ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2020 й. 739-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 ноябрдаги

739-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни

оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


2. Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.

Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно.


3. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган, фарзандликка бола олишга номзод сифатида рўйхатда турган шахс(лар)нинг аризасига ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олиш асосли ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига кўра суд томонидан амалга оширилади.

Шахс(лар)ни фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш уларнинг турар жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-оналарининг яқин қариндошларига ушбу болаларни навбатсиз, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан номзод сифатида ҳисобга қўйилмаган ҳолда, фарзандликка ёки оилага тарбияга (патронатга) олиш ҳуқуқи берилади.

4. Фарзандликка олувчилар - болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ота-она мажбуриятларини ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган шахслардир.



2-БОБ. ФАРЗАНДЛИККА ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИ ВА УЛАРНИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИ

ХОҲЛАГАН ШАХСЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


5. Фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотлар ва фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулоса боланинг турган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тайёрланади.


6. Ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган муассасалар (мактабгача тарбия ва умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасалар)нинг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар бу ҳақида болалар яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларини уч кун муддатда хабардор қилишлари шарт.

Юқорида кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотлар бошқа ташкилотлар ва муассасаларга, шунингдек, фуқароларга қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари берилишига йўл қўйилмайди.


7. Қуйидагилар фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар сифатида ҳисобга олинади:

ота-онаси вафот этган;

ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;

ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;

ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;

ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;

ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;

ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.


8. Фарзандликка олишни хоҳловчи шахс яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган болани ёши ва жинси кўрсатилган ҳамда фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш сўралган ариза;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;

никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);

оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;

иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;

судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари, шунингдек, ОИТСга қарши кураш марказларининг маълумотномалари);

қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида ички ишлар органининг ахборот марказидан олинган маълумотнома;

турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

Фарзандликка олиш истагини билдирган шахслар тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органлари фарзандликка олишни ҳоҳловчи шахснинг яшаш шароитини ҳамда мазкур банднинг иккинчи-ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилган кунидан бошлаб 10 иш куни ичида ўрганиб чиқади ва тегишли далолатнома тузади. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тузилган далолатномада бошқа барча маълумотлар билан бир қаторда фарзандликка олишга тўсқинлик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 152-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса кўрсатиб ўтилади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, болани фарзандликка олишни ҳоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди.

Фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса билан бирга ариза берувчига унинг фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат берилади.

Агар фарзандликка олинаётган бола фарзандликка олишни ҳоҳловчи шахсга қариндош (невара, ўгай ўғил ёки ўгай қиз ва ҳоказо) бўлса ёки унинг оиласида яшаётган бўлса, фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса 10 иш куни мобайнида тузилади ва ариза берувчига берилади.

Васийлик ва ҳомийлик органлари салбий хулоса ва унга асосланган фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилишини хулоса имзоланган санадан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчининг эътиборига етказадилар. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.

Васийлик ва ҳомийлик органи барча ҳужжатларнинг нусхаларини ўзига олиб қолади ва аслини ариза берувчига келгусида судга тақдим этиш учун қайтариб беради.


9. Вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин, қуйидаги шахслар бундан мустасно:

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;

қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;

собиқ фарзандликка олувчилар, агар улар фарзандликка олиш бўйича зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганликлари ёки уларни лозим даражада бажармаганликлари, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганликлари, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек, сурункали ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари муносабати билан фарзандликка олиш бекор қилинган бўлса;

ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

ушбу банднинг олтинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;

фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар. Мазкур касалликларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлмаслиги шарт, бундан ўгай ота ва ўгай она ёхуд фарзандликка олинувчининг яқин қариндошлари томонидан фарзандликка олиш ҳоллари мустасно.

10. Фарзандликка олишда қуйидагилар устунлик ҳуқуқига эга бўладилар:

турар жойидан қатъи назар, фарзандликка олинувчининг қариндошлари;

оиласида фарзандликка олинувчи бола яшаётган шахс;

ака-ука, опа-сингилларни улар орасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар;

ўгай ота ва ўгай она;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

касаллик, бахтсиз ҳодиса оқибатида фарзандларидан ажралган шахслар.



3-БОБ. ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ

УЧУН БОЛАЛАРНИ ТАНЛАШ


11. Васийлик ва ҳомийлик органи фуқаролар фарзандликка олувчи номзодлар сифатида ҳисобга қўйилгандан кейин уларга фарзандликка олиш мумкин бўлган бола (болалар) тўғрисидаги ахборотни тақдим этади ва бола (болалар) яшайдиган (турган) жойда болани (болаларни) кўриш учун йўлланма беради.

Агар фарзандликка олишга номзодлар ўз яшаш жойида фарзандликка олиш учун болани танлай олмаса, улар фарзандликка олинадиган бола тўғрисида маълумот олиш учун ўз ҳоҳишларига кўра бошқа васийлик ва ҳомийлик органига ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин.


12. Фарзандликка олишга номзодлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бола тўғрисидаги батафсил маълумотни ва унинг қариндошлари борлиги ҳақидаги маълумотларни олиш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибда бола турган муассасанинг вакили иштирокида болани фарзандликка олишни мустақил тиббий текширувдан ўтказиш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш.


13. Фарзандликка олишга номзодлар шахсан:

бола билан танишишга ва у билан алоқа ўрнатишга;

фарзандликка олинадиган боланинг ҳужжатлари билан танишишга;

боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса билан танишганликни ёзма шаклда тасдиқлашга мажбур.


14. Васийлик ва ҳомийликдаги, давлат болалар муассасалари тарбияси ва таъминотидаги болаларни фарзандликка олиш, ота-онасининг розилиги талаб қилинмайдиган ҳолларда, васий (ҳомий) ёки ушбу муассаса маъмурияти розилиги билан амалга оширилади.



4-БОБ. ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ АСОСЛИ

ВА ФАРЗАНДЛИККА ОЛИНАЁТГАН БОЛАНИНГ

МАНФААТЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ХУЛОСАНИ ТУЗИШ


15. Фарзандликка олиш учун бола танлангандан кейин фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса асосида фарзандликка олувчи номзод Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилади.

Суднинг сўровига кўра васийлик ва ҳомийлик органлари фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани судга тақдим этадилар. Хулосага қуйидагилар илова қилинади:

фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойи ёки фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тузилган фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш шароитларини текшириш далолатномаси.

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ва ақлий ривожланиши ҳақидаги тиббий хулоса;

ўн ёшга тўлган фарзандликка олинаётган боланинг фарзандликка олишга, шунингдек, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши мумкинлигига ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) унинг ота-онаси (отаси ёки онаси) сифатида қайд этилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

бола ота-онасининг (отасининг ёки онасининг) унинг фарзандликка олинишига розилиги, ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда эса ота-она қонуний вакилларининг ҳам розилиги, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 160-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

бола унинг қариндошлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинганда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ва фарзандликка олишга номзодларни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базасида фарзандликка олинаётган бола ҳақидаги маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек, болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари оиласига тарбияга олиш ёки боланинг қариндошлари томонидан ушбу қариндошларнинг фуқаролиги ва яшаш жойидан қатъи назар фарзандликка олиниши имконияти мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Зарурат бўлганда, суд бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) ҳам талаб қилиб олиши мумкин.



5-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОСИ БЎЛГАН ЁКИ ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН БОЛАНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ ТОМОНИДАН ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ


16. Чет эл фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка олишни хоҳловчи шахс ўз турар жойидаги васийлик ва хомийлик органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиш хуқуқига эга:

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган боланинг ёши, жинси ва яшаётган (турган) мамлакати кўрсатилган ҳамда фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш сўралган ариза;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;

никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);

оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;

иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;

судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари, шунингдек, ОИТСга қарши кураш марказларининг маълумотномалари);

қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида ички ишлар органининг ахборот марказидан олинган маълумотнома;

турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ва ақлий ривожланиши ҳақидаги тиббий хулоса;

тегишли давлат органининг фарзандликка олинаётган боланинг (бошқа мамлакатда доимо яшаб келаётган бола учун) Ўзбекистон Республикасига кириши ва доимий яшаши учун рухсатнома;

ўн ёшга тўлган фарзандликка олинувчининг фарзандликка олинишга розилиги, шунингдек, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгаришига ва фарзандликка олувчиларни унинг ота-онаси сифатида ёзилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган (турган) фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка олиш хақидаги аризасига мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бола қонуний вакилининг ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги (фуқаролиги бор бўлса) ҳам илова қилинади.

Ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошиларида кўрсатилан ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.


17. Фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва доимий яшашига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.

Рухсатномани олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органларига тегишли шаклдаги анкета-аризани тўлдирган ҳолда мурожаат қиладилар.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;

никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;

фарзандликка олишни хоҳловчи шахсларнинг (шахснинг) иш жойидан эгаллаб турган лавозими тўғрисидаги маълумотнома;

фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма.

Текширув натижаларига кўра ички ишлар органлари сўровнома ва бошқа ҳужжатларни олган кундан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида фарзандликка олинаётган болага Ўзбекистон Республикасига киришига ва доимий яшашига рухсат беради ёки рад этади.


18. Фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органлари тегишли ҳужжатларни қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг яшаш шароитини ўрганиб чиқлади ва далолатнома тузади. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тузилган далолатномада бошқа барча маълумотлар билан бир қаторда фарзандликка олишга тўсқинлик қилувчи Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 152-моддасида кўзда тутилган ҳолатлар бўлса кўрсатиб ўтилади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди. Фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса билан бирга ариза берувчига у фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат берилади.

Васийлик ва ҳомийлик органининг фуқаронинг фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилиши ҳақидаги асосли хулоса имзоланган кундан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчига етказилади. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.

Васийлик ва ҳомийлик органи барча ҳужжатларнинг нусхаларини ўзига олиб қолади ва аслини ариза берувчига келгусида судга тақдим этиш учун қайтариб беради.


19. Фарзанд олишга рухсат олмоқчи бўлган чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Оила кодексининг 161-1-моддасида назарда тутилган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризада фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган боланинг ёши ва жинси кўрсатилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;

никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);

оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;

фарзандликка олишни хоҳловчи шахсларнинг (шахснинг) иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;

судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари, шунингдек, ОИТСга қарши кураш марказларининг юқумли ёки ўлимга олиб келувчи касалликлар мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалари);

қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида ички ишлар органининг ахборот марказидан олинган маълумотнома;

турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан фарзандликка олувчининг оилавий шароити ва фарзандликка олувчи бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса;

боланинг фуқаролиги (фуқаролиги мавжуд бўлса) бўлган давлат ваколатли органининг розилиги;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг соғлиги, руҳий ва жисмоний ривожланишини тасдиқловчи тиббий хулоса;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси вакилларига фарзандликка олинган бола ҳақида ахборот бериш ва бола билан мулоқот қилиш имкониятини бериш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган мажбурият.


20. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари ўн иш куни ичида фарзандликка олувчиларнинг яшаш шароитларини ўрганиб чиқиб, мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ариза ва ҳужжатларнинг нусхаларини кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборади.

Халқ таълими вазирлиги фарзандликка олинаётган болага Ўзбекистон Республикаси худудига кириш ва доимий яшаш учун рухсатнома олиш учун ариза берувчининг ҳужжатлари нусхаларини Ички ишлар вазирлигига юборади.

Тегишли рухсат (рад) жавоби олингандан кейин Халқ таълими вазирлиги фуқарони фарзандликка олувчи бўла олиши (бўла олмаслиги) хақида хулоса тайёрлайди.

Фуқаро фарзандликка олувчи бўла олиши (бўла олмаслиги) хақидаги хулоса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ариза берувчига тақдим этиш учун юборилади.



6-БОБ. ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА УНИ СИР САҚЛАШ


21. Фарзандликка олиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга киргандан кейин ўн кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганларнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.

Агар суд қарорида қайд этилган бўлса, фарзандликка олувчилар боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига унинг ота-онаси деб ёзилиши керак. Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади.


22. Фарзандликка олинган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг юзага келган вақти ҳисобланади.


23. Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги ва бошқа ҳужжатлардаги фарзандликка олувчилар фарзандликка олинганнинг отаси эмаслигини билдирадиган мазмундаги ёзувлар билан таништириш, бу ёзувлардан кўчирмалар ва бошқа маълумотларни фарзандликка олувчиларнинг розилигисиз, улар вафот этган ҳолда, васийлик ва ҳомийлик органининг розилигисиз бериш тақиқланади.

Фарзандликка олувчининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига хилоф равишда фарзандликка олиш сирини ошкор қилган шахслар қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



7-БОБ. ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИНГ

ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ


24. Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади.

Фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-онасининг қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳамда мажбуриятларини йўқотадилар.

Агар фарзанликка олаётган эркак киши бўлса онасининг, агар аёл киши бўлса отасининг илтимосига кўра боланинг манфаатларидан келиб чиқиб уни фарзандликка бир шахс томонидан олинаётгандаги мулкий ва номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиниши мумкин.

Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган ота ёки онанинг ота-онасининг (бобо ёки буви) илтимосига кўра вафот этган ота ёки онаси қариндошларига нисбатан шахсий мулкий ёки номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиши мумкин.


25. Фарзандликка олиниш вақтида боқувчисини йўқотганлик учун пенсия ёки нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаганлар фарзандликка олинган тақдирда ҳам ана шу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.



8-БОБ. ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ

УЧУН АСОСЛАР ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ


26. Фарзандликка олиш агар фарзандликка олувчилар:

ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажармаётган бўлсалар;

ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган бўлсалар;

фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлсалар;

муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлсалар бекор қилиниши лозим.

Фарзандликка олинувчи ўн саккиз ёшга тўлгандан кейин унинг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, фарзандликка олиш суд тартибида бекор қилинишига йўл қўйилади.

Суд бошқа асосларга кўра ҳам боланинг манфаатларидан келиб чиқиб унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда фарзандликка олишни бекор қилишга ҳақлидир.


27. Фарзандликка олишни суд тартибида бекор қилишни унинг ота-онаси, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари, Болалар масалалари бўйича комиссиялар, шунингдек, ўн олти ёшга тўлган фарзандликка олинган бола талаб қилиш ҳуқуқига эга.

28. Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Бу тоифадаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.

Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин уч кундан кечиктирмай суд шу қарордан кўчирмани фарзандликка олинган бола туғилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига юбориши шарт.


29. Суд томонидан фарзандликка олиш бекор қилинганда фарзандликка олинган бола билан фарзандликка олувчиларнинг (фарзандликка олувчилар қариндошларининг) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугатилади ҳамда бола билан унинг ота-онаси (ота-онанинг қариндошлари) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тикланади.

Фарзандликка олиш бекор қилинганда, бола суднинг ҳал қилув қарори билан ота-онасига олиб берилади.

Боланинг ота-онаси йўқ бўлса, шунингдек, агар болани ота-онасига бериш унинг манфаатларига зид бўлса, бола васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига берилади.

Суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми сақланиш-сақланмаслиги кўрсатилиши керак.

Ўн ёшга тўлган боланинг фамилияси, исми ва отасининг исми фақат унинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.


30. Фарзандликка олинган болаларнинг шахсий ҳужжатларининг нусхалари фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани берган васийлик ва ҳомийлик органида етмиш беш йил мобайнида сақланади.



9-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ЁКИ ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН БОЛАЛАРНИ

ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ


31. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151-167, 237-моддалари, Фуқаролик процессуал кодекси ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилиниши лозим.


32. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасида ўз дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлган давлатларнинг фуқаролари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Фарзандликка олишни истовчи шахсларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бундай фарзандликка олишнинг асосий шарти фарзандликка олиш масаласини кўриб чиқишда фарзандликка олувчиларнинг шахсан иштирок этиши, дипломатик ваколатхонанинг қуйидаги маълумотларни: фарзандликка бола олишни истовчи фуқароларнинг фамилияси, исми, ота исмини, туғилган вақти, турар жойи, моддий аҳволи ҳақидаги маълумотларни, тиббий хулоса, оиланинг ахлоқий-руҳий шарт-шароити, шунингдек, фарзандликка олувчининг ҳар бирига тавсифномаларни ўз ичига олган илтимосномаси ҳисобланади.

Фарзандликка олувчилар фарзандликка олинган болалар балоғатга етгунларига қадар ҳар йили хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига боланинг психик ва жисмоний ҳолати, унинг яшаш ва тарбияланиш шароитлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Ушбу маълумотлар хорижий давлатнинг махсус ваколатли органи ёки болаларни фарзандликка олиш бўйича ташкилот томонидан тасдиқланиши керак.


33. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси давлатнинг фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги, агар бола ёки унинг ота-онаси (улардан бири) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан жўнаб кетишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсатини олган бўлсагина, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.

Агар фарзандликка олиш натижасида боланинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар билан белгиланган ҳуқуқлари бузилса, фарзандликка олувчи қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар, фарзандликка олишни амалга ошириш мумкин эмас, агар фарзандликка олинган бўлса, у суд тартибида бекор қилиниши керак.



10-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ФАРЗАНДЛИККА ОЛУВЧИЛАР ОИЛАЛАРИДА

БОЛАЛАРНИНГ ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИНИ

ВА УЛАРНИНГ ТАРБИЯЛАНИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


34. Фарзандликка олинган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фарзандликка олинган боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органи унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилади.

Ҳудудида бола фарзандликка олинган васийлик ва ҳомийлик органи фарзандликка олиш тўғрисида суд қарори чиққандан кейин 10 кун муддатда фарзандликка олувчи (лар)нинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши устидан назоратни амалга ошириш учун тегишли ахборотни юбориши шарт. Кўрсатиб ўтилган маълумотларни беришда фарзандликка олиш сир сақланиши керак. Уни ошкор қилишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


35. Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат тартибида текшириш васийлик ва ҳомийлик органи вакиллари томонидан, фарзандликка олиш белгилангандан дастлабки 3 йил мобайнида ҳар йили ўтказилади. 3 йил ўтгандан кейин назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан фарзандликка олувчи (лар) оиласида шаклланаётган аниқ вазиятга мувофиқ якка тартибда белгиланади. Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат тартибида текшириш фарзандликка олиш сир сақланган ҳолда ўтказилади.


36. Назорат тартибида текшириш натижалари бўйича оилани бориб кўрган васийлик ва ҳомийлик органи вакили фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши тўғрисида ҳисобот тузади. Ҳисоботда боланинг соғлиғи, ўқиши, унинг руҳий ва хулқ-атвор жиҳатдан камол топиши, ўзига ўзи хизмат қилиш кўникмалари, ташқи кўриниши ва оиладаги ўзаро муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак.



11-БОБ. БОЛАЛАРНИ ОИЛАГА ТАРБИЯГА

ОЛИШ (ПАТРОНАТ)


37. Болаларни оилага тарбияга олиш Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Фарзандликка олган оила ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шаклларидан бири ҳисобланади. Ота-оналар қаровисиз қолган болани (болаларни) тарбия қилиш учун олишни истайдиган фуқаролар (эр-хотин ёки алоҳида фуқаролар) тутинган ота-оналар деб аталади, ушбу оила эса фарзандликка олган оила ҳисобланади.


37-1. Оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (йигирма беш ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади;

Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.

38. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан, тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.

Фарзандликка олган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва фарзандликка олинган болалар билан биргаликда, қоидага кўра, 8 нафардан ошмаслиги керак.


39. Болаларни оилага тарбияга олиш ихтиёрий бўлиб, у васийлик ва ҳомийлик органлари билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузилган махсус шартнома асосида амалга оширилади.



12-БОБ. ФАРЗАНДЛИККА ОЛГАН ОИЛАНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


40. Вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин, қуйидагилар бундан мустасно:

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахслар;

суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган деб эътироф этилган шахслар;

қонун билан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажармагани учун васийлик ёки ҳомийлик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;

ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки уларни лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек, муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари учун фарзандликка олиш суд томонидан бекор қилинган бўлса, илгари фарзандликка бола олган шахслар;

қасддан қилинган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар;

соғлиғининг ёмонлиги туфайли бола тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар.

Қайси касалликка чалинган тақдирда болани тарбияга олиш тақиқланадиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


41. Болани (болаларни) фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар ўз яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига тутинган ота-оналар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги илтимос билдирилган аризани берадилар.

Аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);

оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;

иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;

иш жойидан ёки яшаш жойидан тавсифнома;

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари, шунингдек, ОИТСга қарши кураш марказларининг маълумотномалари);

қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида маълумотнома;

санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлган мулк ҳуқуқидаги, ижара (ижарага олиш) шартларидаги ёки бошқа асослардаги уй-жой мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.

Ариза беришда шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилади.

Васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида оиланинг турмуш шароитларини, болаларни тарбияга олишни истаганларнинг моддий таъминланганлик ҳолатини текширади, текшириш далолатномасини тузади ва текшириш далолатномаси асосида уларни ҳисобга қўяди. Ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар эътиборига қарор қабул қилинган кунидан бошлаб 5 кун муддатда етказилади. Ҳисобга қўйиш рад этилган тақдирда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳисобда турган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишган ҳолда васийлик ва ҳомийлик органларида ҳисобда турган ва ота-оналар қаровисиз қолган, шу жумладан, тарбиялаш ва даволаш муассасаларидаги, шунингдек, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги вояга етмаган болаларнинг дастлабки танлаб олинишини амалга оширади;


42. Тутинган ота-оналарни танлаш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.


43. Болаларни оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни фақат уларнинг розилиги билан оилага тарбияга бериш мумкин.

Ўзаро қариндош бўлган болалар, қоидага кўра, битта оилага берилади, тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар бирга тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.



13-БОБ. БОЛАЛАРНИ ОИЛАГА ТАРБИЯГА

ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ КЕЛИШУВ


44. Болаларни фарзандликка оладиган оилага тарбиялаш учун бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тасдиқланган намунавий битим асосида амалга оширилади. Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим васийлик ва ҳомийлик органлари билан тутинган ота-оналар ўртасида тузилади.


45. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувда тутинган ота-она тўғрисида маълумотлар (яшаш жойи, паспорти, оилавий шароити), болани таъминлаш шароитлари, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш, тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, васийлик ва ҳомийлик органларининг тутинган оилага нисбатан мажбуриятлари, шунингдек, бундай келишувни бекор қилиш асослари ва оқибатлари кўрсатилиши керак.


46. Васийлик ва ҳомийлик органи тутинган ота-оналар билан келишув тузилишигача болани тарбияга олаётган оиланинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиши ва ушбу оила аъзолари соғлиғининг аҳволи ҳақида маълумотлар тўплаши шарт.



14-БОБ. ТАРБИЯГА БЕРИЛГАН БОЛАЛАРНИНГ

МОДДИЙ ТАЪМИНОТИ


47. Васийлик ва ҳомийлик органлари оилага тарбиялаш (патронат) учун берилган болаларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳар йили бир марта кийим-бош, пойабзал ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳар ойда нафақа билан таъминлайдилар.


48. Тутинган ота-онага ҳомийлар, ташкилотлар, идоралар, айрим шахслар томонидан болаларни тарбиялаш мақсадида турли моддий ва маънавий ёрдам берилиши ҳам мумкин.



15-БОБ. БОЛАЛАРНИ ТАРБИЯГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

КЕЛИШУВНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ


49. Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув муддатидан олдин қуйидаги сабаблар бўлганда тутинган ота-онанинг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:

касаллиги;

оилавий ёки мулкий мавқенинг ўзгариши;

болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқалар.

Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан ёки болалар ота-оналарга қайтарилган ёхуд улар фарзандликка олинганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.


50. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувларни тўхтатиш тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал қилинади.



16-БОБ. ОИЛАГА ТАРБИЯГА ОЛИНГАН

БОЛАЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


51. Оилага тарбияга берилган болалар:

ўзларига тегишли бўлган алимент, шунингдек, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни олиш;

уй-жойга бўлган мулк эгалиги ёки уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини;

қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой олиш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.

Фарзандликка оладиган оилага тарбиялаш (патронат) учун берилган болаларга қонун ҳужжатларида ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади.


52. Оилага тарбияга берилган болалар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.


53. Оилада ўз манфаатига дахлдор ҳар қандай масала ҳал қилинаётганида бола ўз фикрини билдиришга ҳақлидир.



17-БОБ. ТУТИНГАН ОТА-ОНАНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


54. Тутинган ота-она тарбияга олинган болага нисбатан васий ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эгадирлар, яъни ўз қарамоғидаги шахсларнинг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ва улар номидан ҳамда уларнинг манфаатларини кўзлаб барча зарур битимларни тузадилар. Улар ўз қарамоғидаги шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда кўмаклашадилар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари учинчи шахслар томонидан суиистеъмол этилишидан ҳимоя қиладилар.


55. Болаларни тарбияга олган шахслар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда, тарбиясидаги болаларга зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек, уларни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, васийлик ва ҳомийлик органлари болаларни тарбияга олган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатишга ҳақлидир.


56. Васийлик ва ҳомийлик органлари оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб борадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисида

НАМУНАВИЙ БИТИМ

20___ й. "___" ______________

__________-сон

__________ тумани (шаҳри)


тумани (шаҳар) халқ таълими бўлими номидан низом

(туман (шаҳар) номи)


асосида фаолият юритувчи бўлим мудири



(фамилияси, исми ва отасининг исми)

(бундан буён матнда Васийлик ва ҳомийлик органи деб юритилади) бир томондан, фуқаро(лар)

          

(эр-хотин ёки алоҳида фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

            

       

(яшаш манзили)

            

(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

         

       

(оилавий шароитининг қисқача тавсифи)

(бундан буён матнда Тутинган ота-оналар деб юритилади) иккинчи томондан, биргаликда Томонлар деб юритилади, мазкур Битимни қуйидагилар ҳақида туздилар:



1-боб. Битим предмети


1. Васийлик ва ҳомийлик органи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган 20__ йил "___" ________ да туғилган

         

(вояга етмаганнинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

нинг (бундан буён матнда Тутинган бола деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаган ҳолда Тутинган ота-оналарга тарбиялаш учун топшириш мажбуриятини, Тутинган ота-оналар эса мазкур Битим шартларига асосан Тутинган боланинг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда тарбиялаш учун оилага қабул қилиб олиш мажбуриятини олади.



2-боб. Умумий шартлар


2. Тутинган болани оилага тарбияга олиш (патронат) амалдаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.


3. Тутинган ота-оналар томонидан Тутинган болани оилага тарбияга олиш ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларидан бири ҳисобланади.



3-боб. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


4. Васийлик ва ҳомийлик органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) мазкур Битимнинг 16-бандида белгиланган асослар мавжуд бўлганда уни муддатидан олдин бекор қилиш;

б) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида исталган вақтда боланинг соғлиғи, таълим-тарбияси ва турмуш шароитини бориб ўрганиш;

в) Тутинган ота-оналардан ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни қабул қилиш;

г) Тутинган ота-оналар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда, Тутинган болага зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек, уни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, уларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатиш;

д) мазкур Битим бўйича келиб чиқадиган низолар юзасидан судда иштирок этиш.


5. Васийлик ва ҳомийлик органининг мажбуриятлари:

а) бир йилда камида икки марта Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини бориб ўрганиш;

б) Тутинган ота-оналарни соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни янгилаш лозимлиги ҳақида жорий йил тугашидан бир ой олдин огоҳлантириш;

в) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тутинган болани ҳар йили бир марта кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ва Тутинган ота-оналарга ҳар ойда нафақа тўлаб бориш чораларини кўриш;

г) мазкур Битим тузилаётганда Тутинган ота-оналарга оилага тарбиялаш учун берилган болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда уларга белгиланган тартибда ҳар ойлик нафақа тўлаш тартибларини тушунтириш.


6. Тутинган ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) мазкур Битимнинг 15-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда уни муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан Васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилиш;

б) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) ҳуқуқларига эга бўлиш;

в) Тутинган бола номидан ҳамда унинг манфаатларини кўзлаб қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлмаган барча зарур битимларни тузиш;

г) Тутинган болага кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағларни нақд пул шаклида ёки банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан олиш;

д) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа олиш.

7. Тутинган ота-оналарнинг мажбуриятлари:

а) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) мажбуриятларини бажариш;

б) қонуний вакил сифатида Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратиб бериш;

в) Тутинган болани кейинги йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 декабригача Васийлик ва ҳомийлик органига буюртма тақдим этиш;

г) ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш;

д) Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисобот билан бирга мазкур маҳсулотларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) тақдим этиш;

е) ўзининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш.


8. Томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-боб. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш


9. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва унинг таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш Тутинган ота-оналар томонидан амалга оширилади.


10. Тутинган бола тарбияланаётган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва Тутинган болалар билан биргаликда, қоида тариқасида, 8 нафардан ошмаслиги керак.


11. Оилага тарбиялаш учун берилган (патронат) болалар ҳар йили бир марта кийим-бош, пойабзал билан таъминланади. Тутинган ота-оналарга Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади.

12. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг таъминоти, унга таълим-тарбия бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича тегишли давлат органлари ва муассасаларидан ҳуқуқий, методик, диагностика ва маслаҳат ёрдами олиши мумкин.


13. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг таълим олиши учун барча зарур шарт-шароитларни таъминлайди.


14. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилади.



5-боб. Битимни бекор қилиш асослари ва оқибатлари


15. Битим қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:

узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, Тутинган бола билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, Тутинган ота-она ташаббуси билан;

Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан;

Тутинган бола ота-онасига қайтарилганда;

Тутинган бола фарзандликка олинганда.


16. Мазкур Битим қуйидаги ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:

Тутинган ота-она бундан кейин Тутинган ота-она вазифасини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлса;

Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини кузатиб бориш жараёнида Тутинган ота-она мазкур Битим шартларига риоя қилмаётганлиги аниқланса.


17. Мазкур Битимни Тутинган ота-она ташаббуси билан бекор қилиш уларнинг аризаси асосида уч кун ичида Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


18. Мазкур Битимнинг 15-банди учинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда Битимни бекор қилиш Тутинган ота-оналарни камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


19. Мазкур Битим бекор қилинган кундан бошлаб Тутинган ота-она Тутинган болага нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини йўқотади, Тутинган ота-она орқали Тутинган болани зарур кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда унинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун ҳар ойлик нафақа тўлаш тўхтатилади. Бунда Тутинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилинган ашёлар Тутинган боланинг ўзида қолдирилади.


20. Мазкур Битим унинг 15-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уни жойлаштириш чораларини кўради.



6-боб. Низоларни ҳал қилиш


21. Тутинган ота-она Васийлик ва ҳомийлик органининг мазкур Битимни тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.


22. Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.



7-боб. Якунловчи қоидалар


23. Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Тутинган бола ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар амал қилади.


24. Мазкур Битимга қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан ва/ёки Томонларнинг келишувига мувофиқ ёзма шаклда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Битимнинг қонун ҳужжатлари асосида белгиланган шартлари ўзгартирилиши мумкин эмас.


25. Мазкур Битимда кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


26. Мазкур Битим икки нусхада тузилди, Васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда Тутинган ота-оналарда бир нусхадан сақланади.



8-боб. Томонларнинг юридик манзиллари ва бошқа реквизитлари

Тутинган ота-оналар


Васийлик ва ҳомийлик органи

Яшаш манзили:______________________

_____________________________________

_____________________________________



Юридик манзили:_____________________

_____________________________________

_____________________________________


Паспорт маълумотлари: ______________

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

____________________ (Ф.И.О.)


Банк реквизитлари:___________________

_____________________________________

_______________________________ МФО:

_______________________________ СТИР:

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

________ (раҳбарнинг Ф.И.О.)

_____________________________________

                                      (имзо)


____________________________________

                               (имзо, муҳр)

       





Низомга

2-ИЛОВА



Оилага тарбиялаш учун берилган (патронат)

болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш

ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга

ҳар ойлик нафақа тўлаш

ТАРТИБИ


1. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган болани жорий йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида бола оилага тарбияга олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида, кейинги йил учун эса, жорий йилнинг 15 декабригача мазкур Тартибга 1-иловага мувофиқ шаклда тузилган буюртмани (кейинги ўринларда - буюртма) тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига беради. Буюртмада боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, жинси, мазкур Тартибга 2-иловада келтирилган норма ва рўйхатга асосан келгуси мавсумларни ҳисобга олган ҳолда зарур бўлган барча кийим-бош ва пойабзал (уларнинг тури (номи), сони, ўлчами) ва уларнинг бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ўртача нархи тўлиқ кўрсатилади.


2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари жорий йил учун тақдим этилган буюртмаларни қабул қилиб олган кундан бошлаб уч кун ичида, кейинги йил учун тақдим этилган буюртмаларни эса, жорий йилнинг 25 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига (кейинги ўринларда - халқ таълими бошқармалари) топшириши лозим.


3. Кийим-бош ва пойабзал учун қилинадиган харажатлар миқдори туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тақдим этган буюртмага мувофиқ халқ таълими бошқармаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари билан келишилган ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.


4. Болаларга бериладиган кийим-бош ва пойабзал учун зарур маблағ боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидан олинишидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан ажратилади ва халқ таълими бошқармалари орқали берилади.


5. Оилага тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.


6. Тарбиялаш учун оилаларга бериладиган етим болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.


7. Тарбияга олинган болага зарур кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга улар томондан тақдим этилган буюртмага асосан бола тарбияга олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида берилади.


8. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботни мазкур Тартибга 3-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайди ва уни ҳар йилнинг 10 январигача туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этади. Бунда ҳисоботга кийим-бош ва пойабзални сотиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) илова қилинади.

Ҳисоботлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тасдиқланиб, тегишли халқ таълими бошқармаларига юборилади.


9. Давлатга қарашли болалар муассасаларида тарбияланаётган бола тарбиялаш (патронат) учун оилага берилганда муассасанинг харажатлар сметаси шу вақтдан бошлаб ушбу болага сарфланадиган харажатлар миқдорида қисқартирилади.


10. Боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларидан олинишидан қатъи назар, тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. Мазкур харажатлар учун сарфланиши кўзда тутилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида халқ таълими бошқармалари орқали берилади.

11. Тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармаларидан бюджет тизими бюджетлари харажатлар таснифининг тегишли моддаси бўйича маблағ билан таъминланади ва бухгалтерия ҳисобида ҳам шу модда бўйича акс эттирилади.


12. Халқ таълими бошқармалари томонидан ҳар ойнинг 10-кунигача тутинган ота-оналарга ойлик нафақалар нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.


13. Бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал харажатлари ҳисоботи, шунингдек, тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақалар берилгани ҳақидаги ҳисоботлар халқ таълими бошқармалари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда маблағларни ажратган тегишли молия органларига топширилади.


14. Кийим-бош ва пойабзал харажатлари ҳамда тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақалар учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик халқ таълими бошқармалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.


15. Болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг тўғри тақсимланиши ҳамда сарфланишини назорат қилиш ушбу харажатларни молиялаштирувчи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига юклатилади.


16. Ушбу Тартибнинг матни белгиланган тартибда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида, шунингдек, тарбия ва даволаш муассасалари ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларида барчага кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.

Болани оилага тарбияга олаётган тутинган ота-оналар билан шартнома тузилаётганда уларга мазкур Тартиб талаблари тушунтирилиши шарт.






Тартибга

1-ИЛОВА



Оилага тарбияга олинган болага кийим-бош

ва пойабзал олиш учун

БУЮРТМА

   

(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)

(боланинг ёши)

(боланинг жинси)

Т/р

Кийим-бош ва

пойабзалнинг

номи


Сони (дона, жуфт,

комплект)


Кийим-бош ва

пойабзалнинг

ўлчами


Кийим-бош ва

пойабзалнинг

ўртача нархи


1.






2.






3.






Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири


       


(Ф.И.О.)


(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)


(имзо)


(имзо)

М.Ў.

20____ йил "___" _________________


20___ йил "___" ________________

        

Манзил: __________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________



   

Манзил: ____________________________

____________________________________

____________________________________

____________________________________

Банк номи:__________________________

Ҳисобварақ рақами:_________________

____________________________________











         





Тартибга

2-ИЛОВА



Оилага тарбияга олинган болага

кийим-бош ва пойабзал бериш

НОРМАСИ ВА РЎЙХАТИ

Т/р

Кийим-бош ва пойабзалнинг

тури (номи)


Ўлчов

бирлиги


3 ёшгача бўлган

ҳар бир болага


Мактабгача ёшдаги

ҳар бир болага

(3 - 6 (7) ёш)


Мактаб ёшидаги

ҳар бир болага

(6 (7) - 18 ёш)


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


сони

фойдаланиш

муддати (йил)


1

Куртка-комбинезон


Дона

1

2

-

-

-

-

2

Куртка


Дона

-

-

1

2

1

2

3

Пальто


Дона

-

-

-

-

1

2

4

Ўғил болалар костюми


Дона

1

2

1

2

1

2

5

Мактаб формаси (ўғил бола учун қора шим, оқ кўйлак, қиз бола учун кофта ва юбка)


Комплект

-

-

-

-

1

1

6

Ўғил болалар кўйлаги


Дона

2

1

2

1

2

1

7

Қиз болалар кўйлаги (шойи ва ип газлама блузка)


Дона

2

1

2

1

2

1

8

Қиз болалар халати


Дона

-

-

1

1

1

1

9

Свитер (Джемпер)


Дона

-

-

1

2

1

2

10

Ёзги байрам кўйлаги


Дона

-

-

1

1

1

1

11

Қишки бош кийим


Дона

-

1

1

1

1

1

12

Қиз болалар трикоси


Дона

-

-

1

1

1

1

13

Колготка


Дона

2

1

2

1

2

1

14

Ички кийим тўплами (ўғил ва қиз болалар учун)


Дона

2

1

2

1

2

1

15

Спорт костюми


Комплект

-

-

1

1

1

1

16

Кеда ёки кроссовка


Жуфт

-

-

-

-

1

1

17

Пайпоқ, гольф


Жуфт

-

-

2

1

2

1

18

Туфли, сандалет


Жуфт

-

-

1

1

1

1

19

Тапочка


Жуфт

1

1

1

1

1

1

20

Этик ёки ботинка


Жуфт

1

1

1

1

1

1

21

Қиз болалар учун сийнабанд


Дона

-

-

-

-

1

1

            





Тартибга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________________________________

__________________________________

(туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг Ф.И.О.)


__________________________________

(имзо)


20__ йил "___" ________

Оилага тарбияга олинган бола учун 20___ йилда

сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича

ҲИСОБОТ

Мен,


, 20___ йил "____" ______________да


(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)



билан тузилган

(васийлик ва ҳомийлик органининг номи)


____-сонли шартномага асосан вояга етмаган


ни


(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)


оилага тарбияга олганман.

Ҳисобот даврида тарбиямда бўлган


учун


(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)


қуйидаги кийим-бош ва пойабзалларни сотиб олдим.

Т/р

Кийим-бош ва пойабзалнинг

тури (номи)


Сони (дона, жуфт,

комплект)


Олинган кийим-бош ва

пойабзалнинг нархи (сўм)


1





2





3















Кийим-бош ва пойабзал сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжатлар) илова қилинмоқда.

          



(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь







































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск