ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 й. 746-сон "Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2020 й.

N 746




НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИНИ

ЎЗЛАШТИРИШНИНГ СЕЙСМОГЕОДИНАМИК

ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва Энергетика вазирлигининг "Денгизкўл", "Ҳисор", "Қандим" ва "Оққул" конларида халқаро тажрибадан келиб чиқиб 2006 йилдан бошлаб қўлланилаётган углеводородларни қазиб олишнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш тизимини (кейинги ўринларда - мониторинг тизими) 2021 йил 1 мартдан эътиборан республика ҳудудида ўзлаштирилаётган бошқа нефть ва газ конларида босқичма-босқич жорийэтиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш мақсадида мунтазам сейсмометрик, геофизик ва космик геодезия комплекс кузатувларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

углеводород хомашёсини қазиб чиқараётган маҳаллий ва хорижий компанияларни нефть ва газ конларида сейсмикликнинг ўзгариши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

фавқулодда вазиятларни келтириб чиқарувчи кучли техноген зилзилаларнинг эҳтимоли ва кўламини прогнозлаштириш, шунингдек, сейсмик режимнинг ўзгариши натижасида алоҳида хавфли вазиятлар тўғрисида манфаатдор ташкилотларга тезкор хабар бериш.


3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

а) 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда республика ҳудудида ўзлаштирилаётган нефть ва газ конларида мониторинг тизими ташкил этиладиган конлар рўйхатини шакллантирсин;

б) республика ҳудудида мониторинг тизими жорий этиладиган нефть ва газ конларини ўзлаштираётган маҳаллий ва хорижий компаниялар томонидан нефть ва газ конларида мониторинг тизимини жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини назоратга олсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази билан келишган ҳолда шартнома асосида мониторинг тизими ташкил этилиши, фаолият юритиши ва такомиллаштирилишига амалий ёрдам кўрсатсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда "Электрон ҳукумат" тизими доирасида шакллантирилган идоравий ахборот тизимининг функцияларини мониторинг тизими жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Энергетика вазирлиги икки ой муддатда республика ҳудудида жойлашган нефть ва газ конларида мониторинг тизимини босқичма-босқич ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда мониторинг тизими ташкил этилган углеводород хомашёсини қазиб чиқараётган маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида алоҳида ҳимояланган ахборот алмашинуви тармоғининг белгиланган тартибда ташкил этилишини ва узлуксиз ишлашини;

мониторинг тизими "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин.

Белгилансинки, "Электрон ҳукумат" ва рақамли иқтисодиёт тизимларини ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларни яратиш ҳамда келгусида уларни қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар маҳаллий ва хорижий компаниялар билан углеводород хомашёсини қазиб чиқариш бўйича тузиладиган тегишли шартномалар ва битимларда назарда тутилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 ноябрь


























Время: 0.0144
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск