликлар бўйича таклифларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритиш.


>

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, тизимида коллежлар ва техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар, ҳузурида техникумлар бўлган олий таълим муассасалари


>

Уч иш кунида
















VIII босқич

>

Давлат буюртмаси параметрларидан ортиқ ҳужжатлар тушган профессионал таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотларни (таълим муассасалари, касблар ва мутахассисликлар бўйича) таҳлил қилиш ва Давлат комиссиясига профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўтказиш бўйича таклиф киритиш.


>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


>

Беш иш кунида
















IX босқич

>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифларини кўриб чиқиш ва қўшимча ўқувчи ўринлари ажратиш, кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўтказиладиган профессионал таълим муассасалари рўйхатини (касблар ва мутахассисликлар бўйича) тасдиқлаш.


>

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси


>

Ўн иш кунида
















X босқич

>

Профессионал таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, статистик ҳисоботларни тайёрлаш, таҳлил ўтказиш, ташкилий ва низоли масалаларни ҳал этиш, қоидага кўра, ҳар йили ўқув йили бошлангунга қадар якунлаш. Ўқишга қабул қилинганлар тўғрисидаги якуний ҳисоботларни Давлат комиссиясига киритиш.


>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


>

Ҳар йили ўқув йили бошлангунга қадар



      





Низомга

2-ИЛОВА



Профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни

тест синовлари орқали қабул қилиш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - профессионал таълим муассасалари) ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) томонидан тест синовларини адолатли ва холисона ўтказиш мазкур Тартиб талабларига қатъий риоя этган ҳолда профессионал таълим муассасаларининг қабул комиссиялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - ҳокимликлар), Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари, гуруҳ кузатувчилари томонидан таъминланади.

Ушбу Тартибда белгиланган талабларга мувофиқ тест синовларини ўтказиш бўйича ташкилий ишлар ҳокимликлар ва профессионал таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан таъминланади.

Тест синовларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест марказининг тегишли рухсатномасига эга бўлмаган шахсларнинг тест синовлари ўтказилиши белгиланган ҳудудга кириши тақиқланади.


4. Тест синовлари кундузги, сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили июль-сентябрь ойларида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Абитуриент тест синовлари бошланганидан сўнг бинога тегишли ҳудудга киритилмайди.


5. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддати якунланганидан сўнг икки ҳафта муддатда абитуриент рухсатномасини қабул комиссиясидан ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан олади.

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берилмайди.


6. Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълимнинг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.


7. Касб ва мутахассисликларга мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) томонидан белгиланади.


8. Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.


9. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.


10. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, танлов асосида профессионал таълим муассасасига ўқишга тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда тегишли профессионал таълим муассасаларига етказилади.



2-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ


1-§. Тест синовлари ўтказиладиган жойларга

қўйиладиган умумий талаблар


11. Тест синовлари Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, профессионал таълим муассасалари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.

12. Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентлар ота-оналарининг тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видеоёзувлар сақланиши учун шароитлар яратиш ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли жойлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобил алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминланади ҳамда вазирлик ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видеоёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади.


13. Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан амалга оширилади.


14. Ҳудуд бўйича бош штабда, тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда бинонинг ҳолати санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.


15. Бинода тест синовларини тўлиқ назорат қилиш мақсадида, қоида тариқасида, бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши шарт.

Бинода бир нафар абитуриентга, қоида тариқасида, 2 кв.м дан кам бўлмаган жой тайёрланади.


16. Ҳудудлар бўйича тест синовлари ўтказиладиган бино ва гуруҳлар алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланади.


17. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим.

Гуруҳ назоратчиси учун тест материалларини тарқатиш ва қабул қилишга алоҳида стол ва стул ажратилиб, стол узлуксиз видеокузатув билан таъминланади.


18. Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинони тайёрлашда унга ёруғлик тушиши, бинони шамоллатиш, абитуриентни тик тушган қуёш нуридан ҳимоя қилиш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.


19. Бинога тегишли ҳудудда ва бинога кириш жойларида гуруҳ ва абитуриентлар сони ёзилган кўрсаткичлар илиб қўйилган бўлиши шарт.


20. Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир ҳудудда тест жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилган бўлиши лозим.



2-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни

ўтказишда қабул комиссияларининг вазифалари


21. Қабул комиссияси тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:

қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига қабул жараёни бошланадиган кунга қадар профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни, касб ва мутахассисликлар бўйича давлат буюртмаси параметрларини, уларга мувофиқ тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган касб ва мутахассисликлар рўйхатини жойлаштириш;

қабул жараёнини уюшқоқлик билан, тартибли ташкил этиш, абитуриентларга уларнинг тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш;

мурожаат қилган абитуриентларни профессионал таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтказиш ва абитуриентларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида абитуриентнинг қайд варақаси ҳамда эслатмани бериш;

профессионал таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг махсус дастури ҳамда қайд дафтарларига киритиш;

махсус дастур орқали базага махсус код, қайд рақами, таълим тури, таълим муассасасининг номи, абитуриентнинг фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, жинси, паспорт (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) серияси ва рақами, яшаш жойи, туғилган йили ва жойи, таълим олган таълим муассасаси тури, рақами ва номи, манзили ҳамда уни тугатган йили, диплом (шаҳодатнома ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) рақами ҳамда республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиби эканлиги, Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ҳақидаги маълумот (агар ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлса) ва бошқа имтиёзга эга бўлганлар ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги маълумот, ўқитиш тили, ихтисослиги, чет тили ва уни топшириш усулини киритиш;

касб ва мутахассисликлар, ўқитиш тили ва таълим шакли бўйича профессионал таълим муассасасига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари ва бошқа имтиёзга эга бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни абитиуриентлар ва ота-оналар эътибори учун ҳар куни эълон қилиб бориш;

тест синовлари бошлангунига қадар мурожаат қилган абитуриентларга рухсатномани тасдиқлаб тарқатиш.


22. Қабул комиссияси ҳужжатларни қабул қилиш тугагандан сўнг 1 кун муддатда халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари ҳамда шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақида қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган маълумотларни Давлат тест марказига тақдим этади.

Абитуриент тўғрисида тақдим этилган маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.


23. Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган рухсатнома асосида, унда белгиланган кун, тест синовлари ўтказиладиган бино штабида тест синовлари жараёни кузатувчиси сифатида иштирок этади.


24. Қабул комиссияси томонидан ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик қабул комиссиясига юкланади.



3-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни

ўтказишда Давлат тест марказининг вазифалари


25. Давлат тест маркази тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:

тест синовларини ўтказиш жараёнида қўлланиладиган шакллар ва жадвалларни ишлаб чиқиш;

тест материалларининг сифатли ва нуқсонсиз тайёрланишини таъминлаш;

тест материалларининг белгиланган кунларда Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан Давлат тест маркази вакилига етказилишини таъминлаш;

тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган малакали шахслар таркибидан, қоида тариқасида, ҳар 30 нафар абитуриентга 2 нафар гуруҳ кузатувчисини шартнома асосида тест синовлари жараёнига жалб этиш;

белгиланган тартибда абитуриентлар ҳақида тушган маълумотлар асосида гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг бинолар бўйича ўтириш ўринларини белгилаш ҳамда тест синовлари ва танловни ташкил этиш;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимланган рўйхатини, бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчилари рўйхатини икки нусхада тайёрлаш ҳамда тасдиқланган ҳолда Давлат тест маркази вакилига етказиш;

кунлик тест синовлари тугагандан сўнг тест материалларининг Давлат фельдъегерлик хизматига топширилишини назорат қилиш;

Давлат тест марказига олиб келинган жавоблар варақалари бўйича тест синовлари натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш.

Давлат тест маркази қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



4-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни

ўтказишда ҳокимликларнинг вазифалари


26. Қуйидагилар тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда ҳокимликларнинг вазифалари ҳисобланади:

тест синовлари ўтказиладиган биноларни мазкур бобнинг 1-параграфида белгиланган талаблар бўйича тест синовларига тайёр ҳолатга келтириб, бу ҳақида Давлат тест марказига маълумот бериш;

абитуриентларнинг тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга шахсни идентификациялаш воситалари орқали тартибли киритилишини таъминлаш;

тест синовлари жараёнини видеокузатувлар орқали онлайн тизимда ота-оналарга кўрсатиш, бош штаб ва ҳар бир бинода тезкор ахборотларни тўплаш учун уларнинг зарур моддий-техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланишини таъминлаш;

абитуриентларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик учун тест синовларини онлайн режимда кузатишни таъминлаш мақсадида бинога тегишли ҳудуд ташқарисида ўтириш жойларини белгилаш ҳамда кутиш жойларини ташкил этиш;

тест синови бўлиб ўтадиган биноларни захира энергия манбаи билан таъминлаш;

тест синовларини ўтказиш учун транспорт воситалари билан таъминлашга амалий ёрдам бериш, ҳар бир ҳудуд хавфсизлигини ва тест синовларининг тартибли ўтишини таъминлаш, назорат хизмати постларини ташкил этиш;

ҳар бир сменада абитуриентлар ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик сув, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан ҳамда тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш.


27. Ҳокимликлар қабул комиссиялари бино ҳудудига ёки бинога гуруҳ назоратчилари, абитуриентлар ва бошқа шахслар томонидан микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни олиб киришларига рухсат берса ёки ўзлари ташкил этишса, мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.


28. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек, бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Давлат тест марказининг вакили хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.



5-§. Тест синовларини ўтказишда Давлат тест маркази вакили,

бино раҳбари, гуруҳ назоратчиси ва абитуриентларнинг

вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


29. Қуйидагилар Давлат тест маркази вакилининг вазифалари ҳисобланади:

бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига умумий раҳбарлик қилиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

тест синовларининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилиш, тезкор ахборотларни Давлат тест марказига юбориш, тест синовларининг адолатли, холисона ва ушбу Тартибда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлаш.


30. Давлат тест маркази вакили ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун ҳокимликлар ва қабул комиссияларига кўрсатма бериш, ушбу Тартиб талабларига амал қилмаган бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини ва абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Давлат тест маркази раҳбарияти билан келишган ҳолда четлаштирилганлар ўрнига бошқа бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.


31. Қуйидагилар Давлат тест маркази вакилининг мажбуриятлари ҳисобланади:

ўзига бириктирилган бинода тест ўтказиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш;

белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорти (рухсатнома ёки гувоҳнома) билан кириш;

бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари рўйхатининг хизмат постларига етказилишини таъминлаш;

гуруҳ назоратчиларига абитуриент томонидан тест синовлари қоидалари бузилганда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бериш;

тест синовлари тугагандан сўнг абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетларни, тест материаллари қутиларини Давлат фельдъегерлик хизмати ходимларига топшириш.


32. Давлат тест маркази вакили абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки фойдаланилаётган ҳолатларда уларни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бермаса, мазкур ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.


33. Давлат тест маркази вакили Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.


34. Ушбу Тартиб талаблари асосида ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчилари фаолиятини ва абитуриентларнинг тест топширишини назорат қилиш бино раҳбарининг вазифаси ҳисобланади.


35. Бино раҳбари ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун Давлат тест маркази вакилидан амалий ёрдам олиш, ушбу Тартиб талабларига амал қилмаган гуруҳ назоратчиларини, абитуриентни тест синовларидан четлаштириш ҳамда Давлат тест маркази вакили билан келишган ҳолда гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.


36. Қуйидагилар бино раҳбарининг мажбуриятлари ҳисобланади:

белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорти (рухсатнома ёки гувоҳнома) билан кириш;

эрталаб соат 06:00 дан 06:30 гача гуруҳ назоратчиларига уларнинг рухсатномаларини тарқатиш ва тақсимотини расмийлаштириш;

биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача, иккинчи сменада соат 13:30 дан 14:00 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштириш ҳамда тест материаллари солинган захира қутиларини сейфга жойлаштириб, муҳрлаш;

ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчиларидан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг бир нусхасини тест синовлари жараёни бошлангандан сўнг 30 дақиқа ичида йиғиб олиш, ундаги ахборотнинг 30 дақиқа ичида Давлат тест марказига электрон шаклда юборилишини таъминлаш;

абитуриент тест материалида типографик хатолик борлиги ҳақида мурожаат қилса, зудлик билан захира қутиларидан касб ва мутахассислиги тилига мос тест материалларини гуруҳ назоратчисига бериш ва захира тест материалларини тарқатиш баённомасини расмийлаштириш;

гуруҳларда тест синови тартибини бузган абитуриентларнинг тест синовларидан четлаштирилишини назорат қилиш;

тест синовининг тугаш вақтига қатъий амал қилиш;

тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини қабул қилиб олиш;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Давлат тест маркази вакилига (Давлат фельдъегерлик хизматига) топшириш.


37. Бино раҳбари абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки ишлатишга имконият яратса, фойдаланилаётган ҳолатда кўриб туриб тест синовларидан четлаштириш учун кўрсатма бермаса, ушбу ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.


38. Тест синови ўтказилаётган гуруҳда ушбу Тартиб талабларига қатъий риоя қилиш ва тест синовининг адолатли ўтказилишини таъминлаш гуруҳ назоратчисининг вазифаси ҳисобланади.


39. Гуруҳ назоратчиси ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун бино раҳбаридан амалий ёрдам олиш, ушбу Тартиб талабларига амал қилмаган абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлатиш ҳуқуқига эга.


40. Қуйидагилар гуруҳ назоратчисининг мажбуриятлари ҳисобланади:

тест синови ўтказиладиган куни бириктирилган бинога соат 05:30 дан кечикмасдан ортиқча буюмларсиз (уяли телефон, микрокалькулятор ва шу кабилар) паспорти билан етиб келиш ва соат 06:00 дан 06:30 гача бино штабида ўзларига тегишли рухсатномаларни олиш ва ўзига бириктирилган гуруҳнинг тест синовларига тайёрлигини текшириш, жараёнга салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

гуруҳдаги столларнинг кетма-кетликда рақамланганлигини текшириш;

белгиланган вақтда бино раҳбаридан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини ҳамда тест материаллари қутисини қабул қилиб олиш;

абитуриентнинг рухсатномаси ва паспорти (туғилганлик хақида гувоҳнома) асосида текшириб уларни гуруҳ рўйхати бўйича белгиланган жойга ўтиришини таъминлаш ҳамда тест синовларига келмаган абитуриентларнинг ўрнини бўш қолдириш;

тест материаллари қутисида абитуриентлар сонига мос тест топшириқлари китоби, жавоблар варақаси, ишлатилмаган тест топшириқлари китоблари, жавоблар варақаси учун бўш пакетлар ва муҳрлар мавжудлигини текшириш;

абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаларини тарқатиш;

тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг нуқсонсизлигини текшириб чиқиш ҳамда уларнинг тегишли бўлимларини расмийлаштириш бўйича абитуриентларга кўрсатма бериш;

тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, унинг биринчи бетига "нуқсонли" деб ёзиш, алмаштирилган вақтини кўрсатиш ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзолаш ва ушбу ҳолат ҳақида далолатнома тузиш;

тест синовларига келмаган абитуриентнинг тест топшириқлари китобини тест синовлари бошланганидан сўнг 15 дақиқа ўтгач ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакетига солиб муҳрлаш, абитуриентларнинг гуруҳ бўйича рўйхатига тест синовларига келмаган абитуриент исми ва фамилияси тўғрисига "қатнашмади" деган ёзув киритиш ҳамда унинг жавоблар варақасини жавоблар варақаси пакетига солиб қўйиш;

биринчи сменада соат 08:00 дан 08:20 гача, иккинчи сменада соат 15:00 дан 15:20 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини расмийлаштириш;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг тўлдирилган бир нусхасини бино раҳбарига топшириш;

абитуриентлар билан тест топшириқлари бўйича савол-жавоб қилмаслик;

тест топшириқлари учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилиш, абитуриентларнинг ўринларидан туришларини талаб қилиш;

абитуриентларга тест материалларини топшириш бўйича кўрсатма бериш;

тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб қабул қилиб олиш;

барча жавоблар варақаларини жавоблар варақалари пакетига солиш;

тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақаларини, "нуқсонли" деб топилган тест топшириқлари китобини, абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг иккинчи нусхасини жавоблар варақаси пакетига солиб, пакетни муҳрлаш;

ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакети ҳамда ишлатилган тест топшириқлари китобларини тест материаллари қутисига солиб муҳрлаш;

тест синовлари тугагандан сўнг гуруҳда абитуриентлар бўлса, уларни ташқарига чиқариш;

тест материалларини бино раҳбарига белгиланган вақтларда топшириш ва топширганлигини тасдиқлаш.


41. Гуруҳ назоратчиси абитуриент тест топшириқлари китоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, биринчи сменада 08:00 гача, иккинчи сменада 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширади:

гуруҳда тест синовларида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган тест топшириқлари китобини мурожаат қилган абитуриентга беради;

гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу касб ва мутахассислик ҳамда тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Бу жараённи далолатнома билан расмийлаштиради.


42. Тест синовларини ўтказишда гуруҳ назоратчилари абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки ишлатишга имконият яратса, фойдаланилаётган ҳолатларда тест синовларидан четлаштирмаса ва ушбу ҳолат учун жавоблар варақасининг тегишли бўлимини расмийлаштирмаса, мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.


43. Тест синовлари жараёнида абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш;

тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ кузатувчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш.


44. Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти (туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси) билан шахсни идентификациялаш воситалари орқали тартибли равишда кириши билан биргаликда, биринчи сменада соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширишга мажбур:

тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;

жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;

тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш.


45. Абитуриент ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

жавоблар варақасини ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;

жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;

белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.


46. Ҳар бир тест топшириғига 4 тадан ("А", "В", "С", "D") муқобил жавоблар берилади.


47. Абитуриент томонидан ҳар бир тест топшириғига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисобланган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас). Агар, жавоблар варақасидаги "белгилаш учун намуна" қоидасига риоя этилмаса, жумладан, битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топшириғига балл берилмайди.


48. Абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.


49. Қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:

тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;

тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;

тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;

тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;

тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса.

Тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.



3-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИ НАТИЖАСИ БЎЙИЧА

БЕРИЛГАН АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


50. Профессионал таълим муассасаларида абитуриентлар мурожаатларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси ташкил этилади.


51. Апелляция комиссияси таркибига профессионал таълим муассасаси қабул комиссиясининг аъзолари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.


52. Апелляция комиссиясининг таркиби профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссияси раиси таълим муассасаси директори ҳисобланади.


53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) тест синовлари тўлиқ якунланиб, танлов натижаси эълон қилингандан сўнг икки кун давомида профессионал таълим муассасасида ташкил этилган апелляция комиссиясига ушбу Тартибга иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга хабарнома берилади.


54. Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.


55. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини қабул қилиб олган куни Давлат тест марказига апелляция шикоятларни электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон нусхасини тақдим этади.


56. Давлат тест маркази апелляция шикоятини қабул қилган куни апелляция шикояти асосида абитуриентларга тест синови жараёнида тақдим этилган тест топшириғи китобининг ва жавоблар варақасининг электрон нусхаси (Pdf форматда) ҳамда тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхатини электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда апелляция комиссиясига тақдим этади.


57. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида Давлат тест маркази вакилларини ҳамда гуруҳ назоратчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли.


58. Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.


59. Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китобининг электрон варианти асосида чоп этилгани берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.


60. Апелляция шикояти икки иш кунида апелляция комиссияси томонидан абитуриентнинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади. Абитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.


61. Апелляция комиссияси қарори Давлат тест марказига тақдим этилади.


62. Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган апелляция комиссияси қарори Давлат комиссиясига ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади.


63. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қарори юзасидан абитуриент ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


64. Ушбу Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Тартибга

ИЛОВА

      

     


(таълим муассасаси номи)


директори, апелляция комиссияси раисига


(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)


(уй, мобил телефонлар рақами)

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ

Таълим муассасаси номи


Гуруҳ


Жавоблар варақаси рақами


Менинг қуйидаги эътирозларимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

1.


2.


3.


    

(абитуриент Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Ариза 20__ йил "___" ___________ соат ________ да кўриб чиқилади.

  

(аризани қабул қилувчининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

М.Ў.

(қирқиш чизиғи)

------------------------------------------------------------------------------------------------------

ХАБАРНОМА ______-сон

Ҳурматли



(абитуриент Ф.И.О.)

Аризангизни кўриб чиқиш учун 20___ йил "__" __________ соат _____да


га паспорт (туғилганлик ҳақида

(таълим муассасаси номи)


гувоҳнома) ва рухсатномангиз билан етиб келишингиз сўралади.

20__ йил "___" __________



(аризани қабул қилувчининг Ф.И.О.)


(имзо)

      





Низомга

3-ИЛОВА



Профессионал таълим муассасаларига

абитуриентларни касбий (ижодий)

имтиҳонлар орқали қабул қилиш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - профессионал таълим муассасалари) ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Профессионал таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган касб ва мутахассисликларга абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) томонидан давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилинади.


3. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган касб ва мутахассисликларга қабул қилиш тегишли профессионал таълим муассасаси томонидан касбий (ижодий) имтиҳонлар натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.


4. Профессионал таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган касб ва мутахассисликларига қабул барча учун (ҳам давлат гранти, ҳам тўлов-контракт бўйича) ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниши таъминланади. Қолган абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳонлар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт параметрлари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.


5. Касбий (ижодий) имтиҳон ҳар бир профессионал таълим муассасаси бўйича касб ва мутахассисликлар, ўқитиш тиллари ва таълим шаклларига кўра алоҳида ўтказилади.


6. Тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда профессионал таълим муассасалари директорлари жойларда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.


7. Касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул параметрларига мувофиқ профессионал таълим муассасасида таълим олиш тилида ўтказилади.



2-БОБ. КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАРНИ

ЎТКАЗИШ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


8. Касбий (ижодий) имтиҳон бошланишидан бир ҳафта олдин абитуриентларга профессионал таълим муассасасининг қабул комиссияси раиси ва масъул котиби имзолаган ҳамда профессионал таълим муассасасининг муҳри қўйилган рухсатнома берилади. Рухсатнома намунаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.


9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар абитуриентларнинг танланган касб ёки мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаши имкониятларини аниқлаш, уларнинг фанлар бўйича билим, малака, касбий кўникма, ижодий қобилиятларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.


10. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг қатъий назоратида касбий (ижодий) имтиҳонлар топшириқлари касб-ҳунар мактабларида умумий ўрта (9-синф негизида), коллеж ва техникумларда бошланғич профессионал, умумий ўрта (11-синф негизида), шу жумладан, маданият, санъат, мусиқа, спорт ва жисмоний тарбияга ихтисослаштирилган фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ профессионал таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан тузилади.


11. Касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш ва адолатли ўтказиш масъулияти, шу жумладан, уларнинг видеокузатув қурилмалари орқали назоратини таъминлаш қабул комиссияси раиси, масъул котиби, фан бўйича имтиҳон комиссиялари раислари ва аъзолари, шунингдек, имтиҳон комиссиялари аъзолари ҳисобланадиган гуруҳ назоратчилари зиммасига юкланади.


12. Профессионал таълим муассасаларининг қабул комиссияси касбий (ижодий) имтиҳон белгиланган талабларга қатъий риоя этган тарзда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлайди ҳамда жойларни зарур воситалар, ўқув қуроллари ва ашёлар билан жиҳозлайди.


13. Профессионал таълим муассасалари фан бўйича имтиҳон комиссиялари раислигига номзодларни тасдиқлаш учун бўйсунувига қараб тегишли вазирлик, идораларга тақдим этади.


14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш учун 3 нафардан кам бўлмаган таркибда тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилардан шакллантирилган фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари таркиби тасдиқланади.


15. Касбий (ижодий) имтиҳон ҳар бир гуруҳда, қоида тариқасида, 2 нафар гуруҳ назоратчиси кузатувида, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.


16. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари профессионал таълим муассасалари қабул комиссияларининг таклифлари асосида имтиҳон дастурларига мувофиқ касбий (ижодий) имтиҳонларга ажратиладиган вақт меъёрини белгилайди.

Фан бўйича имтиҳон комиссияси таркибига соҳанинг етук мутахассислари ва бошқа профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда киритилиши мумкин.


17. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон дастурлари ва ҳар бир фан хусусияти ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш мезонлари, шунингдек, тегишли касб ва мутахассисликларга мувофиқ келувчи фан мажмуалари профессионал таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилиб, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.


18. Профессионал таълим муассасасининг қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига имтиҳон дастурлари, баҳолаш мезонлари, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.


19. Касбий (ижодий) имтиҳонлар, тегишли касб ва мутахассисликлар рўйхати ва уларга мувофиқ келувчи 3 та фан мажмуаларида тўпланиши мумкин бўлган максимал 150,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.


20. Касбий (ижодий) имтиҳонлар (спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишлари бундан мустасно) коллегиал тартибда қабул қилинади ва баҳоланади.

Фан бўйича имтиҳон комиссияси аъзоларининг ҳар бири ўқишга кириш истагида бўлган талабгорни алоҳида-алоҳида баҳолайди ва унинг якуний баҳоси фан бўйича имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳоларнинг ўртача қийматига тенг бўлади.


21. Гуруҳ назоратчиси касбий (ижодий) имтиҳон тугаганидан сўнг абитуриентларнинг амалий ишларини қабул қилиб, ҳар бир ишни рақамлаб, имтиҳон комиссияси раисига ушбу имтиҳон ишларини текширишга бериш учун масъул ҳисобланади.

Гуруҳ назоратчиси имтиҳон ишига қўйилган шифрнинг махфийлигини таъминлашга шахсан жавобгардир.


22. Касбий (ижодий) имтиҳон ишларини холисона текшириш, баҳолаш ҳамда абитуриент томонидан тўпланган балларни қайд варақаларида акс эттириш учун масъулият фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари зиммасига юкланади.


23. Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар қайта ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.


24. Тегишли касб ва мутахассисликларнинг фанлари мажмуасидаги ҳар бир фан бўйича имтиҳон натижалари касбий (ижодий) имтиҳон хусусиятига қараб, имтиҳон ўтказилганидан сўнг уч кундан кечиктирилмаган ҳолда профессионал таълим муассасаси расмий веб-сайтида эълон қилинади.


25. Тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида профессионал таълим муассасаларида норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун соҳанинг етук мутахассислари ва бошқа профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркибига фан бўйича имтиҳон комиссияси аъзоларининг киритилиши тақиқланади.

Касбий (ижодий) имтиҳонни қабул қилган фан бўйича комиссия аъзоси апелляция жараёнида қатнашиб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.

Норозилик (апелляция) аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб икки кун давомида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан уч кун муддатда кўриб чиқилади.

Апелляция комиссиясига, зарурат бўлганда, фан бўйича имтиҳон комиссияси баҳоларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.


26. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари фанлар бўйича алоҳида имтиҳон қайдномаларига киритилади.

Ушбу имтиҳон қайдномаларининг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва профессионал таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади.


27. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қарори юзасидан абитуриент ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Ушбу Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

4-ИЛОВА



Профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни

ёзма имтиҳонлар орқали қабул қилиш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - профессионал таълим муассасалари) ўқишга қабул қилиш учун ёзма имтиҳонларни ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) томонидан белгиланган кунларда умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълимнинг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун ёзма имтиҳонлар ўтказилади.


3. Абитуриентларга ёзма имтиҳонларнинг ўтказилиши камида ўн кун олдин эълон қилинади.


4. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни тегишли профессионал таълим муассасаси томонидан бериладиган абитуриент рухсатномасига эга бўлмаган шахсларнинг имтиҳон ўтказиладиган бинога кириши тақиқланади.

Профессионал таълим муассасаларининг ёзма имтиҳонларида иштирок этиш учун абитуриент рухсатномасининг намунаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.


5. Ёзма имтиҳонларда умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ва ота-оналарнинг 3 нафар вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этади.



2-БОБ. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЁЗМА

ИМТИҲОНЛАРНИНГ ЎТКАЗИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Ёзма имтиҳонларни ташкил этиш


6. Ёзма имтиҳон касб ва мутахассисликларга тегишли фанлардан ўтказилади.


7. Ёзма имтиҳон "Она тили ва адабиёти" фани ҳамда абитуриент ўқишга кириш истагида бўлган касб ва мутахассисликка мос келувчи шу ўқув йили қабулидаги бакалавриат таълим йўналиши тест синови топшириладиган фанлар мажмуасининг 2-бўлимидаги 1-фанидан ўтказилади.


8. Ёзма имтиҳон олинадиган фанлар рўйхати, қоида тариқасида, имтиҳон бошланишидан бир ой олдин қабул комиссиясининг ахборот стендлари ва профессионал таълим муассасалари расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.


9. Ёзма имтиҳон ўтказилишига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ қабул комиссияси томонидан маслаҳатлар ташкил этилади.


10. Ёзма имтиҳон саволлари қабул комиссияси томонидан ёзма имтиҳоннинг тегишли фанлари бўйича малакали мутахассислар таркибидан шакллантириладиган эксперт гуруҳи томонидан тузилади. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари назоратида эксперт гуруҳи фаолияти қабул комиссияси раиси томонидан бошқарилади.


11. Экспертлар гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:

ёзма имтиҳон саволларини амалдаги умумий ўрта таълим мактабларининг фан дастурлари асосида ишлаб чиқиб, саволларга жавоб ёзиш учун кетиши мумкин бўлган вақтнинг имтиҳонга ажратилган вақтга мувофиқлигини ўрганади;

саволлар кўп вариантли бўлишини ва махфийлиги сақланишини таъминлайди;

ишлаб чиқилган саволларнинг тўғри жавобларини тайёрлайди ва профессионал таълим муассасасига имтиҳонлар якунланганунга қадар алоҳида сақланиши учун конвертда ҳар бир эксперт имзоси билан муҳирланган ҳолда тақдим этади.


12. Ёзма имтиҳонни ушбу Тартиб талабларига мувофиқ ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулият қабул комиссияси, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари, имтиҳон комиссияси аъзолари зиммасига юкланади.


13. Ёзма имтиҳонни ўтказиш жадвали профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа абитуриентлар рўйхати илова қилинади.


14. Ёзма имтиҳон жараёни видеотасвирга туширилади.


15. Ёзма имтиҳон видеокузатув қурилмалари орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида кузатиб борилишини таъминлайдиган катта сиғимдаги биноларда ўтказилади.


16. Бинода имтиҳон материалларини тарқатиш ва тўплаш учун сейфлар (материалларни сақлаш учун) ва алоқа воситалари билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - ҳокимликлар) томонидан биноларда ёзма имтиҳонни ўтказиш учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилади. Бинолар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


18. Бинода ёзма имтиҳон жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида, қоида тариқасида, 30 нафар абитуриент ҳисобидан гуруҳлар ташкил этилади.

Бино ва гуруҳлар алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.

Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланади. Ҳар бир гуруҳга, қоида тариқасида, икки нафар гуруҳ назоратчиси бириктирилади.

Ёзма имтиҳонлар очиқ ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларини гуруҳ назоратчиси сифатида жалб этишга рухсат берилади.


19. Бинода ёзма имтиҳонларни ўтказиш талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари зиммасига юкланади.

Бино раҳбари Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан, гуруҳ назоратчилари профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакилларидан уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда тайинланади.


20. Ёзма имтиҳон натижалари профессионал таълим муассасасининг ахборот стендида жойлаштирилади.



2-§. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш


21. Ёзма имтиҳон соат 09:00 да бошланади ва 2 соат давом этади.

Ёзма имтиҳон ҳар бир фан бўйича алоҳида кунларда ўтказилиши мумкин.


22. Абитуриентлар бинога абитуриент рухсатномаси ва паспорт (паспорт ёшига етмаганларга профессионал таълим муассасаси томонидан шахсини тасдиқлаш мақсадида берилган, расми мавжуд бўлган маълумотнома) билан видеокузатув орқали навбат бўйича соат 08:30 гача киритилади. Соат 08:30 дан сўнг абитуриентлар бинога киритилмайди.


23. Гуруҳ назоратчилари соат 08:30 гача бино раҳбаридан гуруҳ рўйхатини, имтиҳон билетлари жойлаштирилган конвертларни, саволларга жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи варақлари рақамланиб муҳрланган дафтарларни (кейинги ўринларда - дафтарлар) олади, шунингдек, абитуриентларни рухсатномаси билан текшириб киритади ва ўзига тегишли жойга ўтиришини таъминлайди.

Келмаган абитуриентлар ўринлари бўш қолади.


24. Гуруҳ назоратчилари икки нафар абитуриент гувоҳлигида имтиҳон билетлари жойлаштирилган конвертларнинг муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, конвертни очади.

Гуруҳ назоратчилари имтиҳон билетлари ҳамда дафтарларни абитуриентларга тарқатади.

Бино раҳбари абитуриентларга дафтарнинг муқовасига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиш, шунингдек, дафтар варақларини букмаслик, унга ҳар хил белгилар қўймаслик, ёзувларнинг устига ёки остига чизмаслик, жавобларни кўк шарикли ручкада тушунарли ҳуснихат билан ёзиш, бошқа рангдаги ручкада ёзмаслик кераклигини тушунтиради ҳамда ушбу талабларга риоя қилмаслик ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиради.


25. Гуруҳ назоратчиси соат 09:00 гача абитуриентларга дафтар олганлигини тасдиқлаш учун имзо қўйдиради ва имзо ёнига абитуриент олган дафтарнинг тартиб рақамини ёзиб қўяди.

Абитуриент ёзма имтиҳонга келмаган тақдирда, гуруҳ назоратчиси рўйхатига "қатнашмади" деган ёзув киритилади.


26. Бино раҳбари соат 09:00 да ёзма имтиҳон бошланганлигини эълон қилади ҳамда имтиҳоннинг бошланиш ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.


27. Абитуриент томонидан имтиҳон билетларига жавоблар дафтарга кўк шарикли ручкада тушунарли ҳуснихат билан ёзилиши лозим.


28. Абитуриентларга ёзишда қисқартма сўзлардан фойдаланиш, сўзларнинг ости ёки устига чизиш, дафтарнинг турли нуқталарига, хусусан, ҳошия қисмига тушунарсиз белгилар қўйиш, шунингдек, берилган саволларнинг жавоби билан боғлиқ бўлмаган сўзларни ёзиш, ёзма имтиҳон материалларини бошқа абитуриентга узатиш, бошқа абитуриентларга ёрдам бериш тақиқланади.


29. Ёзма имтиҳонга уяли телефон, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, луғат, китоблар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, имтиҳон жараёнида имтиҳон материалларини бошқага узатган ёки ёрдам берган, ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон материалларини топширмаган, имтиҳон материалларини бино ташқарисига олиб чиққан абитуриентнинг натижалари ҳисобланмайди.


30. Абитуриентнинг ёзма имтиҳонларни топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан имтиҳонларга қўйилмайди. Материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно. Мазкур абитуриентларга қўшимча вақт берилмайди.


31. Ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузганлар имтиҳондан четлаштирилади, четлаштириш бўйича ушбу Тартибга иловадаги шаклга мувофиқ бино раҳбари ва гуруҳ назоратчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.


32. Ёзма имтиҳондан четлаштирилган абитуриентларнинг ишлари баҳоланмайди.


33. Бино раҳбари соат 11:00 да ёзма имтиҳон вақти тугаганлигини эълон қилади ва гуруҳ назоратчиларига жавоблар ёзилган дафтарларни йиғишга кўрсатма беради.


34. Ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугагандан сўнг абитуриентлар имтиҳон материалларини топширади. Белгиланган муддатдан олдин жавоб ёзишни тугатган абитуриентлар имтиҳон материалларини муддатидан олдин топширишлари мумкин.


35. Барча дафтарлар, шу жумладан, имтиҳон вақтида ишлатилмаган дафтарлар ҳамда ёзма имтиҳондан четлаштирилганлиги ҳақидаги далолатнома елимланган дафтарлар алоҳида тегишли қутиларга жойлаштирилади.


36. Гуруҳ назоратчиси соат 11:15 дан кечикмасдан барча қутиларни бино раҳбарига топширади, бино раҳбари топшириш вақтини қайд этиб, тегишли реестрга имзо қўйдиради.


37. Бино раҳбари ёзма имтиҳон саволларига жавоблар ёзилган дафтарлар солинган қутиларни гуруҳ назоратчиларидан қабул қилиб, дафтарларнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўяди, дафтар муқовасини унинг бошқа варақларига шикаст етказмаган ҳолда ажратиб олади.

Шифрланган дафтар муқоваси сир сақланиши учун бино раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.


38. Имтиҳон комиссияси аъзолари ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни соат 11:00 дан кечикмай ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган ва видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган хонага ўз паспортлари билан етиб келишлари шарт.


39. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон жавоблари ёзилган муқоваси олинган ва шифрларган дафтарлар солинган қутиларни бино раҳбаридан қабул қилиб олади. Имтиҳон комиссиясига шифр қўйилмаган дафтарларни топширишга йўл қўйилмайди.


40. Имтиҳон комиссияси раиси абитуриентларнинг жавоблари ёзилган дафтарлар солинган қутиларни имтиҳон комиссияси аъзолари иштирокида очиб, дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.

Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки абитуриентнинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилари мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади ва бундай ишлар текширилмайди.


41. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон жавоблари ёзилган дафтарларни комиссия аъзоларига тақсимлаб беради.


42. Ёзма имтиҳон жавоблари тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқ имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан текширилиб, баҳоланади ва хулоса ёзилади.


43. Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон бўйича олган баллари имтиҳон комиссияси томонидан тегишли шифр рақамларидан иборат бўлган қайдномага киритилади.

Ёзма имтиҳоннинг ҳар бир фани учун қайднома алоҳида тузилади.


44. Ёзма имтиҳон жавоблари ёзилган дафтарлар ва қайднома қутиларга солинади ҳамда имтиҳон комиссияси раиси томонидан бино раҳбарига топширилади. Бино раҳбари ушбу қутиларни шифрланган дафтарларнинг муқовалари билан бирга қабул комиссияси раисига йиғма қайдномага киритиш учун топширади.


45. Ёзма имтиҳон баллари белгиланган фанлар бўйича алоҳида қайдномаларга абитуриентнинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда дафтарлар муқовасидаги шифр рақамлари кўрсатилган ҳолда киритилади.

Ёзма имтиҳон натижалари ҳар бир фан бўйича қабул комиссияси томонидан йиғма қайдномага киритилади ва шу асосида умумий баллар чиқарилади.


46. Абитуриентнинг ёзма имтиҳондаги энг юқори балли 150 баллни ташкил қилади. Ушбу баллар қуйидагича шаклланади:

"касб ёки мутахассисликка мос келувчи бакалавриат таълим йўналишига тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуасининг 2-бўлимидаги 1-фани" бўйича - 0 дан 100 баллгача;

"Она тили ва адабиёти" фани бўйича - 0 дан 50 баллгача.


47. Белгиланган вақтда ёзма имтиҳонга келмаган абитуриентлар профессионал таълим муассасаларига қабул қилинмайди.


48. Умумлашган натижалар қайдномасида абитуриентлар рўйхати ҳар бир касб ва мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.


49. Ёзма имтиҳон натижалари имтиҳон ўтказилган кундан кейинги иш кунида қабул комиссиясининг ахборот стендлари ва профессионал таълим муассасалари расмий веб-сайтида эълон қилинади.



3-§. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш


50. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда ёзма имтиҳон натижалари юзасидан профессионал таълим муассасаларида абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида ҳар бир таълим муассасаси учун алоҳида апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси аъзолари 3-5 нафардан иборат бўлиб, апелляция комиссияси аъзолигига ҳудуддаги бошқа профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари жалб қилинади.

Касб-ҳунар мактабларида Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари вакиллари апелляция комиссияси раиси этиб белгиланади.

Апелляция шикояти ёзма имтиҳонлар натижаси эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида апелляция комиссиясига берилади. Апелляция шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга хабарнома юборилади.


51. Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига имтиҳон комиссияси аъзолари, шунингдек, тегишли бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари жалб қилиниши мумкин.


52. Апелляция шикояти тушган куни мурожаат қилган абитуриентнинг ёзма имтиҳон материаллари масъул котиб томонидан апелляция комиссиясига топширилади.


53. Апелляция шикоят берган шахс хабарномада белгиланган кун ва вақтда апелляция комиссиясига паспорти (паспорт ёшига тўлмаганлар касб-ҳунар мактаби томонидан шахсини тасдиқлаш мақсадида берилган расми мавжуд бўлган маълумотнома) билан келиши шарт.


54. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш вақтида абитуриентнинг фақат ўзига ёзма имтиҳон саволларига жавоблар ёзган дафтари берилади. Ариза берувчи ўз эътирозларини ёзиб, унга берилган материаллар билан бирга апелляция комиссиясига топширади.


55. Апелляция комиссияси томонидан шикоятларни кўриб чиқиш бир иш кунидан ошмаслиги ва натижаси бўйича қарор қабул қилиниши шарт.


56. Апелляция шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса, апелляция комиссияси имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда тегишли тартибда расмийлаштиради.


57. Апелляция шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда, абитуриентнинг ёзма имтиҳон ишига апелляция комиссияси томонидан тегишли балл қўшилиб якуний балл қўйилади.


58. Апелляция комиссияси томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига маълумот тақдим этилади.


59. Умумлашган натижалар қайдномалар, апелляция комиссиясининг қарорлари асосида профессионал таълим муассасаси қабулининг якуний натижаси аниқланади ва ёзма имтиҳон қайдномасига киритилади.


60. Ёзма имтиҳон қайдномалари профессионал таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади ва нусхаси 20 августгача Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасига юборилади.


61. Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


62. Ушбу Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Тартибга

ИЛОВА



Ёзма имтиҳондан четлаштириш ҳақидаги

ДАЛОЛАТНОМА

__________________ тумани (шаҳри)

20__ йил "_____" _____________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент

           

(Ф.И.О.)

қуйидаги сабабларга кўра ёзма имтиҳондан соат _____:_____ да четлатилди:


тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа


алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка);


бошқа абитуриентга ёзма имтиҳон материалларини берган;


абитуриентга ёрдам берган;

        

(Тартибда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни ёзма имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартибининг _____ банд (лар)и талаблари бузилган.

1. Бино раҳбари





(Ф.И.О.)


(имзо)

2. Гуруҳ назоратчиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

3. Гуруҳ назоратчиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

             

Изоҳ. Ушбу далолатнома абитуриентга берилган дафтарга тикиб қўйилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 ноябрь










































Время: 0.0339
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск