ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.11.2020 й. ПҚ-4898-сон "Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2020 й.

N ПҚ-4898



ЖАҲОН БАНКИНИНГ ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ

УЮШМАСИ ВА ОСИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИ ИШТИРОКИДА "ҚИШЛОҚ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2020 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси билан Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) билан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳамда 2020 йил 28 майда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (кейинги ўринларда - Банк) билан 82 миллион АҚШ доллари миқдорида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) бўйича 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга қарз (кредит) битимлари имзолангани;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ташкил этаётганлиги;

лойиҳа Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдан нисбатан ортда қолаётган 21 та туманида амалга оширилиши;

лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2020-2024 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, Уюшма ва Банк кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи барча ташкилотлар лойиҳа бўйича имзоланган қарз (кредит) битимларида кўрсатилган механизмлар талабларига амал қилади;

лойиҳани амалга ошириш доирасида Уюшма ва Банк кредитларини қайтариш, шунингдек, улар бўйича ҳисобланган фоизлар, хизмат кўрсатганлик учун ҳақ ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

"Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кредитларининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонунчиликка мувофиқ халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида:

агарда ушбу лойиҳалар халқаро ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари томонидан 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган бўлса, юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмайди;

мазкур қарз маблағлари ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божи тўлашдан озод этилади;

ушбу имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.


5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Ж. Ортиқов) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Т. Маматов) билан биргаликда лойиҳа доирасида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишда доимий ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


6. Белгилансинки, лойиҳа доирасида:

ҳар бир вилоят бўйича қишлоқлар аниқлангандан сўнг, ҳар бир вилоятнинг тегишли сублойиҳалар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлари юзасидан белгиланган тартибда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоблари ишлаб чиқилади ва экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади;

Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари буюртмачи ҳисобланади;

лойиҳани амалга ошириш гуруҳи билан "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланади.


7. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатга қўйилиши ва муддати узайтирилишини тез фурсатларда таъминласин.


8. Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


9. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


10. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров:

бир ҳафта муддатда масъул ижрочилар иштирокида мажлис ўтказиб, уларнинг аниқ вазифаларини белгилаб берсин;

икки ҳафта муддатда Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳа доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида "Йўл харита"ларини ишлаб чиқсин ҳамда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва туманлар Кенгашларида тасдиқланишини таъминласин;

тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган мутахассислар малакасини ошириш учун хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ўқув-тренинглар ташкил қилсин;

молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг сифатли амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин;

"Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг тузилмасини тасдиқласин ва фаолиятини йўлга қўйсин;

тижорат банкида алоҳида ҳисобварақларига эга бўлган лойиҳани амалга ошириш бўйича бош гуруҳни Тошкент шаҳрида, шунингдек, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари учун Наманган шаҳрида ва Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари учун Жиззах шаҳрида лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудлараро гуруҳларни ташкил этсин;

лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳани амалга ошириш гуруҳини молиялаштириш бўйича харажатларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоровга Жаҳон банкининг ижтимоий ва экологик ҳимоялаш ҳамда кўчириш сиёсати тамойилларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа компонентларини амалга ошириш ва молиялаштириш жадвалига ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланаётган иловаларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин;

б) Фарғона (Х.Х. Бозаров), Андижон (Ш.К. Абдурахманов), Наманган (Ш.Ш. Абдуразаков), Сирдарё (Ғ.Ғ. Мирзаев) ва Жиззах (Э.А. Салиев) вилоятлари ҳокимликлари лойиҳани тўла-тўкис амалга ошириш учун барча зарур ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳларига ўз вақтида етказилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.


11. Фарғона (Х.Х. Бозаров), Андижон (Ш.К. Абдурахманов), Наманган (Ш.Ш. Абдуразаков), Сирдарё (Ғ.Ғ. Мирзаев) ва Жиззах (Э.А. Салиев) вилоятлари ҳокимликлари қишлоқларни комплекс ривожлантириш учун лойиҳа доирасида молиялаштириладиган объектлардан ташқари амалга ошириладиган тадбирларни батафсил режалаштириш лойиҳалари асосида маҳаллий бюджет ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июнь ва 2021 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 25 ноябрдаги

ПҚ-4898-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш"

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ


(млн АҚШ доллари)

Лойиҳа компонентлари


Уюшма


Банк


Ўзбекистон

Республикаси


Жами


1-компонент: асосий инфратузилма ва хизматларга қаратилган талабларга асосланган инвестициялар, маҳаллий бошқарув салоҳиятини қўллаб-қувватлаш


93,7

82,0

-

175,7

1a-кичик компонент: асосий инфратузилма ва хизматларга қаратилган талабларга асосланган инвестициялар


82,0

82,0

-

164,0

1б-кичик компонент: маҳаллий бошқарув салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, коммуникация ва жамоатчилик билан ишлаш, фуқароларни жалб этиш


11,7

-

-

11,7

2-компонент: лойиҳани бошқариш, мониторинг ва баҳолаш ҳамда салоҳиятни ошириш


6,3

-

1,6

7,9

Жами


100,0

82,0

1,6

183,6

Туманлар бўйича 1а-кичик компонентнинг

молиялаштирилиши

Т/р

Вилоят номи

Туман номи

Лойиҳа

доирасида

МФЙлар

(сони)


Аҳоли сони

(киши)


Молиялаштириш

миқдори ҚШ

доллари)


1.

Андижон вилояти


Бўстон тумани

5

13 678

1 684 015

2.

Андижон вилояти


Булоқбоши тумани

13

69 611

8 570 402

3.

Андижон вилояти


Пахтаобод тумани

31

118 164

14 548 175

4.

Андижон вилояти


Улуғнор тумани

3

10 733

1 321 431

5.

Андижон вилояти


Марҳамат тумани

20

85 663

10 546 700

6.

Фарғона вилояти


Фурқат тумани

11

53 986

6 646 675

7.

Фарғона вилояти


Қўштепа тумани

26

127 930

15 750 550

8.

Фарғона вилояти


Сўх тумани

9

34 272

4 219 517

9.

Фарғона вилояти


Ёзёвон тумани

11

42 630

5 248 542

10.

Наманган вилояти


Чортоқ тумани

19

77 978

9 600 535

11.

Наманган вилояти


Чуст тумани

26

120 373

14 820 143

12.

Наманган вилояти


Поп тумани

36

138 646

17 069 888

13.

Наманган вилояти


Мингбулоқ тумани

16

54 861

6 754 404

14.

Наманган вилояти


Янгиқўрғон тумани

35

147 649

18 178 324

15.

Жиззах вилояти


Бахмал тумани

9

61 049

7 516 261

16.

Жиззах вилояти


Зомин тумани

12

82 983

10 216 743

17.

Жиззах вилояти


Фориш тумани

6

17 163

2 113 083

18.

Жиззах вилояти


Янгиобод тумани

1

1 687

207 701

19.

Сирдарё вилояти


Боёвут тумани

12

54 795

6 746 278

20.

Сирдарё вилояти


Сардоба тумани

1

2 904

357 536

21.

Сирдарё вилояти


Ховос тумани

4

15 295

1 883 097

Жами


306

1 332 050

164 000 000

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 25 ноябрдаги

ПҚ-4898-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш"

лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси

кредитининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни

ва бошқа тўловларни қайтаришнинг прогноз

ЖАДВАЛИ


Кредит умумий қиймати - 100 млн АҚШ долл.

Кредит муддати - 30 йил

Имтиёзли муддат - 5 йил

Хизмат к1рсатилгани учун ҳақ - йиллик 0,75%  + базис ўзгарувчи*

Фоиз ставкаси - йиллик 1,25%  + базис ўзгарувчи**

Мажбурият учун тўлов - 0,5%

Тўлов

санаси


Ўзлаш-

тириш


Кредит

қолдиғи


Асосий қарз

бўйича

тўловлар

суммаси


Хизмат

кўрсатганлик

учун ҳақ


Фоиз


Мажбурият

учун тўлов


Жами

тўлана-

диган

сумма


28.02.2020









15.11.2020


10 000

10 000




108

108

15.05.2021


10 000

20 000


71

68

223

363

15.11.2021


10 000

30 000


145

139

202

486

15.05.2022


10 000

40 000


214

205

174

593

15.11.2022


10 000

50 000


290

278

151

720

15.05.2023


10 000

60 000


357

342

124

823

15.11.2023


10 000

70 000


436

417

101

954

15.05.2024


30 000

100 000


503

482

75

1 059

15.11.2024



98 350

1 650

726

696


3 072

15.05.2025



96 700

1 650

702

673


3 025

15.11.2025



95 050

1 650

702

673


3 025

15.05.2026



93 400

1 650

679

650


2 979

15.11.2026



91 750

1 650

678

650


2 978

15.11.2027



90 100

1 650

655

628


2 933

15.05.2027



88 450

1 650

654

627


2 931

15.11.2028



86 800

1 650

635

609


2 894

15.05.2028



85 150

1 650

630

604


2 884

15.11.2029



83 500

1 650

608

583


2 841

15.05.2029



81 850

1 650

606

581


2 837

15.11.2030



80 200

1 650

584

560


2 795

15.11.2030



78 550

1 650

582

558


2 790

15.05.2031



76 900

1 650

561

538


2 748

15.11.2031



75 250

1 650

558

535


2 743

15.05.2032



73 600

1 650

540

518


2 708

15.11.2032



71 950

1 650

534

512


2 696

15.05.2033



70 300

1 650

514

492


2 656

15.11.2033



68 650

1 650

510

489


2 649

15.05.2034



67 000

1 650

490

470


2 610

15.11.2034



65 350

1 650

486

466


2 602

15.05.2035



63 700

1 650

467

447


2 564

15.11.2035



62 050

1 650

462

443


2 556

15.05.2036



60 400

1 650

446

427


2 523

15.11.2036



58 750

1 650

438

420


2 509

15.05.2037



57 100

1 650

420

402


2 472

15.11.2037



55 450

1 650

414

397


2 462

15.05.2038



53 800

1 650

396

379


2 425

15.11.2038



52 150

1 650

391

374


2 415

15.05.2039



50 500

1 650

372

357


2 379

15.11.2039



48 850

1 650

367

351


2 368

15.05.2040



47 200

1 650

351

336


2 337

15.11.2040



45 550

1 650

343

328


2 321

15.05.2041



43 900

1 650

325

312


2 287

15.11.2041



42 250

1 650

319

305


2 274

15.05.2042



40 600

1 650

302

289


2 241

15.11.2042



38 950

1 650

295

282


2 227

15.05.2043



37 300

1 650

278

267


2 195

15.11.2043



35 650

1 650

271

259


2 180

15.05.2044



34 000

1 650

256

245


2 151

15.11.2044



30 600

3 400

247

237


3 883

15.05.2045



27 200

3 400

219

209


3 828

15.11.2045



23 800

3 400

197

189


3 787

15.05.2046



20 400

3 400

170

163


3 733

15.11.2046



17 000

3 400

148

142


3 690

15.05.2047



13 600

3 400

121

116


3 638

15.11.2047



10 200

3 400

99

95


3 593

15.05.2048



6 800

3 400

73

70


3 543

15.11.2048



3 400

3 400

49

47


3 497

15.05.2049



0

3 400

24

23


3 448

Итого


100 000

-

100 000

22 912

21 957

1 158

146 027

            

Изоҳ:

*) 2020 йил 1 январдаги ҳолатига кўра хизмат кўрсатганлик учун базис ўзгарувчи қийматини 0,69% деб қабул қилинган.

**) 2020 йил 1 январдаги ҳолатига кўра фоиз тўлови учун базис ўзгарувчи қиймати 0,13% деб қабул қилинган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 25 ноябрдаги

ПҚ-4898-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси

доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки

кредитининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни

ва бошқа тўловларни қайтаришнинг прогноз

ЖАДВАЛИ


Кредит умумий қиймати - 82 млн АҚШ долл.

Кредит муддати - 30 йил

Имтиёзли муддат - 5 йил

Фоиз ставкаси - 6 ойлик ЛИБОР + 1,3%

Мажбурият учун тўлов - 0,50%

Олдиндан бир марталик тўлов - 0,25%

Тўлов

санаси


Ўзлаш-

тириш


Кредит

қолдиғи


Асосий қарз

бўйича

тўловлар

суммаси


Олдин-

дан бир

марталик

тўлов**


Фоиз*


Мажбурият

учун тўлов


Жами

тўлана-

диган

сумма


28.08.2020





205



205

15.11.2020


10 250

10 250




89

89

15.05.2021


10 250

20 500



168

178

346

15.11.2021


10 250

30 750



341

155

496

15.05.2022


10 250

41 000



503

127

630

15.11.2022


10 250

51 250



682

103

785

15.05.2023


10 250

61 500



839

76

915

15.11.2023


10 250

71 750



1 023

52

1 075

15.05.2024


10 250

82 000



1 181

26

1 206

15.11.2024



82 000



1 364


1 364

15.05.2025



80 360

1 640


1 342


2 982

15.11.2025



78 720

1 640


1 337


2 977

15.05.2026



77 080

1 640


1 288


2 928

15.11.2026



75 440

1 640


1 282


2 922

15.05.2027



73 800

1 640


1 235


2 875

15.11.2027



51 250

1 640


1 228


2 868

15.05.2028



61 500

1 640


1 187


2 827

15.11.2028



71 750

1 640


1 173


2 813

15.05.2029



82 000

1 640


1 127


2 767

15.11.2029



82 000

1 640


1 119


2 759

15.05.2030



80 360

1 640


1 074


2 714

15.11.2030



78 720

1 640


1 064


2 704

15.05.2031



77 080

1 640


1 020


2 660

15.11.2031



75 440

1 640


1 009


2 649

15.05.2032



73 800

1 640


971


2 611

15.11.2032



72 160

1 640


955


2 595

15.05.2033



54 120

1 640


912


2 552

15.11.2033



52 480

1 640


900


2 540

15.05.2034



50 840

1 640


859


2 499

15.11.2034



49 200

1 640


846


2 486

15.05.2035



47 560

1 640


805


2 445

15.11.2035



45 920

1 640


791


2 431

15.05.2036



44 280

1 640


756


2 396

15.11.2036



42 640

1 640


737


2 377

15.05.2037



41 000

1 640


698


2 338

15.11.2037



39 360

1 640


682


2 322

15.05.2038



37 720

1 640


644


2 284

15.11.2038



36 080

1 640


627


2 267

15.05.2039



34 440

1 640


590


2 230

15.11.2039



32 800

1 640


573


2 213

15.05.2040



31 160

1 640


540


2 180

15.11.2040



24 600

1 640


518


2 158

15.05.2041



22 960

1 640


483


2 123

15.11.2041



21 320

1 640


464


2 104

15.05.2042



19 680

1 640


429


2 069

15.11.2042



18 040

1 640


409


2 049

15.05.2043



16 400

1 640


376


2 016

15.11.2043



54 120

1 640


355


1 995

15.05.2044



52 480

1 640


324


1 964

15.11.2044



50 840

1 640


300


1 940

15.05.2045



14 760

1 640


268


1 908

15.11.2045



13 120

1 640


246


1 886

15.05.2046



11 480

1 640


215


1 855

15.11.2046



9 840

1 640


191


1 831

15.05.2047



8 200

1 640


161


1 801

15.11.2047



6 560

1 640


136


1 776

15.05.2048



4 920

1 640


108


1 748

15.11.2048



3 280

1 640


82


1 722

15.05.2049



1 640

1 640


54


1 694

15.11.2049



0

1 640


27


1 667

Жами


82 000

-

82 000

205

40 591

806

123 628

            

Изоҳ:

*) 2020 йил 1 январдаги ҳолатига кўра 6 ойлик ЛИБОР қиймати 2,2% деб қабул қилинган ва йиллик фоиз ставкаси 3,5 % ҳисобланган.

**) олдиндан бир марталик тўлов Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига қопланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 25 ноябрдаги

ПҚ-4898-сон қарорига

4-ИЛОВА



Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё

инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида

"Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси

доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Кредит

суммаси

(минг долл.)


Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


1-КОМПОНЕНТ: қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Ортиқов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов)

1.

1a-кичик компонент: асосий инфратузилма ва хизматларга қаратилган талабларга асосланган инвестициялар.

Лойиҳа доирасида:


1. 622 та объект (301 та умумтаълим мактаби, 240 та мактабгача таълим ва 81 та тиббий муассаса) таъмирланади.


2. 1 642 км тоза ичимлик суви тармоқлари таъмирланади ва янгилари барпо этилади. Бундан ташқари, 306 та сув иншоотлари таъмирланади ва янгилари қурилади.


3. 1 174 км электр таъминоти тармоқлари таъмирланади, 1 116 дона трансформаторлар ҳамда 33 231 та таянч устунлари янгиларига алмаштирилади.


4. 4,1 минг км ички йўллар таъмирланади.

164 000

1. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи томонидан туман ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллаларни ўрганиш, белгиланган мезонлар асосида ривожланишдан нисбатан ортда қолаётган қишлоқлар (306 та)ни танлаш.


2. Қишлоқларнинг бош режаларини лойиҳалаштириш ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


3. Қишлоқларда аҳоли фикрини ўрганган ҳолда, уларни ривожлантириш дастурларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш.


4. Вилоят ҳокимликларининг Ягона буюртмачи хизмат инжиниринг компанияларини техник буюртмачи вазифасини бажаришга жалб қилиш.


5. Долзарб инфратузилма объектлари (аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, электр ва газ таъминоти лойиҳалари, бошланғич ва ўрта мактаблар, мактабгача таълим ташкилоти бинолари)ни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш.


6. Лойиҳалаштириш ишларига лойиҳа институтларини жалб қилиш учун тендер савдолари ташкиллаштириш ва ғолиблар билан лойиҳалаштириш ишлари бўйича шартномалар тузиш.


7. Лойиҳа доирасида танлаб олинган қишлоқлар (овуллар) топогеодезия хариталари, муҳандислик-геология қидирув ишлари, бош режаларини, архитектура-режалаштириш.


8. Улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш.


9. Қурилиш-монтаж ишлари тугагандан сўнг объектларни қабул қилиш учун ишчи Давлат қабул комиссияларини ташкил этиш. Суб-лойиҳаларни давомийлигини таъминлаш учун коллектив эксплуатация ва техник хизмат механизмларни ишлаб чиқиш ҳамда объектни балансда сақловчига топшириш ва юридик ҳуқуқларни расмийлаштириш.


10. Суб-лойиҳалар тегишли лойиҳа ҳужжатларининг давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш.


2021-2024

йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (О.Рустамов), Қурилиш вазирлиги (Э.Искандаров), Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (А.Икрамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев), Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ

2.

1б-кичик компонент: маҳаллий бошқарув салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, коммуникация ва жамоатчилик билан ишлаш, фуқароларни жалб этиш.

Бунда:


1. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ҳар бир шартнома бўйича 24 ой муддатда қишлоқларда амалга ошириладиган ишлар жамоатчилик фикри асосида ўрганилади.


2. Тоза ичимлик сув таъминоти бўлмаган қишлоқларда хорижий ва халқаро экспертлардан иборат гуруҳ томонидан 3 йил (36 ой 310 киши) давомида хизмат кўрсатилади.


3. Маҳаллий бошқарув ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда лойиҳага алоқадор бошқа идоралар мутахассислари учун 4 йил давомида ишлаб чиқиладиган графикларга кўра доимий асосда малака ошириш тренинглари олиб борилади.


11 700

1. Манзилли дастурларни шакллантиришда очиқлик, тамойилларини таъминлаш.


2. Жамоатчилик ташкилотларидан иборат экспертлар гуруҳи билан ҳар бир қишлоқда сўровномалар, учрашувлар, семинарлар ва ўқув-тренинглар ўтказиш.


3. Давлат органлари, ҳокимликлар ва лойиҳага алоқадор ташкилотлар (инжиниринг компаниялар ва бошқалар) салоҳиятини ошириш бўйича доимий ўқув тренинглари ўтказиш.


4. Тошкент шаҳрида, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида Лойиҳага алоқадор вазирликлар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакилларига лойиҳа бўйича тақдимотлар ўтказиш.


2021-2024

йиллар


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (З.Ўраков), Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г.Шукурова), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Тошпўлатов), Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоят ҳокимликлари


2-КОМПОНЕНТ: лойиҳани бошқариш, мониторинг ва баҳолаш ҳамда салоҳиятни ошириш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Ортиқов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов)

3.

Лойиҳани бошқариш, мониторинг ва баҳолаш ҳамда салоҳиятни ошириш.

Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдан нисбатан ортда қолаётган 21 та туманида лойиҳа доирасида ишлар ташкил этилади.

Қишлоқларда ишларнинг сифатли ташкил этилиши, лойиҳанинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.

7 900

1. Лойиҳа доирасида тадбирларни мувофиқлаштириш ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш.


2. Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет тармоқларида эълон бериш.


3. Тендер ғолиб компанияси (нодавлат нотижорат ташкилотлари) билан шартнома тузиш ва техник вазифадаги ишларни амалга ошириш ҳамда қабул қилиш.


4. Лойиҳа доирасида кўзда тутилган ҳисоботларни доимий равишда тайёрлаш ва тегишли идораларга ҳамда Жаҳон банкига тақдим этиб бориш.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборотларни киритиб бориш.


2021-2024

йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (З.Ўраков), Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г.Шукурова), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ф.Дадахонов)

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 ноябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 26 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 ноябрь, 47-сон, 522-модда












































Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск