ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 й. ПФ-6118-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.11.2020 й.

N ПФ-6118



СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Айни пайтда, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш тақозо этилмоқда.

Бу борада, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда - Бюро) тузилмаси ҳамда ваколатларини мақбуллаштириш, унинг иш услубини тубдан қайта кўриб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш зарурияти юзага келди.

Фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, аҳолининг одил судловга ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:


1. Белгилансинки:

Бюро ўз фаолиятини марказлашганлик тамойилига мувофиқ қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга бўйсуниши ва ҳисобдорлиги асосида амалга оширади;

Бюро директори ўз фаолиятида бевосита Бош прокурорга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади ҳамда Бош прокурор Бюро фаолиятининг натижадорлиги бўйича масъул ҳисобланади;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси жараёнига аралашиш, яъни, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ижрочисига ноқонуний топшириқлар бериш ёхуд бошқа шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш тақиқланади.


2. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) 1-иловага мувофиқ таркибда, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий кенгашлар (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Республика кенгашининг (Н.Т. Йўлдошев) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ижро ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларнинг сабаб ва шарт-шароитларини муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олишни таъминлаш, Бюро органлари, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

ижро ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамкорлиги, тегишли давлат органлари томонидан мажбурий ижро органларига тақдим қилинаётган ижро ҳужжатларининг миқдори ва сифати билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини оширишга оид бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

Қуйидагилар ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳамда бошқа ҳудудий идора ва ташкилотлар раҳбарларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳолати бўйича ахборотини тинглаш;

давлат ёки давлат органлари фойдасига ёхуд улар манфаатларини кўзлаб берилган ижро ҳужжатларини ижросиз қайтариб олиш ҳолатларини бирма-бир муҳокама қилиш. Бунда, асоссиз қайтариб олиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи ташкилотларга тавсиялар киритиш;

мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зиддиятли ва низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиган сабаб ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш. Бундай жараёнларга халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларини, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг жалб этиш чораларини кўриш;

ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатларини тузиб, улар билан якка тартибда ишлаш, жумладан уларга амалий ёрдам кўрсатиш ва бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;

ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкларни сотиш учун туман ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум бозорлар ҳамда савдо марказларида ярмаркалар ташкил этиш чораларини кўриш;

қарздор-бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича уларнинг маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда, қарздорликни маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан қоплаш тўғрисида таклифлар киритиш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини оширишга оид бошқа масалаларни кўриб чиқиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари тегишлича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашларнинг ишчи органи ҳисобланади;

Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар йиғилишлари ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади. Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар йиғилишларига давлат органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин;

ҳудудий кенгашлар ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойда Республика кенгашига ҳисобот беради;

Бюро ҳудудий кенгашлар билан биргаликда тизимли равишда иш юритувидаги ижро ҳужжатларини хатловдан ўтказиб боради;

Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилишга ёки бошқа шаклда кўрсатмалар беришга ҳақли эмас.

Республика кенгаши ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳолати бўйича ахборот киритиб борсин.


4. 2021 йил 1 январдан бошлаб Бюро ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб борсин.

Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари Бюро органларининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни чуқур таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилишни ташкил этсин.


5. Ижро ҳужжатлари Бюро органлари иш юритувига ҳудуд ва тоифаларга қуйидаги тартибда тааллуқли бўлиши белгилансин:

а) Бюронинг марказий аппаратига:

турли вилоятларда жойлашган бир нечта қарздорларга, шу жумладан солидар қарздорларга нисбатан берилган ижро ҳужжатлари;

ижро ҳужжати мажбурий ижро этиш учун тақдим этилган санада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 000 баравари ва ундан ортиқ суммани ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари;

хорижий давлатлар, уларнинг давлат органлари, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ҳукумат ташкилотлари ва уларнинг ваколатхоналари, шунингдек, уларнинг дипломатик иммунитетга эга бўлган ходимларига нисбатан берилган ижро ҳужжатлари;

Бош давлат ижрочиси ёки унинг ўринбосари қарорига кўра Бюронинг ҳудудий органлари иш юритувидан марказий аппарат иш юритувига олинган ва алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари;

б) Бюронинг ҳудудий бошқармаларига:

турли туман (шаҳар)ларда жойлашган бир нечта қарздорларга, шу жумладан солидар қарздорларга нисбатан берилган ижро ҳужжатлари;

ижро ҳужжати мажбурий ижро этиш учун тақдим этилган санада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 000 бараваридан 100 000 бараваригача суммани ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари;

ижро ҳужжати бўйича қарздор-юридик шахс хорижий давлатнинг резиденти ҳисобланган ижро ҳужжатлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош давлат ижрочилари ёки уларнинг ўринбосарлари қарорига кўра Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувидан ҳудудий бошқарма иш юритувига олинган ва алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари;

в) Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига - мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилмаган бошқа ижро ҳужжатлари.

Белгилансинки, мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида қонунийликни таъминлаш мақсадида мазкур бандда назарда тутилган тааллуқлиликдан қатъи назар, ижро ҳужжати:

Бош прокурорнинг топшириғига ёки Бош давлат ижрочисининг қарорига асосан Бюро марказий аппарати ёки муайян Бюро органи иш юритувига;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош давлат ижрочилари ва уларнинг ўринбосарлари қарорларига асосан Бюронинг ҳудудий бошқармаси ёки тегишли ҳудуддаги Бюронинг туман (шаҳар) бўлими иш юритувига олиб берилиши мумкин.


6. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида:

а) Бош прокуратура ва Олий суднинг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини яратиш ҳамда алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағини очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин;

б) 2021 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилсин:

ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади;

Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи билан интеграция қилинади. Бунда Бюро томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилади ҳамда алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилади.

Бош вазир маслаҳатчиси (О.М. Умаров) Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини жорий этишга масъул этиб белгилансин.


7. Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари бажарилиши бўйича давлатнинг мажбурлов кучини сафарбар қилмаган ҳолда уларнинг ихтиёрий ижро қилинишини янада кенг татбиқ этишга қаратилган қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:

а) жарима тариқасидаги жиноий жазони маҳкум томонидан ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч ой муддатда (вояга етмаган шахслар учун - олти ой муддатда) давлат ижрочиси назорати остида ихтиёрий ижро этиш. Бунда маҳкумнинг жиноий жазо тариқасида тайинланган жаримани белгиланган муддатда ихтиёрий тўлашдан бўйин товлаши жариманинг тўланмаган қисмини мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш каби бошқа жиноий жазо турларига ўзгартиришга сабаб бўлади;

б) айрим тоифадаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш чоралари натижасиз бўлган тақдирда, мазкур ҳужжатларни охирги чора сифатида мажбурий ижро органларига тақдим этиш тартибини жорий этиш, жумладан:

юридик шахсдан пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари - ижро ҳужжати ундирувчи томонидан қарздор-юридик шахсга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига ижросини таъминлаш учун тақдим этилгандан сўнг (Давлат бюджетига ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно);

давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг юзага келадиган мулкий ҳуқуқларни белгилаш ёки уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари - ижро ҳужжати ундирувчи томонидан тегишли мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи давлат органлари ва ташкилотларига ижросини таъминлаш учун тақдим этилгандан сўнг;

қимматли қоғозларга бўлган эгалик ҳуқуқини белгилашни ёки қимматли қоғозларнинг миқдори ва тоифасида аниқланадиган юридик шахслардаги улушни белгилашни ёхуд қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш мажбуриятини юклашни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари - қимматли қоғозга бўлган эгалик ҳуқуқини ижро ҳужжатида назарда тутилган шахс номига ҳисобга қўйиш мақсадида ижро ҳужжати ундирувчи томонидан ваколатли ташкилотга ижросини таъминлаш учун тақдим этилгандан сўнг;

ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари - ижро ҳужжати ундирувчи томонидан ишга тиклаш ваколатига эга бўлган иш берувчига ижросини таъминлаш учун тақдим этилгандан сўнг;

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари - ижро ҳужжати ундирувчи томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириши лозим бўлган тегишли ташкилотга ижросини таъминлаш учун тақдим этилгандан сўнг;

қарздор-давлат органи (ташкилоти) ёки унинг мансабдор шахслари (ижро ҳужжати мансабдор шахснинг давлат органи ва ташкилотидаги хизмат вазифаси ва мажбуриятига тааллуқли бўлса) бўлган ёхуд уларга мажбурият юклашни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари - ижро ҳужжати ундирувчи томонидан қарздор-давлат органи (ташкилоти) ёки унинг мансабдор шахсига ёхуд ижро ҳужжатида мажбурият юклатилган давлат органи (ташкилоти) ёки унинг мансабдор шахсига ижросини таъминлаш учун тақдим этилгандан сўнг;

истеъмол қилинган энергия ресурслари ва ичимлик суви учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари - ижро ҳужжатини бериш тўғрисидаги ариза ваколатли орган ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар истеъмолчи энергия ресурслари тармоқлари ва сув таъминотидан узилганлигини (қонунчиликка мувофиқ тармоқдан узиш мумкин бўлмаган истеъмолчилар бундан мустасно) тасдиқловчи ҳужжатни ижро ҳужжатига илова қилган тақдирда;

маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари - ижро ҳужжати жаримани унинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан ушлаб қолиш орқали ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун тегишли иш ҳақи ёки бошқа маошни, нафақа ёки стипендияни тўлашни амалга оширувчи ташкилотга тақдим этилганидан сўнг, ҳуқуқбузар ишламаётган ёки унинг иш жойи номаълум бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Ушбу тартиб суднинг маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Мазкур кичик бандда назарда тутилган ижро ҳужжатлари улар тақдим этилган ташкилот ва мансабдор шахслар томонидан, агар ижро ҳужжатида бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, улар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун муддат ичида, банкка тақдим этилган тақдирда - кейинги иш кунидан кечиктирмай ижро этилади. Ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари талаблари мазкур кичик бандда кўрсатилган ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахcлари томонидан узрли сабабларсиз ижро этилмаслиги ушбу шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга ҳамда ижро ҳужжатларини қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий равишда ижро этиш чораларини кўришга сабаб бўлади;

в) қарздор муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги муносабати билан ва ундирувчи илтимосига кўра ижро иши юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатини судлардан давлат ижрочисига ўтказиш;

г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ва Савдо-саноат палатасига ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича қарздор-тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб ижро ҳужжатлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан судга ва ижро ҳужжатини берган бошқа органга мурожаат этиш ҳуқуқини бериш;

д) қонун ҳужжатларида назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлигини белгиланган тартибда текширмаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

е) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш.


8. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади.

Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) 2021 йил 1 февралга қадар ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


9. Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев):

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижрочиси лавозимига янги тайинланган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида махсус дастур бўйича бошланғич тайёргарлик курсларини ўтаганидан сўнг ўз хизмат вазифаларига киришишга рухсат бериш тартибини жорий этсин;

бир ой муддатда махсус дастурни тасдиқласин, бунда касб одобномаси қоидаларини ўрганишни, психология, зиддиятларни ҳал қилиш ва вақтни бошқариш ("тайм-менежмент") асосларига, шунингдек, Бюро органларида фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва дастурий комплекслар билан ишлаш кўникмаларига ўргатишни назарда тутсин;

Бюро органлари тизимида давлат ижрочиси лавозимини 2021 йил 1 январга қадар эгаллаб келган барча ходимлар махсус дастур асосида 2021 йил якунига қадар қайта тайёргарликдан ўтишини таъминласин;

давлат ижрочиларини рағбатлантириш мақсадида Бюро органлари ходимлари ўртасида ҳар йили "Йилнинг энг яхши давлат ижрочиси" танловини жорий этсин.


10. Бюро бошқарув ходимларининг чекланган сони 3 542 нафар, шу жумладан марказий аппаратда 82 нафар этиб белгилансин.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) Ижро этувчи дирекцияси тугатилсин ҳамда Жамғарма маблағларининг тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш вазифаси Бюрога юклатилсин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Жамғарма ҳисобидан 2020 йил 1 ноябрга қадар молиялаштирилиши лозим бўлган Бюро, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Бош прокуратура Академияси ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (юзага келган қарздорликлар билан бирга) жорий йилнинг III чораги якуни бўйича Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан қоплаб берилишини таъминласин.

2020 йил 1 ноябрдан бошлаб:

Бош прокуратура Академияси ходимларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойда тўланадиган 100 фоизлик устама тўлаш тўхтатилсин;

Бюро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган қисмини чегириб ташлаган ҳолда) ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.


11. 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Бюронинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича вазифа ва ваколатлари тугатилсин.

Белгилансинки:

аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловлар ушбу хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказида юритиладиган ягона биллинг тизимида акс этган ҳолда, қоида тариқасида, электрон тўлов тизимлари орқали йиғилади.

12. Белгилансинки, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва 3-иловага мувофиқ белгиланган миқдорда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига пропорционал тартибда йўналтирилади.

Мазкур бандда назарда тутилган ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағларнинг олувчилар ва бюджет тизими бюджетлари даражалари ўртасидаги тақсимоти маблағларнинг белгиланган қисми "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига ўтказилганидан кейин амалга оширилиши белгилансин.


13. Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) Олий суд (К.Ф. Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) ва Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:

бир ой муддатда фуқароларнинг мол-мулкига (пул маблағлари бундан мустасно) дахл қилмаган ҳамда уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир ва жавобгарлик чораларини қўлламаган ҳолда мажбурий ижро этиш механизмини (соддалаштирилган мажбурий ижро ишини юритиш институтини) жорий этиш;

икки ой муддатда электр ва иссиқлик энергияси, газ, ичимлик сувидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни, агар ҳуқуқбузарлик натижасида анча миқдордан кам бўлган зарар етказилган бўлса, декриминализация қилиш.


14. Белгилансинки, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб:

а) маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюро органларига жаримани ихтиёрий тўлаш учун муддатлар тугаганидан сўнг тақдим этилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорнинг топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ижро ҳужжатига мажбурий тартибда илова қилинади;

б) ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан, Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк эса - ҳудудий кенгашлар қарорига мувофиқ 50 фоизгача чегирма билан нархни ошириб бориш услубида ўтказиладиган дастлабки электрон онлайн-аукционга қўйилади, бундан гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мустасно;

в) мулкий тусга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган ижро йиғими:

ундирув суммаси 1 000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича - ундирилаётган сумманинг 5 фоизи;

ундирув суммаси 1 000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлган ижро ҳужжатлари бўйича - ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ўрнатилади.

Бунда, ижро йиғими қўлланилган ижро ишлари бирлаштирилган тақдирда, қўлланилган ижро йиғимининг миқдори ўзгартирилмайди;

г) Бюро органлари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича Жамғармага айрим ажратмалар қуйидаги миқдорларда белгилансин:

Бюронинг ходимлари томонидан қўлланиладиган ижро йиғими суммаларининг 100 фоизи;

ижро иши юритиш бўйича Давлат бюджетига ундирилган суммаларнинг (қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарзини ундириш бундан мустасно) 5 фоизи.


15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2021 йил 1 мартдан бошлаб ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмаган жисмоний шахс бўйича - шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек, қарздор-юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади;

электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси - Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси - ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) Олий суд (К.Ф. Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) ва Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган масалалар юзасидан тегишли қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.


16. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков) Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда:

уч ой муддатда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган, шунингдек, юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширувчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг давлат божлари, маъмурий жарималар ва бошқа тўловларни тўлаш юзасидан интерактив давлат хизматларини кўрсатишга тайёрлигини хатлов асосида ўрганиб чиқсин;

2021 йил 1 апрелга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат божларини ва давлат органлари томонидан солинган жарималарни ва бошқа тўловларни тегишли банк ва бошқа тўлов тизимлари орқали онлайн тарзда тўлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи алоҳида платформа яратишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021 йил 1 августга қадар мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган давлат органларининг давлат хизматларини кўрсатувчи алоҳида платформага босқичма-босқич уланишини таъминласин.


17. Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев):

а) Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) билан биргаликда икки ой муддатда Ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни қидиришда мажбурий ижро ва ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини қайта кўриб чиқсин, бунда мажбурий ижро органлари ички ишлар органларининг ахборот тизимларидан фойдаланиш, шунингдек, МДҲ давлатлари ахборот тизимларига қидирув ташаббускори сифатида маълумот киритиши тартибини назарда тутсин;

б) Олий суд (К.Ф. Камилов) ва Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) билан биргаликда уч ой муддатда маҳкум жазо ўтаётган муассасада қарздорликни, шу жумладан жиноятлар оқибатида етказилган зарарларни ундириш жараёнидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиб чиқсин ҳамда судлар, Бюро ва Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ўртасидаги ахборот алмашинувини йўлга қўйиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;

в) давлат даромадига ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларининг ижро этилишини сўзсиз таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 июлгача Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштирсин:

қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаганлиги сабабли қайтарилган, давлат даромадига ундиришни назарда тутадиган ижро ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни алоҳида юритиш ҳамда улардан барча манфаатдор шахс ва ташкилотлар учун тўсиқсиз фойдаланиш имкониятини яратиш;

давлат даромадига ундиришни назарда тутадиган ижро ҳужжатлари қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаганлиги сабабли қайтарилганда, ундирувчига ижро ҳужжатини тўсиқсиз янгидан ижрога (жумладан портал орқали) топшириш имкониятини яратиш. Бунда давлат ижрочиси янгидан қўзғатилган ижро иши юритиш доирасида қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган барча чораларни кўриши шарт.


18. Олий суд (К.Ф. Камилов) Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов), Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) билан биргаликда уч ой муддатда низосиз ишларни ҳал этишнинг муқобил шаклларини ўрганиб чиққан ҳолда ижро ҳужжатлари турларини қайта кўриб чиқиб, тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


19. Марказий банк (М.Б. Нурмуратов) Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов) билан биргаликда икки ой муддатда тижорат банклари томонидан "муаммоли" деб таснифланган активларни (кредит қарздорлигини) цессия (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) шартномаси асосида муайян чегирма билан реализация қилиш институтини, шунингдек, қарз бозорини бошқа соҳаларда ҳам ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.


20. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (А.И. Максудов) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда икки ой муддатда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш юзасидан судларга киритиладиган аризалар бўйича айрим тоифадаги шахсларни давлат божи тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


23. Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев):

а) Бюронинг янги ташкил этилаётган туманлараро бўлимларини жойлаштириш ҳамда фаолият юритиши учун зарур бўлган моддий-техника базасини яратиш чораларини кўрсин;

б) 2021 йил 1 сентябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Ижро ишини юритиш тўғрисидаги кодекс лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини мажбурий ижро органи ҳисобланмаган бошқа манфаатдор давлат ташкилотлари томонидан ихтиёрий равишда таъминлаш механизмини жорий этиш;

ижро иши юритиш иштирокчиларининг, шу жумладан ижро ишига кўмаклашувчи давлат органларининг ҳуқуқий мақомини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш;

давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича манфаатдор ундирувчи бўлган давлат органини аниқлаш ва ушбу ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, уларни мазкур давлат органига ижросиз қайтариш тартибини жорий этиш;

мазкур соҳадаги суиистеъмолликлар ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ижро харажатлари ва ундирилган маблағларни тақсимлаш институтини такомиллаштириш;

суд қарорларини ихтиёрий равишда ижро этишдан бўйин товлаган қарздорларни моддий жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизмларини яратиш;

в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


24. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев ҳамда Бюро директори белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, унинг ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 январь, 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 ноябрдаги

ПФ-6118-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш самарадорлигини ошириш

бўйича Республика кенгаши

ТАРКИБИ

Н.Т. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Республика кенгаши раиси

У.Ш. Ташходжаев


Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Республика кенгаши раиси ўринбосари

Д.С. Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

К.Ф. Камилов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси

М.Б. Нурмуратов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

Р.К. Давлетов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

П.Р. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Ш.Д. Кудбиев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

М.Б. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

А.И. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

Х.М. Кабирджанов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, Республика кенгаши котиби

Изоҳ: Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 ноябрдаги

ПФ-6118-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш самарадорлигини ошириш

бўйича ҳудудий кенгашларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

лавозими бўйича

-

ҳоким, ҳудудий кенгаш раиси

лавозими бўйича

-

вилоят прокурори, ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари

лавозими бўйича

-

жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси

лавозими бўйича

-

фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси

лавозими бўйича

-

вилоят иқтисодий суд раиси

лавозими бўйича

-

вилоят маъмурий суди раиси

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходими

лавозими бўйича

-

Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари

лавозими бўйича

-

вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

-

вилоят адлия бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

-

вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

-

вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

-

вилоят божхона бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

-

Бюронинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи, ҳудудий кенгаш котиби

Изоҳ: ҳудудий кенгашлар аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 ноябрдаги

ПФ-6118-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат

божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат

фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат

даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни

сотишга оид ижро хужжатлари бўйича келиб тушган

маблағларнинг айрим тоифадаги фуқароларни

қўллаб-қувватлаш учун йўналтириладиган

МИҚДОРИ

Т/р

Ҳудудлар номланиши

Миқдори*,

Фоизда

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

50

2.

Андижон вилояти

50

3.

Бухоро вилояти

50

4.

Жиззах вилояти

50

5.

Қашқадарё вилояти

50

6.

Навоий вилояти

50

7.

Наманган вилояти

50

8.

Самарқанд вилояти

50

9.

Сурхондарё вилояти

50

10.

Сирдарё вилояти

50

11.

Тошкент вилояти

50

12.

Фарғона вилояти

50

13.

Хоразм вилояти

50

14.

Тошкент шаҳри

30

*) Вазирлар Маҳкамаси маблағларнинг йўналтириладиган миқдорига ўзгартиришлар киритиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 ноябрдаги

ПФ-6118-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-5019-сон Фармонининг 2-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ

Бошлиқ ёрдамчиси





  


Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари - Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи
























Кадрлар бўлими

4


Ҳужжатли текширишлар

бўлими

7


Ахборот-таҳлил бўлими


5

Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси

23










Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси

19






Ички хавфсизликни таъминлаш бўлими

3













Ташкилий-назорат бўлими

3


Биринчи бўлим

6



Суриштирув бўлими

4





















Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

2



Иккинчи бўлим

6

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими

8


Махсус бўлим

1



Навбатчи қисми




















Учинчи бўлим

6



Молия-хўжалик бўлими

3


Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби бўлими

4








Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўлими

3




Мурожаатлар билан

ишлаш бўлими

2





Айдар-Арнасой кўллари тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими

3





Халқаро алоқалар бўлими

3


Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2


  

  




Методология, хавфларни баҳолаш ва типологиялар бўлими

4
















Криминалистика лабораторияси

1







Ахборотни тўплаш ва унга

ишлов бериш бўлими

3


Ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар













     

Департамент бошқарув ходимларининг умумий сони - 1031 штат бирлиги

шундан марказий аппаратда - 88 штат бирлиги.".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармонида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш;

ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш";


б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, Бюро тугатилаётган Суд департаментининг хўжалик шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади, суд ҳокимияти ёки адлия органларининг балансига ўтказилган ҳамда улар томонидан ишлатиладиган мулк (бинолар, маблағлар ва бошқа моддий-техникавий бойликлар) ва суд ҳокимиятига ёки адлия органларига кўрсатилган хизматлар (ишлар) билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно";


г) 6-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ижро иши юритуви бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган сумманинг 5 фоизи, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига ундирилган солиқ қарздорлиги бундан мустасно";

саккизинчи хатбошидаги "80 фоизи" сўзлари "100 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюро ходимлари томонидан кўлланиладиган ва ундириладиган жарималар, шунингдек пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун банк ёки бошқа кредит ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи";

ўн учинчи - ўн олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


д) 7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5343-сон Фармонида:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбоши "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзларидан кейин "(кейинги ўринларда - Департамент)" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "ҳар ойлик устамалар миқдори 50 фоизни" сўзларидан кейин "шунингдек прокуратура органларининг илмий даражага эга бўлган ходимларининг ойлик маошига қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдори 30 фоизни" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек Департамент органларининг техник ва ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб, мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирлар эса, 2020 йил 1 январдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


б) 6-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин;

"прокуратура органларида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади ва пенсиянинг базавий миқдорлари умумий ҳисобда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан ортиққа оширилмайди.

Прокуратура органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, меъёрлари ва тартиби суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан ички ишлар органлари ходимларининг пенсия таъминоти бўйича тақдим этилган имтиёзларни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


в) 8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Белгилансинки, маълумотлар базасига киритиладиган қарздор жисмоний ва юридик шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, алоҳида турдаги молия-кредит ва давлат хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари, шунингдек давлат хизматларидан фойдалана олмайдилар.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг бажарилмаган мажбуриятлари мавжудлигини текшириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан юритиладиган Ижро иши юритувлари ягона электрон базасини онлайн режимда текшириш орқали амалга оширилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5438-сон Фармонининг 6-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академия ходимларига Давлат бюджети ҳисобидан прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамалар тўланади;".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5446-сон Фармонининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. 2018 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5343-сон Фармонининг 3-банди биринчи - тўртинчи хатбошилари Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига татбиқ этилсин.

Бунда ушбу бандда кўрсатилган тадбирларни ижро этиш билан боғлиқ харажатлар 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади"


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонида:


1) 1-иловада:

1-позицияси "Текширувларнинг турлари" устуни "ўтказиладиган текширувлар" деган сўзлардан кейин "(камерал ва сайёр солиқ текшируви ҳамда солиқ аудити бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2-позиция ҳамда изоҳ қисмининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


2) 2-иловада:

17-позициясининг "Назорат қилувчи орган" устунида "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси" сўзлари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ўзсувтаъминот" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

22-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

22.

Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

10 кундан ошмаган ҳолда

";

қуйидаги мазмундаги 22-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

22-1.

Солиқ аудитини ўтказиш*

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда

";


изоҳ қисми қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"*) Давлат солиқ хизмати органлари 2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни солиқ аудити тайинланганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги "Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5566-сон Фармони 12-бандининг иккинчи хатбошисидан "ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5816-сон Фармонининг 11-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни фақат коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилган ҳолда, тегишли коммунал ташкилотлардан бундай қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома олиш талаби бекор қилинади;

ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги тўғрисида маълумотлар Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади";

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-722-сон қарорида:


1) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "суд ижрочилари" сўзлари "давлат ижрочиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича - ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмаган тақдирда - ундирилаётган сумманинг 5 фоизи миқдорда, ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошган тақдирда - ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорда";

тўртинчи хатбошидаги "энг кам иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 5-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;


3) 1-иловада:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "суд ижрочиси" сўзлари "давлат ижрочиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича - ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмаган тақдирда - ундирилаётган сумманинг 5 фоизи миқдорда, ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошган тақдирда - ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорда. Мулкий характердаги ижро ҳужжатини ижро этишда ундирувчига белгиланган муддатда сотилмаган мол-мулк берилса, ижро йиғими суммаси ушбу мулк қийматидан белгиланади";

учинчи хатбошидаги "энг кам иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "суд ижрочиси" сўзлари "давлат ижрочиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "суд ижрочисига" сўзлари "давлат ижрочисига" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мол-мулкни давлат фойдасига ўтказиш";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


г) 7-банддаги "Адлия вазири" сўзлари "Бош прокурори" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) III бўлим ўз кучини йўқотган деб топилсин;


е) 16-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "суд ижрочисининг" сўзлари "давлат ижрочисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


ё) 17-банднинг биринчи хатбошисидаги "Суд департаментининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "Суд департаментининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан бошлаб узоғи билан икки кун ичида қайтариш учун Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратига юборилади. Ижро йиғимини қайтариш қарор олинган кундан бошлаб беш банк куни давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда:


а) 71-1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 81-2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2065-сон қарорига 1-4-иловаларнинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ПРИЛОЖЕНИЕ N 1

к постановлению Президента РУз

от 13 ноября 2013 г. N ПП-2065



Разряды по оплате труда по Единой тарифной

сетке работников Генеральной прокуратуры

Республики Узбекистан

Наименование должности

Разряд

Размер тарифного коэффициента

Генеральный прокурор

21

6,887

Первый заместитель Генерального прокурора

20

6,583

заместитель Генерального прокурора

19

6,282

начальник управления, Академии Генеральной прокуратуры

18

5,987

начальник самостоятельного отдела, отдела в составе управления, кафедры (отдела, центра), профессор кафедры Академии Генеральной прокуратуры

17

5,694

старший следователь по особо важным делам, помощник Генерального прокурора, доцент кафедры Академии Генеральной прокуратуры, старший программист

16

5,407

следователь по особо важным делам, старший прокурор управления, самостоятельного отдела и отдела, входящего в состав управления, старший преподаватель Академии Генеральной прокуратуры, программист, старший специалист по информационной безопасности

15

5,123

старший следователь, прокурор управления, самостоятельного отдела и отдела, входящего в состав управления, преподаватель, старший прокурор отдела (центра) Академии Генеральной прокуратуры, администратор сети, администратор базы данных, веб-дизайнер

14

4,842

прокурор отдела (центра) Академии Генеральной прокуратуры

13

4,568

главный специалист

12

4,296

ведущий специалист

11

4,027

специалисты:



I категории

10

3,767

II категории

9

3,510


Примечание: дополнительные средства, необходимые для сверхустановленного размера тарифного коэффициента, с 1 января 2020 года покрываются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан. При этом разрешается, в порядке исключения, независимо от установленного законодательством запрета, выплата дополнительного материального стимулирования должностным лицам, указанным в настоящем приложении, за счет внебюджетных средств органов прокуратуры с применением установленных размеров тарифного коэффициента.



"ПРИЛОЖЕНИЕ N 2

к постановлению Президента РУз

от 13 ноября 2013 г. N ПП-2065



Разряды по оплате труда по

Единой тарифной сетке работников прокуратуры

Республики Каракалпакстан, областных

прокуратур и г. Ташкента

Наименование должности

Разряды по группам областей

Вне группы

Размер тариф. коэф.

1-я группа

Размер тариф. коэф.

2-я группа

Размер тариф. коэф.

3-я группа

Размер тариф. коэф.

Прокурор

20

6,583

19

6,282

18

5,987

18

5,987

первый заместитель прокурора

19

6,282

18

5,987

17

5,694

17

5,694

заместитель прокурора

18

5,987

17

5,694

16

5,407

16

5,407

начальник отдела, старший помощник прокурора, (помощник прокурора по обеспечению внутренней безопасности)

17

5,694

16

5,407

15

5,123

15

5,123

старший следователь по особо важным делам

16

5,407

15

5,123

15

5,123

15

5,123

следователь по особо важным делам

14

4,842

14

4,842

14

4,842

14

4,842

старший прокурор отдела, старший следователь

13

4,568

13

4,568

13

4,568

13

4,568

прокурор отдела, помощник прокурора

12

4,296

12

4,296

12

4,296

12

4,296

главный специалист

11

4,027

11

4,027

11

4,027

11

4,027

специалисты:









I категории

9

3,510

9

3,510

9

3,510

9

3,510

II категории

8

3,260

8

3,260

8

3,260

8

3,260

Примечание:

Вне группы

1-я группа

2-я группа

3-я группа

г. Ташкент

Республика Каракалпакстан,

Области:

Бухарская

Области:

Джизакская


области:

Наманганская

Сырдарьинская


Андижанская

Навоийская



Кашкадарьинская

Сурхандарьинская



Самаркандская

Хорезмская



Ташкентская




Ферганская



Разряды и тарифные ставки работников транспортных и природоохранных прокуратур, приравненных к областным прокуратурам, устанавливаются в размерах, предусмотренных настоящим приложением для областных прокуратур 1-й группы.

Дополнительные средства, необходимые для сверхустановленного размера тарифного коэффициента, с 1 января 2020 года покрываются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан.



"ПРИЛОЖЕНИЕ N 3

к постановлению Президента РУз

от 13 ноября 2013 г. N ПП-2065



Разряды по оплате труда по

Единой тарифной сетке работников

городских прокуратур

Наименование должности

Разряды по группам городов

1-я группа

Размер тариф. коэф.

2-я группа

Размер тариф. коэф.

Прокурор

17

5,694

16

5,407

заместитель прокурора

15

5,123

14

4,842

старший помощник прокурора

14

4,842

13

4,568

следователь по особо важным делам


13

4,568

-

-

старший следователь

12

4,296

12

4,296

помощник прокурора, следователь, стажер

11

4,027

11

4,027

Примечание:


1-я группа

2-я группа


г. Андижан

г. Гулистан


г. Бухара

г. Джизак


г. Карши

г. Термез


г. Навои

г. Ургенч


г. Наманган



г. Нукус



г. Самарканд



г. Фергана


Дополнительные средства, необходимые для сверхустановленного размера тарифного коэффициента, с 1 января 2020 года покрываются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан.



"ПРИЛОЖЕНИЕ N 4

к постановлению Президента РУз

от 13 ноября 2013 г. N ПП-2065



Разряды по оплате труда по

Единой тарифной сетке работников районных

(городских) и приравненных к ним прокуратур

Наименование должности

Разряд

Размер тарифного коэффициента

Прокурор

16

5,407

заместитель прокурора

15

5,123

старший помощник прокурора

13

4,568

старший следователь

12

4,296

следователь, помощник прокурора, стажер

11

4,027

Примечание: дополнительные средства, необходимые для сверхустановленного размера тарифного коэффициента, с 1 января 2020 года покрываются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2568-сон қарорининг рус тилидаги матни 31-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Фонда развития Бюро принудительного исполнения" сўзлари "Государственного бюджета Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3016-сон қарорида:


1) 1-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимларининг намунавий тузилмалари 2-3а-иловаларга мувофиқ";

олтинчи хатбоши "туман" сўзидан кейин "ва туманлараро" сўзлари билан тўлдирилсин;


2) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) бошқарув ходимларининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган чекланган сони 3 542 нафар, шу жумладан марказий аппаратда 82 нафар этиб белгилансин";


3) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидан "мақоми" деган сўз чиқариб ташлансин;


4) 9-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


5) қарорга 1-3-иловалар қуйидаги таҳрирдаги 1-3а-иловалар билан алмаштирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ







Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2



ДИРЕКТОР



Директор ёрдамчиси










































































































































Директорнинг биринчи

ўринбосари - Ташкилий-

назорат ва таҳлил

бошқармаси бошлиғи


Директор ўринбосари - Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи









Кадрлар

бошқармаси

5



Суриштирув

ва маъмурий

амалиёт

бўлими


2























































Суд ҳужжатлари ва

бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этиш

бошқармаси

23

















Ташкилий-

назорат ва

таҳлил

бошқармаси

8






Ички

хавфсизликни

таъминлаш

бошқармаси

5



Ҳуқуқий

таъминлаш

ва халқаро-

ҳуқуқий

алоқалар бўлими

6






































Жиноят ишлари

бўйича ва маъмурий

судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

3















Назоратни ташкиллаш-

тириш, статистика ва таҳлил бўлими


4














































Биринчи бўлим

1



Ишлар бошқармаси

5





























Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

4





Иқтисодий судлар

ҳужжатларини ижро

этиш бўлими

4
































Молия-режалаштириш бўлими

3














































Тафтиш бўлими

2





Фуқаролик ишлари

бўйича судлар

ҳужжатларини

ижро этиш бўлими

8





Ҳудудий бошқармалар








































Туман (шаҳар) бўлимлари



Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби шуъбаси

1



























Ичик ишлар, солиқ ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

7






















































Туманлараро бўлимлари


Навбатчи қисм

3

























































Ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш маркази

12





Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш бўлими

3










































































































































Қидирув бўлими

3
























































Бошқарув ходимларининг умумий сони - 82 бирлик,


*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ





Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектор



Бошқарма бошлиғи



Ички хавфсизликни

таъминлаш шуъбаси

1-3





































































































Бошқарма бошлиғи ўринбосари - Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи







Кадрлар шуъбаси

2



Биринчи бўлим

1


































































Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси

2-3



Молия-хўжалик бўлими


4





Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими


4-6
















































































Ташкилий назорат ва таҳлил шуъбаси

2



Мурожаатлар билан ишлаш шуъбаси

3





Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шуъбаси

2
















































































Тафтишчи

1



Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш шуъбаси

1





Қидирув шуъбаси

2-8




















































































Туман (шаҳар)

бўлимлари









Қидирув шуъбаси

2-8
































































































































Туманлараро ихтисослаштирилган

ижро бўлимлари

















































































































Бошқарув ходимларининг умумий сони - 29-40 бирлик.


*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.


Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий сони - 484 бирлик.


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ












Бўлим бошлиғи


























































































































Бошлиқ ўринбосари

0-1






















































Давлат ижрочиси

0-60






Депозит бўйича мутахассис

0,5-1





































Умумий штат бирликлари сони 1,5-63 бирлик, шундан давлат ижрочилари - 1-62 бирлик.


*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади, бунда ҳар бир туман (шаҳар) бўлимида камида 1 нафар иш юритувчи назарда тутилади.


Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг умумий чекланган сони 2 701 бирлик, шундан давлат ижрочилари - 2 588 бирлик.



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси туманлараро бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

Бўлим бошлиғи

Давлат ижрочиси

8-36

Бошқарув ходимлари умумий штат бирликлари сони 9-37 бирлик. Мажбурий ижро бюроси туманлараро бўлимларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 275 бирлик.


*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади, бунда ҳар бир туманлараро бўлимида камида 1 нафар иш юритувчи назарда тутилади

**) Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда биттадан туманлараро бўлим, Тошкент шаҳрида 2 туманлараро бўлим фаолият юритади.

***) Туманлараро бўлимлар ташкилий-назорат ва материал-техник таъминоти Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади. Туманлараро бўлимлар ходимлар сони ва сақлашга харажатлар Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармалари штатлар жадвали ва харажатлар сметасида акс этади";


6) 4-илова (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги Низом)да:


а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар)" сўзларидан кейин "ва туманлараро бўлимларининг" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 5-банддан "тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) прокурорларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш;

ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш";


г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Бюро ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

a) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш соҳасида:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлайди, мажбурий ижро этиш қонун билан бошқа давлат органларига юклатилган ҳужжатлар бундан мустасно;

ваколатли органларнинг мол-мулкни, шу жумладан ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари ҳамда ашёвий далилларни давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиб ташлашни назарда тутувчи қарорларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро қилади;

хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкнинг баҳоланиши, сақланиши ва сотилишини ташкил қилади;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлашда, шу жумладан қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини қидиришда давлат органлари, кредит ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ушбу мақсадларда кўрсатилган давлат органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;

қарздор - жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидиришни амалга оширади, бу мақсадларда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;

ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;

аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонун ва одил судловни ҳурмат қилиш, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий равишда бажариш заруриятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади, уларни ўз фаолияти натижалари тўғрисида хабардор қилади, ушбу мақсадларда семинарлар, брифинглар, пресс-конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказади;

б) ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида:

ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан ижро иши юритиш тарафлари, баҳолаш ташкилотлари, ижро ҳужжатлар бўйича мол-мулкни сақлаш ва сотиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар, банк ва бошқа кредит ташкилотлари, қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар (шахслар) ҳамда мажбурий ижро органи ҳисобланмаган ва суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминловчи ташкилот ва мансабдор шахслар, шунингдек қарздорларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга оширувчи ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, бартараф этиш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш чораларини кўради;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилмаслик ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олишда ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

суд қарори ёки бошқа ижро ҳужжатларини бажармаслик, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш, шунингдек вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширади;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритади, Бюро ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо қўллайди;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётини таҳлил қилади, уларнинг ҳисобини олиб боради ҳамда ушбу соҳада ягона амалиётни шакллантириш чораларини кўради;

Бюро ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказади, шунингдек тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;

терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказиш, процессуал қарорлар қабул қилиш, тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш амалиётини ўрганиб боради, уларнинг ҳисобини юритади ва бу борада фаолият самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

в) замонавий ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш соҳасида:

ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритади;

Ижро иши юритувлари ягона электрон базасини юритади;

ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ишлашини таъминлайди;

Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими ишлашини таъминлайди;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган рўйхатга мувофиқ йирик битимлар, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматларини амалга оширишда ижро ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарздорлик мавжудлигини онлайн режимда текшириш учун (ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш учун) давлат органлари ва ташкилотларининг Бюро маълумотлар базаларига уланишини таъминлайди;

Бюро органлари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизматини кўрсатади;

электрон онлайн-аукционлар оператори билан электрон ҳамкорлик қилади ҳамда ижро ҳаракатларини олиб бориш давомида хатланган мол-мулкни реализация қилиш таомилига электрон тижоратни жорий этиш бўйича чоралар кўради;

Бюро зиммасига юклатилган вазифаларни тезкорлик билан ва самарали бажариш мақсадида мажбурий ижро органлари ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базасини такомиллаштириш чораларини кўради;

Бюро органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўради;

ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини ишлатиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Бюро ходимларининг малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

г) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш масаласида хорижий давлатлар мажбурий ижро органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари билан халқаро ҳамкорлик қилади;

халқаро шартномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг суд қарорлари ижросига оид қисми ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний шахслар-қарздорларни қидириш қисми бажарилишини ташкил қилади;

хорижий давлатларнинг мажбурий ижро органлари, бошқа ваколатли органлари ҳамда ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар билан суд ҳужжатларини ижро этишда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларида, шунингдек қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича активларни қайтариш масалаларида ҳамкорлик қилади;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

Бюро ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан, шунингдек Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади;

д) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш соҳасида:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

ижро иши юритиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни тайёрлашда иштирок этади, ўз ваколати доирасида ижро иши юритишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;

самарали иш услубларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади, Бюро давлат ижрочилари ва бошқа ходимларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касб маҳоратини ошириш чораларини кўриш бўйича тизимли ишларни олиб боради;

эришган натижаларга қараб Бюро ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш чораларини кўради, Бюро давлат ижрочилари ва бошқа ходимлари ишини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этади;

Бюро органларида ички хавфсизликни таъминлайди, Бюро органлари ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, хизматни ўташ билан боғлиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради;

ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш бўйича чоралар кўради;

Бюро органларида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича тизимли иш олиб боради, Бюро органларида коррупцияга қарши назорат тизимини ("комплаенс-назорат") жорий этади ва ишлашини таъминлайди;

давлат ижрочилари ва бошқа ходимлар томонидан Мажбурий ижро органларида хизматни ўташ қоидалари ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминлайди.

Бюро қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин";


д) 11-бандда:

ўн еттинчи хатбошида "қидирув эълон қилиш" сўзларидан кейин "ва уни амалга ошириш" сўзлари билан тўлдирилсин;

"б" кичик банд чиқариб ташлансин;


е) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Бюро суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, шунингдек юклатилган бошқа вазифаларни самарали бажариш учун жавобгардир";


ё) 15-банднинг "и" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;


ж) қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Бюро директори ташаббускор ва малакали мутахассислардан иборат доимий фаолият юритадиган, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар мутахассисларидан иборат бошқа белгиланган тўловлардан ташқари Бюронинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча равишда ҳар ойлик меҳнат ҳақи фондининг (пул таъминотининг) икки бараваригача бўлган миқдорда ҳақ тўланадиган эксперт-таҳлил гуруҳларини тузишга ҳақли";


з) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Бюронинг туман (шаҳар), туманлараро бўлимлари бошлиқлари катта давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари тегишинча катта давлат ижрочилари ўринбосарлари ҳисобланади";


и) 19-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюронинг марказий аппарати таркибий тармоқлари (бош инспекторлар бундан мустасно) ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Бюро директорининг тақдимномасига биноан Бош прокурор томонидан амалга оширилади";

тўртинчи хатбоши "туман (шаҳар)" сўзларидан кейин "ва туманлараро" сўзлари билан тўлдирилсин;


к) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Бюронинг марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларнинг (молия-хўжалик тузилмалари бундан мустасно) ходимлари ўз мақомига кўра прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади.

Мақомига кўра прокуратура органлари ходимлари ҳисобланган ходимларга даражали унвонлар берилади ва улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга мувофиқ хизматни ўтайдилар";


л) 22-банднинг биринчи хатбошисидаги "шунингдек, махсус тоифалар бериладиган мансабларни эгаллаб турган" сўзлари чиқариб ташлансин;


7) 5-илова (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом)да:


а) номидан "ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банддаги "ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда - Инспекция)" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2 ва 4-бандлар, 9-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари, 10-банд, 13-банднинг биринчи хатбошиси, 26-банднинг биринчи хатбошиси, 28-банд, 35-банднинг биринчи хатбошиси, 36-банд, 39-банднинг олтинчи хатбошиси, 46-банд, 47-банднинг иккинчи ва еттинчи хатбошилари, 67-банднинг учинчи хатбошиси, 68 ва 70-бандлардаги тегишли келишикдаги "Инспекция" ва "ва Инспекция" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Бюрода хизматни ўташнинг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуни, ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (кейинги ўринларда Бош прокурор деб юритилади) ва Бюро директорининг буйруқлари ташкил қилади";


д) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Бюрода хизмат қилиш учун юриспруденция, молия, иқтисодиёт, ва бошқа соҳаларда олий ёки ўрта махсус маълумотли, соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.

Бунда Бюронинг давлат ижрочилари лавозимларига олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга, айрим ҳолларда бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга шахслар, Бюронинг бошқа лавозимларига - олий ёки ўрта махсус маълумотли бошқа мутахассисликка (иқтисодчи, молиячи, муҳандислар ва бошқалар) эга шахслар ҳам тайинланади.

Юридик маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат ижрочиси лавозимига хизматга қабул қилиш, алоҳида ҳолларда Бюро директорининг ёзма рухсати ва Бюронинг марказий аппаратида тузилган махсус комиссиянинг номзодни давлат ижрочиси хизмат вазифаларини бажаришга малакаси, касб маҳорати ва иш тажрибаси мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси асосида рухсат этилади.

Ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган тартиб тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув ва маъмурий амалиёт фаолияти билан шуғулланадиган Бюро тузилмаларида хизматни ўташ учун номзодларга ҳам татбиқ этилади.

Бюро органларида лавозимларни (шу жумладан раҳбар лавозимларни) эгаллаш учун мутахассислик, маълумот даражаси ва минимал иш тажрибага қўйиладиган талаблар Бюро директори томонидан тасдиқланади.

7. Бюрога хизматга қабул қилиш, таркиби Бюро директори томонидан тасдиқланадиган конкурс комиссияси томонидан номзодларнинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш, шу жумладан билим даражаси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган конкурс асосида амалга оширилади.

Бюрога хизматга қабул қилишда зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон беришини аниқлаш мақсадида номзодлар мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади";


е) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ходимларни хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш Бош прокурор, Бюро директори ёки Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруқлари билан расмийлаштирилади";


ё) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ходимларнинг лавозимлари рўйхати Бюро директори томонидан тасдиқланадиган штат жадвали билан белгиланади.

Бюро фаолиятининг ички тизимини ташкил этиш тегишлича Бюро директори томонидан тасдиқланадиган Регламент ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Намунавий регламенти билан белгиланади";


ж) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Давлат ижрочиси лавозимига илк бор ёки давлат ижрочиси мақомидаги бошқа лавозимга (бош давлат ижрочиси ёки унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно) тайинланаётган шахс (Бюро органларида фаолият юритаётган ходимлар бундан мустасно) ишлашига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида махсус ўқув курсини ўтаганидан кейин рухсат берилади";


з) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ходимлар хизматни ўташ даврида Бош прокурор томонидан тасдиқланадиган прокуратура органлари ходимларининг касб одобномасига риоя қилишлари шарт.

Прокуратура органлари ходимларининг касб одобномаси талабларини бузиш белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради. Мазкур қоидалар бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.

Хизмат текширувни ўтказиш даврида Бюро ходими вақтинчалик, лекин бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.

Хизмат текширувини ўтказиш ва Бюро ходимини вақтинчалик хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади";


и) 16-бандда:

биринчи хатбошидан "ва Инспекция" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Бюро директори ва Инспекция бошлиғи" сўзлари "Бош прокурор" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Бюро ходимларига Бош прокурор томонидан белгиланган шаклда ва тартибда хизмат гувоҳномалари берилади.

Бюро директори хизмат гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти имзоси қўйилган ҳолда берилади.

Бюронинг Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланадиган ходимларига хизмат гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) томонидан берилади.

Гувоҳнома Бюро ходимининг айби билан йўқотилиши лавозимдаги ножўя хатти-ҳаракат ҳисобланади ва интизомий жавобгарликни келтириб чиқаради. Гувоҳнома йўқотилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади";


л) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ходимларни эгаллаб турган лавозимларига хизмат бўйича мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Бюро директори томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда аттестация ўтказилади.

Лавозимига Бош прокурорнинг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар Бош прокуратуранинг аттестация комиссияси томонидан, лавозимига Бюро директори, Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар эса - тегишлича Бюро ва унинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади";


м) 19-банднинг учинчи хатбошисидаги "тегишлича Бюро директори ва Инспекция бошлиғи" сўзлари "Бош прокурор" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ходимларга эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда қуйидаги даражали унвонлар берилади:

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси - Бюро директори;

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси - Бюро директори ўринбосарлари;

адлия катта маслаҳатчиси - Бюро марказий аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Бюронинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази директори (кейинги ўринларда - Марказ), Бюронинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари;

адлия маслаҳатчиси - Бюро директори ёрдамчиси, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, Бюронинг марказий аппарати бош суриштирувчиси, бош тафтишчиси, бош инспекторлари, Марказ директори ўринбосари, бўлим бошлиқлари, Бюронинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, Бюро ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспекторлари, ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси катта инспекторлари, Бюро туман (шаҳар) ва туманлараро бўлим бошлиқлари - катта давлат ижрочилари;

адлия кичик маслаҳатчиси - Бюро марказий аппарати катта суриштирувчилари, катта инспекторлари, Марказ дастурчилари, маъмурлари, муҳандислари, шўъба мудирлари, ахборот технологиялари мутахассиси, Бюро ҳудудий бошқармаларининг катта суриштирувчилари, суриштирувчилари, катта инспекторлари, инспекторлари, бош тафтишчилари, катта тафтишчилари, ахборот технологиялари мутахассислари, туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ўринбосарлари;

1 ва 2-даражали юрист - Бюро туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари, суриштирувчилари, қидирув бўйича катта инспекторлари, мурожаатлар билан ишлаш катта инспекторлари;

3-даражали юрист - биринчи марта аттестациядан ўтган ва лавозимга тайинланган ходимларга берилади.

Ушбу Низомнинг 67-бандида санаб ўтилган ходимларга лавозимидан қатъи назар, даражали унвонлар ўз вақтида берилади";


о) 24-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа даражали унвонлар Бюро директорининг тақдимномасига асосан Бош прокурор томонидан берилади";

учинчи хатбошидаги "Бюро ва Инспекцияга" сўзлари "Бюрога" сўзи билан алмаштирилсин;


п) 32-бандда:

ўнинчи хатбошидаги "Мажбурий ижро бюросининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "Бюро директори" сўзлари "Бош прокурор" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 34-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Бюро директори, Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари" сўзлари "Бюро директори, Бюронинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Қимматбаҳо совға, Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш, навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддатдан олдин ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар бериш, "Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими", I, II, III даражали "Alo xizmatlari uchun" кўкрак нишони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш Бош прокурор томонидан амалга оширилади";


с) 35-1 ва 40-бандлар, 41-банднинг иккинчи хатбошиси, 43-банд, 44-банднинг биринчи хатбошиси, 44-1-банддаги тегишли келишикдаги "Инспекция бошлиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


т) 38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюро директори, Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари бўйсунувидаги ходимларга нисбатан ҳайфсан ва жарима шаклидаги интизомий жазоларни қўллашлари мумкин. Бундан ташқари, улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардаги келишиш тартибига риоя қилган ҳолда хизматга қабул қилиш ва лавозимига тайинлаш ўз ваколатига кирувчи ходимларнинг лавозимини пасайтириши ёхуд хизматдан бўшатиши мумкин";


у) 45-бандда:

учинчи хатбошидаги "Инспекцияда" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


ф) 48-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва Инспекция" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари, Бюро ва Инспекция ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек Бюронинг, Инспекциянинг марказий аппаратлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек Бюронинг марказий аппарати" сўзлари билан алмаштирилсин;


х) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Кадрлар захирасига номзодлар Бюро директори, унинг ўринбосарлари, Бюро марказий аппарати таркибий тармоқлари раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, шунингдек прокуратура органлари, Бюро аттестация комиссиялари томонидан тақдим этилади.

Масъулиятли, малакали ва тажрибали ходимларнинг хизмат поғонасида юқорилаб боришини таъминлаш мақсадида Бюронинг кадрлар бошқармаси томонидан ички хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ва Бюронинг бошқа тузилмалари билан биргаликда кадрлар захирасига номзодларни холисона танлаш, уларни ўрганиш ҳамда касбга тизимли равишда тайёрлаш амалга оширилади";


ц) 50-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюро ва унинг ҳудудий бошқармаларининг раҳбар лавозимларига кадрлар захираси тегишлича Бюро ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳайъатларида тасдиқланади";


ч) 53-банднинг биринчи хатбошисидаги "Инспекция ходимлари хизмат автотранспорти ва махсус воситалар билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


ш) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш бюджетдан ажратиладиган маблағлар, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


э) 56-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Ходимларга давомийлиги ўттиз календарь кундан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади. Ўн йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга давомийлиги беш календарь кун, ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга давомийлиги ўн календарь кун, йигирма йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса давомийлиги ўн беш календарь кун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади";


ю) 63-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"63. Бюрода хизматни ўташ ходим ишдан бўшатилганда тугатилади";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош прокурор, Бюро директори ва ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ташаббуси билан";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош прокурор, Бюро директори ва ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ташаббуси билан хизмат ўташни тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади";

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ходимнинг Бюрода хизматда бўлишининг энг юқори ёшига етиши";


я) 64-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етган, юқори касбий тайёргарлик ва эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибасига эга, зиммасига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган ходим ўз ваколатлари доирасида Бош прокурор ёки Бюро директорининг розилиги билан Бюрода хизматни давом эттириши мумкин";


я-1) 66-банднинг биринчи хатбошисидаги "Бюро директори, Инспекция бошлиғи" сўзлари "Бош прокурор" сўзларига алмаштирилсин;


я-2) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"72. Бюро ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнат низолари Бош прокурор ва Бюро директори томонидан кўриб чиқилиши мумкин";


я-3) низомнинг иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюросида хизматни

ўташ тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюросининг даражали унвонларга эга

бўлган ходимлари мансаб маошларига алоҳида меҳнат

шароитлари учун ҳар ойлик устамалар

МИҚДОРЛАРИ

Бўлинмаларнинг номланиши

Мансаб маошига устамаларнинг миқдори (фоизларда)

Марказий аппарат

50

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқармалари

50

Туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимлари

50

8) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий

аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Разрядлар

Бюро директори

19

Бюро директорининг биринчи ўринбосари*


Бюро директорининг ўринбосари*


Бошқарма бошлиғи**

18

Бўлим бошлиғи**

17

Бош, ҳисобчи

17

Бош: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор, Бюро директорининг ёрдамчиси

15

Катта: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор

14


*) Бюро директорининг биринчи ўринбосарига Бюро директори ставкасидан - 3%, Бюро директорининг ўринбосарига - 5% кам миқдорда.

**) Бюро бошқарма ва бўлим бошлиғи ўринбосарига бошқарма ва бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда";


9) 8-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюронинг шаҳарлар, Тошкент шаҳар туманлари

ва туманлараро бўлимлари ходимларининг Ягона

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Шаҳарлар ва туманлар гуруҳлари

бўйича разрядлар

Гуруҳдан ташқари**

1-гуруҳ

2-гуруҳ

Бўлим бошлиғи - катта давлат ижрочиси

15

15

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари*




Давлат ижрочиси

14

14

13

депозит бўйича мутахассис

12

12

12

*) Бюро шаҳар бўлими бошлиғининг ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

**) Бюронинг Тошкент шаҳар туманлари, шунингдек туманлараро бўлимлари гуруҳдан ташқари тоифага тегишли.

1-гуруҳ

2-гуруҳ

Андижон шаҳри,

Гулистон шаҳри,

Бухоро шаҳри,

Жиззах шаҳри,

Қарши шаҳри,

Термиз шаҳри,

Навоий шаҳри,

Урганч шаҳри

Наманган шаҳри,


Нукус шаҳри,


Самарқанд шаҳри,


Фарғона шаҳри";


10) 9-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюро туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Разрядлар

Бўлим бошлиғи - катта давлат ижрочиси

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари*


Давлат ижрочиси

13

Депозит бўйича мутахассис

12

*) Бюро туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3060-сон қарорида:


1) 1-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


2) 3-бандда:

иккинчи - бешинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори шунингдек бошқа масъул шахслар ҳам киради.

Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) томонидан амалга оширилади.";

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 5-банд ҳамда 1 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


4) 2-иловада:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарманинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, Бюро ва прокуратура органлари фаолиятини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш ҳисобланади";


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;

Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;

ижро иши юритуви бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган сумманинг 5 фоизи, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига ундирилган солиқ қарздорлиги бундан мустасно;

давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағларининг 100 фоизи;

Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар, шунингдек пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун банк ёки бошқа кредит ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Бюро, шунингдек прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади. Бюро ва прокуратура органлари томонидан асосий воситалар оммавий савдоларда сотилган тақдирда, маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар";


г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

бино ва иншоотларини сақлаш, фойдаланиш, қуриш ва таъмирлашга;

Бюро органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашга, шу жумладан уларни зарур инвентарлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа оргтехника ҳамда бошқа воситалар билан таъминлашга, шунингдек коммунал-фойдаланиш ва бошқа жорий харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмаган қисмига;

хизмат ва махсус автотранспорт, шунингдек бошқа техника воситаларини сотиб олишга, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга;

Бюро ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган қисмини молиялаштиришга, шунингдек Бюро ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (хизмат уй-жой қуриш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо);

қўшимча ходимларни сақлаб туришга, шунингдек тегишли мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида Бюрога ишга жалб қилишга;

белгиланган тартибда Бюро ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;

прокуратура органлари ходимларига уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз беришга;

Бюро органлари ходимларига овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик тўловлар тўлаб беришга;

ахборот тизимлари, шу жумладан ахборот-компьютер тизимлари, Бюро маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, бошқариш, такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда Бюро органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигига қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишга;

Бюро ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига;

Бюро ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;

Бюро ходимларининг мамлакат ичкарисидаги ва унинг ташқарисидаги хизмат сафари харажатларини тўлашга;

Бюронинг семинарлари, давра суҳбатлари, конференциялари, амалий машғулотлари, тренинглари, профилактика ва бошқа тадбирларини ўтказишга;

Бюро фаолияти учун зарур бўлган босма ва бошқа материаллар билан таъминлашга;

Суд ижрочиларнинг халқаро иттифоқи, бошқа ихтисослаштирилган халқаро ва регионал ташкилотларда аъзолик учун бадал тўлашга;

давлат даромадига ўтказилган активларни хорижий давлатлардан қайтариш билан боғлиқ бўлган қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини ижро этилишини таъминлаш учун Бюро томонидан амалга ошириладиган тадбирларни, шу жумладан хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, ўзга ташкилотларнинг ахборот-маслаҳат хизматлари, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни, йиғим ва божларни молиялаштиришга (қайтарилган активлар ёки улар сотилишидан тушган маблағлар ҳисобидан ушбу харажатларни Жамғармага қоплаш (қайтариш) шарти билан);

Мажбурий ижро тизими, Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларга";


д) 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


е) 9-банддаги "Бюро ва прокуратура" ва "Жамғарма дирекцияси" сўзлари тегишлича "Бюронинг ҳудудий бошқармалари ва бошқа" ва "Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин;


ё) 10-банддаги "ва прокуратура органлари раҳбарлари" сўзлари "директори" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Харажатларни молиялаштириш Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари томонидан Бюрога тақдим этиладиган талабномалар, тўловлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади";


з) 13-банддан "Бюро ва прокуратура органлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


и) 14-банддаги "Бюро ва прокуратура органлари томонидан Жамғарма Дирекциясига" сўзлари "Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари томонидан Бюрога" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 15-банддаги "Жамғарма Дирекцияси" сўзлари "Бюро" сўзига алмаштирилсин;


л) 17-1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


м) 18-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради";


н) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарлик, шу жумладан Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Бюро томонидан амалга оширилади";


о) 24-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга";

учинчи хатбошидан "Бюро" сўзи чиқариб ташлансин;


п) 25-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидагиларга мажбур";

олтинчи хатбошида "ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига" сўзлари "органлари ва бошқа прокуратура органларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 26-27-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


с) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Бюро ҳар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотлар, шунингдек Жамғарма Кузатув кенгашига йиллик ҳисоботни тақдим этади. Бюро ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади";


т) 29-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


5) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш

жамғармасининг Кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

1. Холмахматов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси

2. Абруев Ж.И

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

3. Кабирджанов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори

4. Сулейманов К.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

5. Садиков У.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ишлар бошқармаси бошлиғи

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади";


6) 4-иловада:


а) 2-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) лавозим маошидан. Даражали унвонларга эга бўлган Бюро ходимларининг лавозим маошини ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади";

"б" кичик банднинг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Бюронинг бошқа бошқарув ходимларига кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устама ҳақ тўлаш прокуратура ходимлари учун белгиланган миқдорда амалга оширилади. Бунда устама миқдорини белгилашда ходимнинг умумий иш стажи инобатга олинади (олий ўқув юртидаги кундузги таълим даври бундан мустасно)";

"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлардан:

ходимлар фаолиятини индивидуал баҳолаш асосида хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун уларни йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш;

байрамлар, муҳим ва юбилей саналари, узоқ йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун, пенсияга чиққанда ва бошқа шу каби ҳолатлар муносабати билан мукофотлаш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи ҳисобидан шакллантириладиган Моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар;

овқатланиш харажатларини қоплаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар;

Бюро туман ва шаҳар ҳамда туманлараро бўлимлари ходимларига - йўлкира харажатларини қоплаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;

куз-қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари миқдорида йиллик тўловлар;

йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;

бахтсиз ҳодисага учраган, шунингдек хизмат вазифаларини бажаришда ҳалок бўлган Бюро ходимларининг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш.

Овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик тўловларнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан юқори миқдорини белгилаш, шунингдек моддий рағбатлантириш фонди миқдорини кўпайтириш Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг қарори билан амалга оширилади";


б) 6-банднинг тўртинчи хатбошиси "туман (шаҳар)" сўзларидан кейин "ва туманлараро" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига кирадиган қуйидаги тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади:

лавозим маоши;

алоҳида меҳнат шароитлари учун ойлик устама;

меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти (Бюро туман (шаҳар) бўлимлари ходимларидан ташқари);

даражали унвон учун лавозим маошига ойлик устама (Бюро туман (шаҳар) бўлимлари ходимларидан ташқари);

йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;

йилда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;

15 фоизлик Моддий рағбатлантириш фонди.

Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига кирадиган бошқа тўловлар, шунингдек бошқа моддий рағбатлантириш чоралари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади";


г) 14-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПҚ-3070-сон қарорида:


1) 1-банддаги "25" ва "42" рақамлари тегишинча "15" ва "28" рақамлари билан алмаштирилсин;


2) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ижро иши юритиш ягона маълумотлар базасини, Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини, Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини, мажбурий ижро органлари фаолиятида ишлатиладиган бошқа ахборот ресурслари, маълумотлар базалари ва дастурий комплексларни кузатиш ва бошқариш;

ижро ҳужжатлари ва улар бўйича ундирилган суммалар ишончли ҳисобини юритиш, алоҳида жараёнларни автоматлаштириш орқали ижро ҳужжатлари тизими тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда сифати давлат интерактив хизматларини кўрсатиш имконини берувчи илғор ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш";


3) 3-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор






















Директор ўринбосари


































Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш шуъбаси

8





Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини юритиш шуъбаси

2



































Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шуъбаси

3*
























  

Марказ ходимларининг умумий сони - 15 бирлик, шундан 12 нафари бошқарув ходимлари.


*) шундан барча 3 нафари техник ходимлар";


5) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Разрядлар

Директор

18

Директор ўринбосари *


Дастурчи

15

Маълумотлар базаси администратори

13

Корпоратив тармоқ администратори

12

Техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис

12

Техник мутахассис

8

*) Директор лавозимига меҳнат ҳақи тўлашдан 5% кам";


6) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номи

Бирликлар сони

Директор

1

Директор ўринбосари

1


Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини

ишлаб чиқиш ва жорий этиш шуъбаси

Дастурчи

5

Техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис

3


Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини

юритиш шуъбаси

Маълумотлар базаси администратори

1

Корпоратив тармоқ администратори

1

Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шуъбаси

Техник мутахассис

3

Жами:

15

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3149-сон қарорининг 1-иловасида:


3-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Аукцион объектининг баҳоланган қийматининг 70 фоизига тенг нарх бошланғич нарх этиб, давлат фойдасига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича қўйилган мол-мулк сотишда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий кенгашлар қарорига мувофиқ баҳоланган қийматининг 50 фоизигача тенг нарх бошланғич нарх этиб белгиланади, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Гаровга қўйилган мол-мулк ушбу мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулкларни сотишда у баҳоланган қийматига тенг нарх бошланғич нарх этиб белгиланади.".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3240-сон қарори 1-иловасининг 2-бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "16" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "24" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3384-сон қарорининг 6-бандида:

учинчи хатбошидан "ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади)" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидан "ва Бюро" сўзлари чиқариб ташлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3885-сон қарорининг 4-иловаси 17-бандининг "Масъул ижрочилар" устунидан "Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (Қудратхўжаев)" сўзлари чиқариб ташлансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 июлдаги "Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4394-сон қарорида:


а) 1-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хизмат мажбуриятларини бажараётган давлат ижрочиси мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши "ички ишлар органлари" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси" сўзлари билан тўлдирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ф-4977-сон фармойиши иловасида:


28-банддан "Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратходжаев)" сўзлари чиқариб ташлансин;


33-банд чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 ноябрдаги

ПФ-6118-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5580-сон Фармонининг 1-банди ва 6-бандининг "а" кичик банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5761-сон Фармонининг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 ноябрь, 47-сон, 520-модда











































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск