ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 й. 744-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2020 й.

N 744




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СУВ МУАММОЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сув хўжалигида илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, Хоразм вилоятининг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб сувни бошқариш, унинг ҳисобини юритиш ва ундан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, рақамли ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, сув ва ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм тажриба-ишлаб чиқариш хўжалиги негизида давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;

сув хўжалигини ривожлантириш, сув хўжалиги объектларини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурларини ҳисобга олиш, уларни оқилона бошқариш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Респуликаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан сув хўжалиги объектлари, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш;

таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш;

Марказнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни техник соз ҳолда сақлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Хоразм вилояти ҳокимининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


5. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Навоий қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган синов-тажриба бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда тегишли экин-тажриба майдонлари билан биргаликда Марказга белгиланган тартибда ўтказиб берсин;

икки ой муддатда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда Марказни белгиланган тартибда малакали раҳбар ва мутахассислар билан таъминлашни ташкил қилсин.


6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар грантлари;

хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Марказнинг илмий ва раҳбар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимлари учун ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

8. Марказ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда соҳага оид мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотларни 2021 йилдан бошлаб амалга ошириш бўйича асосланган таклифларни 2020 йил 25 декабрга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига киритсин.

Хоразм вилояти ҳокимлиги Марказ билан биргаликда илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар доирасида устувор илмий лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва уларнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 ноябрдаги

744-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг

ТУЗИЛМАСИ











Директор




















































































Директор ўринбосари - илмий котиб




























































Ирригация тизими ва ўзан жараёнлари лабораторияси

3



Сув хўжалигида рақамли ва инновацион технологиялар лабораторияси

2


































Тупроқ ва сув тадқиқотлари ҳамда мелиоратив жараёнлар лабораторияси

2


Бош бухгалтер

1



































Ходимлар ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассис

1

Суғориш ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси

3



Мелиорация ва коллектор-дренаж тармоқлари лабораторияси

3











































































































Гидрометрия лабораторияси

2





















































































               

Жами илмий ходимлар ва муҳандислар 19 нафар.

Ёрдамчи ходимларнинг сони белгиланган меъёрларга асосан белгиланади.

Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 ноябрдаги

744-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот

маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Устувор вазифалар, амалга

ошириладиган тадбирлар


Ижро муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъуллар


I. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СУВ МУАММОЛАРИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

1

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилояти Хонқа туманидаги "Навоий" ҚФЙ ҳудудида жойлашган синов-тажриба бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда тегишли экин-тажриба майдонлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказига (кейинги ўринларда - Марказ) оператив бошқарув ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ўтказиш.


2020 йил

15 декабргача


Хоразм вилояти хокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

2

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш бўйича ҳисоб-китобларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тақдим қилиш.

2020 йил

20 декабргача



Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ



Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш лойиҳасини 2021 йил манзилли дастурига киритиш.


2020 йил

30 декабргача

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Марказ


3

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш, замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ҳамда мебель ва ташкилий техника билан бутлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.


2021 йил

1 мартгача


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети


Марказ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


4

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш бўйича лойиҳани белгиланган тартибда молиялаштириш.


2021 йил


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Хоразм вилояти маҳаллий бюджети


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Марказ


5

Марказ фаолияти учун талаб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техника бўйича асосланган ҳисоб-китобларни Молия вазирлигига тақдим қилиш.

2020 йил

20 декабргача



Хоразм вилояти ҳокимлиги, Марказ



Автотранспорт воситаси ва бошқа техникани харид қилишни белгиланган тартибда молиялаштириш.


2021 йил

1 апрелгача


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети


Молия вазирлиги

6

Марказ илмий-тадқиқот лабораториялари учун талаб этиладиган замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг рўйхатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш учун Молия вазирлигига, Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилиш.

2020 йил

25 декабргача



Хоразм вилояти ҳокимлиги, Марказ



Марказ илмий-тадқиқот лабораториялари учун талаб этиладиган замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни харид қилишни белгиланган тартибда молиялаштириш.


2021-2022

йиллар

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, халқаро молия институтларининг грант маблағлари


Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


7

Таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда Хоразм вилоятидаги олим ва мутахассисларни ўрганиш, улар билан суҳбатлар ўтказиш ҳамда Марказни белгиланган тартибда малакали раҳбар ва мутахассислар билан бутлаш.


2020 йил

25 декабргача



Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти


8

Хоразм вилояти бўйича олдинги йилларда амалга оширилган соҳадаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича илмий ҳисоботлар Марказга ўтказиб берилишини таъминлаш.


2020 йил

10 декабргача



Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


II. МАРКАЗНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

9

Хоразм вилояти тупроққлим шароитида:

қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини мақбуллаштириш ва суғориш техника ҳамда технологияларини такомиллаштириш;

шўрланган ерлар иккиламчи шўрланишининг олдини олиш ва уларни тиклаш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини илмий асосланган ҳолда танлаш бўйича комплекс мелиоратив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун тажриба-экспериментал участкасини ташкил этиш.


2020-2021

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар

Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


10

Хоразм вилоятининг турли мелиоратив шароитларида томчилатиб суғориш тизимлари учун суғоришни автоматик бошқариш модулини яратиш ва амалиётга жорий этиш.


2020-2022

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


11

Суғоришнинг турли гидрогеологик шароитларда ўзгаришининг компьютер моделини тузиш орқали мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.


2020-2022

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


12

Сув танқислиги шароитида суғориладиган ерларнинг сув-туз баланслари ва сув-туз режимларини прогнозлаштиришнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2020-2022

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


13

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини Хоразм вилояти шароитида лойиҳалаш ва қуриш бўйича "стартап" лойиҳаларга таклифлар тайёрлаш.

2021-2022

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар


Марказ, Хоразм вилояти ҳокимлиги


"Стартап" лойиҳаларни танлов натижаларига мувофиқ белгиланган тартибда молиялаштириш.


2021-2022

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Марказ


III. РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

14

Рақамли ва инновацион технологиялар усулларини қўллаб ирригация тизими каналлари ва насос станцияларининг ишончли ҳамда хавфсиз ишлашининг модели ва алгоритмини яратиш.


2021-2023

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


15

Геоахборот технологиялари, маълумотлар базаси ва йўлдош ҳамда дрон ёрдамида суғориладиган ерларнинг шўрланишини аниқлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизимини яратиш.


2021-2023

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


16

Марказнинг Хонқа туманидаги полигонида рақамли ва инновацион технологияларга асосланган "Дала-суғориш технологияси-суғориш тизими" Smart технологиясини жорий этиш.


2021-2023

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


17

Вилоят сув хўжалиги тизимида рақамли ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича маълумотлар базасини яратиш.


2021-2023

йиллар


Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


IV. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

18

Марказ илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий инновацион илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича чет эл грант лойиҳаларини жалб этиш.


2021-2025

йиллар


Халқаро молия институтларининг грантлари


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ


19

Марказ ходимларининг чет элдаги нуфузли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш.


2021-2025

йиллар


Халқаро молия институтларининг грантлари


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ


20

Сув хўжалигининг замонавий илмий-техник муаммолари мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманларни ташкил қилиш.


2021 йил

ноябрь,

2022-2025

йиллар

жадвал

бўйича


Халқаро молия институтларининг грантлари


Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Марказ


                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 ноябрь














































Время: 0.1970
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск