ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси /

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Фуқаролик-процессуал кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири



34-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғи устидан шикоят қилиш, суд чиқарган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруқнинг мажбурий ижросини талаб қилиш, суд ижрочисининг ҳаракатлари вақтида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



215-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳал қилув қарори тушунарли бўлмаса, ишни ҳал қилган суд ўз ташаббуси билан ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига, шунингдек суд ижрочисининг аризасига кўра ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтиришга ҳақли. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



216-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилади. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 12.04.2017 й. ЎРҚ-428-сон Қонунидан олдинги таҳрири



31-модда матнининг олдинги таҳрири


Судларга қуйидаги ишлар тааллуқли:

1) тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган низоларга доир ишлар, қонунда бундай низоларни ҳал қилиш хўжалик суди ёки бошқа органларга топширилган ҳоллар бундан мустасно;

2) ушбу Кодекснинг 279-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда кўриладиган ишлар;

3) қонун билан судларнинг ваколатига берилган бошқа ишлар.



32-модда матнининг олдинги таҳрири


Бир-бири билан боғлиқ бўлиб, баъзилари судга, баъзилари эса, хўжалик судларига тааллуқли бўлган бир қанча талаблар бирлаштирилганида, бу талабларнинг ҳаммаси судда кўрилиши керак.



264-модда матнининг олдинги таҳрири


Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлар бўйича ишларга қуйидагилар киради:

1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан берилган шикоятлар;

2) нотариуснинг, фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш органларининг ҳаракатларни бажаришни рад этганлиги ёхуд уларни нотўғри бажарганлиги устидан берилган шикоятлар;

3) прокурорнинг ҳуқуқий актни ғайриқонуний деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишлар.



266-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига;



266-модда учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириши йўлида тўсқинликлар вужудга келишига;



266-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаро зиммасига бирорта ғайриқонуний мажбурият юклатилишига ёки унинг ғайриқонуний равишда бирор-бир жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлари (қарорлари) судга шикоят қилиниши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар жумласига киради.



267-модда матнининг олдинги таҳрири


Шикоят фуқаронинг хоҳишига кўра ўзи яшаб турган жойдаги судга ёки давлат органи ва бошқа орган ёхуд мансабдор шахснинг иш жойи жойлашган ҳудуддаги судга берилади.

Ушбу Кодекснинг 26-29-бобларига мувофиқ судлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан берилган шикоятларни кўрадилар, қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилишнинг бошқача тартиби белгиланган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан бериладиган шикоятлар бундан мустасно.



269-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаро ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори органга, мансабдор шахсга мурожаат қилишга ҳақли.



269-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бўйсунув тартибидаги юқори орган ва мансабдор шахслар шикоятни бир ой муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Агар фуқаронинг шикоятига рад жавоби берилса ёки у шикоят берган кунидан эътиборан бир ой ичида жавоб олмаса, шикоят билан судга мурожаат қилишга ҳақли.



269-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шикоят ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган фуқаро ёки унинг вакили, шунингдек фуқаронинг илтимосига биноан тегишли равишда ваколат берилган жамоат бирлашмасининг, меҳнат жамоасининг вакили томонидан берилиши мумкин.



270-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Судга шикоят билан мурожаат қилиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

фуқарога ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги маълум бўлган кундан эътиборан уч ой;

фуқаро юқори органдан, мансабдор шахсдан шикоятини қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисида ёзма маълумот олган кундан эътиборан бир ой ёки фуқаро ўзининг шикоятига ёзма жавоб олмаган бўлса, шикоят берилган кундан эътиборан бир ой ўтгандан кейин.



271-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд шикоятнинг асосли эканлигини аниқласа, шикоятга сабаб бўлган хатти-ҳаракатни (қарорни) ғайриқонуний деб топади, фуқаронинг талабини қаноатлантириш вазифасини юклайди, унга нисбатан қўлланган жавобгарлик чораларини бекор қилади ёки унинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини бошқа йўллар билан тиклайди.



271-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар суд шикоятга сабаб бўлган хатти-ҳаракатни (қарорни) қонуний, фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилмаган деб топса, у шикоятни қаноатлантиришни рад этади.




ЎзР 29.03.2017 й. ЎРҚ-421-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишни апелляция ва кассация тартибида кўриш Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судида, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида уч нафар судьядан иборат таркибда, назорат тартибида кўриш эса Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда амалга оширилади.



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ишлар апелляция, кассация тартибида ва назорат тартибида уч нафар судьядан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида - Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленумида - Пленум таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда кўрилади.



14-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар алоҳида фикр баён қилинган суд қарори юқори суд инстанциясида кўрилмаган бўлса, у қонуний кучга кирганидан кейин иш билан бирга қўшиб қарорга нисбатан протест келтириш масаласини ҳал қилиш учун тегишли суд раисига юборилади.



312-модда номининг олдинги таҳрири


312-модда. Суднинг қарорини бекор қилиш асослари



343-модда 3-бандининг олдинги таҳрири


3) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга;



348-1-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарорлари устидан суднинг ҳал қилув қарори чи??ан кундан эътиборан бир йил ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар кассация тартибида шикоят бериши ва прокурор протест келтириши мумкин. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



349-модданинг олдинги таҳрири


349-модда. Протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

(ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Ўзбекистон Республикаси барча судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари қуйидагилар келтирган протестлар бўйича назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди раиси, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари - тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъатлари апелляция, кассация ажримлари устидан келтирган протестлар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар юзасидан апелляция, кассация ажримлари бундан мустасно;

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъатлари апелляция, кассация ажримлари устидан келтирган протестлар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар юзасидан апелляция ва кассация ажримлари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси - Ўзбекистон Республикаси барча судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича.



350-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза тегишли юқори суднинг раисига ёки протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган прокурорга берилади.



350-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди раиси, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси протест келтиришни рад қилганлиги устидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосарларига шикоят бериши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори протест келтиришни рад қилганлиги устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларига шикоят бериш мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



353-модда матнининг олдинги таҳрири


Протест келтириш учун асос мавжуд бўлса, ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар протест ёзиб, уни иш билан бирга тегишли судга юборадилар. Протестнинг мазмуни ушбу Кодекснинг 323-моддасида баён этилган қоидаларга мос келиши лозим. Протест ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган протест бундан мустасно. (ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



354-модданинг олдинги таҳрири


354-модда. Протестларни кўрадиган судлар

(ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатлари тегишинча мазкур судларнинг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан келтирилган протестлари бўйича ишларни кўради.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раёсатларининг қарорлари устидан келтирилган протестлар бўйича, шунингдек мазкур судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация ажримлари бўйича ишларни кўради.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раёсати мазкур суднинг округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар устидан чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан келтирилган протестлар бўйича ишларни кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатининг қарорлари устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг мазкур суд томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар устидан келтирилган апелляция ва кассация ажримлари юзасидан келтирилган протестлари бўйича ишларни кўради.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг апелляция ва кассация ажримлари устидан келтирилган протестлар бўйича ишларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарган ажримларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари устидан назорат тартибида келтирилган протестлар бўйича ишларни кўради.

Зарур ҳолларда протестлар бўйича ишлар Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судини четлаб ўтиб, назорат тартибида бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.



358-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Судлов ҳайъатида, суд Раёсати ва Пленумида раис ёки унинг топшириғига биноан илгари ишни кўришда қатнашмаган судья, Раёсат ёки Пленум аъзоси иш юзасидан маъруза қилади.



359-модданинг олдинги таҳрири


359-модда. Ишни назорат тартибида кўришда

прокурорнинг иштироки

(ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Ишни назорат тартибида кўришда прокурор қатнашиб, ўзи ёки юқори турувчи прокурор келтирган протестни қувватлайди ёхуд суд раиси ёки унинг ўринбосари келтирган протест бўйича кўрилаётган иш юзасидан ўз фикрини беради.



360-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг ажримлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ушбу Кодекснинг 14 ва 204-моддаларида назарда тутилган тартибда чиқарилади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



360-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд раёсатининг қарори раёсат мажлисида раислик қилувчи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори эса, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва котиби томонидан имзоланади.



361-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд ишни назорат тартибида кўриб, ўзининг ажрими ёки қарори билан:

1) ҳал қилув қарорини, ажрим ёки қарорни ўзгаришсиз, протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини, ажрим ёки қарорни бутунлай ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция суди ёки апелляция ёхуд кассация инстанцияси судига юборишга; (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

3) ҳал қилув қарорини, ажрим ёхуд қарорни бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга;

4) иш бўйича илгари чиқарилган ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарордан бирини ўз кучида қолдиришга;

5) ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги ҳал қилув қарори чиқаришга ҳақли. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)




ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунидан олдинги таҳрири



285-3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бошқа давлат фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги аризасига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бола қонуний вакилининг розилиги ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги илова қилинади.




ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонунидан олдинги таҳрири



73-модда матнининг олдинги таҳрири


Ёзма далиллар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлар, хизматга дахлдор ва шахсий ёзишмалардан иборат бўлади.



132-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар судга чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса, телефонограммалар, телеграммалар ва бошқа алоқа воситалари орқали чақириладилар ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинадилар.



133-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) суднинг номи ва аниқ манзили;



137-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чақирилувчининг чақирув қоғозини қабул қилишдан бош тортиши ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.



150-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Судга ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан берилади.



223-модда матнининг олдинги таҳрири


Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра, уларга суднинг ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тўхтатиб туриш, тугатиш ёки аризани кўрмай қолдириш ҳақида чиқарган ажримининг нусхаси берилади.

Суд мажлисига келмаган тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суднинг ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тўхтатиб туриш, тугатиш ёки аризани кўрмай қолдириш тўғрисидаги ажримининг нусхаси ҳал қилув қарори ёхуд ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборилади.



228-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд мажлисига келмаган тарафга сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг нусхаси шу қарор чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборилади.



230-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан судга тақдим этилади. Ариза берганлик учун давлат божи тўланмайди.



238-10-модда матнининг олдинги таҳрири


Агар белгиланган муддатда қарздордан арз қилинган талабга қарши эътирозлар тушса, судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи арз қилган талаб даъво ишларини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг нусхалари ажрим чиқарилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тарафларга юборилади.



271-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суднинг ҳал қилув қарори тегишли орган ёки мансабдор шахсга, шунингдек, фуқарога ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ўн кундан кечиктирмай юборилади.



278-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича суд чиқарган ҳал қилув қарори протестни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган ёки протестни кўрмаган орган раҳбарига юборилади.



309-5-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза жавобгарлар сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга берилади.



309-10-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза қарздорлар сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга берилади.



319-модда матнининг олдинги таҳрири


Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра уларга ажрим ва қарорларнинг нусхаси берилади.

Апелляция, кассация инстанциясининг суд мажлисига келмаган ва ишни назорат инстанциясида кўришда қатнашмаган тарафлар ва бошқа шахсларга ажрим ва қарорларнинг нусхаси улар чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборилади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)



322-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Апелляция шикояти ёки протести судга ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан берилади.



327-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тушунтириш (эътироз) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан судга тақдим этилади. Бу нусхаларни суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади). (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



328-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протест юзасидан тушунтириш (эътироз) беришни ёки протест келтиришни тавсия қилади. Тушунтириш (эътироз), шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан тақдим этилади. Бу нусхаларни суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади;



348-3-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кассация шикояти ёки протести ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга берилади.



348-8-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тушунтириш (эътироз) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга тақдим этилади. Бу нусхаларни суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади).



353-модда матнининг олдинги таҳрири


Протест келтириш учун асос мавжуд бўлса, ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар протест ёзиб, уни иш билан бирга тегишли судга юборадилар. Протестнинг мазмуни ушбу Кодекснинг 323-моддасида баён этилган қоидаларга мос келиши лозим. Протест судда ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб равишда нусхалари билан тақдим қилинади.




ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири



331-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай кўриши лозим. Иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суднинг раиси бу муддатни кўпи билан яна ўн кунга узайтириши мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



368-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисида суднинг чиқарган ажрими устидан шикоят берилмайди.

Ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани рад қилиш тўғрисидаги ажрим устидан ушбу Кодекснинг 346, 347 ва 348-моддаларида назарда тутилган тартибда шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин.




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



248-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш чоралари ҳакамлик муҳокамаси тарафининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризасига биноан ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёхуд жавобгар жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёинки жавобгарнинг мол-мулки турган жойдаги суд томонидан кўрилиши мумкин. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризага даъвонинг ҳакамлик судига тақдим этилганлигини исботловчи далиллар, ҳакамлик судининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ажрими илова қилинади. (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



310-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг қарори қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш ҳақидаги шикоят (ариза) билан қонунда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақлидирлар.



320-модда матнининг олдинги таҳрири


Суднинг ҳал қилув қарори чи??ан кундан эътиборан йигирма кун ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришлари, прокурор протест келтириши мумкин. Кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят (протест) кўрилмайди ва шикоят (протест) берган шахсга қайтарилади. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш масаласи ушбу Кодекснинг 130-моддаси қоидалари асосида ҳал этилади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



346-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Биринчи инстанция судининг ажримлари устидан:

1) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда;

2) суднинг ажрими ишнинг илгарилашига кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳолларда, суд томонидан ажрим топширилган кундан эътиборан ўн кун ичида тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар апелляция инстанцияси судига суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида шикоят беришлари, прокурор эса, протест келтириши мумкин. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд), (Олдинги таҳририга қаранг)



348-1-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарорлари устидан суднинг ҳал қилув қарори чи??ан кундан эътиборан бир йил ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар томонидан кассация шикояти берилиши ва прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



279-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишларга қўйидагилар киради:

1) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар;

2) фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони ўлган деб эълон қилиш тўғрисидаги ишлар;

3) фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар;

4) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ишлар;

5) тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш тўғрисидаги ишлар (чақириб иш юритиш).




ЎзР 18.09.2012 й. ЎРҚ-335-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар суд фуқаролик ишини кўраётганида тарафнинг ёки бошқа шахснинг хатти-ҳаракатида жиноят аломатларини аниқласа, бу ҳақда прокурорга маълум қилади.




ЎзР 21.04.2011 й. ЎРҚ-288-сон Қонунидан олдинги таҳрири



166-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишда қатнашаётган шахслар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар тартибни такроран бузган тақдирда суднинг ажримига биноан, ишни кўришда ҳозир бўлган фуқаролар эса, раислик қилувчининг фармойиши билан суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши мумкин. Шунингдек суд ишни кўришда ҳозир бўлган фуқароларга, агар улар тартибни бузсалар, энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга ҳақли. Фуқаролар оммавий тарзда тартибни бузган тақдирда суд ишни кўришни кейинга қолдириши мумкин.



166-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокурор ёки адвокат раислик қилувчининг фармойишларига итоат қилмасалар, улар огоҳлантирилади. Мазкур шахслар раислик қилувчининг фармойишларига яна итоат этмасалар, агар уларни ишга зарар етказмаган ҳолда бошқа шахс билан алмаштиришнинг имкони бўлмаса, суднинг ажримига биноан ишни кўриш кейинга қолдирилиши мумкин. Айни вақтда суд бу ҳақда тегишлича юқори турувчи прокурорга ёки адвокатлар малака комиссиясига маълум қилади.




ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунидан олдинги таҳрири



273-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Манфаатдор шахс бажарилган нотариал ҳаракатларни ёки нотариал ҳаракатни бажариш рад этилганлигини нотўғри деб ҳисобласа, бу ҳақда у нотариал идора, шаҳарча, қишлоқ, овул ўзини ўзи бошқариш органи жойлашган ҳудуддаги судга шикоят беришга ҳақли.




ЎзР 01.06.2010 й. ЎРҚ-250-сон Қонунидан олдинги таҳрири



86-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Эксперт қилиб тайинланган шахс суднинг чақируви бўйича келиши ва ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан холис хулоса бериши шарт.



87-модда матнининг олдинги таҳрири


Эксперт иш материаллари билан танишиш, ишда иштирок этаётган шахслар ва гувоҳларга саволлар бериш, жойга бориб кўздан кечиришда иштирок этишга ва эксперт сифатида ўзини қизиқтираётган ҳолатларни аниқлаш учун ўзига қўшимча материаллар беришни суддан илтимос қилишга ҳақли.

Эксперт, башарти ўзига берилган материаллар етарли бўлмаса ёки ўз зиммасига юклатилган мажбуриятни бажариш учун етарли билимга эга бўлмаса, хулоса беришдан бош тортиши мумкин.



88-модданинг олдинги таҳрири


88-модда. Экспертнинг хулосаси


Эксперт ўз хулосасини ёзма шаклда беради ва у ишга қўшиб қўйилади.

Суд экспертга ўз хулосасини оғзаки тушунтириб беришни таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Оғзаки тушунтириш суд мажлисининг баённомасига киритилади, экспертга ўқиб берилади ва эксперт томонидан имзоланади.

Экспертнинг хулосасида ўтказилган текширувларнинг батафсил баёни, текширувлар натижасида чиқарилган хулосалар ва суднинг қўйган саволларига асосли жавоблар бўлиши лозим. Агар эксперт экспертиза ўтказаётганида суднинг қўйган саволларида кўрсатилмаган, лекин иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқласа, у ўзининг хулосасига шу ҳолатлар тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини киритишга ҳақли.

Суднинг эксперт хулосасига қўшилмаганлиги иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримда асослаб берилган бўлиши лозим.



89-модданинг олдинги таҳрири


89-модда. Суд бир неча эксперт тайинлаганида

хулоса бериш тартиби


Бир неча эксперт тайинланганида, улар ўзаро маслаҳатлашишга ҳақлидирлар. Агар экспертлар умумий хулосага келсалар, уларнинг ҳаммаси бир хулосани имзолайди. Агар келишувга эришилмаса, уларнинг ҳар бири алоҳида хулоса ёзади. Бундай ҳолда суд экспертлардан қўшимча тушунтиришларни талаб қилиши ёки бошқа экспертлар тайинлаши мумкин.



194-модданинг олдинги таҳрири


194-модда. Қўшимча ва қайта экспертиза ўтказиш


Экспертнинг хулосаси етарли даражада аниқ ёки тўла бўлмаса, суд қўшимча экспертиза тайинлаши мумкин.

Экспертнинг хулосаси асоссиз бўлганлиги сабабли суд унга қўшилмаса, шунингдек бир неча экспертнинг хулосалари бир-бирига зид бўлса, суд қайта экспертиза тайин қилиб, уни ўтказишни бошқа экспертга ёки экспертларга топшириши мумкин.




ЎзР 11.09.2009 й. ЎРҚ-218-сон Қонунидан олдинги таҳрири



52-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўла оладилар:

1) адвокатлар;

2) тарафлар, учинчи шахслар томонидан танланган шахслар;

3) биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа иштирок этувчиларнинг топшириғи бўйича.



ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонунидан олдинги таҳрири



372-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шерик жавобгарлардан пул маблағлари ундириш тўғрисидаги ҳукм ёки ҳал қилув қарорига асосан шерик жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда бир неча ижро варақаси берилади. Ҳар бир ижро варақасида ундириладиган пулнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва жавобгарларнинг ҳаммаси шерик жавобгар эканлиги кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши лозим.




ЎзР 09.04.2008 й. ЎРҚ-149-сон Қонунидан олдинги таҳрири



238-2-модда 2) бандининг олдинги таҳрири


2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва жавобгар томонидан тан олинган бўлса;




ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонунидан олдинги таҳрири



100-модда 6 бандининг олдинги таҳрири


6) низони кўриш учун ҳакамлар судига топшириш ҳақида тарафлар ўртасида шартнома тузилган бўлса;



104-модда матнининг олдинги таҳрири


Судларга даъво аризалари, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятлар, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича аризалар, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан апелляция кассация тартибида шикоятлар ва назорат тартибида протест келтириш тўғрисида аризалар берганлик учун, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхалари берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



152-модда биринчи қисми 4-бандининг олдинги таҳрири


4) тарафлар ўртасида ушбу низони кўриш учун ҳакамлар судига топшириш тўғрисида шартнома тузилган бўлса;




ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



224-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, даъвогар эътироз билдирмаса, суд иш бўйича сиртдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. Ишни бундай тартибда кўриш ҳақида суд ажрим чиқаради. Жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлиги ҳақида ишда маълумот бўлиши лозим.

Агар ишда бир нечта жавобгар иштирок этувчи бўлса, суд мажлисига улардан бири ёки айримлари келмаган тақдирда, келмаган жавобгарга нисбатан сиртдан ҳал қилув қарори чиқарилишига йўл қўйилади.



229-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд мажлисида иштирок этмаган тараф ҳал қилув қарорини сиртдан чиқарган судга шу ҳал қилув қарори чиқарилганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриш ҳақида ариза беришга ҳақли.



346-модда биринчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) суднинг ажpими ишнинг илгарилашига тўсқинлик қиладиган ҳоллаpда, суд томонидан ажpим топшиpилган кундан эътиборан ўн кун ичида таpафлаp ва ишда иштиpок этувчи бошқа шахслаp апелляция инстанцияси судига суднинг ҳал қилув қаpоpидан алоҳида шикоят беpишлаpи, пpокуpоp эса, пpотест келтиpиши мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



348-13-модда матнининг олдинги таҳрири


Ишни кассация тартибида кўраётганида суд биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўла ҳажмда текшириши шарт.



350-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аpиза биp ой муддатда кўpиб чиқилиши керак. Пpотест билдиpиш учун асос бўлмаса, аpиза беpган шахсга аpизани қаноатлантиpмасдан қолдириш сабаблаpи кўpсатилиб, ёзма жавоб беpилиши лозим.








































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск