ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2020 й. 732-сон "Қурилиш соҳасида ахборот тизими ва географик ахборот технологияларини янада чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2020 й.

N 732




ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА АХБОРОТ ТИЗИМИ ВА

ГЕОГРАФИК АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЯНАДА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ва қурилиш жараёнининг барча босқичларини рақамлаштиришни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан:

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобига барпо этилаётган Тошкент вилоятидаги объектларни қуриш жараёнида эксперимент тариқасида синаб кўрилганлиги;

давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ва жамоатчиликка шаҳарсозлик ҳужжатлари ва ахборотни онлайн режимида тақдим этиш имконияти мавжуд бўлган "Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри" географик ахборот тизими (кейинги ўринларда - геопортал) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри" географик ахборот тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими ва "Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри" географик ахборот тизимини янада ривожлантириш ва унинг "Электрон ҳукумат" тизимига интеграциялашуви бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот тизими ва геопорталнинг келгусида самарали ишлаши, шунингдек, "Электрон ҳукумат" тизимига интеграциялашуви учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


4. Қуйидагилар ахборот тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

объектларнинг манзилли дастури, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган объектларнинг йиллик манзилли рўйхати шакллантирилишини, маълумотлар базаси янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича турларга бўлиб юритилишини таъминлаш;

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳаолди ишларининг амалга оширилиши, буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузилиши ва аванс маблағлари ажратилиши ҳамда ишлар тугалланганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг мунтазам электрон базага киритиб борилиши ва юритилишини таъминлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда буюртмачи ва экспертиза ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар, кўрсатилган хизматларнинг молиялаштирилганлиги, тугалланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

объектлар қурилишини молиялаштиришда пудратчи билан буюртмачи ўртасида шартнома имзоланганлиги ва аванс маблағлари тўланганлиги, ойма-ой бажарилган ишларнинг ҳисоботини юритиш ва бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда молиялаштирилганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш;

объектлар қурилишида иштирок этаётган барча пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар ҳақида маълумотларни йиғиш, бажарилган иш ҳажмлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган иш турлари бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;

объектларда қурилиш жараёнларини назорат қилиш ва мониторинг олиб боришда уларни рўйхатга олиш, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан амалга оширилаётган назорат текширувларини ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг геопорталнинг операторлик функцияларини "Қурилишда муҳандислик изланишлари, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти" ДУКга юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

а) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда қурилиш соҳасидаги хизматларни кўрсатиш тартиботларини хатловдан ўтказиб, талаб этиладиган маълумотларни оптималлаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 2021 йил 1 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

ахборот тизими ва геопортал узлуксиз ишлаши, маълумотлар ўз вақтида янгиланишини таъминлаш бўйича тегишли йўриқнома ва регламентни ишлаб чиқсин ҳамда бир ой муддатда тасдиқласин;

ахборот тизими ва геопортал доирасида давлатнинг бошқа органлари ва ташкилотлари билан ҳимояланган идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш чораларини кўрсин;

в) ахборот тизимида қурилиш соҳасида лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган барча ташкилотлар томонидан қурилиш объектлари бўйича берилган экспертиза хулосалари тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида юритилиши тўлиқ тартибга солинишини таъминласин;

г) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идоралар ҳамда ижро этувчи ҳокимият органларининг Ягона буюртмачи хизматлари билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари бўйича маълумотлар ахборот тизимида шакллантирилиши устидан тизимли мониторинг олиб борсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг мақсади ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 ноябрдаги

732-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими ва

"Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик

кадастри"  географик  ахборот  тизимини  янада

ривожлантириш ва уларнинг "Электрон ҳукумат"

тизимига интеграциялашуви бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими)ни республика ҳудудларида жорий этиш.

1. Ахборот тизимини республиканинг барча ҳудудларида тест режимида жорий этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил декабрь


Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Республиканинг барча ҳудудларида ахборот тизимини тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ синов тариқасида ишга тушириш.

2020 йил октябрь-декабрь

3. Ахборот тизимининг Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида реал вақт режимида ишлашини таъминлаш.

2020 йил декабрь

2.

Тест режимидаги синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда Ахборот тизимини такомиллаштириш.

Синов эксплуатацияси давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш.

2020 йил

1 декабрга қадар

Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

Геопортални жорий этиш.

1. Геопортални тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ синов тариқасида ишга тушириш.

Тасдиқланган режа-жадвалга асосан

Қурилиш вазирлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК

2. Геопорталнинг реал вақт режимида ишлашини таъминлаш.

2021 йил январь

4.

Қурилиш вазирлиги туман ва шаҳар қурилиш бошқармаларини компьютер ва ташкилий техника билан таъминлаш.

1. Қурилиш вазирлигининг туман ва шаҳар қурилиш бошқармаларида компьютер ва ташкилий техникага бўлган эҳтиёжини ўрганиш.

2020 йил

1 декабрга қадар


Қурилиш вазирлиги


2. Зарур компьютер ва ташкилий техника воситаларини харид қилиш ва Қурилиш вазирлигининг туман ва шаҳар қурилиш бошқармалари ўртасида тақсимлаш.

Режа-жадвалга мувофиқ

3. Қурилиш вазирлиги туман ва шаҳар қурилиш бошқармаларининг интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Режа-жадвалга мувофиқ

5.

Ахборот тизиминининг бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашуви ҳамда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорликни таъминлаш.

1. Ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашуви бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрга қадар


Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, вазирликлар ва идоралар

2. Ахборот тизимининг "Электрон ҳукумат" тизимлари билан интеграциялашувини таъминлаш.

2021 йил

1 январга қадар

3. Ахборот тизимининг юридик шахсларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашувини таъминлаш.

2021 йил

1 январга қадар

4. Ахборот тизимининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари агентлиги тизими билан интеграциялашувини таъминлаш.

2021 йил

1 январга қадар


5. Ахборот тизимининг Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимлари билан интеграциялашувини таъминлаш.

2021 йил

1 январга қадар

6. Ахборот тизимининг "Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри" географик ахборот тизими билан интеграциялашувини таъминлаш.

2021 йил

1 январга қадар

7. Ахборот тизимининг зарурат туғилганда бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашувини таъминлаш.

2021 йил

1 январга қадар

6.

Геопорталнинг бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашуви ҳамда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлигини таъминлаш.

1. Геопорталнинг интеграциялашуви бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш.

2020 йил декабрь


Қурилиш вазирлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, Кадастр агентлиги

2. Геопорталнинг "Давлат кадастрлари ягона тизими" ва "Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри" электрон ахборот тизимлари билан интеграциялашуви ва ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлигини таъминлаш.

2021 йил январь

7.

Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш.

1. Ахборот тизими фойдаланувчилар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил декабрь


Қурилиш вазирлиги


2. Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув материаллари, йўриқномалар, видео материаллар ва бошқа қўлланмаларни тайёрлаш.

2021 йил

1 январга қадар


3. Ахборот тизими фойдаланувчилари малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

2021 йил давомида

8.

Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини Геопорталдан фойдаланиш бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш.

1. Геопортал фойдаланувчилари рўйхатини шакллантириш.

2020 йил

1 декабрга қадар


Қурилиш вазирлиги


2. Геопорталдан фойдаланиш бўйича ўқув материаллари, йўриқномалар, видео материаллар ва бошқа қўлланмаларни тайёрлаш.

2020 йил

1 декабрга қадар


3. Геопортал фойдаланувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

2021 йил давомида

9.

Ахборот тизими ҳамда Геопорталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Ахборот тизими ҳамда Геопортални техник қўллаб-қуватлаш ва узлуксиз ишлаши бўйича техник ва ташкилий чоралар амалга оширилишини таъминлаш.

Доимий равишда

Қурилиш вазирлиги


10.

Архитектура ва қурилиш соҳасига оид қуйидаги давлат хизматларини рақамлаштириш:

объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш;

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш (Эскиз);

якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;

қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш.

1. Архитектура ва қурилиш соҳасига оид давлат хизматларини хатловдан ўтказиш.

2021 йил январь


Қурилиш вазирлиги,

Давлат хизматлари агентлиги


2. Архитектура ва қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини автоматлаштириш ва рақамлаштириш мақсадида тегишли ахборот тизимларини ҳамда маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2021 йил март

3. Ишлаб чиқилган ахборот тизимларининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари агентлиги тизими билан интеграциялшувини таъминлаш.

2021 йил апрель

11.

Ахборот тизими ҳамда Геопортални модернизациялаш ва янада такомиллаштириш.

Ахборот тизими ҳамда Геопортални модернизациялаш ва янада такомиллаштириш бўйича техник ва ташкилий чоралар амалга оширилишини таъминлаш.

Доимий равишда

Қурилиш вазирлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 ноябрь




















































Время: 0.0274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск