ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Меҳрибонлик уйи тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2020 й. 739-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 ноябрдаги

739-сон қарорига

2-ИЛОВА



Меҳрибонлик уйи тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Меҳрибонлик уйлари мақомини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Меҳрибонлик уйи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат тарбия муассасасидир.


3. Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.


4. Қуйидагилар Меҳрибонлик уйининг асосий вазифалари ҳисобланади:

етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни (кейинги ўринларда - тарбияланувчилар) тарбиялаш, камол топтириш ва қўллаб-қувватлаш;

тарбияланувчиларни тўлиқ руҳий соғломлаштиришга, ижтимоий мослаштиришга ва жамиятга уйғунлаштиришга кўмаклашадиган, уларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, шунингдек, ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш учун уй шароитига энг кўп даражада яқинлаштирилган муҳитни яратиш;

тарбияланувчиларнинг васийси (ҳомийси) сифатида қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, психологик ва жисмоний ривожланиши ҳимоя қилинишини таъминлаш.



2-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Меҳрибонлик уйи муассиснинг қарори асосида ташкил этилади.

Меҳрибонлик уйи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг муассислигида ҳам Меҳрибонлик уйи ташкил этилиши мумкин.


6. Меҳрибонлик уйи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


7. Меҳрибонлик уйининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Меҳрибонлик уйининг устави унинг муассиси томонидан тасдиқланади.


8. Меҳрибонлик уйлари қуйидаги типларга бўлинади:

мактабгача ёшдаги болалар учун Меҳрибонлик уйи (3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун);

Меҳрибонлик уйи (мактабгача ва мактаб ёшидаги ёки фақат мактаб ёшидаги болалар учун);

ихтисослаштирилган коррекцион Меҳрибонлик уйи (жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун).

Меҳрибонлик уйи типи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.


9. Меҳрибонлик уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


10. Меҳрибонлик уйи юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.



3-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИГА

БОЛАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Қуйидагилар Меҳрибонлик уйига қабул қилинади:

ота-оналари вафот этган болалар;

ота-оналари ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган болалар;

ота-оналарининг ота-оналик ҳуқуқлари чекланган болалар;

ота-оналари муомалага лаёқатсиз деб топилган болалар;

узоқ муддат касал бўлганлиги учун ота-оналик вазифаларини бажара олмаган ота-оналарнинг болалари;

ота-оналари билан бирга олти ойдан ортиқ муддат яшамаган ҳамда қариндошлари ёки бошқа яқин кишилари томонидан васийлик ёки ҳомийликка олиш рад қилинган болалар;

ота-оналар болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортган, шу жумладан, ота-оналар ўз болаларини давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш ва тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, болалар ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда.


12. Меҳрибонлик уйига болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади ҳамда улар мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тамомлагунга қадар муассасада бўладилар.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Меҳрибонлик уйига қабул қилинганидан сўнг ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига (мактаблар, мактаб-интернатлар) юборилади.


13. Меҳрибонлик уйига кам таъминланган оилаларнинг болалари ушбу оилаларни бир йилгача муддатда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиянинг хулосасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан вақтинчалик қабул қилинади.

Меҳрибонлик уйида бўлиш муддатини яна бир йилга узайтириш тарбияланувчини дастлабки жойлаштириш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиянинг оиланинг яшаш шароити моддий аҳволи яхшиланмаганлиги ҳамда боланинг оилага қайтиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан амалга оширилади.


14. Меҳрибонлик уйидаги тарбияланувчилар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилган ҳолда белгиланади, лекин тарбияланувчиларнинг сони 140 нафардан ошмаслиги керак.

Тарбияланувчилар сони 140 нафардан ошишига санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, муассасанинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиш сиғимидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлигининг розилиги асосида йўл қўйилади.


15. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳар хил ёки бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларига бирлаштирилади. 7 ёшгача бўлган турли ёшдаги болалар гуруҳларида тарбияланувчилар сони 10 нафар этиб белгиланади, бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларида эса: 4 ёшгача бўлган болалар - 8 нафар, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар гуруҳида эса - 12 нафар бола бўлади; тарбияланувчилар гуруҳларидаги ўқувчилар сони I -XI синфларда - 15 нафар бўлиши лозим.

Меҳрибонлик уйида ижтимоий-педагогик, тиббий-психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган коррекцион гуруҳлар, шу жумладан, спорт ва ҳарбий соҳага қизиқиши бўлган VII-XI синфларда ўқийдиган болалар учун ватанпарварлик-спорт йўналишидаги гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

Тарбияланувчиларни ихтисослаштирилган коррекцион гуруҳларга йўллаш фақат тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган коррекцион гуруҳлардаги болалар сони жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатларнинг) тарбия гуруҳларидаги болалар сони меъёрларига мувофиқ равишда белгиланади.

Ватанпарварлик-спорт йўналишидаги гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан ташкил этилади.


16. Болаларни Меҳрибонлик уйига йўллаш бола яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


17. Меҳрибонлик уйига юбориладиган ҳар бир бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан, бир Меҳрибонлик уйидан бошқасига ўтказишда эса - Меҳрибонлик уйи маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг болани Меҳрибонлик уйига юбориш тўғрисидаги йўлланмаси;

б) туман (шаҳар) ҳокимининг болани Меҳрибонлик уйига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда вояга етмаган бола, унинг оиласи, турар жой майдони болага бириктирилганлиги тўғрисидаги аниқ қайднома билан биргаликда турар жой майдони мавжудлиги тўғрисидаги далилли ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак);

в) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувидан кўчирма, гувоҳнома бўлмаган тақдирда - боланинг ёшини аниқлайдиган тиббий экспертиза хулосаси;

г) анализлар натижалари ва тиббий-психологик-педагогик хулоса илова қилинган ҳолда боланинг психик ва жисмоний соғлиғи ҳақидаги тиббий ҳужжатлар (тиббий текширишлар натижалари илова қилинган ҳолда);

д) маълумоти ҳақидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

е) ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суднинг ҳукми ёки қарори, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар, шунингдек, ота-оналарнинг яшаш жойи тўғрисида маълумотнома);

ж) боланинг турмуш шароити ва тарбияси ҳақидаги текширув далолатномаси;

з) боланинг яқин қариндошлари мавжудлиги ва уларнинг яшаш жойлари ҳақида маълумотнома;

и) боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса) рўйхати, ушбу мол-мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақидаги маълумот;

к) болага турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, турар жой чизмаси нусхалари, турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳолати тўғрисида туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан маълумотнома);

л) пенсия олувчи болаларнинг пенсия дафтарчаси, бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги суд қарори, омонат дафтарчаси.

Болани мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ Меҳрибонлик уйига жойлаштиришда юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ота-онанинг аризаси, турар жойи, кам таъминланган оила сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида рўйхатда турганлиги ва оила аъзолари ҳақидаги маълумотномалар тақдим этилади.


18. Бир оиланинг аъзолари бўлган болалар ёки қариндошлар бир муассасага юборилади. Тиббий ёки бошқа сабабларга кўра ушбу болаларни алоҳида тарбиялаш ва жойлаштириш керак бўлган ҳоллар бундан мустасно.


19. Тарбияланувчиларни мактабгача Меҳрибонлик уйидан мактаб ёшидаги болалар учун Меҳрибонлик уйига ёки бир Меҳрибонлик уйидан бошқа Меҳрибонлик уйига ўтказиш 1 июндан 25 августга қадар амалга оширилади.

Тарбияланувчиларни Болалар уйларидан Меҳрибонлик уйига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИНИНГ

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ


20. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг таълими, тарбияси ва таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.


20-1. Меҳрибонлик уйларига тарбияга олинган етим болаларга (йигирма беш ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.

Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.

21. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик мақбул меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, шунингдек, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ норма бўйича озиқ-овқат, 2-иловага мувофиқ норма бўйича кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар, 3-иловага мувофиқ норма бўйича шахсий гигиена буюмлари билан таъминланадилар.


22. Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчиларнинг ушбу Меҳрибонлик уйида бўлишининг биринчи йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, уй-жой майдонига эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Меҳрибонлик уйларининг эҳтиёжманд тарбияланувчиларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлашлари керак.


24. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишига киришига ёрдам берилади.


25. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишга кирган тақдирда, Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчига ҳомийлик қилишни бундан кейин мазкур таълим муассасасига бериш учун тарбияланувчи ўқишга кирган таълим муассасаси жойлашган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органини ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссияни хабардор қилади.

Мазкур муассасалар вояга етмаганнинг қонуний вакили сифатида унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўрадилар ҳамда ҳомийлик вазифаларини тўлиқ бажарадилар.


26. Академик лицейларда ўқиётган тарбияланувчилар мазкур муассасада ётоқхона мавжуд бўлмаган тақдирда, Меҳрибонлик уйи маъмурияти билан келишган ҳолда, улар ўқишни тамомлагунига қадар Меҳрибонлик уйида яшаши мумкин.

Ушбу битирувчиларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Меҳрибонлик уйи маблағлари ҳисобидан қопланади.


27. Меҳрибонлик уйининг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган собиқ тарбияланувчилари ўзлари таълим олаётган таълим муассасалари маъмурияти билан келишган ҳолда таътил даврида, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек, касаллик даврида яшаганлик учун ҳақ тўламасдан Меҳрибонлик уйида туришлари мумкин.

Уларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Меҳрибонлик уйи маблағлари ҳисобидан қопланади.


28. Тарбияланувчилар қонун ҳужжатларига, одоб-ахлоқ нормаларига, Меҳрибонлик уйининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга, билимларни, амалий кўникмаларни, касб маҳоратини мунтазам ва пухта эгаллашга, ўзларининг умумий ва маданий савиясини ошириб боришга мажбур.


29. Меҳрибонлик уйидан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

а) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганлар эса паспорт;

б) Меҳрибонлик уйида бўлганлик ҳақида маълумотнома;

в) соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

г) маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.

Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғмажилдидаги бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.


30. Тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйини битириши тўғрисидаги қарор коллегиал орган - Меҳрибонлик уйи Кенгаши томонидан қабул қилинадива Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.


31. Тарбияланувчиларни ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Меҳрибонлик уйидан қайтариб олиш ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ амалга оширилади. Боланинг ёшидан ва қайтиш ҳолатларидан қатъи назар, бола яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига мувофиқ чиқарилган туман (шаҳар) ҳокимининг қарори тарбияланувчининг қайтиши учун асос ҳисобланади.


32. Меҳрибонлик уйи директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Меҳрибонлик уйидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.



5-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


33. Тарбияланувчиларни ўқитиш Меҳрибонлик уйига яқин атрофда жойлашган умумтаълим ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

Ҳар бир босқичда ўқиш ёши ва ўқишнинг қанча вақт давом этиши Меҳрибонлик уйи ёки тарбияланувчи ўқиётган бошқа таълим муассасасининг уставида белгиланади. Ҳар бир босқичда ўқишнинг қанча вақт давом этиши тўғрисидаги хулоса Меҳрибонлик уйи раҳбари иштирокида тарбияланувчи ўқиётган таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан қабул қилинади.


34. Тарбияланувчилар билим олаётган таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий ва бошқа масалалари Меҳрибонлик уйи педагогик жамоаси билан яқин ҳамкорликда ҳал қилинади.


35. Меҳрибонлик уйидаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий ишлар таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик ва дунёвий тамойиллари асосида қурилади.


36. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ фанларнинг асослари бўйича мунтазам билим, малака ва кўникмаларни эгаллаб олишига кўмаклашади, шунингдек, миллий ва умуминсоний маънавий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий фазилатлар шаклланиши, ижодий қобилиятлар, меҳнат кўникмалари, атроф муҳитга ва касб танлашга онгли муносабатда бўлишнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.

Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг ижтимоий мослашуви ва касб-ҳунарни муваффақиятли танлаши, уларда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларни ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади.

Ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш ва уларни зарур моддий-техника воситалар билан таъминлаш муассаса маблағлари ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


37. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг интеллектуал, ахлоқий, жисмоний ва қувноқ ривожланиши, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун энг кўп даражада қулай шарт-шароитлар яратади.

Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда тарбияланувчиларнинг психологик-педагогик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда тарбиянинг мақбул технологиялари, шакллари ва усуллари танланади.


38. Мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган Меҳрибонлик уйи, шунингдек, Меҳрибонлик уйининг мактабгача ёшдаги болалар гуруҳлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган мактабгача таълим муассасалари учун давлат таълим талаблари бўйича ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурига мувофиқ амалга оширади.


39. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни ривожланишидаги нуқсонларга мувофиқ таълим ва тарбиянинг махсус дастурлари бўйича ташкил этилади.


40. Тарбияланувчиларнинг индивидуал, таълим-ривожлантирувчи эҳтиёжларини қондириш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек, кейинчалик касбга йўналтириш учун уларнинг қизиқишлари ва мойилликларини аниқлаш, бўш вақтларини ва дам олишини ташкил қилиш мақсадида Меҳрибонлик уйида ҳам муассасанинг маблағлари, ҳам бошқа маблағлар ҳисобига турли клублар, секциялар, тўгараклар, студиялар ташкил этилади.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари маданий-эстетик, табиий-илмий, техник, спорт ва бошқа йўналишлардаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ишларида қатнашишлари мумкин.


41. Тарбияланувчиларнинг маданий-оммавий, спорт ва меҳнат фаолиятининг турли шаклларида қатнашиши ташаббускорлик, мустақиллик ва виждонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.


42. Болага нисбатан дўстона муносабатлар муҳитини яратиш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Меҳрибонлик уйида болалар бирлашмалари ташкил қилиниши мумкин.


43. Таътил вақтида болаларнинг дам олиши Меҳрибонлик уйининг шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда, дала ҳовлиларида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Республика Меҳрибонлик уйлари соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда бошқа соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этилади.


44. Таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирларнинг тиббий-педагогик жиҳатдан ўзаро асосли боғлиқлигини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйида кеча-кундуз бўлишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.



6-БОБ. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ПЕДАГОГИК

КЎМАКЛАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


45. Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар, педагоглар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш ҳамда тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш мақсадида ижтимоий хизмат (кейинги ўринларда - хизмат) ташкил этилади.

Хизмат таркиби Меҳрибонлик уйининг ижтимоий муҳофаза бўйича директор ўринбосари, психолог, врач, дефектолог, ёшлар етакчиси раҳбари, гуруҳ раҳбаридан иборат бўлади. Хизматга ижтимоий химоя бўйича директор ўринбосари бошчилик қилади.


46. Хизмат ходимлари:

тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, уларнинг мол-мулкини ҳимоя қиладилар;

тарбияланувчилар билан диагностик, психологик-профилактик, коррекцион, маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар;

Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактик маслаҳат бериш, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб борадилар;

тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар.


47. Хизматнинг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борадилар:


а) тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:

тарбияланувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;

тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

даъво бўйича иш олиб бориш ва етишмаётган ҳужжатларни тўплаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарбияланувчилар ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўяётган шахслар жавобгарликка тортилишига кўмаклашиш;

ота-оналарни аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;

тарбияланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд мажлисларида қатнашиш;

ижтимоий билимлар, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тарбияланувчилар орасида таълим-тарбия ишларини ташкил этиш;


б) боланинг Меҳрибонлик уйида яшашга мослашиш учун зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш, тарбияланувчиларнинг хулқ-атворидаги чекинишлар профилактикаси соҳасида:

ижтимоий ривожланиш ва (ёки) реабилитация қилишга эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тоифасини аниқлаш;

камол топишнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;

тарбияланувчини камол топтириш ва реабилитация қилишнинг шахсий дастурини тузиш;

шахснинг камол топиши ва унинг жамиятга реабилитациясининг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари яратилишига кўмаклашиш (педагог ходимлар, тенгдошлар гуруҳлари, дўстлар билан иш олиб бориш);

тарбияланувчиларни касбга йўллаш;

тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

тарбияланувчиларда ўз тақдири учун масъулият туйғусини шакллантириш;


в) тарбияланувчиларни оилага ўтказиш соҳасида:

тарбияланувчини мустақил ҳаётга тайёрлаш;

ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;

тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлаш ва қайтариш;

тарбияланувчини фарзандликка олган оилада яшашга тайёрлаш.

Бундан ташқари, хизмат васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига асосан тарбияланувчини оилага фарзандликка ёки тарбияга (патронат) олувчи номзодларни танлаш юзасидан қуйидагиларни амалга оширади:

номзодлар билан суҳбатлашиш;

тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатлари билан номзодларни таништириш;

номзодлар учун тарбияланувчиларнинг кузатувини ташкил этиш;

номзодларга тарбияланувчини оилага фарзандиликка ёки тарбияга (патронат) олиш юзасидан тавсия бериш.


48. Тарбияланувчи Меҳрибонлик уйи ҳаётига тўлақонли киришиб кетишини ва кейинчалик унинг жамиятга ижтимоий мослашишини таъминлаш учун ижтимоий ходим, психолог, педагог-тарбиячи ва врач томонидан биргаликда тарбияланувчи билан шахсий коррекцион-тарбия ишларини олиб бориш дастури ишлаб чиқилади.



7-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ХОДИМЛАРИ


49. Педагог ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишга қабул қилинади.


50. Меҳрибонлик уйининг тиббиёт ходимлари тарбияланувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиши, уларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилиши, тарбияланувчиларнинг реабилитация тадбирларига жалб этилиши, Меҳрибонлик уйида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ташкил қилиниши, тарбияланувчиларнинг сифатли овқатлантирилиши амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши учун жавоб берадилар.

Меҳрибонлик уйида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари таҳлили тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.


51. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини психологик таъминлашни психолог амалга оширади.


52. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий кузатиб бориш ижтимоий соҳа органи ходими томонидан амалга оширилади.


53. Меҳрибонлик уйи маъмурияти педагог, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимларининг педагогик, касбий ва психологик маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.


54. Меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


55. Меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиёт ҳамда бошқа ходимлари Меҳрибонлик уйининг уставига, ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши, касбий ахлоқ-одобга қатъий риоя этиши, таълим-тарбия жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаши, тарбияланувчиларни ижтимоий-психологик ва тиббий жиҳатдан кузатиб бориши, ўз касбий малакасини мунтазам ошириши шарт.


56. Меҳрибонлик уйи ходимларининг лавозим бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларининг лаёқати ва функциялари қонун ҳужжатларида, шунингдек, Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.



8-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИНИ БОШҚАРИШ


57. Меҳрибонлик уйини бошқариш демократия, ошкоралик принциплари асосида ва Меҳрибонлик уйи жамоаси билан жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилади.

Меҳрибонлик уйи Кенгаши таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга кўмаклашади.

Меҳрибонлик уйи Кенгашининг функциялари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Намунавий уставдан келиб чиқиб, Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.


58. Меҳрибонлик уйи Кенгаши фаолият йўналиши бўйича методик бирлашмаларга бирлашади.


59. Меҳрибонлик уйида жамоанинг умумий йиғилиши (конференция), педагогик кенгаш фаолият кўрсатиши мумкин.


60. Меҳрибонлик уйига бевосита раҳбарлик қилиш муассаса маъмуриятига бошчилик қиладиган ҳамда мазкур Низомга ва Меҳрибонлик уйи уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.

Меҳрибонлик уйи директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Меҳрибонлик уйи директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Директор Меҳрибонлик уйидаги таълим-тарбия жараёнларининг ҳолати ва фаолияти учун тўлиқ жавоб беради.


61. Директор Меҳрибонлик уйи номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Меҳрибонлик уйининг мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаради ва шартномалар тузади.

Директор:

Меҳрибонлик уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарор қабул қилади ҳамда Меҳрибонлик уйига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида Меҳрибонлик уйининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

тегишли халқ таълими органларига моддий-техник базани мустаҳкамлашга, тарбия ва таълим ишларини такомиллаштиришга, малакали педагог кадрлар билан таъминлашга йўналтирилган масалаларни ҳал этиш ҳамда Меҳрибонлик уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;

педагог ходимлар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


62. Ҳар бир Меҳрибонлик уйида Ҳомийлик кенгаши тузилади. Меҳрибонлик уйи фаолиятини жамоатчилик асосида самарали бошқаришни таъминлаш, уни моддий-техник жиҳозлашга, хўжалик фаолиятига, таълим-тарбия жараёнини методик ва кадрлар билан таъминлашга, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга тааллуқли муҳим вазифаларга кўмаклашиш ва уларни ҳал этиш Ҳомийлик кенгашининг мақсади ҳисобланади.

Ҳомийлик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Намунавий низом асосида амалга оширади.



9-БОБ. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


63. Меҳрибонлик уйининг моддий-техник базаси зарур бино, спорт иншоотлари, коммуникациялар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.

Меҳрибонлик уйи бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.


64. Меҳрибонлик уйини маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


65. Меҳрибонлик уйи тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


66. Бюджет маблағларини сарфлаш тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Меҳрибонлик уйи ҳомийлик орқали олинган маблағлардан педагогик кенгаш қарорига асосан мустақил равишда фойдаланиш ҳуқуқига эга.


67. Йил давомида фойдаланилмаган маблағлар олиб қўйилмайди, ушбу маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳрибонлик уйининг эҳтиёжларига сарфланади.


68. Штатлар жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тузилади.


69. Меҳрибонлик уйи ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


70. Меҳрибонлик уйи давлат ваколатли органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.


71. Меҳрибонлик уйининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


72. Меҳрибонлик уйи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз йўналиши бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


73. Меҳрибонлик уйини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини

озиқ-овқат билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ


(Кунига граммдан)

Т/р


Озиқ-овқат маҳсулотининг номи


Бир нафар болага


Мактабгача

ёшдаги


Мактаб

ёшидаги


1.

1-нав буғдой нон


240

600

2.

1-нав буғдой уни


35

40

3.

Картошка уни (крахмал)


3

3

4.

Ёрма, макарон маҳсулотлари


70

90

5.

Қанд-шакар


60

90

6.

Қандолат маҳсулотлари


15

25

7.

Сариёғ


30

35

8.

Ўсимлик ёғи


15

20

9.

Сут-қатиқ маҳсулотлари


500

500

10.

Сметана


20

20

11.

Творог


40

50

12.

Пишлоқ


10

15

13.

Гўшт, парранда гўшти


125

150

14.

Колбаса маҳсулотлари


15

25

15.

Балиқ


40

90

16.

Тухум (дона)


1

1

17.

Картошка


250

400

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, томат пастаси


350

455

19.

Ҳўл мевалар, резаворлар, шарбатлар


200

250

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак 5 гр.


15

15

21.

Чой


0,5

0,5

22.

Какао


1

1

23.

Йодланган туз


10

12

24.

Хамиртуруш


1

1

           

Изоҳ:


1. Мактабгача ёшдаги болалар учун овқатланиш нормаси боланинг мактабгача таълим муассасасида бўлишини ҳисобга олган ҳолда (болаларни бепул озиқ-овқат билан таъминлайдиган лагерларда, санаторийларда, стационар даволаш муассасаларида) камайтирилади. Ушбу муассасаларда болаларни тарбиялаш учун тўловлар амалга оширилган ҳолларда, тарбиячи ҳар бир бола учун расмий равишда белгиланган миқдорларга мувофиқ ҳақ тўлайди.


2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган маҳсулотларни айрим асосий озиқ-овқат моддалари бўйича белгиланган тартибда алмаштиришга рухсат этилади. Овқатланиш ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида ташкил этилади.


3. Хизматда болаларнинг қариндошлариникида бўлган вақтларида овқатланиш нормаларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларини бериш ёки овқатланиш харажатлари учун нақд пул бериш ҳуқуқи берилади.


4. Хизматда болаларнинг спорт ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида бўлган вақтларида овқатланиш нормаларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ёки овқатланиш харажатлари учун нақд пул бериш ҳуқуқи берилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини кийим-бош,

пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал ва

юмшоқ жиҳозлар номи


Ўлчов

бирлиги


Мактаб ёшидаги бир нафар

тарбияланувчи учун


Мактабгача ёшдаги

бир нафар тарбия-

ланувчи учун


Сони


Фойдаланиш

муддати

(йил)


Сони

Фойдаланиш

муддати

(йил)


Ўғил

болалар

учун


Қиз

болалар

учун


Кийим-бошлар

1

Қишки пальто/куртка


та

1

1

2

1

2

2

Мавсумий пальто, куртка


та

1

1

2

1

2

3

Мактаб формаси


тўплам

1

1

1

-

-

4

Ўғил болалар учун костюмлар (галстук билан)


тўплам

2

-

2

2

2

5

Жун костюм (байрам учун)


тўплам

1

-

2

1

2

6

Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаклари


та

3

-

1

-

-

7

Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак


та

3

-

1

3

1

8

Қизлар учун кўйлак (юбка, блузка)


та

-

3

1

3

1

9

Қизлар учун уй халатлари/кўйлаклари


та

-

2

1

2

1

10

Қишки кўйлак (байрам учун)


та

-

1

1

1

1

11

Жун свитерлар (жемперлар)


та

2

2

2

2

2

12

Ёзги кўйлаклар (байрам учун)


та

-

3

1

3

1

13

Ёзги бош кийим


та

1

1

1

1

1

14

Қишки бош кийим


та

2

2

1

2

1

15

Қизлар учун трико ва шим


та

-

4

1

4

1

16

Дастрўмоллар


та

6

6

1

6

1

17

Ўғил болалар учун шим камари


та

1

-

1

-

-

18

Шарф


та

1

1

2

1

2

19

Қўлқоплар


жуфт

2

2

1

2

1

20

Ички кўйлак (пижама)


тўплам

4

4

2

5

2

21

Спорт формаси, кроссовка


тўплам

1

1

1

1

1

22

Бюстгалтер


та

-

3

1

-

-

23

Калта спорт иштони


та

2

2

1

1

1

24

Майкалар


та

4

4

1

4

1

25

Ип пайпоқлар, гольфлар


жуфт

5

5

1

6

1

26

Жун пайпоқлар, гольфлар


жуфт

5

5

1

6

1

27

Ботинкалар, туфлилар


жуфт

3

3

1

3

1

28

Шиппаклар


жуфт

2

2

1

2

1

29

Қишки этиклар, ботинкалар


жуфт

1

1

1

1

1

30

Калишлар


жуфт

1

1

1

1

1

31

Ярим жун спорт костюми


та

1

1

1

1

1

32

Тунги пижамалар


та

2

1

1

2

1

33

Колготкалар


та

-

5

1

6

1

34

Чўмилиш кийимлари


та

1

1

1

1

1

35

Резина шапка


та

1

1

2

1

1

36

Иш кийими


тўплам

1

1

2

1

1

37

Портфеллар, сумкалар


та

1

1

1

-

-

38

Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка


та

1

1

3

1

5

Юмшоқ жиҳозлар

39

Чойшаб


та

3

1

5

1

40

Кўрпа чойшаби


та

2

1

2

1

41

Ёстиқ жилди


та

3

1

4

1

42

Сочиқ


та

2

1

2

1

43

Пахмоқ сочиқ


та

2

1

2

1

44

Жун ёки пахтали адёл


та

1

6

1

6

45

Пахмоқ адёл


та

1

3

2

3

46

Тўшак


та

1

4

2

3

47

Момиқли ва патли ёстиқ


та

1

6

2

4

48

Катта чойшаб


та

1

3

1

3

49

Каравот ёнига тўшаладиган гиламча


та

1

4

1

4

             





Низомга

3-ИЛОВА



Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини шахсий

гигиена буюмлари билан йиллик таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Буюмларнинг номи


Ўлчов

бирлиги


3-7 ёшли

болалар

учун (сони)


8-13 ёшли

болалар

учун (сони)


14-16 ёшли

болалар

учун (сони)


ўғил

болалар


қиз

болалар


ўғил

болалар


қиз

болалар


ўғил

болалар


қиз

болалар


1

Атир совун (100 гр)


дона

24

24

24

24

24

24

2

Хўжалик (кир) совуни (100 гр)


дона

12

12

12

12

12

12

3

Шампунь (200 гр)


дона

12

12

12

12

12

12

4

Тиш пастаси (30 гр)


тюбик

12

12

12

12

12

12

5

Тиш чўткаси


дона

3

3

3

3

3

3

6

Тароқ


дона

2

2

2

2

2

2

7

Баданни ювиш учун губка


дона

2

2

2

2

2

2

7

Пойабзал мойи


тюбик

2

2

2

2

2

2

8

Ҳожатхона қоғози


ўрам

24

24

24

24

24

24

9

Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма)


тўплам

(10 дона)


-

-

-

12

-

12

10

Кир ювиш кукуни (400 гр)


упаковка

8

8

8

8

12

12

11

Тоғора (пластмасса)

(сиғими 10 л) (фойдаланиш муддати 3 йил)


дона

1

1

1

1

1

1

12

Соқол олиш буюми (бритва), бир марталик


дона

-

-

-

-

12

5

13

Соқол олиш воситаси

(соқол олиш кўпиги, лосьон) (100 - 150 гр)


флакон

-

-

-

-

6

-

14

Дезодорант (аэрозоль)


дона

-

-

-

-

6

6

15

Момиқ (пахта) (200 гр)


тўплам

-

4

-

4

-

4

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь


































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск