ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Нефть. Газ. Нефть маҳсулотлари. Энергетика /

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2020 й. 663-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 октябрдаги

663-сон қарорига

ИЛОВА



Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги

фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. "Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

а) эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг:

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш;

радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

б) бошқа юридик шахсларнинг:

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, радиациявий манбалардан фойдаланиш;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиацивий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;

радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш;

радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни олиб кириш ва олиб чиқиш;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


3. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - лицензияловчи орган) томонидан лицензияланади


4. Лицензия фақат юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини амалга ошириш учун унинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.


5. Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Эксплуатация қилувчи ташкилотга белгиланган фаолият турларини лицензиялашда "Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида белгиланган асосий шартлардан ташқари қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади:


а) ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш соҳасида:

лицензия талабгорининг ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиш;

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш тўғрисида ҳамда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинганлиги;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун тегишли майдончадан фойдаланишга доир рухсатномани мавжудлиги;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этишнинг техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлари бўйича давлат экспертизасининг тегишли ижобий хулосалари олинганлиги;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбарида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжудлиги;

лицензия талабгорининг ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш шартномасининг буюртмачиси функцияларини бажариши жараёнида эксплуатация қилувчи ташкилотнинг раҳбар ҳодимларининг лицензияловчи орган томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини ва ушбу ҳодимларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга эканлиги;

лойиҳа, конструкция ва технологик хужжатларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимлари йўлга қўйилганлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш мажмуасида рухсатсиз киришдан ҳимоя қилишни таъминлаш тизимларининг мавжудлиги ҳамда мазкур тизимларнинг нормал функцияси йўлга қўйилганлиги;

лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини хавфсиз тугатиш шароитларини таъминлаш қобилиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгори томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти қурилиш майдончасини тадқиқ этиш натижаларини мониторинг қилиш тизимини ва ушбу объектларни лойиҳалаштириш, қуришда зарур хавфсизликни таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда, ускуналарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва ишга туширишда мониторинг натижаларини татбиқ этишни ҳисобга олиш тизими жорий этилганлигини ва бунинг учун зарур бўлган материал-техник воситаларнинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш шартномаси бўйича буюртмачи ўз функцияларини бажариши учун зарур моддий-техник базага эга эканлиги;

лицензия талабгорининг фуқоролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;


б) ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши соҳасида:

лицензия талабгорининг ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларидан фойдаланиш, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда, ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга қодир бўлган лицензия талабгори (юридик шахс) тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинганлиги;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктига мулк ҳуқуқи ва (ёки) бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбарида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва шу билан бир қаторда атом электр станциясининг биринчи раҳбарида атом электр станциясида раҳбарлик лавозимида камида 7 йил, шу жумладан камида 2 йил атом электр станциясининг бош муҳандиси ёки унинг ўринбосари лавозимида иш стажига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг бош муҳандисида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва шу билан бир қаторда атом электр станцияси бош муҳандисида атом электр станциясида раҳбарлик лавозимларида камида 5 йил, шу жумладан камида 2 йил атом электр станциясининг бош муҳандиси лавозимида ёки унинг ўринбосари, атом электр станциясида асосий технологик бўлинма раҳбари (раҳбар ўринбосари) лавозимида иш стажига, шунингдек, раҳбар ҳодимларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг мавжудлиги;

лицензия талабгори ишчи ходимларининг лицензияловчи орган томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларида радиациявий ва ядровий хавфсизлик таъминланганлигини асословчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидага норма ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимлари йўлга қўйилганлиги;

ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқ сақлаш шароитининг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилган аварияга оид ички режанинг ва мазкур режа лицензия талабгори томонидан бажаришига шайлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш тизимининг мавжудлиги;

лицензия талабгори томонидан тақдим этиладиган лойиҳа хужжатларида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатациядан чиқариш бўйича белгиланган муддатдан беш йил олдин мазкур объектларни хавфсиз эксплуатациядан чиқариш бўйича концепциянинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг (санитар паспортнинг) мавжудлиги;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти майдончасини тадқиқ этиш натижаларини мониторинг қилиш тизимини ва ушбу объектларни лойиҳалаштириш, қуришда зарур хавфсизликни таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда, ускуналарни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва ишга туширишда мониторинг натижаларини татбиқ этишни ҳисобга олиш тизими жорий этилганлиги ва бунинг учун зарур бўлган материал-техник воситаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти майдончасининг зарур параметрларини мониторинг қилиш тизимининг ва мониторинг натижаларини мазкур объектлардан фойдаланишда ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонун ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

технологик жараёнларни бошқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги;

иш жойларида, биноларда, ишлаб чиқариш майдонларида, санитария-муҳофаза зоналарида, шуниндек, радиоактив чиқиндиларни чиқаришда ва ташлашда ҳамда сақлаш жойларида радиациявий вазиятни назорат қилиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктларида хизмат кўрсатувчи ҳодимларда тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларнинг мавжуд эмаслиги, шу билан бирга, тегишли ходимлар психиатрия ва норкология экспертизасидан ижобий ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

технологик жараёнларни бошқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ҳодимларни сменадан олдин назорат қилишни амалга оширувчи тиббий хизматнинг мавжудлиги;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пункти ходимларини йиллик тиббий кўрикдан ўтказиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг қўйилмаслигини таъминловчи лицензия талабгори томонидан тасдиқланган тартибнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг раҳбарлари, ходимлари ва мутахассисларини аттестация қилиш тизимининг йўлга қўйилганлиги;

лицензия талабгорининг фуқоролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг ходимларининг олган индивидуал нурланиш дозаларининг назорати ва ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги.


7. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида бошқа юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини лицензиялашда қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади (атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳаси бундан мустасно):

лицензия талабгорининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, нормалар ва қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиши;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида камида 3 йил иш стажига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;

лицензия талабгори ишчи ходимларининг белгиланган малака талабларига мувофиқлигини ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларини ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимларининг йўлга қўйилганлиги;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизликя, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонун ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

ходимлар томонидан ишларни бехатар олиб бориш юзасидан лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг фуқоролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги;

лицензияланадиган фаолият тури бўйича раҳбар, ходимлар ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг мавжудлиги.

Радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш, радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш фаолиятини лицензиялашга қўшимча равишда қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади:

ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив чиқиндилар билан ишлаш жараёнларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқлиги;

радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг (санитар паспортнинг) мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий хавфсизлик соҳасида лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ фойдаланишга топширилган жисмоний химоя қилиш тизимининг мавжудлиги;

иш жойларида, биноларда, ишлаб чиқариш майдонларида, санитария-муҳофаза зоналарида, шуниндек, радиоактив чиқиндиларни чиқаришда ва ташлашда ҳамда сақлаш жойларида радиациявий вазиятнинг ишлаб чиқариш назоратининг мавжудлиги;

ходимларда тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларнинг мавжуд эмаслиги, шу билан бирга, тегишли ходимлар психиатрия ва норкология экспертизасидан ижобий ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ходимларни сменадан олдин назорат қилишни амалга оширувчи тиббий хизматининг мавжудлиги;

ходимларни йиллик тиббий кўрикдан ўтказиш тизимининг мавжудлиги;

сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг қўйилмаслигини таъминловчи лицензия талабгори томонидан тасдиқланган тартибнинг мавжудлиги;

ҳосил бўлган ёки вақтинча сақланадиган радиоактив чиқиндиларни кўмиб ташлашга топшириш имкониятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш жараёнида хосил бўлган тақдирда);

атом энергиясидан фойдаланиладиган объектда ядровий ва радиациявий авария содир бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган куч ва воситаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги;

ходимларининг олган индивидуал нурланиш дозаларининг назорати ва хисобга олиш тизимининг мавжудлиги;

ходимларнинг шахсий химоя воситалар билан таъминланганлиги;

ходимларнинг иш жойларидаги радиация ҳолати ва улар олган нурланишнинг индивидуал дозалари тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиш тизимининг мавжудлиги.


8. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида қуйидаги талаб ва шартлар қўйилади:

лицензия талабгорининг атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этилиши;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини сақлаб туриш мақсадида кадрларни назарий ва махсус билим олишлари учун тегишли аудиториялар ва синфхоналарида ўқув-моддий базага эга тактик-ўқув бўлинмасининг мавжудлиги;

замонавий ўқув техник воситалар, аналитик ва ўқув-тренажор тизими, шунингдек, ўқув стендлари билан жиҳозланган ўқув хоналари, ядро қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни ўқитиш ва уларнинг билиминини текшириш учун интерактив ва автоматлаштирилган функцияга эга тизимнинг, мультимедия ахборот тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини сақлаб туриш бўйича "Хавфсизлик маданияти" ўқув курсининг йўлга қўйилганлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув-методик дастурларининг мавжудлиги;

ўқитиш дастурларини (амалий машғулот, технологок мураккаб вазиятлар таҳлили ва бошқалар) амалга ошириш учун атом энергиясидан фойдаланиш объектларида тажрибага эга психологик-педагогик тайёргарликдан ўтган педагогик таркибнинг мавжудлиги.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ расмийлаштирилган ва лицензияловчи органга тақдим этиладиган аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

уч нусхада қоғоз шаклида атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг (ишнинг) хавфсизлигини асослаш юзасидан ҳужжатлар тўплами;

бир нусхада илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги лицензияланадиган ҳар бир фаолият (иш) тури бўйича унинг хавфсизлигини асослаш юзасидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўпламининг таркиби лицензияловчи орган томонидан белгиланади.


10. Лицензия талабгори эксплуатация қилувчи ташкилот бўлган тақдирда, мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар тақдим қилинади:

лицензия талабгорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ўз кучи билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда, ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш ва ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш, шунингдек, ядровий материал ва радиоактив моддалар муомаласини амалга оширишга масъул этиб тайинлангани тўғрисидаги тегишли қарор нусхаси;

лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи ва ёки бошқа қонуний асосларда ядровий материаллар, ядровий қурилмалар, радиациявий манба, сақлаш пунктлари, радиактив модда ва радиактив чиқиндилар мавжуд эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг нусхалари;

лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш жараёнида ядровий қурилмала ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш тўғрисидаги ва ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш (алоҳида ҳолларда - ушбу объектларни муддатдан олдин фойдаланишдан чиқариш) тўғрисидаги қарорлар бўйича маълумот;

лицензия талабгорида радиациявий таъсир туфайли етказилган зарар ўрнини қоплаш учун ўз молиявий маблағларидан ва (ёки) суғурта полисидан (шартномасидан) иборат бўлган молиявий таъминотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ҳосил бўлган ёки вақтинча сақланаётган радиоактив чиқиндиларни (лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган) кўмиб ташлаш имконияти мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

атом электр станцияси ва бошқа объектлар учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар билан белгиланган атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ёнғинга қарши ҳимоясининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳисобот;

лицензия талабгорида ядровий қурилма, радиациавий манбалар ёки сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқаришни молиялаштириш манбалари, шу билан бирга, ядровий қурилма, радиациавий манбалар, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктларининг хавфсизлигини асослаш ва тасдиқлаш мақсадида илмий-изланиш ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун зарур молявий манбанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Лицензияловчи орган лицензиялаш жараёнида бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ўзаро ахборот аламашиш орқали, шу жумладан электрон шаклда мустақил олади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.


11. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди (лицензиялаш ёки лицензия шартларини ўзгартириш тўғрисидаги аризага илова қилинган ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳужжатлар, агар бундай ҳужжатлардан умумий тартибда фойдаланиш чекланган ва илгари лицензияловчи органга тақдим этилмаган ҳолатлар бундан мустасно).


12. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


13. Лицензия талабгори ишончли бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


14. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилгани учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим қайтарилмайди.


15 . Лицензиялаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни лицензия талабгорининг аризасини олган кундан бошлаб, ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкиллаштириш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно) қабул қилади.

Лицензияловчи орган тегишли хулосалар тайёрлаш мақсадида лицензия бериш ёки беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун бошқа экспертларни ҳам жалб этишга ҳақли.


16 . Лицензия олиш учун тақдим ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар баҳоланади:

лойиҳавий, конструкторлик ва технологик ечимларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар талабларига, шунингдек, фаолиятни амалга оширишда радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомала қилиш шароитларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги;

фаолият турини (ишни) амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ва ташкилий чора-тадбирларнинг тўлиқлиги;

ядровий қурилмаларни жисман муҳофаза қилиш, нурланиш манбаи, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктларининг, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилишни ташкил этиш шароитлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга мувофиқлиги, авария юз берган ҳолларда, атом энергиясидан фойдаланиш объекти ишчилари ва аҳолини ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар режалари ва тадбирларни бажаришга шайлиги, шунингдек, сифатни таъминлаш тизими ва зарур муҳандислик-техник таъминот тизими;

лицензия талабгорининг амалга ошириладиган фаолият (ишлар) турининг хавфсизлиги, атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва бажарилаётган ишларнинг хавфсизлигини таъминлашга лаёқатлилиги, шунингдек, тақдим этилаётган хизматлар ва бажарилаётган ишлар сифатининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга жавоб бериши;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ядровий ва радиациявий авария юз берган тақдирда, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун кучлар ва воситаларининг мавжудлиги ва шайлиги;

лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини тугатиш ва атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан хавфсиз чиқариш бўйича шароитларни таъминлашга лаёқатлилиги, шунингдек, тегишли лойиҳа хужжатларининг мавжудлиги.


17 . Лицензияловчи орган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида унда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибига мувофиқ экспертизадан ўтказишни, шунингдек, жойига чиққан ҳолда лицензия талабгори томонидан амалга оширилиши режалаштираётган лицензия фаолият тури учун шароитларни баҳолашни (текширишни) ташкил этади.

Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш муддати экспертиза объектининг мураккаблигига қараб хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш тартибида назарда тутилган техник топшириқда белгиланади.

Мазкур техник топшириқ лицензияловчи органнинг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Техник топшириқда, шунингдек, лицензия талабгорининг баҳолаш (текшириш) дастурида (ўтказилган тақдирда) мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган масалалар аниқлаштирилади.

Лицензия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари лицензия талабгори мурожатномасида кўрсатилган муддатларга қадар тўхтатилиб турилиши ёки лицензия талабгори томонидан лицензия олиш тўғрисида ариза қайтариб олган тақдирда тугатилиши мумкин.


18 . Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи органнинг Ҳайъати томонидан лицензия талабгори тақдим қилган хужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини баҳолаш (текшириш) натижалари, шунингдек, хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосаси асосида қабул қилинади.


19 . Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланган кундан бошлаб ўн кун мобайнида қабул қилинади.

Хавфсизликни асослаш экспертизаси лицензияловчи орган томонидан атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминланганлиги ва хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасига мувофиқ, лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш мумкин бўлган тақдирда якунланган ҳисобланади.

Хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланганлиги санаси лицензияловчи орган томонидан ёзма равишда хавфсизликни асослаш экспертизаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана хисобланади.


20 . Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида тегишли қарор қабул қилингандан сўнг бир кун давомида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобрақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


21 . Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензия эгаси ўртасида тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

шартномани имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонлар реквизитлари;

лицензия бериладиган фаолият турининг номи;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензия эгасига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

томонларнинг лицензия шартномаси талаблари ва шартларини бузганлик учун жавобгарлиги;

лицензия эгасининг лицензия талабларини бажариши бўйича лицензияловчи орган томонидан назоратни амалга ошириш тартиби.

Лицензия шартномаси икки нусхада - лицензия эгаси ва лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади.


22 . Лицензия талаблари ва шартларига атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва амалга ошириладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун риоя этилиши зарур бўлган қоидалар киритилади.

Лицензия талаблари ва шартлари:

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан ўтказилган экспертиза (хавфсизликни асослаш экспертизаси) натижаларидан;

атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) объектда амалга ошириладиган лицензияланадиган фаолият тури ёки мазкур объектга нисбатан ўтказилган экспертиза (хавфсизликни асослаш экспертизаси) натижасида аниқланган хавфсизлик дефицитини компенсация қилиш бўйича лицензия талабгори (лицензия эгаси) томонидан таклиф қилинган ташкилий-техник чоралардан;

атом энергиясидан фойдаланиш объекти элементларининг жорий техник холатидан келиб чиқиб шакллантирилади.


23 . Лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ва олдин маълум бўлмаган ҳолатлар аниқланганда ёки атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида янги норма ва қоидалар амалга киритилганда, лицензияловчи орган лицензия эгасидан атом энрегиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турини амалга ошириш хавфсизлигини асословчи қўшимча ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилишга ва лицензия талаблари ва шартларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

Лицензия талаблари ва шартларига кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра бундай ўзгартиришлар лицензия эгасининг аризасига биноан ҳам киритилиши мумкин.


24 . Лицензия эгаси лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш учун лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим қилади:

ўзгартиришлар акс эттирилган лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида ариза;

ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилаётганлиги сабабли ядровий қурилма, сақлаш пункти ва (ёки) лиценияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминланишини асословчи ҳужжатлар тўплами.

Ҳужжатлар тўплами мазкур Низомнинг 8-банди талаблари инобатга олинган ҳолда топширилади.


25 . Лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларида келтирилган тартибга мувофиқ кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш ёки унга ўзгартириш киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 17, 18, 22 ва 27-бандларида белгиланган тартибда қабул қилинади.


26 . Лицензия талаблари ва шартларини ўзгартириш, лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб йигирма кун давомида расмийлаштирилади.

Лицензия эгаси атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) тури хавфсизлигига тааллуқли бўлган янги маълумотлар ёки лицензия олиш босқичида тақдим қилинган маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисида янги маълумотлар олинган ёхуд мавжуд маълумотлар ўзгарган кундан бошлаб ўн беш иш куни давомида лицензияловчи органни хабардор қилишга мажбур.


27 . Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар масъул шахс томонидан расмийлаштирилади ва лицензияловчи орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


28. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

Агар лицензия талабгори лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб, лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни уч ой мобайнида тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.


29. Лицензия бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

а) лицензия талабгорининг ҳужжатларни тегишли равишда расмийлаштирмай тақдим этилганда;

б) лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

в) хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасида атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминланмаганлиги ва (ёки) лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун тақдим қилинган ва атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, атом энрегиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар мавжуд бўлганда;

г) ўтказилган текширувлар натижалари қуйидагиларни кўрсатганда:

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг, унинг элементлари ва тизимларининг ҳақиқий ҳолати атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ эмаслигини;

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва амалга оширилаётган ишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган талабларга риоя этган ҳолда амалга ошириш учун имконият йўқлигини тасдиқловчи ҳолатлар аниқланганлигини.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


30. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак (ўн кундан кам бўлмаган муддат белгиланади).


31. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно) қайта кўриб чиқилади.

Бунда лицензияловчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва тегишли қарор бўйича баённомани тасдиқлайди.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда, илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


32. Лицензиат қайта ташкил этилиб, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн беш иш куни давомида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


33. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


34. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида лицензияни қайта расмийлаштиради.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.


3 5. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади.


6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТЛАРИГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


36. Лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этиши лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.


37. Лицензияловчи орган лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида:

лицензиатнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан, унинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

лицениатнинг ядровий қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўз мажбуриятларини бажараётганлигини кафолатлаш мақсадида лицензиат томонидан жалб қилинган пудратчи ташкилотларни назорат қилиши самарадорлигини ўрганиш (танишиш);

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиат зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этишни юклайдиган қарор чиқариш, бундай камчиликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


38. Лицензия шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


39. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қуйидагилар асосида тўхтатиб туради:

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида амалга оширилган давлат назорати доирасида ўтказилган текшириш жараёнида лицензия эгаси лицензия талаблари ва шартларини қўпол тарзда бузганлиги аниқланганда;

лицензия эгаси томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш бошланганидан кейин ўн йил ўтгач, уларнинг хавфсизлигини даврий баҳолаш натижалари тақдим қилинмаганда ёки ўз вақтида тақдим қилинмаган тақдирда;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлигини даврий баҳолаш натижалари лицензияланадиган фаолият (иш) турининг, ядровий қурилма, сақлаш пунктининг ва (ёки) амалга оширилаётган ишларнинг хавфсизлиги таъминланмаганлиги ва ҳужжатлар билан асосланмаганлиги аниқланганда;

лицензия эгаси лицензияловчи органнинг аниқлаган лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаганда;

ташкилотни ядровий қурилма ёки сақлаш пунктини эксплуатация қилишга ва ўз кучи билан ёки бошқа ташкилотлар иштирокида ядровий қурилмани ёки сақлаш пунктини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, барпо этиш, эксплуатация қилиш ва эксплуатациядан чиқариш, шунингдек, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомалада бўлиш бўйича фаолиятни амалга оширишга яроқли деб тан олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатилганда.


40. Лицензия талаблари ва шартларини қўпол бузишга қуйидагилар киради:

нохуш ҳодисага, ядровий ёки радиациявий аварияга, инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга бевосита хавф солишга олиб келадиган ўрнатилган технологик регламентлар, технологик жараёнлар, йўриқномалар ва дастурларни бузиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг сифати, келиб чиқиши ва ресурс хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс этган назорат, синов натижаларини ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириш;

хавфсизликни асослашда белгиланган ядровий қурилмани, радиациявий манбани, сақлаш пунктини хавфсиз эксплуатация қилишнинг чекловлари ва шартларини бузиш;

лицензия эгасининг атом энрегиясидан фойдаланиш объектининг хавфсизлиги ҳолатининг ўзгарганлиги тўғрисида нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ маълумотларни тақдим этиши, бундай маълумотларни тақдим этмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этмаслиги, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектини хавфсиз эксплуатация қилишнинг чекловлари ва шартлари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки оқибатидан қатъий назар бундай бузилишлар тўғрисида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни ўз вақтида хабардор қилмаслик;

тасдиқланган лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритмасдан ва киритилган ўгаришлар натижаларини лицензияловчи орган хавфсизлигини баҳоламасдан атом энергиясидан фойдаланиш объектини реконструкция, модернизация қилиш ва (ёки) бузилишлар оқибатидан қатъий назар атом энрегиясидан фойдаланиш объектини реконстркуция, модернизация қилишда тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ускуналарини ва тизимларини даврий эксплуатация назоратининг белгиланган муддатларини ва ҳажмини асоссиз ўзгартириш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектини эксплуатация қилиш жараёнида ресурсини ўтаб бўлган ускуналарни ўз вақтида алмаштирмаслик;

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ишчиларини танлаш, тайёрлаш, мустақил ишга қабул қилиш ва ходимларнинг малакасини таъминлаш бўйича белгиланган тартибини бузиш;

лицензияловчи органга лицензия эгасининг ҳар қандай қайта ташкил этилиши, жойлашган жойи ёки номи ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этмаслик.


41. Агар лицензия эгаси лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келадиган ҳолатларни бартараф этса, лицензияловчи орган ёки лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд ушбу ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади


42. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, лицензияловчи органнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилиниши керак.


43. Лицензия эгасини текшириш натижасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликларни лицензия эгаси бартараф эта олмаслиги лицензияни бекор қилишга асос бўлади.


44. Лицензияни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

лицензия эгасининг лицензияланадиган фаолият турини тугатиш тўғрисидаги аризаси, бундай фаолиятнинг хавфсиз тўхтатилишини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия эгасининг фаолияти тугатилганлиги (қайта ташкил этиш бундан мустасно), агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.


45. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лицензияни амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги аризага илова қилинган лицензия эгасининг фаолияти хавфсиз тўхтатилишини тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириш натижалари, шунингдек, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи давлат органидан олинган тегишли юридик шахс тугатилганлиги (юридик шахснинг фаолияти тугатилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар асосида қабул қилинади.


46. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги асосли қарори лицензия эгасига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш санасидан кечиктирмай ёзма равишда етказилади.


47. Агар эксплуатация қилувчи ташкилотнинг атом энрегиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси олиб қўйилса, у объектни бошқа эксплуатация қилувчи ташкилотга топширгунига қадар ёки янги лицензия олмагунича ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлиги учун жавобгарликни давом эттиради.


48. Агар лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилса, лицензия эгаси ушбу лицензияда назарда тутилган фаолият турини амалга оширишни тўхтатиб туришга мажбурдир.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар ўзгарган тақдирда, лицензия эгасининг аризасига биноан лицензияловчи орган томонидан қоидабузилишлар бартараф этилганлиги тўғрисида далил олинганидан сўнг лицензиянинг амал қилиши тикланиши мумкин.

Лицензияловчи орган тегишли қарорни қабул қилганидан кейин лицензиянинг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади, бу тўғрисида лицензияловчи орган лицензия эгасини ва лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги хабар берилган органларни уч иш куни давомида хабардор қилади.


49. Агар лицензия бекор қилинса, лицензия эгаси лицензияни лицензияловчи органга қайтариши шарт.


50. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, лицензияловчи органнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилиниши керак.


51. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


52. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияланган фаолият номи;

лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилинишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


53. Лицензиялар реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.



9-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


54. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


55. Лицензия берганлик учун давлат божи республика бюджетига ўтказилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


56. Лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари мазкур Низомда белгиланган тегишли вазифаларни сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.


57. Лицензия даъвогари ва лицензия эгаси мазкур Низомда белгиланган талабларни бузганлиги ва (ёки) бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Атом энергиясидан фойдаланиш

соҳасидаги фаолиятга лицензия олиш / уни қайта

расмийлаштириш / унинг дубликатини олиш / амал

қилишини қайта тиклаш / учун

АРИЗА

1. Ваколатли орган номи

1.1. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


2. Юридик шахс тўғрисида умумий маълумотлар

2.1. Тўлиқ номи:


2.2. Қисқартирилган номи:


2.3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


2.4. Ўзбекистон Республикасидаги почта манзили:

почта индекси:



вилоят:



шаҳар:



туман:



кўча:



СТИР:



алоқа телефонлари:



2.5. Атом энергиясидан фойдаланиш объектининг Ўзбекистон Республикасидаги жойлашган манзили (агар бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда уларнинг жойлашган манзилини ушбу шаклда мазкур аризага илова тарзида кўрсатилиши лозим):

почта индекси:



вилоят:



шаҳар:



туман:



кўча:



уй рақами:



алоқа телефонлари:



3. Юридик шахснинг фаолияти тўғрисида малумот

3.1. Фаолиятнинг асосий тури:


3.2. Лицензия талабгорининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти тури:

                

4. Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйҳати


1. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


2. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга асосан бошқа тегишли ҳужжатлар.

       


          


        

/раҳбарнинг лавозими/


/имзо/


/Ф.И.О./

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 20___й. "__" _______да тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган хужжатларнинг қабул қилиниб олинганини тасдиқлайди.

   


          


        

/Лицензия талабгорининг Ф.И.О./


/лавозими/


/имзо/

       





Низомга

2-ИЛОВА



Атом энергиясидан фойдаланиш

соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Лицензия талабгори

(атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият тури билан шуғулланиш мақсадида лицензия олиш учун мурожаат қилган ташкилот)


1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган руйхатга мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида тегишли фаолият тури бўйича лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ўзбекистон республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ҳужжатларни бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали тақдим этади.


Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра.










2-босқич

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

(атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган)


1. Аризани кўриб чиқади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини кўриб чиқади.



1. Аризани қабул қилгандан сўнг беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда.



2. Ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида унда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибига (кейинги ўринларда - хавфсизликни асослаш экспертизаси) мувофиқ экспертизадан ўтказишни шунингдек, жойига чиққан ҳолда лицензия талабгори томонидан амалга оширилиши режалаштираётган лицензия фаолият тури бўйича шароитларини баҳолаш (текшириш)ни ташкил этади.



2. Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш тартибида белгиланган муддатларда.


3. Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.



3. Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш тартибида белгиланган муддатларда.









3-босқич

Лицензия талабгори


Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш учун эксперт ташкилотига ўрнатилган шаклдаги буюртномани ва техник топшириқни бевосита, унинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ариза электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.


Экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқланганидан сўнг беш иш куни мобайнида.










4-босқич

Эксперт ташкилоти

(хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс)


1. Экспертизани амалга ошириш учун тақдим қилинган буюртманомани қабул қилади.



1. Буюртманома тақдим этилган кунда.


2. Экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқни дастлабки баҳолаш жараёнидан ўтказади.



2. Беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда.


3. Буюртмачи (лицензия талабгори) билан шартномани расмийлаштиради.



3. Ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказади.



4. Тасдиқланган техник топшириқда белгиланган муддатларда.








5-босқич

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


1. Хавфсизликни асослаш экспертизаси якунлангандан сўнг лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.



1. Ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда.


2. Қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги баённи тасдиқлайди.



2. Бир кун муддатда.


3. Лицензия талабгорига қабул қилинган қарор тўғрисидаги ёзма билдиришномани ва лицензия битимини имзолаш учун юборади.



3. Бир кун муддатда.


4. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиш учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришномани юборади (топширади).



4. Бир кун муддатда.








6-босқич

Лицензия талабгори


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди.

Мазкур шартлар бажарилмаган тақдирда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.


Лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда.










7-босқич

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


1. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия талабгорининг тақдим этган аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда қайта кўриб чиқилади.

Бунда лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



1. Ариза тақдим этилган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда.


2. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



2. Билдиришномада кўрсатил-ган муддатдан сўнг.








8-босқич

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битими имзолагандан сўнг лицензия бланкаларини расмийлаштиради.



1. Бир кун муддатда.


2. Лицензияловчи орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланган лицензияни лицензиятга беради (юборади) ҳамда лицензиялар реестрида тегишли маълумотларни қайд этади.


2. Уч кун муддатда.

          





Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири


Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


ЛИЦЕНЗИЯ N _______

Мазкур лицензия билан



(лицензия эгасининг тўлиқ номи, идоравий мансублиги)

             


га

       

        

        


билан

шуғулланишга рухсат берилди



(рухсат этилган фаолият тури)

           

           

            

Лицензия эгасининг жойлашган жойи


      

Лицензия эгасининг солиқ тўловчи идентификация рақами:


Лицензия берилган сана:

20___й._______________

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

20___й._______________

Реестр бўйича тартиб рақами:


Ваколатли шахс



(имзо, Ф.И.О.)

М.Ў.

Лицензиянинг амал қилиш муддати 20___й. _______________гача узайтирилди.

Ваколатли шахс



(имзо, Ф.И.О.)

М.Ў.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 октябрь

























































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск