ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Давлат божи /

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.2020 й. 736-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 ноябрдаги

736-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан

ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг

бюджет тизимига тушумларини ҳисобга

олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16 ва 17-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 89-моддасига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан чет элда ундириладиган консуллик йиғимларига, божхона органлари томонидан хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун ундириладиган йиғимларга татбиқ этилмайди.


3. Давлат божи ва бошқа йиғимларни ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) давлат божи ва бошқа йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўлиқ ундириб олинишини таъминлайдилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва ваколатли органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

Бунда Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизмати учун ваколатли орган давлат божлари ва йиғимларни ундиришга масъул ҳисобланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИ ВА БОШҚА ЙИҒИМЛАР

ТУШУМЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ, ТЎЛАШ

ВА ҲИСОБОТИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


4. Ваколатли органлар давлат божи ва бошқа йиғимлар бўйича тушумларнинг ҳисобини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китобида ёки биллинг тизими орқали юритадилар. Бунда тушумларнинг ҳисобини юритиш бўйича белгиланган тартибда босқичма-босқич биллинг тизимига ўтилгандан сўнг мазкур китобни юритиш тўхтатилади.


5. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китоби ҳар куни иш куни охиригача ваколатли органнинг масъул ходими томонидан юритилади.


6. Давлат божи ва бошқа йиғимларнинг ҳар бир тушуми алоҳида сатрга киритилади.


7. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китоблари тегишли ҳисобот йили якунлангандан кейин беш йил сақланади.


8. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китобларига ёзувлар қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида киритилади:

давлат божи ва бошқа йиғимлар нақд пулда ёки банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганда - банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёхуд ваколатли органнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги квитанция;

давлат божи ва бошқа йиғимлар нақд пулсиз шаклда тўланганда - банкнинг қоғоз ёки электрон шаклдаги тўлов ҳужжати.


9. Давлат божи ва бошқа йиғимлар нақд пулсиз ўтказилганлигига доир тўлов топшириқномалари, давлат божи ва бошқа йиғимларни тўлаш учун пул қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги квитанция давлат божи ва бошқа йиғимларни ундирадиган ваколатли органларда қоладиган тегишли материалларга қўшиб қўйилади.


10. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тўлашдан озод этилган ҳолларда Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини ҳисобга олиш китобига имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи, рақами, санаси ва тегишли моддаси тўғрисида белги қўйилади.


11. Тўловчининг давлат божи ва бошқа йиғимларни нақд пул шаклида тўлаганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки биллинг системаси ёрдами билан тасдиқланади.


12. Давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бир қисми ваколатли орган тасарруфида қолдирилган тақдирда, давлат божи ва бошқа йиғимлар ягона ҳисобварағига ўтказилиб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда ваколатли орган ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланган ҳолда тўланади.


13. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумлари бўйича ҳисобот ваколатли органлар томонидан ўзи жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини

электрон ҳисобга олиш китоби

(давлат божи ёки бошқа йиғимнинг номи)

сўм

Т.р

Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.

СТИР

Давлат божи ёки

бошқа йиғимнинг ҳисобланиши

Давлат божи ёки бошқа

йиғимнинг тўланиши

Давлат божи ёки

бошқа йиғимни тўлашдан озод қилиниши (ёки камайтирилиши)

Давлат божи ёки

бошқа йиғимнинг қайтарилишига асос

(ваколатли органнинг ҳужжати)

ёзув сана-

си

ставка миқ-

дори

сум-

маси

тасдиқловчи

ҳужжат

су

ма

ҳисоб-

варағи

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва тегишли

моддаси

сум-

ма

сана

рақами

сумма

сана

рақами








































































Жами

















Низомга

2-ИЛОВА


Қ

и

р

қ

и

ш


ч

и

з

и

ғ

и




(орган ёки ташкилот)

КВИТАНЦИЯ



(орган ёки ташкилот)



Касса кирим ордери   сони


(таркибий бўлинма)


"


"




й.

Ҳужжат

Сана


рақами


Қабул қилинди


Касса кирим ордери а




Асос:


Дебет


Кредит


Сумма

сўм, тийин






Таркибий

бўлинма коди


Боғланувчи

счётлар


Аналитик

ҳисоб

коди













Сумма


сўм


т.


Қабул қилинди




(рақам билан)





Асос:


(сумма ёзувда)




сўм


т.

Сумма



Шу жумладан



(сумма ёзувда)

"


"




й.


сўм


т.

илова



М.Ў.



Бош бухгалтер






Бош бухгалтер




(имзо)


(Ф.И.О)



(имзо)

(Ф.И.О.)









Қабул қилган кассир





Кассир





(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)

 


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь












































Время: 0.1812
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск