ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Бошқа нафақалар /

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2020 й. 739-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 ноябрдаги

739-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей,

касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда

таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим

болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг

қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари

ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа

буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда (кейинги ўринларда -таълим муассасалари) таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига қабул қилинган, ушбу муассасаларни тамомлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб ўқишни тамомлагунга қадар тўлиқ давлат таъминотида бўлади.


3. Ушбу Низом:

а) қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига қабул қилинган, ушбу муассасаларни тамомлаб таълим муассасаларида, шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга;

таълим муассасаларида таълим олаётган даврида етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиб қолган ҳамда ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотига олинган болаларга (кейинги ўринларда - ўқувчи (талаба);

б) қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларида тарбияланаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланган болаларга;

оилага тарбияга (патронат) олинган болаларга;

олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълим йўналиши, таълимнинг сиртқи шаклида таълим олаётган, шунингдек, магистратура мутахассислиги бўйича бакалавриат босқичини битирган йили ўқишга қабул қилинмаган талабаларга.


4. Тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади.

Ўқувчи (талаба)лар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан, 2-иловага мувофиқ кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминланади.

Шунингдек, ўқувчи (талаба)ларга улар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари миқдорида пул нафақаси (кейинги ўринларда - битирув нафақаси) берилади, ушбу Низомнинг 8-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган ўқувчи (талаба)лар бундан мустасно.

5. Агар ўқувчи (талаба)нинг яшаш жойи у таълим олаётган таълим муассасаси жойлашган жойдан 3 километрдан ортиқ масофани ташкил этса, ўқувчилар транспортда юриш карточкалари билан таъминланади.


6. Таълим муассасасида таълим олаётган вақтида вояга етганлиги (18 ёшга тўлганлиги) муносабати билан васийлиги (ҳомийлиги), оилага тарбияга (патронат) берилганлиги тўҳтатилган ёки бекор қилинган ўқувчиларга шахсий харажатлари учун муассасани тамомлагунларига қадар ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари бериб борилади.

Ушбу пул маблағи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга тўланмайди.


7. Таълим муассасаларида таълим олаётган вақтида тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ушбу муассасаларни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга киргандан сўнг ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

Олий таълим муассасаларида ўқиётган ушбу тоифадаги талабалар ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминланади.


8. Таълим муассасасида таълим олаётган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчи (талаба)ларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда муассаса жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу ўқувчи (талаба)ларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса ўқувчи (талаба) муассасани тамомлагунга қадар ҳомий этиб тайинланади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ўқувчи (талаба)нинг тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар тоифасига киришига асос ҳисобланади.

Ушбу тоифадаги ўқувчи (талаба)ларга таълим муассасасини битираётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда - бюджет) берилиши белгиланган бир йўла тўланадиган битирув нафақаси берилмайди.


8-1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар таълим муассасаларида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.


2-БОБ. ЎҚУВЧИ (ТАЛАБА)ЛАРГА ПУЛ НАФАҚАЛАРИ

ҲАМДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ, КИЙИМ-БОШ,

ПОЙАБЗАЛ ВА БОШҚА БУЮМЛАР, ШУНИНГДЕК

ТРАНСПОРТДА ЮРИШ КАРТОЧКАЛАРИ БЕРИШ

МАСАЛАСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


9. Таълим муассасасида ўқувчи (талаба)ларга пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар (кейинги ўринларда - ижтимоий таъминот ёрдами), шунингдек, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш юзасидан мурожаатларни ўрганиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда -ишчи гуруҳ) тузилади.


10. Ишчи гуруҳ таркибига муассасанинг тегишли ходимлари киритилади ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ишчи гуруҳ камида етти кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

ишчи гуруҳ раҳбари - муассаса раҳбари;

ишчи гуруҳнинг масъул котиби - муассаса раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

муассаса юрисконсульти;

муассаса бухгалтери;

тўлиқ давлат таъминотида бўлган боланинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи;

танлов асосида бир нафар педагог;

касаба уюшмаси қўмитаси раиси.


11. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


12. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи (кейинги ўринларда - гуруҳ раҳбари) томонидан амалга оширилади.


13. Ўқувчи (талаба) ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси олиш учун муассаса раҳбарига ариза билан мурожаат қилади.


14. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси бериш масаласини ҳал қилиш учун гуруҳ раҳбари томонидан ишчи гуруҳга ўқувчи (талаба)нинг мурожаатидан сўнг уч иш кунида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ўқувчи (талаба)нинг аризаси;

б) туман (шаҳар) ҳокимининг ўқувчи (талаба)ни давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш ёки тўлиқ давлат таъминотига олиш ҳақидаги қарори нусхаси;

в) ўқувчи (талаба)нинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;

г) ўқувчи (талаба)нинг етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар:

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки суднинг ота-онани вафот этган деб топганлиги тўғрисидаги қарори нусхаси;

ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.


15. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунида ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.


16. Тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида ишчи гуруҳнинг қарори қабул қилинади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.

Ишчи гуруҳ томонидан барча ҳужжатлар тўлиқ, асосланган ҳолда тақдим этилганлиги аниқланганда ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш тўғрисида, аксинча тақдим этилган ҳужжатларда камчилик мавжудлиги, ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда нафақа берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ томонидан қарор нусхаси уч иш кунида ўқувчи (талаба)га етказилади.

Ўқувчи (талаба) қарор нусхасини олган кундан бошлаб бир ой давомида тегишли камчиликларни бартараф этган ҳолда нафақа олиш бўйича ишчи гуруҳга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


17. Ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида ишчи гуруҳ қарорининг қонунийлиги ва унинг тўғри қабул қилинганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.



3-БОБ. ЎҚУВЧИ (ТАЛАБА)ГА ИЖТИМОИЙ

ТАЪМИНОТ ЁРДАМИНИ БЕРИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


18. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига асосан берилади.


19. Муассаса бухгалтери томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш бўйича ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада сўровнома тузилади.


20. Сўровноманинг бир нусхаси уч иш кунида тегишлилиги бўйича бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг молия-иқтисод бўлинмаларига (кейинги ўринларда - молия органлари) тақдим этилади.


21. Сўровнома муассасанинг биринчи босқичига қабул қилинган ўқувчи (талаба)лар учун ҳар йили 15 сентябргача, бошқа ўқувчи (талаба)ларга эса келгуси йил учун жорий йилнинг 15 декабрига қадар шакллантирилади.

Муассасада таълим олаётган даврида тўлиқ давлат таъминотига олинган ўқувчи (талаба)лар учун сўровнома у тўлиқ давлат таъминотига олингандан сўнг 15 кун ичида шакллантирилади.


22. Молия органлари томонидан сўровномага биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассасанинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали маблағ ажратилади.



4-БОБ. ЎҚУВЧИ (ТАЛАБА)ЛАРГА ИЖТИМОИЙ

ТАЪМИНОТ ЁРДАМИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


23. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдамини бериш нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали амалга оширилади.


24. Ўқувчи (талаба)ларнинг хоҳишига кўра ижтимоий таъминот ёрдамини олиш учун тўланадиган пул маблағларининг ўрнига унга тенг миқдорда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари берилиши мумкин.

Кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхатда белгиланган ашёвий таъминот буюмлари орасидан ўзи истаган буюмларни кўрсатган ҳолда ўқувчи (талаба)нинг муассаса раҳбари номига ёзган аризасига биноан берилади.


25. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами шахсий имзоси қўйилган тарқатиш қайдномаси асосида берилади.


26. Айрим сабабларга кўра ўтган давр учун тўланмай қолган ижтимоий таъминот ёрдами кейинги тўловларга қўшиб тўланади.



5-БОБ. ЎҚУВЧИ (ТАЛАБА)ЛАРНИ ТРАНСПОРТДА ЮРИШ

КАРТОЧКАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


27. Транспортда юриш карточкалари йўловчи ташиш транспортида (таксидан ташқари) юриш учун ойлик йўл чипталари жорий этилган ҳудудларда берилади.

Агар ўқувчи (талаба) ўқийдиган туман (шаҳар)да ёки аҳоли пунктида бу турдаги карточка тизими бўлмаса, у ҳолда уларга жамоат транспортида юришлари учун ойлик йўл чиптаси миқдоридаги пул маблағи ўқувчи (талаба)нинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.


28. Транспортда юриш карточкалари муассасаларнинг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинади.


29. Транспортда юриш карточкалари муассасалар томонидан йўловчилар ташиш транспорти хизматларини кўрсатувчи ташкилотнинг шахсий ғазна ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан харид қилинади.


30. Транспортда юриш карточкалари ўқувчи (талаба)ларга жорий ой тугашига камида икки кун қолганида тарқатилади.

Транспортда юриш карточкалари ўқиш даври учун берилади.



6-БОБ. ЎҚУВЧИ (ТАЛАБА)ЛАРГА БИТИРУВ

НАФАҚАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


31. Ўқувчи (талаба)ларга битирув нафақаси бир марта, улар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда ўзи таълим олган таълим муассасасидан берилади.

Давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари битирувчиларига битирув нафақаси улар ишга қабул қилинаётганда, ушбу муассасалардан берилади.


32. Агар ўқувчи (талаба) умумий ўрта таълим муассасасининг 11-синфини ёки муассасани битириб, олий таълим муассасасига ўқишга кирган тақдирда, унга битирув нафақаси ўзи таълим олаётган олий таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда ушбу олий таълим муассасаси томонидан берилади.


33. Битирув нафақаси ҳар йили 1 сентябргача битирувчининг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.


34. Ўқувчи (талаба)ларга битирув нафақаси шахсий имзоси қўйилган тарқатиш қайдномаси асосида берилади.


35. Битирувчи ўз хоҳишига кўра битирув нафақаси ўрнига унга тенг миқдорда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмларини олиши мумкин.



6-1-БОБ. ЎҚУВЧИ (ТАЛАБА)ЛАРНИНГ ЎҚУВ,

ИЛМИЙ ВА БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР (КИТОБЛАР)НИ

ХАРИД ҚИЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ

БЕРИШ ТАРТИБИ

35-1. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағларни ажратишни расмийлаштириш ва бериш тартиби ижтимоий таъминот ёрдами каби амалга оширилади.


35-2. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасалари раҳбарининг буйруғига асосан берилади.


35-3. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар таълим муассасаларининг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.


35-4. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)нинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.


35-5. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)га ўқув йили бошида лекин 1 октябрдан кечиктирилмаган ҳолда тўлаб берилади.

Бунда, ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш жараёни (уларни саралаш, танлаш ва сотиб олиш) ўқувчи (талаба) ҳамда таълим муассасаси ёшлар етакчиси (Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси) билан биргаликда амалга оширилади.


35-6. Мазкур бобда назарда тутилган тартиб таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган (берилган) етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳам татбиқ этилади.



7-БОБ. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ЁРДАМИ,

ТРАНСПОРТДА ЮРИШ КАРТОЧКАЛАРИ ҲАМДА

БИТИРУВ НАФАҚАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ,

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


36. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


37. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси учун сарфланадиган харажатлар миқдори улар таълим олаётган муассасалар томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан муассасаларнинг харажатлар сметасида режалаштирилади.


38. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини бериш учун сарфланадиган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тегишли таълим муассасасининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.


39. Муассасалар томонидан ҳар ўқув йили якунида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот тайёрланади ва молия органларига тақдим этилади.

Молия органлари томонидан ушбу ҳисоботлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этилади.


40. Асоссиз равишда тўланган ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақалари белгиланган тартибда бюджетга қайтарилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. Муассасаларнинг ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини бериш билан боғлиқ фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


42. Шахсий жавобгарлик:

таълим муассасаси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини асосли тайинлаш ва тўлаш тартибига риоя қилинганлиги ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига;

ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақалари учун ажратилган маблағларнинг муассасаларга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши бўйича молия органи раҳбарига;

таълим муассасаси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларининг ўқувчи (талаба)га ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилиши бўйича муассаса раҳбари ва бош бухгалтерга юклатилади.


43. Ушуб Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим

болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний

вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган

болаларни озиқ-овқат билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ


(бир киши ҳисобига кунига грамм (брутто)

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи


15-18 ёш


1

1-сорт буғдой нон


600

2

Буғдой уни*


35

3

Картошка крахмали*


3

4

Дуккаклилар ёрмаси, макарон маҳсулотлари*


75

5

Қанд-шакар


90

6

Қандолатчилик маҳсулотлари


25

7

Сариёғ*


30

8

Ўсимлик ёғи*


20

9

Сут ва сут маҳсулотлари


400

10

Қаймоқ


10

11

Сузма*


70

12

Пишлоқ*


12

13

Гўшт, парранда гўшти


200

14

Пиширилган колбаса, сосискалар*


25

15

Балиқ


35

16

Тухум (дона)


1

17

Картошка*


400

18

Сабзавотлар, ошкўклар, тузламалар, шу жумладан, томат (3 г.)


455

19

Ҳўл мевалар


250

20

Мева, сабзавот шарбатлари


200

21

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак (5 г.)


15

22

Чой


0,5

23

Йодланган туз


8

24

Ачитқилар*


1

25

Зираворлар*


2

             

*) Бир ҳафта учун ўртача суткалик нормалар.


Изоҳ:


1. Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни асосий озиқ-овқат моддалари бўйича алмаштириш жадвалига мувофиқ ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида алмаштиришга рухсат этилади.


2. Муассасалар ва ётоқхоналарда иссиқ овқат мавжуд бўлмаганда, шунингдек, фақат бир марталик иссиқ овқат мавжуд бўлганда, ўқувчи (талаба)ларга бир марталик овқат билан компенсация қилинмаган миқдорда (савдо устамасини ҳисобга олган ҳолда) тўлиқ ёки қисман нақд пул берилади.


3. Муассасаларда бошқа шаҳарлардан келган етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар муассасага етиб келган вақтдан бошлаб ўқишга қабул қилингунгача бепул овқат берилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим

болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний

вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни

кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот

буюмлари билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал

ва бошқа буюмлар номи


Ўлчов

бирлиги


Бир ўқувчи (талаба) ҳисобига


Ўғил болалар учун


Қиз болалар учун


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


Кийим-бош

1

Қишки пальто


дона

1

3

1

3

2

Мавсумий пальто, куртка


дона

1

2

1

2

3

Ўқиш учун костюм:


дона

1

2

1

2

4

Қишки


тўплам

1

1

1

1

5

Ёзги


тўплам

1

1

1

1

6

Ўқиш учун ип газламадан тикилган оқ кўйлаклар


дона

2

2

2

2

7

Спорт формаси ва кеталар


тўплам

2

2

2

2

8

Ўғил болалар учун костюмлар


тўплам

3

2



9

Қизлар учун кўйлаклар (юбкалар, блузкалар)


дона



3

2

10

Қизлар учун уй халатлари


дона


2

2

11

Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган устки кўйлаклар


дона

3

1


12

Байрамлар учун қишки костюм ёки кўйлак


дона

1

2

1

2

13

Байрамлар учун ёзги костюм ёки кўйлак


дона

1

2

1

2

14

Жун свитер (жемпер)


дона

1

2

1

2

15

Қизлар учун рейтузалар


дона


2

1

16

Ёзги бош кийим


дона

1

1

1

1

17

Қишки бош кийим


дона

1

2

1

2

18

Дастрўмол


дона

4

1

4

1

19

Уй шимлари (жинсилар)


дона

1

1

1

1

20

Ўғил болалар учун шим камарлари


дона

1

1


21

Ярим жун шарфлар


дона

1

3

1

3

22

Қўлқоплар (панжасиз қўлқоплар)


жуфт

1

3

1

3

23

Бюстгальтер


дона


3

1

24

Қизлар учун трико


дона


5

1

25

Калта спорт иштонлари


дона

2

1



26

Шортилар


дона

1

1

1

1

27

Майка


дона

3

1



28

Футболка


дона

2

1

2

1

29

Ип газлама пайпоқлар, гольфлар


жуфт

5

1

5

1

30

Тунги кўйлаклар, пижамалар


та

2

1

2

1

31

Колготкалар


жуфт



5

1

32

Чўмилиш кўйлаги, плавкилар


та

1

1

1

1

Пойабзал

33

Ботинкалар, туфлилар, кроссовкалар


жуфт

3

1

3

1

34

Шиппаклар


жуфт

2

1

2

1

35

Этиклар, қишки ботинкалар


жуфт

1

1

1

1

Ашёвий таъминот буюмлари

36

Портфеллар, сумкалар


дона

2

3

2

3

37

Жомадон


дона

1

5

1

5

38

Чойшаблар


дона

3

2

3

2

39

Кўрпа чойшаблари


дона

2

3

2

3

40

Кичик ёстиқ жилди


дона

1

4

1

4

41

Катта ёстиқ жилди


дона

3

3

3

3

42

Сочиқ


дона

3

2

3

2

43

Пахмоқ сочиқ


дона

3

3

3

3

44

Жун ёки момиқли адёл


дона

1

6

1

6

45

Пахмоқ адёл


дона

1

4

1

4

46

Тўшак


дона

1

4

1

4

47

Ёстиқ


дона

1

6

1

6

48

Тўшак қопламаси


дона

1

6

1

6

49

Каравот олдига тўшаладиган гиламча


дона

1

6

1

6

Шахсий гигиена буюмлар

50

Тиш пастаси


дона

12

1

12

1

51

Тиш чўткаси


дона

3

1

3

1

52

Кир совун


дона

12

1

12

1

53

Атирсовун


дона

24

1

24

1

54

Кир ювиш порошоклари


ўрам

(400 г.)


12

1

12

1

55

Соқол олиш буюмлари


дона

12

1

5

1

56

Тароқ


дона

2

1

2

1

57

Ҳожатхона қоғози


ўрам

24

1

24

1

58

Шампунь


дона

(200 г.)


12

1

12

1

59

Дезодорант (аэрозоль)


дона

6

1

6

1

60

Гигиена қистирмалари


ўрам

(10 тадан)




12

1

61

Момиқ

ўрам

(200 г.)




4

1

62

Пойабзал мойи


тюбик

6

1

6

1

63

Соқол олингандан кейин ишлатиладиган лосьон


флакон

(100-150 г.)


6

1



64

Баданни ювиш учун губка


дона

2

1

2

1

65

Тоғора


дона

1

3

1

3

         

Изоҳ: Муассасалар раҳбарларига кўрсатиб ўтилган таъминот нормаларига янги фасонларни ва ўқувчи (талаба)лар хоҳишини ҳисобга олган ҳолда ушбу мақсадлар учун ўқув муассасасига ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами,

транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув

нафақасини бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ўқувчи (талаба)


Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини олиш учун муассаса раҳбарига ариза билан мурожаат қилади.


Заруратга кўра









2-босқич

Ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи


Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини ҳал қилиш учун мурожаатларни ўрганиш бўйича муассасада ташкил этиладиган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳга ҳужжатларни тақдим этади.


Ўқувчи (талаба)нинг мурожаатидан сўнг уч иш кунида









3-босқич

Муассасада ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ


1. Ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


2. Тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилади.


Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунида









4-босқич

Таълим муассасаси раҳбари


Ишчи гуруҳнинг қарорини тасдиқлайди ва баённома билан расмийлаштирилишини таъминлайди.


Ишчи гуруҳнинг қарори қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида









5-босқич

Муассасада ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ


Қарор нусхасини ўқувчи (талаба)га етказади.


Уч иш кунида



             





Низомга

4-ИЛОВА



Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш

карточкалари ҳамда битирув нафақалари учун

бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисида

СЎРОВНОМА


_______-сон

Муассаса номи:


Т/р

Ўқувчи

(талаба)нинг

Ф.И.О.


Ижтимоий таъминот ёрдами тури (сўм)


Ўқув,

илмий

ва бадиий

адабиёт-

лар (кито-

блар)ни

харид

қилиш

харажат-

лари (сўм)

Асос

Умумий

миқдори

(сўм)

Нафақа


Озиқ-

овқат


Кийим

бош ва

пойабзал


Шахсий

гигиена

буюмлари


Ашёвий

таъминот

буюмлари


Транс-

портда

юриш

карточ-

калари


Битирув

нафақаси
































Таълим муассасаси раҳбари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

Бош бухгалтер:





(Ф.И.О.)


(имзо)

         





Низомга

5-ИЛОВА



Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш

карточкалари ҳамда битирув нафақаларини

тайинлаш ва тўлаш бўйича

ҲИСОБОТ


20___ йил ____чорак учун

Муассаса номи:


Муассаса жойлашган туман (шаҳар)


Т/р

Ижтимоий таъминот ёрдами тури


Ўлчов

бирлиги


Йил

бошидан


1.

Ижтимоий таъминот ёрдами учун муассасага ажратилган маблағлар миқдори


сўм


2.

Қайдномага асосан берилган ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақалари миқдори


сўм


3.

Қайдномага асосан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар сони


нафар


4.

Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини олиш юзасидан аризалар сони


нафар


5.

Кўриб чиқилган аризалар сони


нафар


6.

Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини тайинлаш тўғрисидаги қарорлар сони


дона


7.

Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарорлар сони


дона


8.

Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун муассасага ажратилган маблағлар миқдори


сўм



9.

Қайдномага асосан берилган ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун берилган маблағлар миқдори


сўм



10.

Қайдномага асосан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағ олаётган ўқувчи (талаба)лар сони


нафар



Таълим муассасаси раҳбари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

Бош бухгалтер:





(Ф.И.О.)


(имзо)

20___ йил "___" ___________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь

































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск