Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Зарар етказиш ва асоссиз бойлик орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятлар / Фукаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш /

Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.11.2020 й. 747-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 ноябрдаги

747-сон қарорига

1-ИЛОВА



Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган

зарарни қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Табиий офатлар оқибатида аҳолига eтказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) жисмоний шахслар соғлиғи ва мол-мулкига табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бирламчи зарурий воситалар - ижтимоий яшаш меъёри доирасида ҳаёт фаолияти учун зарур миқдорда умумий майдонга эга бўлган, санитария талабларига жавоб берадиган турар жойлар ва оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами;


жабрланган шахс - табиий хусусиятли фавқулодда вазият манбаи натижасида жароҳат олган ёки моддий зарар кўрган шахс;


ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами - кундалик турмушда фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тайёрлаш ҳамда аҳолини хабардор қилиш воситалари;


табиий офат - маълум бир ҳудуддаги ёки сув зонасидаги табиий фавқулодда вазият манбаи пайдо бўлиши натижасида юзага келадиган, одамларнинг қурбон бўлишига, соғлиғи ва атроф муҳитга зарар етишига, жиддий моддий йўқотишларга ва одамлар яшаш шароитларининг бузилишига олиб келган табиий хусусиятли фавқулодда вазият;


фавқулодда вазият - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитининг издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат.


3. Мазкур Низом табиий офат юзага келган ҳудудда ўзбошимчалик билан қурилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулклар, шунингдек, қимматбаҳо металларга татбиқ этилмайди.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, аммо эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахсларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.


4. Суғурта объекти ҳисобланган бадиий қийматга эга буюмлар ҳамда мол-мулкка табиий офат натижасида етказилган зарар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигига мувофиқ суғурталовчи ташкилот ҳисобидан қопланади.


5. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга (кейинги ўринларда - жабрланган шахслар) етказилган зарарни қоплаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТАБИИЙ ОФАТЛАР ОҚИБАТИДА

EТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ ВА

БАҲОЛАШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Табиий офатнинг кўламига кўра (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) фавқулодда вазият юзага келган кунда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (шаҳарлар ва туманлар) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) ёки Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) томонидан фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинади ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда унинг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилиши ташкил этилади.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар Вазирлар Маҳкамасининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарорига мувофиқ фаолият юритади.


7. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил қилиш фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда унинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Бош прокуратура ёхуд уларнинг ҳудудий тузилмалари вакилларидан иборат Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) тузилади.

8. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жабрланган шахсларнинг ариза ва ҳужжатларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиш ҳамда далолатнома расмийлаштириш;

етказилган зарарни баҳолашни ташкил этиш ва назорат қилиш.



3-БОБ. ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Жабрланган шахслар табиий офат юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.

Жабрланган шахснинг шахсан мурожаат қилиши имкони бўлмаганда, унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари (агар жабрланган шахс вояга етмаган бўлса) етказилган зарар миқдорини қоплаш бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.


10. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

жабрланган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда - Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги органлари томонидан бериладиган вақтинчалик шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома);

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжат (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда - Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тегишли тузилмалари томонидан электрон шаклда тақдим этилади);

табиий офат оқибатида жабрланган шахснинг яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулкининг рўйхати;

аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат, агар ариза қонуний вакил томонидан имзоланган бўлса.


11. Ишчи гуруҳ ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги "Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журнали"га киритган ҳолда ариза қабул қилинган кун давомида жабрланган шахсга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхат беради.

Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, Ишчи гуруҳ ушбу ҳужжатларни ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.



4-БОБ. ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ


12. Ишчи гуруҳ жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризани қабул қилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланган шахсга тегишли бўлган, табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради.

Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Ишчи гуруҳ жабрланган шахс (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда - баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади.


13. Етказилган зарар миқдорини баҳолаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

жабрланган шахс (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакили) томонидан баҳоловчини танлаш, икки томонлама шартнома имзолаш ҳамда бу ҳақида Ишчи гуруҳни хабардор этиш;

Ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида жабрланган шахсга тегишли уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ҳамда мол-мулкка етказилган зарарни баҳолаш;

баҳолаш якунлари бўйича уч нусхада умумий ҳисобот тайёрлаш (умумий ҳисоботнинг бир нусхаси жабрланган шахс, бир нусхаси Ишчи гуруҳ, бир нусхаси баҳоловчи учун).


14. Баҳолаш ишлари билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.


15. Баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида шаффофлик ҳамда қонунийлик тўлиқ таъминланиши лозим.


16. Баҳоловчи томонидан жабрланган шахсга етказилган зарар миқдори аниқланиб, хулоса чиқарилгандан сўнг Ишчи гуруҳ томонидануч кун муддатда тўлиқ ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссияга тақдим қилинади.


17. Жабрланган шахслар Ишчи гуруҳ томонидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тақдирда, тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясига, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.

Жабрланган шахсларнинг шикоятлари тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссияси томонидан "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади, шикоятни кўриб чиқиш натижалари ҳақида жабрланган шахс белгиланган тартибда хабардор қилинади.



5-БОБ. ЖАБРЛАНГАН ШАХСЛАРГА

EТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ


18. Табиий офат натижасида бирламчи зарурий воситалар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламининг қисман ёки тўлиқ йўқотилиши билан боғлиқ зарарни қоплаш мақсадида туманлар ва шаҳарлар ҳудудий комиссиялари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек, моддий ва молиявий ресурслари етарли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий комиссиялари Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар юзасидан тақдимномалар киритади:

зарар кўрган, бузилган бино ёки иншоотни таъмирлаш ёхуд қуриш учун зарур миқдорда пул маблағларини ажратиш;

турар жойнинг ижтимоий нормасига асосан бошқа турар жой ажратиш;

янги турар жой қуриш;

зарар кўрган турар жойни таъмирлаш учун қурилиш материаллари ажратиш ва хизматларни амалга ошириш;

якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкаларини электрон-онлайн аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини ажратиш.


19. Жабрланган шахсларга етказилган зарар билан боғлиқ тўловлар ўттиз кун муддатда тегишли ҳудудий комиссияларнинг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Етказилган зарар билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун молиявий ресурлар етарли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ёки Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ ажратилиши юзасидан асосланган буюртма билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишлари мумкин.


20. Жабрланган шахслар янги турар жой қурилиши даврида вақтинчалик уй-жой билан таъминланиш ёки турар жой ижараси учун товон пули олиш ҳуқуқига эга.


21. Турар жой шикастланганда ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганда қуйидаги тартибда товон пули тўланади:

ҳудуднинг хусусиятларига кўра санитария талабларига жавоб берадиган, зарур яшаш шароитлари билан таъминлаган ҳолда турар жойни табиий офат юз бергунга қадар бўлган ҳолатига келтириш билан боғлиқ харажатлар учун уй-жойнинг эгаси томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида ўтказиб берилади;

мол-мулк билан бирга янги яшаш жойига кўчиб ўтиш харажатлари қоплаб берилади.


22. Жабрланган шахсга қурилиш материаллари ва хизматлари тақдим этилганда, уларнинг қиймати етказилган зарарни қоплаш миқдоридан ушлаб қолинади.


23. Товон пули жабрланган шахснинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.


24. Тўланган товон пулининг ҳисобини юритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


25. Янги турар жой қурилиши жараёнида ёки компенсация тўловлари амалга оширилишига қадар жабрланган шахс вафот этса, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меросхўрларига тенг улушда ўтказилади.

Меросхўрларнинг доираси ва уларнинг мерос улушлари мерос ҳуқуқини тасдиқлаш асосида, келишмовчилик юзага келганда эса - суд тартибида белгиланади.


26. Етказилган зарар миқдори қоплангандан сўнг аризаларни рўйхатдан ўтказиш журналига зарарни қоплаш бўйича тўловнинг санаси, миқдори ва тўлов ҳужжатининг рақами ёзилади.


27. Қуйидаги шахсларга Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади:

табиий офат оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, болалари, ота-оналарива қарамоғидаги шахслар) учун ҳар бир оила аъзосига тенг улушда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари;

табиий офат оқибатида оғир тан жароҳати олган фуқароларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган фуқароларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари ҳамда енгил тан жароҳати олган фуқароларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича йиғилган барча ҳужжатлар (ариза, далолатнома, баҳолаш ҳисоботлари, тўлов варақалари ва бошқалар) ҳамда "Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журнали" белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)ларнинг архивига 75 йил муддатга сақлаш учун топширилади.


29. Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Табиий офатлар оқибатида жабрланган

шахсларга етказилган зарарни қоплаш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Амалга ошириладиган тадбирлар


Ижро муддати



Табиий офатлар оқибатида eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссияси

1. Фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилади ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олишва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда унинг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилишини ташкил этади.


Фавқулодда вазият юзага келган кун давомида





2. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга (кейинги ўринларда - жабрланган шахслар) eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) тузади ҳамда унинг вазифаларини тақсимлайди.


Фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда







Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш

Жабрланган шахс (унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили)

Табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш тўғрисида тасдиқланган шаклдаги аризани, белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этади.


Табиий офат юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида






Ишчи гуруҳ

1. Жабрланган шахсларнинг ариза ва ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиб, жабрланган шахсларга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхатлар беради.


Ариза қабул қилинган кунда





2. Жабрланган шахслар томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, ушбу ҳужжатларни тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.


Ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда







Eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш

Ишчи гуруҳ

1. Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланган шахсга тегишли бўлган, табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради.


Ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда





2. Жабрланган шахс (унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда - баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади.


Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда





3. Баҳоловчи томонидан тақдим этилган жабрланган шахсларга етказилган зарар миқдорлари тўғрисидаги тўлиқ ҳужжатларни тегишли ҳудудий комиссияга тақдим қилади.


Баҳолаш якунлангандан сўнг уч кун муддатда







Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Жабрланган шахсларга етказилган зарар билан боғлиқ тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида амалга оширилади.


Тегишли ҳудудий комиссия томонидан тақдимнома киритилгандан сўнг ўттиз кун муддатда


            





Низомга

2-ИЛОВА


Кимга ______________________________________

(ҳудудий ва/ёки Ҳукумат комиссияси

раисининг Ф.И.О.)


Фуқаро _____________________________________

(Ф.И.О.)


____________________________________________

(яшаш манзили)


_________________________________ томонидан


тел.: _______________________________________


Табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга

етказилган зарарни қоплаш тўғрисида

АРИЗА


Менга табиий офат оқибатида етказилган зарарнинг қопланишини сўрайман

            

(табиий офат тури ёзилади)

Табиий офат оқибатида йўқотилган мол-мулк кўрсатилади

        

       

        

        

        

Бузилган (вайрон бўлган) турар жойда доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар кўрсатилади

1.



(Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси)

2.



(Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси)

………………………………………………………………………………….........

9.



(Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси)

Сиздан қуйидаги манзилдаги мол-мулкка етказилган зарарни қоплашингизни сўрайман

          

(вилоят, туман, шаҳар, яшаш манзили)

Банк бўлинмаси номи


Филиал МФО рақами


Банкдаги ҳисобварағи ёки пластик карта рақами


Номига (Ф.И.О.)


Олувчининг СТИР рақами


Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

1.


2.


3.


4.


5.


20____й. "____" _________

        

(ариза берувчининг Ф.И.О.)


(имзо)

             





Низомга

3-ИЛОВА



Табиий офатлар оқибатида жабрланган

шахсларга етказилган зарарни қоплаш

тўғрисидаги аризаларни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Табиий офатлар

оқибатида

жабрланган

фуқаронинг

Ф.И.О.


Келиб

тушган

санаси,

кириш

рақами


Яшаш

манзили


Зарарни қоплаш

учун сабаб (табиий

офат вақти, жойи

ва турининг

қисқача тавсифи)


Моддий

зарар

миқдори


Берилган моддий

ёрдам учун тўлов

топшириқномаси

рақами ва санаси

(рўйхатдан

ўтказувчининг

имзоси)


1.








2.








3.








...








Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 ноябрь






























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск