Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Болалар шаҳарчаcи тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 21.11.2020 й. 739-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 ноябрдаги

739-сон қарорига

3-ИЛОВА



Болалар шаҳарчаcи тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун болалар шаҳарчаси мақомини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, уларда таълим-тарбия жараёнини, ушбу муассасалар ходимларининг ҳамда бундай муассасаларга тарбиялаш учун берилган болаларнинг (кейинги ўринларда -тарбияланувчилар) ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

Болалар шаҳарчасини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Болалар шаҳарчаси тарбия муассасаси ҳисобланади, унинг доирасида ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар кичик гуруҳлар шаклида оиладагига яқинлаштирилган шароитларда тарбияланади.

Болалар шаҳарчалари ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун тарбия муассасаларининг янада мукаммаллашган турлари сифатида, шу жумладан, "Меҳрибонлик" уйларини болалар шаҳарчаларига босқичма-босқич айлантириш шартларида ташкил этилади.


3. Болалар шаҳарчаси ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларнинг яшашга ва оилада тарбиялашга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, шунингдек, ижтимоий мослашиш ва жамиятга интеграциялаш учун уларнинг маънавий-ахлоқий, меҳнат тарбияси ва таълим олишини ҳар томонлама таъминлаш мақсадида ташкил этилади.


4. Қуйидагилар Болалар шаҳарчасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

тарбияланувчиларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи оилавий муҳитни яратиш;

тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилишни ва соғлиғини мустаҳкамлашни таъминлаш, шунингдек, профилактика тадбирларини амалга ошириш;

тарбияланувчиларни ижтимоий муҳофаза қилишни, психологик ва тиббий-педагогик реабилитация қилишни ва уларни жамиятга мослаштиришни таъминлаш;

болаларни миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш;

тарбияланувчиларда меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уларга касб танлаши учун шарт-шароитлар яратиш.


5. Болалар шаҳарчаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.


6. Болалар шаҳарчаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.

Давлат болалар шаҳарчаси билан бир қаторда нодавлат болалар шаҳарчалари ташкил этилиши мумкин.



2-БОБ. БОЛАЛАР ШАҲАРЧАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Болалар шаҳарчаси муассиснинг қарори асосида ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат Болалар шаҳарчасининг муассиси бўлиши мумкин.

Нодавлат ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар нодавлат Болалар шаҳарчасининг муассиси бўлиши мумкин.

Нодавлат Болалар шаҳарчаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади.

Нодавлат Болалар шаҳарчасини ташкил этишда муассис томонидан уни камида 3 йил мобайнида ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштиришнинг аниқ манбалари кафолатлари ва тасдиқномаси тақдим этилади.


8. Болалар шаҳарчаси устав асосида фаолият кўрсатади. Болалар шаҳарчасининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Болалар шаҳарчасининг устави унинг муассиси томонидан тасдиқланади. Нодавлат Болалар шаҳарчаси устави уларнинг ҳудудий жойлашишига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси билан келишган ҳолда тасдиқланади.


9. Болалар шаҳарчаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.



3-БОБ. ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИ БОЛАЛАР

ШАҲАРЧАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларни Болалар шаҳарчаси оиласига бериш қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Болалар шаҳарчасига ота-онасининг қаровисиз қолган янгидан аниқланган болалар ҳам, ихтисослаштирилган болалар таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ҳам юборилади.


11. Болалар шаҳарчасига қуйидагилар қабул қилинади:

ота-оналари вафот этган болалар;

ота-оналари ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган болалар;

ота-оналарининг ота-оналик ҳуқуқлари чекланган болалар;

ота-оналари муомалага лаёқатсиз деб топилган болалар;

узоқ муддат касал бўлганлиги учун ота-оналик вазифаларини бажара олмаган шахсларнинг болалари;

ота-оналари билан бирга олти ойдан ортиқ муддат яшамаган ҳамда қариндошлари ёки бошқа яқин кишилари томонидан васийлик ёки ҳомийликка олиш рад қилинган болалар;

ота-оналар болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортган, шу жумладан, ота-оналар ўз болаларини давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш ва тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, болалар ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда.


12. Болаларни Болалар шаҳарчасига йўллаш бола яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


13. Болалар шаҳарчасига юбориладиган ҳар бир бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан, бир Болалар шаҳарчасидан бошқасига ўтказишда эса - Болалар шаҳарчаси маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг болани Болалар шаҳарчасига юбориш тўғрисидаги йўлланмаси;

б) туман (шаҳар) ҳокимининг болани Болалар шаҳарчасига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда вояга етмаган бола, унинг оиласи, турар жой майдони болага бириктирилганлиги тўғрисидаги аниқ қайднома билан биргаликда турар жой майдони мавжудлиги тўғрисидаги далилли ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак);

в) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувидан кўчирма, гувоҳнома бўлмаган тақдирда - боланинг ёшини аниқлайдиган тиббий экспертиза хулосаси;

г) соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома ва боланинг ривожланиш тарихи (112/ҳ-шакли)дан кўчирма;

д) маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

е) ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ота-оналик ҳуқуқлари чекланганлиги, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилганлиги тўғрисида суднинг ҳукми ёки қарори нусхаси, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар, шунингдек, ота-оналарнинг яшаш жойи тўғрисида маълумотнома);

ж) боланинг яқин қариндошлари мавжудлиги ва уларнинг яшаш жойлари ҳақида маълумотнома;

з) боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса) рўйхати, ушбу мол-мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақидаги маълумот;

и) болага турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, турар жой чизмаси нусхалари, турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳолати тўғрисида кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларидан маълумотнома);

к) нафақа, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).


14. Болаларни Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун беришда васийлик ва ҳомийлик органлари болаларнинг манфаатларини ҳисобга олиши керак. Ўн ёшга тўлган болалар Болалар шаҳарчаси оиласига фақат уларнинг розилиги билан берилиши мумкин.


15. Тарбияланувчиларни Болалар уйларидан Болалар шаҳарчасига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ амалга оширилади.


16. Болалар шаҳарчасидан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

а) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома,

16 ёшга тўлганларга эса паспорт ҳам;

б) Болалар шаҳарчасида бўлганлик ҳақида маълумотнома;

в) соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

г) маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.

Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғма жилдидаги бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.


17. Тарбияланувчиларнинг Болалар шаҳарчаларини битириши тўғрисидаги қарор коллегиал орган - Болалар шаҳарчаси Кенгаши томонидан қабул қилинади ва ушбу қарор тарбияланувчини муассасадан чиқаришга асос ҳисобланади.


18. Болалар шаҳарчаси директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Болалар шаҳарчасидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.


19. Васийлик ва ҳомийлик органлари болаларни Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун танлашда уларга мерос, ҳадя тартибида ёки бошқа қонуний асосларда ўтган мол-мулк мавжудлигини аниқлаши ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши ва ушбу мол-мулк сақланиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришлари шарт (қонун бўйича болалар мерос қилиб олиши керак бўлган мол-мулкни аниқлаш, сақлаш ва бошқариш, мол-мулкни ноқонуний эгаллаб олган шахслардан уни талаб қилиш, қарздорлардан пул ва бошқа маблағларни ундириш ҳамда ҳоказолар).


20. Агар Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун берилган болаларда бошқа жойда турган мол-мулк мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу мол-мулкни муҳофаза қилиш мол-мулк турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади ва зарурият бўлганда улар томонидан мол-мулкка васий тайинланиши мумкин.



4-БОБ. БОЛАЛАР ШАҲАРЧАЛАРИДА ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


21. Болалар шаҳарчасида тарбия жараёни оилавий типга кўра ташкил этилади. Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун берилган болалар тарбиячи бошчилигида гуруҳларга бўлинади, гуруҳлар оилалар деб аталади. Ҳар қайси оилада турли ёшдаги 6 нафардан 8 нафаргача болалар тарбияланади.


22. Болалар шаҳарчасининг ҳар қайси оиласи алоҳида уйларга ёки алоҳида турар жойларга (квартираларга) жойлаштирилади.


23. Болалар шаҳарчасида камида 6 та оила ташкил этилади. Тарбияланувчи болаларнинг умумий сони 140 нафардан ошмаслиги керак.

Тарбияланувчилар сони 140 нафардан ошишига санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, муассасанинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиш сиғимидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлигининг розилиги асосида йўл қўйилади.


24. Болалар шаҳарчасига болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади ҳамда улар мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тамомлагунга қадар муассасада бўладилар.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Болалар шаҳарчасига қабул қилинганидан сўнг ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига (мактаблар, мактаб-интернатлар) юборилади.


25. Тарбиячилар болаларни тарбиялаш усулларини белгилашда васийлик ва ҳомийлик органининг тавсияномаларига амал қиладилар.


26. Тарбиячи тарбияланувчининг таълим муассасасини ва ўқитиш шаклини танлашда болаларнинг хоҳишларини ҳисобга олиши ва болаларнинг умумий ўрта таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиши шарт.


27. Тарбиячилар ўз ваколатларини амалга оширишда болаларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, уларнинг ахлоқий ривожланишига зарар етказишга ҳақли эмас. Тарбиялаш усуллари болаларнинг қадр-қимматини таҳқирловчи менсимаслик, шафқатсизлик, қўполлик муносабатларидан холи бўлиши керак.


28. Болалар шаҳарчасида тарбияланувчилар, педагоглар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш ҳамда тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш мақсадида ижтимоий хизмат (кейинги ўринларда - хизмат) ташкил этилади.

Хизмат таркиби Болалар шаҳарчасининг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ижтимоий ходим, психолог, врач, гуруҳ раҳбаридан иборат бўлади. Хизматга ижтимоий ходим бошчилик қилади.


29. Хизматнинг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борадилар:

а) тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:

тарбияланувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;

тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

даъво бўйича иш олиб бориш ва етишмаётган ҳужжатларни тўплаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарбияланувчилар ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўяётган шахслар жавобгарликка тортилишига кўмаклашиш;

ота-оналарни аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;

тарбияланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд мажлисларида қатнашиш;

ижтимоий билимлар, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тарбияланувчилар орасида таълим-тарбия ишларини ташкил этиш.

б) боланинг Болалар шаҳарчасида яшашга мослашиш учун зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш, тарбияланувчиларнинг хулқ-атворидаги чекинишлар профилактикаси соҳасида:

ижтимоий ривожланиш ва (ёки) реабилитация қилишга эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тоифасини аниқлаш;

камол топишнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;

тарбияланувчини камол топтириш ва реабилитация қилишнинг шахсий дастурини тузиш;

шахснинг камол топиши ва унинг жамиятга реабилитациясининг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари яратилишига кўмаклашиш (педагог ходимлар, тенгдошлар гуруҳлари, дўстлар билан иш олиб бориш);

тарбияланувчиларни касбга йўллаш;

тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

тарбияланувчиларда ўз тақдири учун масъулият туйғусини шакллантириш.

в) тарбияланувчиларни оилага ўтказиш соҳасида:

тарбияланувчини мустақил ҳаётга тайёрлаш;

ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;

тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлаш ва қайтариш;

тарбияланувчини фарзандликка олган оилада яшашга тайёрлаш.

Бундан ташқари, хизмат васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига асосан тарбияланувчини оилага фарзандиликка ёки тарбияга (патронат) олувчи номзодларни танлаш юзасидан қуйидагиларни амалга оширади:

номзодлар билан суҳбатлашиш;

тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатлари билан номзодларни таништириш;

номзодлар учун тарбияланувчиларнинг кузатувини ташкил этиш;

номзодларга тарбияланувчини оилага фарзандиликка ёки тарбияга (патронат) олиш юзасидан тавсия бериш.


29-1. Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун берилган болаларга Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.

Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.

30. Болалар шаҳарчаси ходимлари тарбияланувчиларнинг ака-укалари ва опа-сингилларини, бошқа қариндошларини қидириб топишга ҳамда уларнинг муносабатларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишлари шарт, тарбияланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Низоли ҳолларда тарбияланувчи билан унинг ота-оналари, қариндошлари ўртасидаги муносабатлар тартиби васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланади.


31. Болалар шаҳарчасининг раҳбарлари ва педагог ходимлари тарбияланувчиларни оилага жойлаштириш чора-тадбирларини кўришлари шарт.


32. Болаларни оилага беришда Болалар шаҳарчаси маъмурияти, биринчи навбатда, болаларнинг манфаатларига амал қилиши, уларнинг этник жиҳатдан келиб чиқишини, муайян динга ва маданиятга мансублигини ҳисобга олиши, она тилида муомала қилиши учун шарт-шароитлар яратиши, тарбиялаш ва таълим беришда изчилликни таъминлаши керак.

Ака-укалар ва опа-сингиллар битта оилага берилиши керак, тиббий ёхуд бошқа сабабларга кўра улар биргаликда тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно. Болаларнинг биргаликда тарбияланишига монелик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


33. Тарбиялаш учун Болалар шаҳарчасига берилиши мумкин бўлган болалар сони ва уларни бериш навбати Болалар шаҳарчаси оиласининг маъмурияти, педагог-психологи ва тарбиячиси билан биргаликда белгиланади.

Тарбиячилар тарбияланувчиларни танлаш мақсадида давлат Болалар шаҳарчаси маъмуриятининг ёзма рухсатномаси бўйича Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини дам олиш, байрам ва таътил кунлари таклиф қилишлари мумкин. Меҳрибонлик уйлари маъмурияти тарбиячиларни ушбу тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари билан таништириши шарт.


34. Болалар шаҳарчаси тарбиячилари Болалар шаҳарчаси оилалари билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида биркитилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлайдилар.


35. Болалар шаҳарчаси маъмурияти тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашувига ва уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари тикланган тақдирда, улар билан бирлашишига ҳамда боланинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда қаршилик кўрсатмаслиги керак.


36. Тарбияланувчиларни ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Болалар шаҳарчасидан қайтариб олиш ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ амалга оширилади. Боланинг ёшидан ва қайтариб олиш сабабларидан қатъи назар, бола яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига мувофиқ чиқарилган ҳокимнинг қарори тарбияланувчининг муассасадан чиқарилиши учун асос ҳисобланади.



5-БОБ. ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


37. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари қонун ҳужжатларига ва Болалар шаҳарчаси уставига мувофиқ ҳуқуқларга эга ва мажбуриятларни олади.


38. Тарбияланувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари Болалар шаҳарчаси маъмурияти, васийлик ва ҳомийлик органи, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органлар томонидан ҳимоя қилинади.


39. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиси Болалар шаҳарчаси маъмурияти, шунингдек, тарбиячи томонидан суиистеъмолликлар содир этилишидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.


40. Тарбияланувчи Болалар шаҳарчасида бўлган бутун даврда мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, бошқа қонуний асосларга кўра ота-оналар, қариндошлар ёки бошқа шахслардан унга ўтган мол-мулкка, турар жойга мулк ҳуқуқини сақлаб қолади. Турар жой тарбияланувчи Болалар уйида бўлган бутун давр мобайнида унда сақланиб қолади.


41. Тарбияланувчи унга берилиши керак бўлган алиментлар, ижтимоий нафақалар, пенсияга бўлган ҳуқуқни (боқувчисини йўқотганда, ногирон бўлиб қолганда) ҳамда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади.

Болалар уйидаги тарбияланувчининг таъминоти учун ота-онадан ундириладиган маблағлар, унга тайинланган нафақа ва бошқа тўловлар тарбияланувчининг номига очилган банк ҳисобрақамларига ўтказилиши керак.


42. Тарбияланувчи ўзига тегишли бўлган уй-жой ижарага берилишидан олинган даромадларга, ижодий, касбий, меҳнат фаолиятидан ва бошқа фаолиятдан олинган даромадларга ҳуқуқни сақлаб қолади. Битимлардан олинган даромадлар маъмурият томонидан фақат тарбияланувчининг манфаатларини кўзлаб ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан сарфланиши мумкин.


43. Тарбияланувчи оилага қайтганда (фарзандликка олинганда) ёки Болалар шаҳарчасидан тарбиялаб чиқарилгандан кейин тарбияланувчининг мол-мулки ва ҳужжатлари нотариал тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ота-онасига ёки тарбияланувчининг ўзига берилади.


44. Тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш Болалар шаҳарчаси врачи, шунингдек, Болалар шаҳарчаси жойлашган жойдаги даволаш-профилактика муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланади.

Болалар шаҳарчаси маъмурияти тиббиёт ходими учун алоҳида хона ва тиббий асбоб-ускуналар ажратади.


45. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари мактабгача тарбия ва умумтаълим муассасаларида умумий асосларда тарбияланади ва ўқитилади, бунда болалар давлат мактабгача тарбия муассасаларида бўлган вақт учун тўлов ундирилмайди.


46. Болалар шаҳарчасида тарбияланувчилар учун қўшимча таълим (тўгараклар, студиялар, спорт секциялари ва ҳоказолар) ташкил этилади.

Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари давлатга қарашли мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиганлиги учун тўлов ундирилмайди.


47. Таътил вақтида болаларнинг дам олиши Болалар шаҳарчасига қарайдиган шаҳар ташқарисидаги оромгоҳда, дала ҳовлиларда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги республика Меҳрибонлик уйлари соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда бошқа соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этилади.


48. Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар мавжуд бўлган мактабгача ёшдаги тарбияланувчилар билан психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан болаларнинг ривожланишида аниқланган нуқсонларга мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларни психофизик ривожланиш хусусиятларига эга бўлган тарбиялаш ва ўқитиш дастурлари бўйича таълим ташкил этилиши мумкин.


49. Болалар шаҳарчаси маъмурияти тарбияланувчиларнинг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишга киришига ёрдам беради.


50. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларига академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун йўлланма беришда қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл ҳақи ва йўлдаги вақтда овқатланиш харажатлари тўланади.


51. Академик лицейда ўқиётган тарбияланувчилар мазкур муассасада ётоқхона мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу муассасаларни тамомлагунига қадар Болалар шаҳарчасида яшайди.

Тарбияланувчилар Болалар шаҳарчаси маъмурияти билан келишув асосида, академик лицейни тамомлагунга қадар, агар мазкур таълим муассасасида ётоқхона бўлмаса ёки мазкур таълим муассасаси ва Болалар шаҳарчаси битта аҳоли пунктида жойлашган бўлса, Болалар шаҳарчасида яшаш ҳуқуқига эгадирлар.

Ушбу битирувчиларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ ҳаражатлар Болалар шаҳарчаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


52. Болалар шаҳарчасининг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасасида таълим олаётган собиқ тарбияланувчилари ўзлари таълим олаётган таълим муассасалари маъмурияти билан келишган ҳолда таътил даврида, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек касаллик даврида яшаганлик учун ҳақ тўламасдан Болалар шаҳарчасида туришлари мумкин. Вақтинча яшайдиган ўқувчилар ва талабалар Болалар шаҳарчаси учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш шарти билан овқат билан таъминланадилар.


53. Васийлик ва ҳомийлик органлари тарбияланувчиларнинг фаровонлиги, соғлиғи (соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда) ва камол топиши, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши устидан ойлик назоратни амалга оширадилар.



6-БОБ. БОЛАЛАР ШАҲАРЧАСИНИ БОШҚАРИШ


54. Болалар шаҳарчасига бевосита раҳбарлик муассаса маъмуриятига бошчилик қиладиган ҳамда мазкур Низомга ва Болалар шаҳарчаси уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.

Давлат Болалар шаҳарчаси директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Нодавлат Болалар шаҳарчаси директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда нодавлат Болалар шаҳарчаси муассиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Болалар шаҳарчаси директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ушбу малака талаблари нодавлат Болалар шаҳарчаларига ҳам татбиқ этилади. Болалар шаҳарчасига бевосита раҳбарлик муассаса маъмуриятига бошчилик қиладиган ҳамда мазкур Низомга ва Болалар шаҳарчаси уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.


55. Болалар шаҳарчаси директори:

Болалар шаҳарчаси номидан иш кўради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида Болалар шаҳарчаси мол-мулкини бошқаради;

ишончномалар беради;

ғазначилик бўлинмаларида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва бошқа банк ҳисоб рақамлари очади;

кадрларни ишга қабул қилади ва жой-жойига қўяди, Болалар шаҳарчаси ходимларини рағбатлантиради, уларга интизомий жазолар беради ва улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари)ни бекор қилади;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради ва фармойишлар беради;

тарбияланувчиларнинг ҳаёти муҳофаза қилиниши ва соғлиғи мустаҳкамланиши, ўқув-тарбия жараёнининг ҳолати, молия-хўжалик фаолияти, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.


56. Болалар шаҳарчаси директорининг уч нафар: тарбиявий ишлар, ижтимоий масалалар ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари бўлади.

Давлат Болалар шаҳарчаси директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланади.


57. Директор ва унинг ўринбосарлари лавозимларининг малака тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.


58. Болалар шаҳарчаси директори ва унинг ўринбосарлари билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар шаҳарчаси директори ва унинг ўринбосарлари фаолиятига баҳо бериш мезонларини ишлаб чиқади, ушбу мезонлар асосида уларнинг фаолияти баҳоланади ва кейинги йил учун меҳнат шартномасини узайтириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.


59. Болалар шаҳарчаси маъмурияти ҳар йили Болалар шаҳарчаси жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига тарбияланувчиларнинг соғлиғи, уларни тарбиялаш ишлари тўғрисида, шунингдек тарбияланувчиларнинг мол-мулкини бошқариш бўйича ҳисобот тақдим этади.



7-БОБ. БОЛАЛАР ШАҲАРЧАСИ ХОДИМЛАРИ


60. Болалар шаҳарчаси директори жисмоний ва юридик шахслар билан муносабатларда, шунингдек, судларда тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган қонуний вакил ҳисобланади.

Директор, агар васийлик ва ҳомийлик органи томонидан маъмурият ва болаларнинг манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик мавжудлиги аниқланса, болаларнинг манфаатларини ифодалашга ҳақли эмас. Улар ўртасида келишмовчиликлар бўлган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи бошқа вакилни тайинлаши шарт.


61. Болалар шаҳарчаси оилаларида тарбиячилар Ўзбекистон Республикасининг 30 ёшга тўлган, бироқ 55 ёшдан катта бўлмаган фуқаролари - ёлғиз аёллар ёки фарзандсиз эр-хотинлар бўлиши мумкин.


62. Тарбиячи Болалар шаҳарчаси оиласи бошлиғи ҳисобланади. Тарбиячилар белгиланган тартибда директор томонидан танлов асосида ишга қабул қилинади. Тарбиячиларнинг малака талаблари Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Тарбиячиларни танлашда олий ёки ўрта махсус педагогик, психологик ёки тиббий маълумотли, ижтимоий иш кўникмасига эга бўлган шахсларга устунлик берилади.

Қуйидаги шахслар тарбиячилар бўлиши мумкин эмас:

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилганлар;

суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;

қонун билан ўзига юкланган мажбуриятлар зарур тарзда ижро этилмаганлиги учун васий (ҳомий) мажбуриятларидан четлатилганлар;

агар фарзандликка олиш уларнинг айби билан суд томонидан бекор қилинган бўлса, собиқ фарзандликка олганлар;

қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар;

асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бола тарбияси бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган ишга қўйиш учун қаршилик кўрсатувчи умумий тиббий монеликларга эга бўлган шахслар.

Шахснинг тарбиячи бўлишига монелик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


63. Тарбиячи қуйидагиларга мажбур:

болаларни тарбиялаш, уларнинг соғлиғи, жисмоний, психик, ахлоқий-маънавий камол топиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш;

оилада ахлоқий-маънавий ва уй муҳитини яратиш;

ўз мажбуриятларини тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказмаган ҳолда бажариш;

бола учун ўзига берилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;

ҳар олти ойда тиббий диспансер кўригидан ўтиш;

белгиланган тартибда малака ошириш курсларидан ўтиш;

ҳар икки йилда Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида қўшимча ўқитишнинг икки ҳафталик курсидан ўтиш;

қонун ҳужжатларига ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.


64. Тарбиячи ота-оналар (уларнинг ўрнини босадиган шахслар) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради, алимент тўлаш мажбурияти бундан мустасно.


65. Тарбиячи билан меҳнат шартномаси белгиланган тартибда, шунингдек, болалар ота-оналарига қайтарилган (фарзандликка олинган) тақдирда бекор қилиниши мумкин.


66. Тарбиячилар Болалар шаҳарчасида меҳнат шартномасининг бутун амал қилиш муддати мобайнида яшайдилар ва тарбияланувчилар билан бирга бепул овқатланадилар.

Тарбиячининг овқатланиш харажатларини режалаштириш бир бола учун ўртача суткалик овқатланиш меъёрлари миқдорида амалга оширилади.


67. Болалар шаҳарчасидаги тарбияланувчилар манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш учун тарбиячиларга Болалар шаҳарчаси ҳудудида яшайдиган тарбиячи ёрдамчилари ёрдам берадилар ҳамда улар бўлмаганда ва уларнинг таътили даврида уларнинг вазифасини бажариб турадилар.


68. Болалар шаҳарчасининг мукаммал фаолият юритиши учун Болалар шаҳарчаси ходимлари сони ва зарур лавозимлар рўйхати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ унинг тузилмасига кирадиган оилалар сонига боғлиқ ҳолда намунавий штатларга асосан белгиланади.


69. Болалар шаҳарчаси ходимлари бир йил муддатга танлов асосида ишга қабул қилинади, ушбу муддат йиллик иш натижаларига кўра кейинги йилга узайтирилиши мумкин.


70. Педагоглар, ижтимоий ходимлар ва психологлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тарбияланувчиларга руҳий ва ижтимоий педагогик ёрдам кўрсатадилар, улар Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларининг руҳий, шахсий ва ижтимоий ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш ишларини ташкил қиладилар.


71. Болалар шаҳарчасининг тиббиёт ходимлари тарбияланувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўригини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган даволанишга йўналтирилиши, тарбияланувчиларнинг реабилитация тадбирларига киритилиши, Болалар шаҳарчасида санитария ва эпидемияга қарши режимларга риоя қилиниши, тарбияланувчиларнинг сифатли овқатланиши, уларнинг жисмоний ва ақлий юкламалари меъёрлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши учун жавоб берадилар.



8-БОБ. БОЛАЛАР ШАҲАРЧАЛАРИ ТАЪМИНОТИ

ВА УЛАРНИ МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ


72. Давлат Болалар шаҳарчалари таъминоти ва уларни моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Давлат болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

Нодавлат болалар шаҳарчалари ("SOS" - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг тарбиявий муассасалари бундан мустасно) тарбияланувчилари муассислар таъминотида бўлади. Бунда маблағ билан таъминлаш ушбу Низомда давлат болалар шаҳарчалари учун белгиланган миқдорлар ва нормативлардан кам бўлиши мумкин эмас.


73. Болалар шаҳарчалари, қоидага кўра, туманлар марказларида ва йирик шаҳарларнинг шаҳар атрофи ҳудудларида жойлаштирилади.

Болалар шаҳарчаси ҳудуди, бинолари ва иншоотларига нисбатан минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.

Болалар шаҳарчасининг моддий-техник жиҳозланишига нисбатан минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Болалар шаҳарчасининг моддий-техник Болалар шаҳарчаси бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига, шунингдек санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва фойдаланилади.


74. Болалар шаҳарчаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг унинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Нодавлат болалар шаҳарчалари тармоқлар, штатлар жадвали ва контингент бўйича молия органларига ҳисобот топширадилар.


75. Давлат болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Болалар шаҳарчалари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик мақбул меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, шунингдек, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ норма бўйича кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар, 3-иловага мувофиқ норма бўйича шахсий гигиена буюмлари билан таъминланадилар.


76. Бинолар сақланиши учун харажатлар ва Болалар шаҳарчалари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа жорий харажатлар билан биргаликда коммунал хизматлар бўйича харажатларни маблағ билан таъминлаш нақд пулсиз тўловлар орқали амалга оширилади.


77. Давлат болалар шаҳарчаларида ҳар ойда тарбиячига оила харажатларини қоплаш учун зарур бўлган маблағлар муассасанинг харажатлар сметаси доирасида нақд пул шаклида тўланади.

Оила харажатларига қуйидагилар киради:

озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, пойабзаллар, чойшаблар ва сочиқлар, кундалик хўжалик ва шахсий гигиена буюмлари, ўйинчоқлар, ўқув қуроллари, бадиий китоблар, бошқа майда хўжалик буюмлари сотиб олиш ва транспорт харажатлари;

соғломлаштириш, таълим бериш ва маданий-оммавий тадбирлар.


78. Тарбиячилар томонидан оила бюджети маблағларидан тежаб қолинган пуллар оила байрамлари ва оиланинг бошқа мақсадлари учун ишлатилиши мумкин.


79. Давлат Болалар шаҳарчаларини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга харажатлар ажратиш Меҳрибонлик уйлари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.


80. Давлат Болалар шаҳарчаларидаги битта тарбияланувчининг озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал ва юмшоқ мебель билан таъминлаш меъёри Меҳрибонлик уйлари учун тасдиқланган меъёрларга ўхшаш ҳолда белгиланади.


81. Болалар шаҳарчасида молиявий бошқариш тизими Болалар шаҳарчасининг ҳар бир оиласида молиявий жавобгарлик ва ҳисобот беришга йўналтирилган.

Маъмурий-бошқарув механизмлари Болалар шаҳарчаси раҳбарияти томонидан ҳар бир оиланинг табиий жараёнларига аралашишини камайтиришни назарда тутади.


82. Болалар шаҳарчасининг барча раҳбар, педагог ва бошқа ходимларига етим болалар билан ишлашнинг махсус шароитлари учун иш ҳақи ставкасига 50 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади.

Тарбиячилар ва тарбиячининг ёрдамчиларига болалар билан кеча-кундуз, шу жумладан, тунги вақтда ишлаганлиги учун иш ҳақи ставкасига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади.


83. Бюджетнинг ғазначилик ижросига ўтмаган минтақаларда давлат Болалар шаҳарчаси таъминоти учун ажратиладиган пул маблағлари ҳар ойда унинг банкдаги ҳисоб рақамига белгиланган муддатларда ва тартибда ўтказилади.


84. Бюджетнинг ғазначилик ижросига ўтган минтақаларда давлат Болалар шаҳарчаси харажатларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига молия органларида, шунингдек, ғазначилик бўлинмаларида белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган харажатлар сметалари асосида тўлаш учун ғазначилик ҳисоб рақами очилади.


85. Болалар шаҳарчасини моддий қўллаб-қувватлаш, тарбияланувчиларни мустақил ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш мақсадида Болалар шаҳарчаси маъмурияти васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишган ҳолда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик ёки бошқа фаолиятни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Болалар шаҳарчаси маъмурияти бюджетдан ташқари маблағларни ўтказиш учун алоҳида банк ҳисоб рақамини очиш ҳуқуқига эга.


86. Болалар шаҳарчасига берилган болаларнинг таъминоти учун маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча меъёрлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланиши лозим. Айрим сабабларга кўра ўтган молия йилида тўланмаган пул маблағлари кейинги молия йилида тўланади.


87. Йил давомида фойдаланилмаган маблағлар олиб қўйилмайди, ушбу маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Болалар шаҳарчасининг эҳтиёжларига сарфланади.


88. Болалар шаҳарчасининг барча молияв-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобини Болалар шаҳарчаси бухгалтери амалга оширади, у тегишли халқ таълимини молиялаштириш бўлимларига ҳар ойда ва ҳар чоракда ҳисобот топширади.


89. Болалар шаҳарчаси бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


90. Барча тарбиячилар моддий жавобгар ҳисобланадилар.


91. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларининг овқатланишини ташкил этиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.


92. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) сотиб олиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.

Тарбиячи тарбияланувчиларнинг уларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди.

Тарбиячи овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланади.

Оиладаги болаларнинг сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги болаларни доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, умумий ривожланиши, ўсиши, вазни, шунингдек, врач ва Болалар шаҳарчаси маъмуриятининг танлаб назорат қилиш натижаларига кўра аниқланади.


93. Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса далолатнома тузилади.


94. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш тарбиячилар томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида доимий ишлайдиган комиссия томонидан амалга оширилади.


95. Доимий ишлайдиган комиссия таркиби Болалар шаҳарчаси директори томонидан бир йилга белгиланади ва унинг буйруғи билан тасдиқланади.


96. Болалар шаҳарчасидан узоқ масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқиётган тарбияланувчиларга, йирик харидлардан ташқари, Болалар шаҳарчасидаги тушлик пул қийматидан ошмайдиган миқдорда тушликка нақд пул берилади.


97. Тушлик учун нақд пуллар нормативлари суммаларни тарбияланувчиларнинг ёшига қараб тақсимлаган ҳолда тасдиқланади.


98. Болалар шаҳарчасининг тарбияланувчилари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун кўзда тутилган барча имтиёзларга эга бўлади.


99. Болалар шаҳарчаси врачи тарбиячига озиқ-овқат маҳсулотлари танлашда маслаҳат ёрдами беради ва овқатланишни ташкил этишни ва унинг сифатини танлаб назорат қилади.

Болалар шаҳарчаси врачи бухгалтерия ва тарбиячиларнинг дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун ишлатган маблағлари билан боғлиқ бўлган барча ҳисоб-китоб ёзишмаларини тўсқинликсиз олиш ҳуқуқига эга.


100. Болалар шаҳарчасининг молия-хўжалик фаолияти юзасидан назоратни молия органлари амалга оширадилар.


101. Болалар шаҳарчасининг моддий-техника базаси бинолар, иншоотлар, ер участкалари, коммуникациялар, инвентарлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалардан иборат бўлади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


102. Болалар шаҳарчаси мақоми охирги тарбияланувчи вояга етгунга, васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронатга) ёки шу турдаги бошқа муассасага жойлаштирилгунга қадар сақланиб қолади.


103. Болалар шаҳарчаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.


104. Болалар шаҳарчаси тугатилганда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш тўловларини чегирган ҳолда қонун ҳужжатларига ва унинг уставига мувофиқ фойдаланилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Болалар шаҳарчаларининг намунавий штатлари

Т/р

Лавозимлар номи


Оилалар сонига кўра штат

бирликлари сони


12 оила


16 оила


18 ва ундан

кўп оила


1.

Директор


1

1

1

2.

Директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


1

1

1

3.

Директорнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари


1

1

1

4.

Директорнинг тарбия ишлари бўйича биринчи ўринбосари

1

1

1

5.

Юристконсульт


0,5

0,5

0,5

6.

Тарбиячи


12

16

18 ва ундан ортиқ

7.

Тарбиячининг ёрдамчиси


6

8

9 ва ундан ортиқ

8.

Ижтимоий ходим


1

1,5

2

9.

Психолог


2

2

2

10.

Бош бухгалтер


1

1

1

11.

Бухгалтер


1

1

1

12.

Кассир


1

1

1

13.

Врач


1

1

1

14.

Иш юритувчи котиб


1

1

1

15.

Мусиқа раҳбари


1

1

1

16.

Тиббий ҳамшира


1

1

1

17.

Жисмоний тарбия инструктори


1

1

1

          

Изоҳ.

Ишловчилар сони 200 нафаргача бўлган болалар шаҳарчаларига бир неча лавозимда ишлаш шартларида иш ҳақи тўланган ҳолда 0,5 штат бирлигидан иборат бўлган фуқаро мудофааси бўйича мутахассис лавозими киритилади.

Автомобиль, автобус, микроавтобус ёки юк транспорти мавжуд бўлган болалар шаҳарчаларида ҳайдовчи лавозими жорий этилади.

Қоровул лавозими дам олиш кунлари, байрам кунлари ва таътил даврида ўрнига ўзганинг ишлашини ҳисобга олган ҳолда 2,5-3 штат бирлиги миқдорида белгиланади.

Болалар шаҳарчаларида маъмурий бинолар ҳудудини супуриш-йиғиштириш учун хизматчи лавозими жорий этилади.

Мевали боғ ёки манзарали ўсимликлардан иборат бўлган камида 1,5 га ер участкаси мавжуд бўлган болалар шаҳарчаларида боғбон лавозими жорий этилади.

Иситиш мавсумида (кочегарлар), бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарга комплекс хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ишчилар (кочегарлар) ёки қуйидаги ҳисоб-китоблар бўйича ўт ёқувчилар (кочегарлар) лавозимлари жорий этилади:

марказий иситиш тармоғи мавжуд бўлганда - ҳар бир буғқозонга бир смена учун 1 бирлик кочегар лавозими, иситиш юзаси 75 кв. метрдан ортиқ бўлган, ёқилғининг қаттиқ турлари (торф, тошкўмир) қўлланадиган буғқозонларга - ҳар бир буғқозон учун бир сменада 2 бирлик кочегар лавозими;

газ билан иситишда - бир смена учун 1 бирлик кочегар лавозими, хавфсизлик автоматикаси мавжуд бўлмаган буғқозонхоналарда эса бир смена учун 2 бирлик кочегар лавозими.

Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ишчилар лавозими қуйидаги ҳисоб-китоб бўйича белгиланади:

ҳар 500 ёритиш нуқтаси учун 1 бирлик электромонтёр лавозими, бироқ у Болалар шаҳарчаси учун 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги керак;

сув қувури ва канализация билан таъминланган ҳар 2000 кв. метр фойдали майдон учун 1 бирлик чилангар-сантехник лавозими, бироқ у Болалар шаҳарчаси учун 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги керак;

Болалар шаҳарчаси учун 1 бирлик дурадгор лавозими.

Болалар шаҳарчалари таъминоти учун харажатлар сметаларида мактаб ёшидаги болалар ва аралаш типдаги болалар уйлари учун Болалар шаҳарчасига 1 ставка миқдорида - тўгараклар раҳбарлари иш ҳақига маблағлар ажратиш назарда тутилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларини кийим-бош,

пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал ва

юмшоқ жиҳозлар номи


Ўлчов

бирлиги


Мактаб ёшидаги бир нафар

тарбияланувчи учун


Мактабгача ёшдаги бир

нафар тарбияланувчи учун


Сони


Фойдаланиш

муддати

(йил)


Сони


Фойдаланиш

муддати

(йил)


Ўғил

болалар

учун


Қиз

болалар

учун


I. Кийим-бошлар

1

Қишки пальто/куртка


та

1

1

2

1

2

2

Мавсумий пальто, куртка


та

1

1

2

1

2

3

Мактаб формаси


тўплам

1

1

1

-

-

4

Ўғил болалар учун костюмлар (галстук билан)


тўплам

2

-

2

2

2

5

Жун костюм (байрам учун)


тўплам

1

-

2

1

2

6

Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаклари


та

3

-

1

-

-

7

Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак


та

3

-

1

3

1

8

Қизлар учун кўйлак (юбка, блузка)


та

-

3

1

3

1

9

Қизлар учун уй халатлари/кўйлаклари


та

-

2

1

2

1

10

Қишки кўйлак (байрам учун)


та

-

1

1

1

1

11

Жун свитерлар (жемперлар)


та

2

2

2

2

2

12

Ёзги кўйлаклар (байрам учун)


та

-

3

1

3

1

13

Ёзги бош кийим


та

1

1

1

1

1

14

Қишки бош кийим


та

2

2

1

2

1

15

Қизлар учун трико ва шим


та

-

4

1

4

1

16

Дастрўмоллар


та

6

6

1

6

1

17

Ўғил болалар учун шим камари


та

1

-

1

-

-

18

Шарф


та

1

1

2

1

2

19

Қўлқоплар


жуфт

2

2

1

2

1

20

Ички кўйлак (пижама)


тўплам

4

4

2

5

2

21

Спорт формаси, кроссовка


тўплам

1

1

1

1

1

22

Бюстгалтер


та

-

3

1

-

-

23

Калта спорт иштони


та

2

2

1

1

1

24

Майкалар


та

4

4

1

4

1

25

Ип пайпоқлар, гольфлар


жуфт

5

5

1

6

1

26

Жун пайпоқлар, гольфлар


жуфт

5

5

1

6

1

27

Ботинкалар, туфлилар


жуфт

3

3

1

3

1

28

Шиппаклар


жуфт

2

2

1

2

1

29

Қишки этиклар, ботинкалар


жуфт

1

1

1

1

1

30

Калишлар


жуфт

1

1

1

1

1

31

Ярим жун спорт костюми


та

1

1

1

1

1

32

Тунги пижамалар


та

2

1

1

2

1

33

Колготкалар


та

-

5

1

6

1

34

Чўмилиш кийимлари


та

1

1

1

1

1

35

Резина шапка


та

1

1

2

1

1

36

Иш кийими


тўплам

1

1

2

1

1

37

Портфеллар, сумкалар


та

1

1

1

-

-

38

Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка


та

1

1

3

1

5

II. Юмшоқ жиҳозлар

39

Чойшаб


та

3

1

5

1

40

Кўрпа чойшаби


та

2

1

2

1

41

Ёстиқ жилди


та

3

1

4

1

42

Сочиқ


та

2

1

2

1

43

Пахмоқ сочиқ


та

2

1

2

1

44

Жун ёки пахтали адёл


та

1

6

1

6

45

Пахмоқ адёл


та

1

3

2

3

46

Тўшак


та

1

4

2

3

47

Момиқли ва патли ёстиқ


та

1

6

2

4

48

Катта чойшаб


та

1

3

1

3

49

Каравот ёнига тўшаладиган гиламча


та

1

4

1

4

             





Низомга

3-ИЛОВА



Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларини шахсий

гигиена буюмлари билан йиллик таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Буюмларнинг номи


Ўлчов

бирлиги


3-7 ёшли болалар

учун (сони)


8-13 ёшли болалар

учун (сони)


14-16 ёшли болалар

учун (сони)


ўғил

болалар


қиз

болалар


ўғил

болалар


қиз

болалар


ўғил

болалар


қиз

болалар


1

Атир совун (100 гр)


дона

24

24

24

24

24

24

2

Хўжалик (кир) совуни (100 гр)


дона

12

12

12

12

12

12

3

Шампунь (200 гр)


дона

12

12

12

12

12

12

4

Тиш пастаси (30 гр)


тюбик

12

12

12

12

12

12

5

Тиш чўткаси


дона

3

3

3

3

3

3

6

Тароқ


дона

2

2

2

2

2

2

7

Баданни ювиш учун губка


дона

2

2

2

2

2

2

8

Пойабзал мойи


тюбик

2

2

2

2

2

2

9

Ҳожатхона қоғози


ўрам

24

24

24

24

24

24

10

Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма)


тўплам

(10 дона)


-

-

-

12

-

12

11

Кир ювиш кукуни (400 гр)


упаковка

8

8

8

8

12

12

12

Тоғора (пластмасса) (сиғими 10 л) (фойдаланиш муддати 3 йил)


дона

1

1

1

1

1

1

13

Соқол олиш буюми (бритва), бир марталик


дона

-

-

-

-

12

5

14

Соқол олиш воситаси (соқол олиш кўпиги, лосьон) (100 - 150 гр)


флакон

-

-

-

-

6

-

15

Дезодорант (аэрозоль)


дона

-

-

-

-

6

6

16

Момиқ (пахта) (200 гр)


тўплам

-

4

-

4

-

4

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь









































Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск