ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2020 й. 726-сон "Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2020 й.

N 726



НОТАРИУСЛАР ТОМОНИДАН

АЙРИМ НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 23 ноябрь, 46-сон, 515-модда



























Время: 0.1319
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск