Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Паспорт тизими (прописка ва ҳисобга олиш). Фуқаролик/ ID-карталар жорий қилиниши сабаблари ҳамда уларни олиш тартиби (НМ, 47-сон 2020 йил 24 ноябрь)Полный текст документа доступен в платной версии.
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
ID-КАРТАЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ САБАБЛАРИ
ҲАМДА УЛАРНИ ОЛИШ ТАРТИБИ
Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон) чиқиши муносабати билан "Норма маслаҳатчи" газетаси таҳририятига фуқаролар томонидан ушбу ҳужжатни олиш қоидаларини тушунтириб бериш сўралган мактублар келиб тушмоқда. Шунингдек ўқувчиларимиз ID-карталар жорий қилинишининг сабабини билмоқчи бўляптилар (ахир биометрик паспортлар 2011 йилда чиқарилган ва бунга ҳали кўп бўлмаган). ID-карталарни ишлаб чиқишда халқаро тажриба ўрганилганми ва ҳисобга олинганми? Ниҳоят, улар қандай тузилишга эга ва уларни бериш тартиби қандай? "Norma" компанияси эксперти Санжар Хўжааҳмедов ушбу саволларга жавоб берди.
Хавфсизлик чораси зарур
Ҳозирги замонда шахсни идентификацияловчи ID-карталарга ўтиш шахс ҳақидаги маълумотларни битта ташувчида сақлаш хавфсизлиги нуқтаи назаридан зарурий чора ҳисобланади.
Шахсий маълумотларни сақловчи барча турдаги пластик карталар идентификация карталари ҳисобланади: электрон гувоҳнома, банк картаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси. Бугунги кунда ID-карта кўпгина давлатларда жорий қилинмоқда, айрим давлатларда расмий ҳ
...

