ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2020 й. 739-сон "Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2020 й.

N 739



ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНАСИНИНГ ЁКИ

БОШҚА ҚОНУНИЙ ВАКИЛЛАРИНИНГ ҚАРАМОҒИДАН

МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯСИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларида ҳамда уларни тамомлагандан сўнг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар (кейинги ўринларда - таълим муассасалари), шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлиши;

таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўланиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасаларини битириб, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат таълим муассасалари фаолиятини молиявий таъминлаш учун тегишли йилга назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;

тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади;

давлат таъминотига олинган болаларга (кейинги ўринларда - ўқувчи (талаба) улар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари миқдорида пул нафақаси (кейинги ўринларда - битирув нафақаси) берилади.

3. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Болалар шаҳарчаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 ноябрдаги

739-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 39-сон, 490-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомда:


а) 23-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"болани фарзандликка ва оилага тарбияга олиш (патронат) истагини билдирган шахсларни ҳар томонлама ўрганади ва ўрганиш натижасида потенциал ота-оналарни аниқлайди";


б) 53-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидан "васийлигида ёки ҳомийлигида ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 56-банднинг олтинчи хатбошисидан "васийлигида ёки ҳомийлигида ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 70-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига, ушбу муассасаларни тамомлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга таълим-тарбияга берилган кундан эътиборан тўлиқ давлат таъминотида бўлади ҳамда уларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик мажбуриятларини бажариш ушбу муассасалар томонидан амалга оширилади.

Академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, муассаса жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу болаларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса бола муассасани тамомлагунга қадар ҳомий этиб тайинланади";


д) 71-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликларга чалинган шахслар";


е) олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


ж) Қуйидаги мазмундаги 71-1-банд қўшилсин:

"71-1. Қуйидагилар шахснинг васий ёки ҳомий этиб белгиланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар ҳисобланади:

I, II, V гуруҳ диспансер ҳисобидаги барча жойлашинув шаклидаги сил касалликлари (фаол ва сурункали);

барча жойлашинувли ёмон сифатли онкологик касалликлар;

наркологик касалликлар (алкоголизм, наркомания, токсикомания);

ақли заифликнинг барча турлари;

таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак);

меҳнатга яроқлиликни инкор этувчи I ва II гуруҳ ногиронлигига олиб келувчи барча касалликлар ва жароҳатлар";


з) 73-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"73. Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса, болага нисбатан васий ёки ҳомий белгиланади.

Ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатда вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса белгиланади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам боланинг ота-онасидан розилик аризаси талаб этилмайди".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил, 50-сон, 566-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 204-банди иккинчи хатбошисига "шунингдек ФҲДЁ органлари" сўзларидан кейин "васийлик ва ҳомийлик органлари" сўзлари қўшилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

739-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 29 ноябрдаги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 48-49-сон, 485-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 22-23-сон, 199-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 17 октябрдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 43-сон, 435-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь

















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск