ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 й. 745-сон "Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2020 й.

N 745




РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА ЎРМОНЗОРЛАР,

ШУНИНГДЕК, ОРОЛ ДЕНГИЗИ ВА ОРОЛБЎЙИ

ҲУДУДЛАРИДА "ЯШИЛ ҚОПЛАМАЛАР"

БАРПО ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш, чўл ва тоғолди ҳудудларда, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш (кейинги ўринларда - республика ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этиш) ишларини давом эттириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида 2021 йилда ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш ҳажмлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда республика бўйича жами ўрмонзор барпо этилиши режалаштирилган 560 минг гектар ер майдонининг 375 минг гектари - Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида, 172 минг гектари - Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Оролбўйи ҳудудларида ҳамда 13 минг гектари - бошқа ҳудудлардаги ўрмон фондининг тоғ, водий ва тўқай ерларида барпо этилиши белгилансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда республика ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этиладиган майдонларни белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин, бунда:

бир ой муддатда 2021 йил давомида республика ҳудудларида барпо этиладиган ўрмонзорлар учун тегишли майдонлар ҳудудлар кесимида аниқланишини ва уларнинг харитаси ишлаб чиқилишини;

ўрмонзорлар барпо этиш учун зарур бўлган қўшимча ер майдонларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат ўрмон фондига ажратилишини;

ушбу қарорга иловада кўрсатилган ҳудудлар ва белгиланган ҳажмларда ўрмонзорлар, шунингдек, "яшил қопламалар" ўз муддатида ва сифатли барпо этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

республика ҳудудларида ўрмонзорларнинг ўз муддатида барпо этилиши бўйича доимий мониторинг юритсин ва унинг бажарилишини мувофиқлаштириб борсин;

Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш учун талаб этиладиган чўл ўсимликларининг уруғлари сифатли тайёрланишини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда республика ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этишга мўлжалланган лойиҳалар юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиб, Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.


5. Қуйидагилар Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобига ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 февралдаги 132-сон қарорига асосан "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ажратилиши белгиланган 100 млрд сўм маблағдан 57 млрд сўм ўтказиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти юқорида қайд этилган қарорда назарда тутилган маблағларнинг қолдиқ қисми бўлган 43 млрд сўм мақсадли маблағлар ўн кун муддатда график асосида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш учун:

қўшимча ишчи-ходимларнинг жалб этиш, уларни озиқ-овқат, махсус кийим-кечаклар ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, чўл ўсимликлари уруғлари захирасини жамғариш ва экиш учун узлуксиз етказиб бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш воситалари билан таъминлаш, вақтинчалик бино ва иншоотлар қуриш, авиация, алоқа ва бошқа хизматларини жалб этишни ҳамда зарур техника ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва бошқа тадбирларни ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда заруратга кўра, қўниш майдончалари ташкил этилишини, ишчи-ходимларни ҳудуддаги яшаш жойидан "яшил қопламалар" барпо этиш жойигача бўлган масофага ташиш учун тадбиркорлик субъектларидан шартнома асосида зарур автобус ва уруғ ташиш учун юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ажратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ерларни ўзлаштириш, ер майдонларини томчилатиб суғориш тизимини яратиш ишларига ўз куч ва воситаларини жалб этсин.


9. "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги тегишли ўрмон хўжаликларига Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш учун жалб этилган ишчи-ходимлар жойлашган вақтинчалик яшаш масканларини, истисно тариқасида, ажратилган ҳажмлар доирасида ва аҳолига белгиланган нарх асосида мавсум давомида суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш чораларини кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг мурожаатига асосан Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида белгиланган тартибда зарур алоқа воситаларидан фойдаланиш имкониятини яратишда кўмаклашсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танлов эълон қилинган муддатларда Орол фожиасининг салбий оқибатларини камайтириш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини самарали муҳофаза қилиш ҳамда ўрмон хўжалигини ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга қаратилган илмий лойиҳаларни танловлар асосида ташкил этилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 ноябрдаги

745-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

ҳудудларида 2021 йилда ўрмонзорлар, шунингдек,

Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи

ҳудудларида "яшил қопламалар" барпо этиш ҳажмлари


гектарда

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами ўрмон

барпо қилиш


Шу жумладан:


Орол денгизининг

қуриган туби ва

Оролбўйи

ҳудудида


Ёнғоқ

мевалилар


Бошқа дарахт турлари


жами


шундан

павловния


1

Қорақалпоғистон Республикаси


374 645

374 598


47


2

Андижон


321


255

66

18

3

Бухоро


96 178

96 140


38

6

4

Жиззах


1 849


1 550

299

12

5

Қашқадарё


3 017


1 517

1 500

18

6

Навоий


63 075

61 000

1 898

177

6

7

Наманган


860


588

272

24

8

Самарқанд


1 327


1 067

260

25

9

Сурхондарё


2 360


1 851

509

12

10

Сирдарё


70



70

5

11

Тошкент


976


827

149

24

12

Фарғона


172


93

79

18

13

Хоразм


15 150

15 150




Жами:


560 000

546 888

9 646

3 466

168

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 ноябрь









































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск